Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
🌙 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ҚАНДАЙ АЛОМАТЛАРИ БОР?

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У очиқ, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган кеча. Унинг тонгида қуёш қизғиш, заиф бўлиб чиқади”, (Ибн Хузайма ривояти) дедилар.

Бу кеча Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва “Сидратул мунтаҳо”дан (яъни, Жаброил алайҳиссалом масканидан) ерга тушади, тонг отгунча инсонлар ҳақига дуо қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: “У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир” (Қадр сураси, 4–5-оятлар).
 
💬РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАР ЭДИЛАР?

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва уйдагиларни ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).
 
🤲 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИДА ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) дедилар.

🧎‍♂️ ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ АДО ЭТИШ ЛОЗИМ?
Хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқинг. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, гўё кечанинг ярмини бедор ўтказибди. Ким бамдод намозини жамоат ила адо қилса, гўё кечанинг барчасида намоз ўқибди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🤲 ДУО ҚИЛИНГ.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).

Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат ва бошқа хайрли амаллар билан ўтказиш лозим.
 
Аллоҳ таоло қиёматга қадар келадиган барча мўминларнинг гуноҳини мағфират этсин. Ҳидоятида бардавом қилсин!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 257-259 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими? Aйтайлик, закот бераётган киши ҳисобидан 1.5 млн сўм (40/1)ажратилди. Шуни муҳтожлардан уч кишига 500 минг сўмдан берса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта бўлади. Ажратилган закотни бир неча кишига бўлиб бериш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закотга оид маълумотлар

1. Закотнинг моҳияти ва фазилати

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
«Закот» сўзи қандай маънони англатади?

📙«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
23%
Ёруғлик, ҳидаят
73%
Поклик, ўсиш
1%
Очиқ-ойдин
3%
Энди билиб оламан
Закот бериш қандай амал?

📒«Кифоя» 2-жуз
Anonymous Quiz
13%
Вожиб
79%
Фарз
8%
Фарзи кифоя
1%
Энди билиб оламан
#ramazon_saboqlari

Фитр садақаси нима учун берилади?
(1 қисм)

Фитр садақаси – рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа. У Рамазон ойида беҳуда гап-сўзлар, қилинган хато ва камчиликларни ювиш ҳамда камбағал, мискинлар, етим ва бечораларнинг очликларини кетказиш мақсадида жорий қилинган.
Имом Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фитр садақаси – саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлганда, саҳв саждаси билан намоз тўғрилангандек, фитр садақаси ҳам рўзанинг камчиликларини тўлдиради".
Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ramazon_saboqlari

Фитр садақаси қачон берилиши керак?
(2 қисм)

Фитр садақасини рамазон ҳайити куни тонг отгандан яъни бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб. Рамазон ойи бошланиши билан берилса ҳам бўлади.
Аммо ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ҳайит намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби рамазон ойида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤔 САБАБСИЗ РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТМАГАН ОДАМ

Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024

🗣 https://t.iss.one/surxonmuslimuz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#zikr

🤲Энг афзал зикр ва дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Энг афзал зикр — Лаа илаҳа иллаллоҳ ва энг афзал дуо — Алҳамдулиллаҳ" (Имом Можа ривояти).

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 260-264 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖Бақара сураси 265-269 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЗО РЎЗАНИ ҲАМ БУЗИБ ҚЎЙСА ИККИ КУН РЎЗА ТУТИБ БЕРИШИ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#рўза

360-CАВОЛ: Устозлар Аллоҳ қилаётган ҳизматларингизга дунё ва оҳиратда азиз қилсин. Саволим: Қазо рўзасини ният қилиб рўза тутган бўлса ва уни очиб юборса, очиб юборган куннинг рўзасига олдин тарк этган қазо рўзасини ҳам қўшиб икки кун қазо тутиши вожиб бўлиб қоладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо рўзани тутаётган киши уни бузиб қўйса, унга каффорат вожиб бўлмайди. Балки яна фақат бир кун қазо рўзасини тутиш лозим бўлади. Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори шундай дейдилар:

أو أكل أو شرب غذاء أو دواء عمدا قضي وكفر كالمظاهر وهي بإفساد أداء رمضان لا غير أي لا بإفساد قضائه ولا بإفساد أداء غيره

Яъни: “Ким қасддан таом ёки дори еб-ичса, қазо қилади ва зиҳор қилган кишидек каффорат тўлайди. Каффорат тўлаш фақат Рамазон рўзасини тутаётганда рўзасини бузсагина лозим бўлади. Бошқа рўзаларда (қазо, нафл, назр) очиб юборса, бир кунига бир кун рўза тутиб беради. (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

🌐https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Videolar

🇺🇿Ramazon mehr – muruvvat oyi

🎙Aliakbar Sayfidinov - O‘zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyati vakili

➡️https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ramazon_saboqlari

Фитр садақаси кимларга берилади?
(4 қисм)

Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. "Фатавои Ҳиндия" китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўрада сақлаб, ем бериб боқиладиган сигирнинг сутидан ва сут маҳсулотларидан закот олинадими?

📗«Ҳадис ва Ҳаёт» 8-жуз
Anonymous Quiz
61%
Олинмайди
18%
Олинади
12%
Закот берувчига боғлиқ
10%
Энди билиб оламан