Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
🕋МАККА ШАҲРИДА БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАР КАТТА ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ

🔸 Бугун, 7 июнь куни эрта тонгда Маккаи мукаррамага етиб келган зиёратчиларимизни “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи раҳбари Содиқжон Тошбоев, хизмат кўрсатувчи мактабалар (муассасалар) вакиллари ва бошқа масъуллар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.

🔹Ҳамюртларимиз муҳташам “Roshidiya” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.

🔸Мана шундай илтифотлардан кўнгиллари кўтарилган фуқароларимиз Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтиб, “Инсон қадри учун” тамойилини нафақат мамлакатимизда, балки олис Макка шаҳрида ҳам чин дилдан ҳис этишди.

➡️БАТАФСИЛ

Manba: Muslim.uz
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мўмин

Ҳожатбарорлик мўминнинг фазилати.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Manba: Muslim.uz
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ХУШХАБАР: ЯНГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛДИ!

📚 Айни кунларда мўмин-мусулмон халқимизнинг диний саводхонлигини янада ошириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари томонидан таржима қилинган “Муснади Кеший” (Ҳадислар тўплами) асари нашрдан чиқди. Шунингдек, “Шамоили Бухорий”, “Косоний ақидаси” ҳамда “Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар” китоблари нашрга тайёрланиб, тез кунларда ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади...
➡️ БАТАФСИЛ

Manba: Muslim.uz
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ЮРТДОШЛАРИМИЗ МАККАДА КАТТА ЭҲТИРОМ БИЛАН КУТИБ ОЛИНДИ
#No_comment
#haj2023

Manba: Muslim.uz
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЮЗЛАРИДАН НУР ТАРАЛГАН ЖАННАТ АҲЛИ
👤 Муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари

Manba: Muslim.uz
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ҲАДИС

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлим сўраб дуо қилманглар, уни ҳаргиз тиламанглар, агар ким дуо қилишга мажбур бўлиб қолса, айтсинки: “Эй Аллоҳим, ҳаёт мен учун хайрли бўладиган бўлса, мени ҳаётда қолдиргин, агар вафот мен учун хайрли бўладиган бўлса, мени вафот эттиргин”, дедилар”.

Насоий ривоят қилган.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЖНИНГ СУННАТЛАРИ

1)
Эҳромгa киpиш yчyн ғycл қилиш.
2) эҳромгa киpиш пaйтидa xyшбўйлик cypтиш;
3) лaббaйкa aйтиш;
4) тaвoфyл-қудум қилиш;
5) тaвoф чoғида eтти мapтa yзлyкcиз aйлaниш;

6) caъйнинг eтти мapтa бopиб-кeлишини кeтмa-кeт қилиш;
7) caъйдa тaҳopaтли бўлиш;
8) Аpaфa кeчacи Mинoдa ётиб қoлиш;
9) биpинчи тoш oтгaндaн кeйин қypбoнлик cўйиш;
10) тoш oтишни кeчacигa қoлдиpмacлик;
11) тaшpиқ кeчaлapи Mинoдa ётиш.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 2023 ЙИЛГИ ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ҚАЙ ТАРТИБДА БЎЛАДИ?

2023 йилги ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул жараёни қай тартибда бўлади?

❗️– Жорий йилда ҳам диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади.

Абитуриентлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

📝– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

📘– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

👤– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🔖– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тили бўйича имтиҳон топширувчилар учун) асл нусхаси.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига юртимиздаги ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул (тест синови) имтиҳонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади.

🔸– Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси мавжуд.
➡️БАТАФСИЛ

🔸Мазкур диний таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар қайси фанлардан бўлади?
➡️БАТАФСИЛ

🔸 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам ҳужжат топширса бўладими? Уларнинг қабул ва имтиҳон жараёнлари қандай кечади?
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ҳаж сафарига яна бир гуруҳ юртдошларимиз жўнаб кетди
#aхборот_24
#haj2023

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
15: ИБОДАТДАН РОҲАТЛАНМАСЛИК

Қачонки инсон қилаётган ибодатидан завқланмаса бу унинг руҳий касалликдан азоб чекаётганини кўрсатади. Бундай руҳий ҳолат қалб хасталиги ва инсон нафсининг ҳийласи туфайли юзага келади.

Муолажа услуби

Бу иллатдан халос бўлиш учун инсон фақат ҳалол таомларни истеъмол қилиши, доимо Аллоҳни зикр этиши, солиҳлар билан бирга бўлиши ва уларга хизмат қилиши керак.

Бундан ташқари, қорайган қалбига даво сўраб Аллоҳ таолога ёлвориб дуо қилиш керак. Чунки фақат ёлғиз Аллоҳ бандаларига ёрдам беришга қодир ва У Зотгина қалбларни поклай олади. Ахир нафсни Аллоҳ таоло яратган. Унинг ҳолатини, қиладиган ишларини биздан кўра яхшироқ билади.

Шу боис, уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган қуйидаги дуони мунтазам ўқиб юришни тавсия қиладилар:

اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أنتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا أنتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا
Ўқилиши: “Аллоҳумма ати нафсий тақвоҳа ва заккиҳа, анта хойру ман заккаҳа, анта валиййуҳа ва мавлаҳа”.

Маъноси: “Аллоҳим, нафсимга тақвони бер. Уни покла. Сен покловчиларнинг энг яхшисисан. Унинг Эгаси ва Холиқи ҳам Ўзингсан” (Имом Муслим ривояти).

Ибн Атоуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Қалбингизга сакинат бағишламаётган амалингизни Аллоҳ қабул қилмаяпти деб ноумид бўлманг! Сиз маънавий меваларини ҳозир англай олмайдиган амалингизни Аллоҳ таоло қабул қилган бўлиши ҳам мумкин”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz