Surxonmuslim.uz
4.44K subscribers
8.91K photos
2.75K videos
27 files
8.31K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
​​ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ?
#таҳорат

1379-CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mujda

1000 ракат нафл намоздан афзал


Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Абу Зарр, эрта тонгдан Аллоҳнинг Китобидан бир оят ўрганишинг юз ракат (нафл) намоз ўқишингдан яхшироқ. Эрталаб барвақт туриб, амал қиласанми, йўқми илмдан бир бобни ўрганишинг эса минг ракат (нафл) намоздан яхшироқдир", дедилар (Ибн Можа ривояти).

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🕯 Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!
🖥
Батафсил

🌐 Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда
🖥
Батафсил

☪️ Олий маҳадга Кудус давлат ислом институти делегациясининг ташрифи
🖥
Батафсил

🕌 Билимдон имомлар сараланди
🖥
Батафсил

📕 Соҳа масъуллари диний таълим муассасаларида бўлди
🖥
Батафсил

📕 Қатардаги Қуръон мусобақалари соврин ва ғолиблари сони икки баравар оширилди
🖥
Батафсил

🔍 Истанбулда Олтин Ўрда хони учун ёзилган қадимий қўлёзма топилди
🖥
Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

🌐https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ?

1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг;

2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг;

3️⃣ Тирноқларингизни олинг;

4️⃣ Масжидга эртароқ боринг;

5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг;

6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг;

7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг;

8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг;

9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг;

1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг;

1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг;

1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг;

1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг;

1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

➡️https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
​​КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон #жаноза

1385-CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ
“Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

✔️Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлардан огоҳ бўлинг.

🎙Алиакбар Сайфидинов
Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

📱https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#kun_oyati

Айтинг: "Дунё лаззати қисқадир. Тақволи кишига эса, охират яхшидир. Хурмо данагининг ипича ҳам
(Аллоҳ тарафидан) зулм қилинмайсиз" (Нисо сураси, 77-оят).

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_суҳбати #сийрат
🗣 Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мўъжизалари

🎙 Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби

🌐 FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
​​ҚАФАСДА ҚУШ БОҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1386-CАВОЛ: Қафасда қуш боқиш гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қафасда қуш боқиш жоиз. Фақат уларни озуқасиз ва қаровсиз ташлаб қўймаслик лозим. Акс ҳолда қушларга зулм бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
لا بأس بحبس الطيور والدجاج في بيته، ولكن يعلفها وهو خير من إرسالها في السكك
“Қуш ва товуқларни инига қамашнинг зарари йўқ. Лекин унга озуқасини бериб туради. Бу нарса уларни кўчаларга қўйиб юборишдан яхшироқдир”.
Бундан ташқари айрим қушлар фақат қафасда яшай олади. Уларни очиқ ҳавога қўйиб юборилса, дон топа олмай ёки бошқа ҳайвонларга ем бўлиб, ўлиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM