#МУЛОҲАЗА
«Нун»,«Алиф»,«Фа»,«Са» (НАФС)
Бир одамнинг йўли касалхона (жиннихона)га тушди. Бу ерда даволанаётганлар орасида бир бемор диққатини тортди. Чунки бемор ҳеч ҳам жиннига ўхшамас экан. Унинг тикилиб турганини кўрган телба:
-Аслини олганда мен телба эмасман. Лекин шу ерга тушиб қолиб, энди чиқиб кета олмаяпман.
Ҳалиги одам ҳайрон бўлиб сўради:
-Соғ бўлсанг, унда нимага сени бу ерда ушлаб туришибди?
-Одамлардан зарарли ҳарфларни санаб беришларини сўрасам жавоб беришолмади. Оқибатда мени «жинни» деб шу ерга тиқиб қўйишди.
Одам ўзини тутиб туролмай кулиб юборди ва:
-Ҳеч бир замонда ҳарфларнинг ҳам зарарлиси бўлар эканми?- деди.
Телба уни кулганини кўриб:
-Унда айт-чи, сен ўша зарарли ҳарфларни биласанми?
Одам:
-Билмас эканман. Билсанг сен айт, қани ўрганайлик-чи қайси экан ўша зарарли ҳарфлар,- дебди.
Телба:
-Зарарли ҳарфлар тўртта: (Нун, алиф, фа, са). Чунки булар ҳирс (очкўзлик) сўзининг ҳарфларидир. Кимники нафси бузуқ бўлса, кўпдан - кўп зарар кўради. Ҳеч қачон нафсинга эрк берма, - деди.
Одам:
-Хўп, бундан кейин шунақа қиламан,- деб кетишга чоғланди. Телба унинг орқасидан:
-Ҳой, шошмасанг-чи, сен яхши одамга ўхшайсан, сенга бир яхшилик қилай. Мени бу ерга олиб келишганида ҳамёнимда тўла олтин бор эди. Олиб қўйишларидан қўрқиб ҳеч кимга кўрсатмаган эдим. Бу ерга кираётганимда шу эшик ёнидаги устун тепасига яшириб қўйган эдим. Мени эса бу ердан чиқиб кетишим имконсиз. Ўша тиллаларни сен ол, сеники бўла қолсин.
Одам «олтин» деган сўзни эшитиши билан нафси ғолиб келиб, ўйлаб ҳам ўтирмасдан «майли» деб рози бўлибди. Лекин қарасаки, устун баланд, бўйи етмайди. Кейин:
-Яхши, аммо мен устун тепасига қандай чиқаман? - деб сўрабди.
Телба елкасини устунга суяб:
-Агар елкамга оёғингни қўйсанг, у ерга бўйинг етади.
Одам тезда телбани елкасига чиқиб, қўлини устун тепасига узатиб, пайпаслаётганида, телба бирдан елкасини тортиб олибди. Одам йиқилган кўйи оғриқдан тўлғанаётганда телба шундай дебди:
-Мен сенга нафсинга эрк берма, демаганмидим? Шунчалик тез унутдингми? Бир ўйлаб кўр-чи, менга ўхшаган телбада олтин нима қилсин?! Майли, бўлсин ҳам дейлик, ҳеч бир вақтда устун тепасига ҳам тилла қўядими киши?
Ўша сенга айтган ҳарфларнинг зарари шу эди. Энди ўргандингми ҳарфларнинг зарарини?..
🍀Туркчадан Фатима Алий таржимаси
✅@surxonmuslimuz

#Мулоҳаза
Бир капалак сабоғи
Қадимда шогирдлари кўп бир донишманд бор эди. Улар орасида зуккороғи устозини синамоқчи бўлди. “Устозим тўғри жавоб бера
олмайдиган савол бераман”, - деб ўйлади у.
Боғда учиб юрган энг чиройли капалакни тутди ва кафти орасига бекитди. Устозининг ёнига табассум билан келди ва сўради:
— “Айтинг-чи, қўлимдаги капалак тирикми ё ўликми?”
У кафтида капалакни махкам тутиб тураркан, донишманд ўлик деса кафтини очиб капалакни учириб юборишни, тирик деса секин қисиб
ўлдириб, кейин кафтини очишни мўлжаллади.
Донишманд шогирдининг қўлига қиё ҳам боқмай, жавоб берди:
— Ҳаммаси ўз қўлингда деб жавоб берибди донишманд.
🌐

«
surxonmuslim.uz»
♻️ Дўстларингизга ҳам илининг!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfty0zeadQebCEeRw#Мулоҳаза
Аллоҳ таоло инсонга ҳақни ботилдан, яхшини ёмондан ва ростни ёлғондан ажратиш учун ақл берди. Шунингдек, Аллоҳ таоло инсонга ҳақни ўрнатиш ва ботилни йўқ қилиш, яхшиликни қилиш ва ёмонликни тарк қилиш ҳамда ростни гапириб, ёлғондан четланиш қобилиятини ҳам берган.
Аллоҳ таоло инсонга дин, пайғамбар ва китоб юбориб, бу дунёда тўғри яшаш йўлларини кўрсатиб берди.
Аллоҳ таоло инсонга тўғри йўлда юриш, ҳақни тутиш, рост гапириш, ҳалол-пок бўлишни амр қилди.
Аллоҳ таоло инсонни залолатдан, ёмонликдан, зулмдан, ёлғондан ва бошқа зарарли нарсалардан қайтарди.
▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️
🔄 У Л А Н И Н Г ⤵️
👉Сурхондарё вилоят вакиллигининг расмий канали

Бир сониядан сўнг нима бўлишимиз мажҳул бўлган бу дунёда кўнгил ранжитиш оқил кишининг иши эмас.
Қалбларнинг меъмори Аллоҳ!
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг
🌐surxonmuslim.uz

Баъзи орифлар айтишди:
Аллоҳ таоло саҳар чоғи уйғонувчилар қалбига нур тўлдиради. У нур бутун юракларини нурафшон қилади. Кейин уларнинг юракларидан ғофил кимсалар қалбига таралади.
Абу Сулаймон Дороний: "Тунда ибодатга машғул бўладиган кимсалар ўйин кулги билан тунни ўтказадиганлардан кўра кўпроқ лаззатни ҳис қилишади", дедилар.

Ҳасан Басрийнинг кўпчилик эшитган бир сўзлари бор:
"Неъмат келиб турганида одамлар бир хил бўлади.
Лекин мусибатга учралганда кимнинг кимлиги очилади".
Шу гап ҳаётда кўп исботланган.
Бошқалар билан алоқа яхши, яна моддий-иқтисодий холат қониқарли (яхши, аъло) бўлиб турганида майда-чуйда кўнгилсизликлар, ўзаро хисоб-китоблар эсланмайди.
Лекин нимадир бўлиб алоқа бузилса, чанг босган токчаларда, кўхна сандиқларда ётавериб, моғорлаб кетган дафтарлар очилади, архивлар қайта-қайта титилади, хисоб-китоблар майда чақасигача қайтадан қилина бошлайди.
Холбуки, омон-омон замонларда "Э ака (ука, опа, ўртоқ), шу нарсадан оғиз очгани уялмайсизми?
Ака-укачилигимиз шу уч-тўрт сўмга қараб қолганми? Қиёматлик биродармиз (дўстмиз), ахир!" - деган хитоблар янграган бўлади.
Одамзот ажойиб! Сир-синоатига тушуниб етаман, дегунча умринг ўтиб кетади...
👉surxonmuslim.uz

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
– Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми? – деб, бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди.
– Ҳа, бор, – деб жавоб қилибдилар Шайх.
– Рақамини биласизми?
– Ҳа, биламан. Ёзиб олинг. 2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, – деб жавоб қилибдилар.
– Ия бу қанақа рақам бўлди?!
– 2 ракат Бомдоднинг суннати, 2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр. Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! – деган эканлар.
ХУЛОСА: Аллоҳга "қўнғироқ" қилиб туришда собит бўлмоқ барчамизга насиб этсин!
#Мулоҳаза
https://t.iss.one/varroq_termiziy