Surxonmuslim.uz
4.9K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Жуда хунук тушунча ва ёмон хулоса...

Ислом ҳақида гапириши жоиз бўлмаган айрим жоҳилларни кўрдим! Улар ўзлари билиб олган бир-икки ривоят билан жамиятни айблайдилар. Ваҳоланки бу хабарларга хос ҳолатлар ва уларнинг далолатларидан бирор нарсани тушунмайдилар. Одамларга: "Аксар дўзах аҳли бойлардир", "Аксар дўзах аҳли аёллардир" дейдилар. Бу билан бой бўлиш гуноҳ, аёллик эса жиноят демоқчи бўладилар.
Бу жуда ҳунук тушунча ва ёмон хулосадир. Уммат бундайлардан халос бўладиган пайт келди. Бундайларга жим туриш ва тавба қилишни насиҳат берадиган замон келди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолийдан Мубашшир Аҳмад таржимаси

@surxonmuslimuz
ҲАСАД - ЯХШИЛИКЛАР КУШАНДАСИ

Америкаликларда ажойиб бир ибора бор: "Crab bucket theory" - "Қисқичбақалар солинган челак теорияси".
Аниқланишича, агар челакда биттагина қисқичбақа бўлса, у осонгина эркинликка чиқа олади. Агар улар 5-6 та бўлса, ҳарчанд уринмасин, ҳеч қайсиси чиқа олмайди. Негаки улар юқорига кўтарилаётган қавмдошини тортиб, ўзи чиқишга уринар экан-да. Хуллас, "челакдаги қисқичбақа" иборасидан келиб чиқадиган мантиқ одамларга ҳам хос.
Бу иллат динимизда “ҳасадгўйлик” дейилади. Уламоларимиз ҳасадга сабаб бўладиган омилларни ўрганиб чиқиб мазкур сабаблар 6 та эканини таъкидлаганлар:
1. Душманлик ва ёмон кўриш.
Агар душманига неъмат етса хафа бўлади, мабодо ёмонлик етса хурсанд бўлади ва унга етаётган ҳар бир омадсизликни менга қилган ёмонликлари учун жазоланяпти деб Аллоҳнинг синови эканини ёдидан чиқаради.
2. Кўра олмаслик.
Одамларга бирор омад кулиб боқса, нима учун менга етмай унга келиши керак деб Аллоҳнинг хохлаган бандасига неъмат бериш сифатини инкор қилади. Бу эса Аллоҳга нисбатан банданинг ёмон нисбати бўлиб гуноҳкор бўлади.
3. Кибр.
Мутакаббир киши ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара қилиб, ерга уриб юрган бўлади. Шунинг учун, ўзларидан паст одамларга неъмат, омад келганига чидай олмай, ҳасад қилишга ўтади.
4. Мақсадида эришаолмай қолишдан қўрқиш.
Бу ҳолат бир хил йўналишли ва бир хил мақсадга эришиш учун ҳаракат қилаётган шахслар орасида кўп учрайди.
5. Мансабпарастлик ва шухратпарастлик.
Бунга маълум бир соҳада ўзига тенги йўқ бўлишини орзу қиладиган мисол бўлади. Бу йўлда уни рўпасидан чиққан ҳар қандай кимсани йўқ бўлишини истайди, ўрни келганда унга зулм етказишдан ҳам тонмайди.
6. Ҳар қандай кимсага яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ шахс ҳасадчи бўлади. Ўзига ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам кўролмайди.
Одамлар ҳаётда ўз ўринларини топишлигида ўзгаларнинг бу каби иллатлари ҳамиша йўлга тўғоноқ бўлаверади.
Одамларнинг табиати шундай, бунга қарши ҳеч нарса қила олмайсиз. Аммо ўзингизга бўлган ишонч шу челакдан чиқишингизга ёрдам беради. Сиз иродали бўлиб, оёғингиздан тортаётган қисқичбақаларни енгиб, чиқиб кета олишингиз керак.
Инсонлар ўртасидаги ҳасад ҳам мана бунинг бир кўринишидир. Сиз юқорига чиқишга уринасиз, лекин кимдир сизни оёғингиз тагида турган нарсани олиб ташлайди.
Бу ҳақида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Модомики, ҳасад қилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар” дедилар.
Демак, ҳасад қилишса, ораларидан яхшилик кўтарилиб у жамиятнинг ҳалокатга дучор бўлиши шубҳасиз.
Яратган Роббимиз ҳасад балосидан Ўзи асрасин.

@surxonmuslimuz
Forwarded from Surxonmuslim.uz
ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади.
Жума кунининг ҳурмати бу кун кирмасдан олдин, истилоҳда жума оқшоми дeйиладиган пайтдан бошланади. Жумага ўша пайтдан бошлаб тайёргарлик кўрилади.
Жума кунининг бомдод намозини имкон қадар масжидда, жамоат билан ўқишнинг мандублиги ҳақида кўп гапирилган. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума кунида айтилган салавот мeнга кўрсатилади», дeганлар. Жума кунида дуолар ижобат бўладиган бир пайт бор. Банданинг дуоси ўша пайтга мувофиқ келиб қолса, унинг ижобат бўлишига шубҳа йўқдир.
Ҳадиси шарифларда жума намози учун эртароқ келишнинг ўзи алоҳида таърифланган. Бу намозга қайси пайт кeлган одамга қанчалик савоб ёзилиши ҳақида батафсил айтилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади. Ундан кeйинги соатда кeлган одам бир молни қурбонлик қилгандeк бўлади. Учинчи соатда кeлган одам шохдор қўчқор қурбонлик қилгандeк бўлади. Тўртинчи соатда кeлганлар бир товуқни қурбонлик қилгандeк бўлади. Бeшинчи соатда, охирида кeлган одам битта тухумни қурбонлик қилгандeк бўлади».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий, Тeрмизийлар ривоят қилишган.
Жума куни имом минбарга хутба учун чиққанда фаришталар ҳозир бўлиб, уни тинглайдилар. Дeмак, жумага фақат мусулмон бандалар кeлмас экан, балки хутбани эшитиш учун фаришталар ҳам ҳозир бўлишар экан. Фаришталар ҳозир бўлган жамоат нақадар гўзал, нақадар муҳтарам жамоат бўлади! Шунинг учун бундай жамоатнинг ўзига яраша одобларига риоя қилишимиз лозим. Шунинг учун жумага, жамоатга келадиган одам ғусл қилиб кeлиши кeрак. Бу ғуслнинг ҳикматларидан бири нафақат нажосатни, ҳатто бадандаги нохуш ҳидларни ҳам кeтказишдир. Зеро, жума куни масжидда одатдагидан каттароқ жамоат тўпланади, издиҳом бўлади. Фаришталар эса ниҳоятда нозик хилқат бўлгани учун уларга озор бермасликка ҳаракат қилинади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@surxonmuslimuz | обуна бўлинг | ёки дўстингизга тавсия этинг | Surxonmuslim.uz
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Forwarded from Surxonmuslim.uz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Жаннатдаги даражангизни юксалтириш учун яна янги кун, янги имконият..
Бўш келманг, ҳаракатдан тўхтаманг! Арзимас кимсалар ва беҳуда нарсалар билан зинҳор-базинҳор чалғиб қолманг. Икки дунёнгизни обод қилиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг. Ин ша Аллоҳ, ҳамма-ҳаммаси яхши бўлади.
Унутманг, бу умр неъмати сизга бир мартага берилган ва қиёматда ёлғиз ўзингиз ҳисобини берасиз...

Кунингиз хайрли ва
файзли ўтсин!


@surxonmuslimuz
Жума кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламга саловатни кўпайтиринг

🔹Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам!

@surxonmuslimuz
#yangilik
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Шоҳ Машраб” марказий масжиди қайта қуриб битказилди
Forwarded from Surxonmuslim.uz
#Хайрли_тонг

Асааламу алайкум ва
роҳматуллоҳ!

Азиз юртдошим, қадрли диндошим бугунги кунингиз хайрли ва барокатли ўтишини Аллоҳ таоло насиб қилсин! Кун давомида яхши кайфият соғлик-омонлик асло тарк этмасин!
#Ҳадис

Ибн Абу Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Сизларни дунё ва охират аҳлининг энг яхши хулқларга далолат қилайми? деб шундай дедилар: «Сендан алоқани узган (қариндош)га боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига бермоғинг, сенга зулм қилганни кечирмоғинг» дедилар».
(Имом Термизий ривояти)

@surxonmuslimuz
Тарихдаги энг қисқа ва таъсирли мактуб Умар ибн Хаттобдан Миср волийси Амр ибн Оссга:
«Менга етиб келишича, сен ҳукм мажлисида суяниб ўтирар экансан. Эй Осснинг ўғли, тавозуъ билан ўтир. Акс ҳолда лавозимингдан четлатаман. Нафис ва қимматбаҳо кийимлар кийма, хавф ва надомат кийимини кий. Инсоннинг қадри кийим билан белгилансайди, ҳожилар Ҳарамда энг гўзал кийимларини ечмаган бўлишар эди».

@surxonmuslimuz
Расулимизнинг «Ҳалол ва ҳаром» ҳақида насиҳати..

Абу Абдуллоҳ Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадис:
Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Дарҳақиқат, ҳалол аниқдир, ҳаром ҳам аниқдир. Иккисининг ўртасида эса шубҳали нарсалар бор, кўпчилик уларни билмайди. Ким ўзини шундай шубҳалардан сақласа, дини ва обрўсини сақлайди. Бу бировнинг қўриқ ерида сурувни ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди. Унинг қўйлари беҳосдан ўша қўриқ ерга кириб кетиши мумкин. Билгинки, ҳар бир подшоҳнинг қўриқ ери бўлади. Билиб олинг Аллоҳнинг қўриғи у ҳаром қилган нарсалардир! Огох бўлинг !
Жасадда бир парча гўшт бор, агар у соғлом бўлса, бутун жасад соғлом бўлади. Агар у бузилса, бутун жасадни бузади.
Огох бўлинг у қалбдир!

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

@surxonmuslimuz
Мўмин дилозор бўлмайди

Ислом дини таълимотлари инсон зотига азият бермаслик, тартиб-интизомли бўлишга чорлайди. Айниқса, мўмин мусулмонлар турли шахсий ва ижтимоий муносабатларда бир-бирларига озор бермасликларига даъват этади. Акс ҳолда қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолишлари таъкидланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло таълим бериб марҳамат қилади:

وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا

الأحزاب: 58

яъни: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар” (Аҳзоб сураси, 58-оят).

Шариатимизга кўра барча жабҳада бировга азият бериб қўйишдан сақланишга буюрилади. Ҳатто суҳбат асносида биз учун арзимас кўринган баъзи ҳатти-ҳаракатлар ҳам динимиз назаридан четда қолмаган. Ҳадиси шарифларнинг бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"لاَ يَتَنَاجَى اثْنَانِ دُونَ الثَّالِثِ؛ فَإنَّ ذَلِكَ يُؤْذِي الْمُؤْمِنَ، وَاللهُ يَكْرَهُ أَذَى الْمُؤْمِنِ"

(أَخْرَجَهُ الإمَامُ أَبُو يَعْلَى فِي مُسْنَدِهِ وَالإمَامُ الطَّبَرَانِيُّ فِي الأَوْسَطِ)

яъни: “Икки киши учинчи кишини ёлғизлатиб суҳбатлашмасин. Чунки бу мўминга азият беради. Аллоҳ эса мўминга азият беришни ёқтирмайди” – деганлар (Имом Абу Яъло “Муснад”да ва Имом Табароний “Муъжамул авсат”да ривоят қилган).

@surxonmuslimuz
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши ўз яхши кўргани билан биргадир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Киши бир қавмни яхши кўрган-у, уларга етиша олмаган?» дейилганида, у зот: «Киши ўз яхши кўргани билан биргадир», дедилар.

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий
"Риёзус солиҳийн"

@surxonmuslimuz
АЖИБ ҲИКМАТ (Ибратли ҳикоя)

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.

Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.
"Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар". (Оли Имрон 144)
Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.
"Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур". (Зумар, 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

@surxonmuslimuz
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ، فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَلاَ يُؤذِ جَارَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ"

(أَخْرَجَهُ الإمَامُ البُخَارِيُّ وَالإمَامُ مُسْلِمٌ)

яъни: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, меҳмонини эҳтиром қилсин!”, – деганлар

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган

@surxonmuslimuz
Ассалому алайкум!

Ўзбекистон мард ўғлонлари,
Баходирлар пахлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари,
Байрамингиз бўлсин муборак.
@surxonmuslimuz