#Биласизми?
«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»
⚪️ Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.
🔻1. ТАВБА🔻
فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».
(Марям сураси, 59-60-оятлар).
🔻2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻
⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.
الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».
(Ҳуд сураси, 114-оят).
⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.
🔻3. МУСИБАТЛАР🔻
⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
«Сунний ақийдалар» китобидан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАСАД
-"Мўмин-мусулмон банда учун шайтоннинг васвасасидан қалбини сақлаш фарзу ъайндир"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#ҲИКМАТ
كن على يقين بهذه الثلاث:
لا أحد أرحم بك من ربك
ولا أحد أعلم بهمك أكثر من ربك
ولا أحد يقدر على رفع الضر عنك إلا ربك
واستعن بالله والجأ إليه في كل حين يكن لك فوق ما تريد
Ушбу уч нарсага ишончинг комил бўлсин:
➡️ Ҳеч ким сенга Роббингдан кўра меҳрибон бўла олмайди.
➡️ Ҳеч ким сенинг ғам-ташвишларингни Роббингчалик билмайди.
➡️ Роббингдан бошқа ҳеч ким сендан зарарни бартараф қила олмайди.
Шундай экан, Аллоҳдан ёрдам сўраб, унинг ўзига талпингин. Шунда ҳамма нарса ўйлаганингдан ҳам афзал бўлади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.

💎 💎 💎 💎 💎 💎 💎
Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:
1️⃣ Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.
2️⃣ Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.
3️⃣ Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.
4️⃣ Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.
5️⃣ Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди.
МУНАББИҲОТ

«Иймон сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсанг, ушбу дуони кўп айтгин:
«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа маҳруман»
(Аллоҳим!
Мени бадбахтлардан, маҳрумлардан қилиб қўйма!)
Шайх Шинқитий

#КУН_ОЯТИ
Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!
Бақара сураси 172-оят

#Эътироф
«Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга 30 та китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик.
Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом цивилизациясига тегишли ярим миллион китоблар ҳам қолганида нима бўларди?
Дарҳақиқат, агар ўша китобларни ёқиб юбормаганимизда, ҳозир фазодаги галактикалар орасида сайр қилиб юрган бўлардик».
Пьер Кюри,
Нобель мукофоти соҳиби, физик олим/
#Яқинларингизга_ҳам_улашинг!

#КУН_ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.

“Етти тоифа мўминларни Аллоҳ таоло Ўзининг (Арши) соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Ўзининг сояси ила соялантиради".
Улар қуйидагилар:
1. Адолатли имом – раҳбар.
2. Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит.
3. Қалби доимо масжидларга талпиниб турадиган киши.
4. Аллоҳ йўлида севишиб, ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббат билан жамланиб, ана шу муҳаббат устида тарқалиб яшаган кишилар.
5. Мансаб ва гўзаллик соҳибаси бўлган аёл (зинога) чақирган пайт “Мен Аллоҳдан қўрқаман” деб (зинодан ўзини узоқ тутган) киши.
6. Ўнг қўли билан инфоқ қилганда, берган садақасини чап қўли ҳам билмай қоладиган (даражада сир сақлаган, ихлоси кучли) киши.
7. Аллоҳни ёлғиз қолган пайтида зикр қилиб, кўзидан ёш оққан киши”.
Муттафақун алайҳи

Э, ВОҲ... ЭССИЗ... УЛГУРМАДИМ...
Э, воҳ... Эссиз... Улгурмадим...
Одатда бу сўзлар яқин инсонларимизни йўқотган, улардан “кутилмаганда...” жудо бўлган онимизда талаффуз қилинади...
Ҳа, одатимиз шундай, гўё...
Кимдир биринчи фарзандини дунёга келтираётган СЕВИМЛИ ЁРИДАН, бошқаси эндигига эмаклаб, қиқир-қиқир кулишни бошлаган беғубор ГЎДАК ДИЛБАНДИДАН, яна кимдир уни ўқитиб, кечагина одамлар сафига қўшган ва бугун биринчи ойлик маошини қўлтиқлаб келаётганини эшитиб фарзандини интизор кутаётган ёлғиз ОНАИ МЕҲРИБОНИДАН “кутилмаганда...” айрилган онида айрилганининг руҳсиз, ҳаракатсиз ва жавобсиз ётган вужудига қараб ушбу сўзларни минг бир изтироб ила такрор ва такрор айтади...
У шу қадар изтироб чекадики, ҳудди ундаги изтиробларнинг чеки йўқдек, гўё...
Э, воҳ... Эссиз... УЛГУРМАДИМ... Сенга айтар СЎЗЛАРИМ қалбимда армон бўлиб қолди-я... (ва ҳоказо...)
Виждонимиздан рост жавобни сўрасак, аслида ўша биз айтишга улгурмаган сўзлар учун СОАТЛАР керак эмасди...
Улар БИР ОЛАМ ГАП ёки МЕҲНАТ ҳам эмасди...
У атиги бир неча сонияли самимий ЭЪТИБОР эди, холос...
У атиги бир неча сонияли самимий КУЛГУ ёки ТАБАССУМ эди, холос...
У атиги бир неча сонияли самимий ТИНГЛАШ эди, холос...
У атиги Уни яхши кўришимизни айтишга етарли бор йўғи УЧТА СЎЗ эди, холос...
Шу сониялар учун улар бизни яна НЕЧА ЙИЛЛАР кутишлари керак эди... Айтинг...
Шу сўзлар учун бизга яна НЕЧА ЙИЛЛАР керак эди... Айтинг...
Нимани қизғандик ёки қизғаниб яшаймиз... Айтинг...
Ҳаммасига шу дунё ишлари айбдорми?!
Аслида, дунё ишлари асло ТУГАМАЙДИ...
Аксинча, улар ИНСОНЛАРНИ ТУГАТИБ ЮБОРАДИ...

Намоз уйимиз олдидан шариллаб оқиб турган ариққа ўхшайди. Инсон бир кунда беш маҳал чўмилса, танасида кир қолмайди, бутун бадани топ-тоза бўлади. Беш маҳал намозни тўкис адо этган инсоннинг ҳам қалби тозаланади, дилидаги ғуборлар ювилади.
📚"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан
📚"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази биносининг қурилиш жараёни
ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР
Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар: «Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).
Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари: «Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Ҳуд, 47). Лут алайҳиссаломнинг дуолари: «Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Ўзинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30).
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари: «Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).
Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари: «Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).

(У) Еру осмонларнинг Яратувчисидир. Бирор ишни қиладиган бўлса, (фақатгина унга) «Бўл!» деса, бас, у бўлади.
Бақара сураси, 117-оят

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бир мусулмон ўзининг мусулмон биродарини касалини кўргани борса, жаннат мевалари ичида бўлади», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.