🕋 Маккада қардош уламолар учрашди
🌙 Шу йил 24 июнь куни Макка шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари мулоқот қилдилар. Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу йиғилишда бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, муфтий доктор Али Эрбош, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов туркий халқларнинг дўсту биродарлиги, иттифоқлиги ҳамда айни кунлардаги ҳаж мавсуми ҳақида сўз юритдилар.
#Haj2023
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

June 25, 2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ер юзида қурилган илк масжид - Масжидул Ҳаром
🌙 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят).
"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.
📆 1880 йил - Масжидул Ҳаром кўриниши
#Масжидул_Ҳаром
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят).
"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.
📆 1880 йил - Масжидул Ҳаром кўриниши
#Масжидул_Ҳаром
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
June 25, 2023
✅ ИШЧИ ГУРУҲ: ҲАЖ ИБОДАТИГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
🔸Бутун дунёдан Маккаи мукаррамага ҳаж қилиш учун борган зиёратчилар бугун-эрта улуғ ибодатнинг асосий амалларини бажаришга киришадилар. Хабар бериб келаётганимиздек, ишчи гуруҳи вакиллари, элликбоши ҳамда шифокорлар томонидан зиёратчилар учун ҳаж амаллари адо этиладиган Мино, Арофат ва Муздалифа водийларига йўл олишлари олдидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
❗️Айниқса, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар бериляпти.
🔹Шунинг билан бирга мутахассислар зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратишмоқда.
📋 Таъкидлаб ўтиш лозимки, ишчи гуруҳининг маълум аъзолари Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида бир муддат аввалдан бўлишиб, бўлғуси ҳожиларимизнинг ҳаж амалларини бекаму кўст бажаришлари учун зарур имконият ва шароитларни ҳозирлашган.
#Haj2023
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
June 25, 2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Таҳлилнома | Ҳаж мавсуми: илк бора 15 минг ҳожи, зиёратчиларни лол қилган ўзига хос эҳтиром, Саудиянинг Ўзбекистон томонига ўзгача ҳурмати
#haj2023
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#haj2023
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
⏰Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
June 26, 2023
🕋 ҲАЖ ИБОДАТИ БОШЛАНДИ, МИНО ВОДИЙСИГА ЙЎЛ ОЛИНДИ
✅ Бугун, 26 июнь куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар ўзлари турган меҳмонхоналарда покланиб, эҳром боғлаб, ҳаж нияти ила лаббайкани айтиб, Мино водийсига йўл олдилар. Бўлғуси ҳожиларимиз гуруҳ раҳбарлари бошчилигида автобуслар билан Мино майдонига бориб, Ўзбекистон ҳожилари учун ажратилган чодирларга жойлашдилар.
🔸 Баҳаво, кенг ва текис ҳудудда қад кўтарган мазкур чодирларнинг ҳар бири юмшоқ ўринлар, совуткичлар билан жиҳозланган. Озода, саранжом-саришта ушбу масканда ҳар қадамда салқин ичимликлар билан тўлдирилган махсус идишларни кўриш мумкин. Чодирлар олдига қўйилган самоворларда эса чой қайнаб туради. Мино водийсида зиёратчиларимиз фақат дуо ва ибодат билан машғул бўладилар.
📋 Маълумот учун, зyлҳижжa oйининг caккизинчи кyни (бy кyн биздa "ёлғoн apaфa", apaбчaдa эca "тapвия кyни" дeйилади) Mинoдa ҳожилар тоату ибодатда бўладилар. Минода тарвия кунининг бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари ўқилади.