Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Ҳадис


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Бир мўмин банданинг дунё аҳлидан энг яқин дўстининг руҳини қабз қилсам, у сабр этиб, шикоят қилмаса, Мен ҳузуримда унга жаннат деган мукофотни тайёрлаб қўйганман», деб айтди».

Имом Бухорий ривоятлари.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ШУКРГА САБАБЛАР КЎП

Ҳар йили совуқ тушиши билан Луқмони Ҳаким Худога илтижо қила бошлар экан:
- Эй Худойим, яна қиш эшик қоқиб келаяпти, менинг оёғимда эса яна этик йўқ.
Бир куни масжидда икки оёғи ҳам йўқ кишини кўриб, ўзининг ношукрлигидан уялиб кетибди:
- Мен этигим йўқлигидан нолиганим-нолиган, бу бечоранинг эса этик киядиган оёқлари ҳам йўқ экан.
Ҳар доим шукр қилишга бирор сабаб топилади. Чунки Роббимизнинг ишлари ҳаргиз беҳикмат эмас.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сийрат
 
Биз бутун ҳаётимиз мобайнида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этсак, лекин у зотнинг суннатларига амал қилмасак, бу мақтов семиртирмас ва очликни ҳам кетказмас.
 
Фаразан, бир жоҳил боланинг отаси катта олим. Мана шу бола умр бўйи отасини катта олим эканини айтиб, мақтаб ўтса ҳам ўзи жоҳил бўйича қолверади.
 
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
 
Ибрат:
 
Ҳақиқий муҳаббат билан даъвонинг ўртасини амал ажратиб туради.
 
Дуо ва илтижо:
 
Ё Роббий! Бизларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўювчи, суннатларига амал этувчи, ҳаётларини ўрганувчи ва кўп саловот айтувчи умматларидан қилгин!

🌐 •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

🌐 •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳадис

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касаллигимда мени кўргани кириб:«Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан» (Саъдга шифо бер), деб айтдилар».

Имом Муслим ривоятлари.

🌐 •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞Нафс тарбиясининг фойдалари.

👤Устоз Шайх Саййид Алиакбар Сайфидинов хазратлари

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ризқингизни йўқотиб қўйишдан қўрқманг!

Албатта ҳеч бирингиз ризқи тўла адо бўлмагунича вафот топмайди. Ризқнинг келишида бесабрлик, шошқалоқлик қилманг. Эй одамлар Аллоҳга тақво қилинг, ризқни чиройли талаб қилинглар. Ҳалол бўлганини олиб, ҳаромини тарк қилинглар.

🌐 •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳадис


Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг ўғли вафот этиб, у зотнинг қўлларига узатилганида, кўзларидан ёш оқди. Саъд розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу қандай йиғи?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу раҳмат йиғиси бўлиб, Аллоҳ бандаларининг қалбида пайдо қилган. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм айлайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🌐 •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🔸Бугун, 8 ноябрь  чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти  вакили Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар Сайфуддинов тизимдаги туман   бош хатиблари  фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔹Қабул асносида қабулга келган ҳар бир фуқаролар томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

🔸Мана шундай қабул жараёнлари барча туман ва шаҳримиз жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти вакилиги матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

🌐 •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН

🌐 •┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
💿
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳим вафот этганида, кўзларидан кўп ёш оқди. Абдураҳмон ибн Авф: «Сиз шундоқ қиляпсизми, эй Расулуллоҳ?» деган эдилар, у зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир, — дедилар. Кейин қўшиб қўйдилар: - Кўз ёш оқизади. Қалб хафа бўлади. Биз эса, Раббимиз рози бўлган нарсани айтамиз. Албатта, биз, эй Иброҳим, сендан ажраб қолганимизга хафамиз».

Имом Бухорий ривоятлари. Имом Муслим ҳам баъзисини ривоят қилганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Яхши инсон бўлганинг учун ҳаммадан сенга адолат ила муомала қилишини кутишинг худди “Гўшт емайдиган вегетариан бўлганим учун ҳўкиз менга ҳужум қилмайди” деб ўйлашингга ўхшайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#sunnat

Суннатдаги илмий мўъжизалар

💧Тик туриб сув ичманг!

ҲАДИС:
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривояти).
ФОЙДА: Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сув ўтириб ичилса аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир".

🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Эрнинг аёли олдидаги вазифалари

Аббос домла ҚОСИМОВ

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Фаластин халқи ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз — Шавкат Мирзиёев

🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌 Жума куни Духон сурасини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, мағфират қилинади», – дедилар».

🔸Бошқа ривоятда:
«Ким жума кечаси «Ҳо мим» – «Духон» сурасини ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади», – дейилган.
Термизий ва Асбаҳоний ривоят қилишган.

🔹Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума кечаси ёки жума куни «Ҳо мим» – «Духон»ни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», – дедилар».
Табароний ривоят қилган.

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!


🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz