Surxonmuslim.uz
4.62K subscribers
8.88K photos
2.72K videos
27 files
8.28K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
🌙 Имом-домлалар билимларини синовдан ўтказиш ва малака тоифалари бериш жараёни давом этмоқда

🔹Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа ходимларининг билим ва малакаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу маънода кейинги кунларда барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойиларнинг билимлари, касб маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланиб, тегишли малака тоифалари тақдим этилмоқда. 

🔸Мазкур жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Вакилларимиз иштирокидаги Қуръон мусобақаси бошланди

📆 Бугун, 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида вакилларимиз иштирокидаги халқаро Қуръон мусобақаси бошланди.

Мазкур Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Нематов ҳакам сифатида ва ушбу институт талабаси Сирожиддин қори Жалилов иштирокчи бўлиб қатнашмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизга муваффақият ва зафар ато этсин!

Ушбу линк орқали мусобақа жараёнини кузатиш мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=IX3ueMrEhkY

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Жаброил (а.с.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Муҳаммад, тобингиз йўқми?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳа», деб жавоб берганларида, Жаброил (а.с.): «Бисмиллаҳи урқийка, мин кулли шайъин юъзийка, мин шарри кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин, Аллоҳу яшфийка, бисмиллаҳи урқийка», деб айтдилар.

Маъноси:
Аллоҳнинг исми ила дам соламан. Ҳар бир азият берувчи нарсадан, ҳар бир нафснинг ёмонлигидан ёки ҳасад қилувчи кўздан Аллоҳ сизга шифо берсин. Аллоҳнинг исми билан сизга дам соламан.

Имом Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳадиси_шариф

ФАРИШТАЛАР ОМИН ДЕЙДИ

Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганида муваккал фаришта: «Омин! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Дўстларим қилаётган дуоларизни Аллоҳим қабул қилсин.🤲

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
НАМОЗ ПАЙТИДАГИ МАКРУҲ ҲОЛАТЛАР

- Узрсиз йўталиш;
- Қироатга халал берувчи нарсани оғизда сақлаш;
- Рукуъ ҳолатида бош елкадан баланд туриши;
- Нўхот катталигида таом ейиш;
- Оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш;
- Суннатлардан бирортасини қасддан тарк этиш;
- Қироатни рукуъда тамом қилиш;
- Икки кўзни юмиб туриш;
- Намоз тугамай, пешонасини артиш;
- Намоз пайти либосни текислаш;
- Ҳаракат қилиш;
- Туфлаш;
- Ечиниш;
- Қасддан бир оятни ярмида тўхтатиб, бошқасини бошлаш;
- Керишиш;
- Пешонани ерга теккизмай, саллани теккизиш;
- Жамоатга одам қўшилганда имом овозини пасайтириши;
- Намозни имом чўзиб юбориши;
- Енг тирсаккача чиқиши, бурун қоқиш;
- Такбирни такрор айтиш;
- Узрсиз деворга ёки устунга суяниш;
- Меҳроб ичига бутунлай кириб олиб намоз ўқиш;
- Бармоқлари билан бирор сўзни ёзиб кўрсатиш;
- Бош ё қош билан бирон сўзни ишора қилиш;
- Таҳорат танг бўлиб турганда намоз ўқиш;
- Қабрга ё нажасга қараб намоз ўқиш;
- Олдинда жой бўлса-да, ортда намоз ўқиш;
- Бошяланг намоз ўқиш – буларнинг бари намоз чоғи қилинса, макруҳдир.

"Ибодати исломия"дан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ҳамюртимиз Қуръон мусобақасида муваффақиятли иштирок этди

Шу
йил 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов ҳифз йўналишида ҳайъат аъзолари томонидан берилган жами 5 та саволга чиройли ва хатосиз тартил билан тиловат қилиб бериб, муваффақиятли иштирок этди.

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртимиз Сирожиддин қори Жалиловнинг илмини янада зиёда, зеҳнини бунданда ўткир қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

🌐♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

🌐♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак 🕊

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#DOLZARB_MA'RUZA

KIM BIR INSONI QALBINI.......

👤SHAYX SAYYID ALIAKBAR SAYFIDINOV
Surxondaryo viloyati bosh imom-hatibi

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бутун дунёда тинчлик бўлсин!" – Муфтий ҳазрат Яқин Шарқдаги можаролар ҳақида

Манба:Muslim.uz
🌐 Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳадис

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамнинг фарзанди руҳини олдингларми?» дейди. «Ҳа», деб жавоб беришади улар. «Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?» дейди сўнг. «Ҳа», деб жавоб беришади яна. «Бандам нима деди?» деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: «Сенга ҳамд ва истиржў (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) деб айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва унинг ҳамд уйи, деб атанглар», дейди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

🌐 Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун юксак мукофот – “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.

Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву торжественно вручена высокая награда – «Высший орден Тюркского мира» за выдающийся вклад в укрепление единства тюркской семьи, активное продвижение интересов и взглядов тюркских стран на международной арене.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter