Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
🤲🏻☺️ Яхши тилакларимни Сизга илиндим...

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Raddiya
⁉️Mutassiblik va mo'tadillik haqida

🎙Muborakshoh domla Muhibullayev

Muzrabot tumani Nazariy jome masjidi imom noibi

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
ЖАҲОЛАТДАН САҚЛАНИНГ!

Жаҳолат, жоҳиллик араб тили луғатида “би­лимсизлик”, “нодонлик” деган маънони анг­латади. Истилоҳда эса жоҳиллик дегани “бир нарсага ўз аслиятига зид ўлароқ эътиқод қилишдир”. Жаҳолат зулматдир. Жаҳолат ўз соҳибини ҳалокатга олиб боради. Жоҳил киши ҳеч нарсани билмайди, шу би­лан бирга билмаслигини ҳам билмайди. Бу тоифа кишилардан эҳтиёт бўлиб юриш лозим. Шу­нинг учун Набий (соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам): “Ё Аллоҳ, бизга ҳақни ҳақ деб билдиргин, бизни унга эргашишга муваффақ қил. Бизга ботилни ботил деб билдиргин, бизга ундан узоқлашишни насиб қил”, деб дуо қилардилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бежизга бундай дуо қилмаганлар. Чунки жоҳиллик инсонни охири берк кўчага етаклайди.Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу) айтади: “Одам­лар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­дан яхшилик ҳақида сўрардилар. Мен эса ёмон­лик ҳақида сўрардим. Чунки мен (ўзим билиббилмасдан) ёмон ишларни қилиб қўйишдан қўрқардим” (Имом Бухорий ривоят қилган).Инсонни жоҳиллик каби бадном қиладиган бошқа бирор иллат йўқ.Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо уйимдан чиққанларида осмон­га қараб бундай дуо қилардилар: “Ё Аллоҳ, сендан адашишимдан ва адаштирилишимдан, йўлдан тойилишимдан ва тойдирилишимдан, зулм қилишимдан ёки менга зулм қилинишидан ва жоҳиллик қилишдан ва менга жоҳиллик қи­линишидан паноҳ сўрайман” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти). Кўриб турибсизки, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўзлари ҳам жоҳилликдан паноҳ сўрамоқдалар. Шундай экан, сиз билан бизга ўхшаш оддий инсонларнинг бу иллатдан паноҳ сўрашлари зарурлиги маълум бўлмоқда. Аллоҳ таоло барчамизни илмсиз ҳолда Ўзига нотўғри эътиқод қилиб қўйишимиздан, биров­га жоҳиллик қилишдан ва йўлдан тойилишдан асрасин.

Бандихон тумани бош имом хатиби Н.Махаммадиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#раддия_аудио

Ихтилофлардан сақланайлик

Қизириқ тумани " Чилгаз-ота " жомеъ масжиди имом-ноиби:
Эгамбердиев Ўткир
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 БИР ОЯТ ШАРҲИ МАЪРУЗА

Бугун, 11 ноябрь куни
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили бош имом-хатиби Устоз Шайх Саййид Алиакбар Сайфидин хазратлари  Музрабод туманидаги "ДЎСТМУХАММАД БОБО" жоме масжидига  жума намозига келган  мўмин-мусулмонларга “БИР ОЯТ ШАРХИ” мавзусида мавъиза қилиб бердилар...
➡️ БАТАФСИЛ

#Сурхондарё_вилояти_вакили  #ташриф

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати
#Мақола

ИККИ ЁКИ БИР ҚИЗ БОҚҚАН КИШИ

Албатта, болага меҳр-муҳаббат кўрсатиш, унга нисбатан ўзини масъулиятли деб билиш нафақат инсон зотига, балки барча жонзотларга Аллоҳ таоло ато қилган хислатлардан биридир. Аммо бу туғма туйғуни тўғри ривожлантириш ва ундан тўғри фойдаланиш лозим.
Ана шу масалада Ислом таълимотлари бошқалардан устун туради. Фарзандга нисбатан ота-она қилиши лозим бўлган ишлар Исломда одат мартабасидан ибодат мақомига кўтарилади.
Инсоният тарихининг Исломдан олдинги босқичи - жоҳилият даврида бу масала ҳам бошқалари каби инсон зотига ор-номус бўладиган шармандали ҳолатга келиб қолган эди. Бу борада фақат биргина мисол билан кифоялансак етарли бўлар, деган умиддаман. Жоҳилият аҳли қиз фарзандни ор деб билар ва уни тириклай кўмиб юборишни ўзига эп кўрар эди.
Мазкур жоҳилий одатга қарши ўлароқ, Ислом жумладан, қуйида ўрганиладиган ривоятларда келадиган таълимотларни тақдим этди.
Турли сабабларга кўра ҳаётимизда бир оз эътиборсизликка учраган бу масалани аҳамият билан ўрганишга ҳаракат қилайлик.
Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади", дедилар.
Албатта, уч қизни туғиб, тарбиялаб, вояга етказиш осон иш эмас. Аммо бу машаққатли иш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда қилаётган мукофотлар ҳам оз эмас.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уч қизни тарбиялаш катта савобли иш экани.
2. Қизлар тарбиясида сабр кераклиги.
3. Қизларни кийинтириш савобли иш экани.
4. Қизлар қиёмат куни уларни боқиб, катта қилган ота-оналари учун дўзах ўтидан парда бўлишлари.
Шураҳбийлдан ривоят қилинади:
"Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон кишига иккита қиз берилган бўлса, у уларни яхши парвариш қилса, қизлари уни албатта жаннатга киритади", дедилар".
Шарҳ: Аввалги ҳадисда "учта қизни тарбияласа", дейилган эди, бу ҳадисда эса "иккита", дейиляпти. Демак, иккита қизни тарбиялаб, вояга етказиб, ўз вазифасини гўзал равишда бажарган ота-она ҳам, иншааллоҳ, жаннатий бўлар экан.
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимнинг учта қизи бўлса, уларни бошпана билан таъминласа, моддий таъминотини қилса, уларга раҳм-шафқат кўрсатса, ана шу одамга албатта жаннат вожиб бўлади", дедилар.
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
"Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?" деди.
"Иккита бўлса ҳам", дедилар".
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам фарзандларни, айниқса қиз фарзандларни яхши парвариш қилган, яхши тарбия берган, нафақасини ўрнига қўйган кишига жаннат ваъдаси борлигини таъқидлаб келмоқда.
Бу ҳадиси шарифда аввалги иккала ҳадисдаги маънолар бирданига таъқидланмоқда.


Ангор тумани "Абу Исо Ат Термизий" жомеъ масжиди имом-ноиби
Хaмиджон домла Ўзбеков

"Одоблар хазинаси" китоби асосида таёрланди.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Режеп Таййип Эрдоған «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. «Бугун тарихий воқеа — бугун қардошим Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланди», — деди Президент.

«Хабарингиз бор, 2017 йили БМТнинг 72-сессиясида улуғ бобомиз Имом Бухорийнинг меросини ўрганиш ҳақида гапиргандим ва ўша пайтда Туркия Президенти, қардошим Режеп Таййип Эрдоған бу фикрларни қўллаб-қувватлаган эди», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

«Биз Ўзбекистонда Имом Бухорий бобомизнинг меросини чуқур ўрганиш учун Самарқанд заминида ул зотнинг номида халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳадис илми мактабини ташкил этдик», — деди Президент.

«Ўзбекистон халқи сизнинг қардош элларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни самарали амалга ошириш борасидаги шахсий ҳиссангизни яхши билади ва юксак қадрлайди. Ишончим комилки, умумий тил ва маданиятга, аждодларимизнинг бой меросига, муштарак интилишга асосланган дўстлик ва қардошлик муносабатларимиз янада равнақ топади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, «Олий даражали Имом Бухорий» ордени илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларига берилади.

Манба: https://islom.uz/maqola/19795

@islomuz
Президент Шавкат Мирзиёев 10-11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Самарканд для участия в мероприятиях саммита Организации тюркских государств 10-11 ноября.

#Mirziyoyev #sammit #Samarqand #TDT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter