Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

#дуо
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Forwarded from Сурхондарё вилоят вакиллиги
🤲  Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти Денов туман Илонсой жоме масжиди имом ноиби Умаржон домла Қурбоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг  оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили А.Сайфидинов ҳамда вилоят вакиллиги жамоаси номидан У.Қурбоновнинг оила аъзолари ва ёр-биродарларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза бугун соат 13:00 Денов туман Имом Бухорий масжидида  ўқилади
Ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
https://t.iss.one/Surxonmuslim uz
НАМОЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИН 2 ЁКИ 3 ТА ЗАМ СУРА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда Фотиҳадан кейин 2 та ёки 3 та зам сурани кетма-кет узун бўлиши учун ўқиса бўладими? Намозда қироат чиройли бўлиши учун бир оятни икки марта қайтариб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурага 2-3 та сурани ўқиш жоиз. Лекин фарз намозларда бир оят ё сурани бир ракатни ўзида ёки кейинги ракатда қайта ўқиш макруҳ. Нафл намозларда бу ишлар макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фойда #инсон

Бошқаларга фойдаси тегадиган инсон бўлинг

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


🔗https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Бақара сураси 135-141 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ КУН!

🌸 Ассалому алайкум!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲

обуна бўлинг 👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳга ҳамд айтиш ва поклаш

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

🤲 «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи»

🤲 Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”

#duo #дуо

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

📕 Бекобод шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф
🖥 БАТАФСИЛ

✍️ Президент Конституция куни муносабати билан бир гуруҳ маҳкумларни афв этди
🖥 БАТАФСИЛ

🇺🇿 Конституция кунига бағишланган учрашув
🖥 БАТАФСИЛ

🌙 “Сибир – мулоқот ҳудуди” халқаро форуми бўлиб ўтди
🖥 БАТАФСИЛ

☪️ Нурафшон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф
🖥 БАТАФСИЛ

📖 Қозон шаҳрида қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади
🖥 БАТАФСИЛ

😄 Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда
🖥 БАТАФСИЛ

📩 Нур Муборак университети ректоридан миннатдорлик мактуби
🖥 БАТАФСИЛ

☪️ “Қозон Қуръони” кўргазмаси баҳоргача давом этади
🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ КУН!

🌸 Ассалому алайкум!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг🤲

обуна бўлинг 👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАН 700 САБОҚ:
АМАЛИЁТНИНГ ФОЙДАСИ – 3-САБОҚ

9 ёшдаги фарзандим математикага умуман қизиқмас эди. Фақатгина қизиқмаса ҳам майли эди, у борган сари математика фанини ёмон кўриб қола бошлади. Фарзандимнинг математикани ёқтирмаслиги унинг бошқа фанларга бўлган муносабатига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Борган сари баҳолари пасайиб кета бошлади.

Бу муаммонинг муолажасида узоқ ўйланганимдан кейин менда бир фикр пайдо бўлди: фарзандимга тижоратни ўргатишга қарор қилдим.

Ёзги таътил яқинлашаётган кунларнинг бирида фарзандимни ҳар-хил ширинликлар, ўйинчоқлар сотиладиган дўконга олиб бордим. Ҳали болалиги тарк этиб улгурмаган ўғлимнинг юзида пайдо бўлган табассумдан унинг ичида “Дадам менга ўйинчоқ олиб берадилар, ўртоқларимга кўрсатиб мақтанаман”, деган ўйлар ўтаётганини пайқаш қийин эмасди. Кейин ўғлимга “Ўғлим, мана, хоҳлаган ўйинчоқларингни танлаб ол. Мен уларни сенга олиб бераман. Кейин сен уларни ўртоқларингга сотасан”, дедим. Аввалида ўғлим ҳайрон бўлиб бир муддат ўйланиб қолди. Кейин таклифим унга ҳам маъқул тушиб ўйинчоқларни бирма-бир танлай бошлади...

🖥 БАТАФСИЛ

#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИДАН_700_САБОҚ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Кун_ҳадиси

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади».

✍️Муслим ривояти

Шарҳ: Яхшилик бор уйда шайтон бўлмайди. Энг катта яхшилик Қуръондир. Бу ҳадисда Қуръонда алоҳида ўрни бўлган Бақара сурасининг фазилати аён қилинмоқда.

Бақара сураси – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.


https://t.iss.one/surxonmuslimuz