Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Хисобот_йиғилиш

Айни дамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилояти вакили А.Сайфидинов вакил ўринбосари Абдусалом Фатуллаев шаҳар ва туман бош имом-хатиблари масжид имом-хатиблари ҳамда мухтасиблар учун жорий йилнинг 9-ой мобайнида қилинган ишлар хисоботи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида Қуръони карим тиловат қилиниб Термиз шаҳар бош имом-хатиби Р.Абдуллаев, сўнгра Сурхондарё вилояти вакили А.Сайфидинов сўзга чиқиб имом-хатиб маъсулятли бўлиши ижтимоий тармоқларда фаол бўлишлиги топшириқларни ўз ўрнида бажариши кераглигини такидлаб ўтди. Йиғилиш давомида Сурхондарё вилояти вакиллиги мухтасиби А.Мажидов мухтасиблар хисобатларни ўз вақтида бажаришлиги, тушумларни Ўзбекистон мусулмонлар идораси хисоб рақамига ташлаб бериш масжидни молиявий ривожлантириш бўйича таклиф ва тафвсиялар бериб ўтди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МАЪРУЗА

🎞Уммат учун энг суюкли зот

👤Жарқурғон туман "Оққўрғон" жомеъ масжиди имом хатиби А.Халилов

♻️Дўстларга ҳам улашинг!!!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мутаассиблик йомон иллат

Қумқурғон тумани "Баймоқли" жомеъ масжиди имом хатиби
Жамшид домла


🔗 Улашинг:
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
✈️ МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ БАКУ САФАРЛАРИ БОШЛАНДИ

Бугун, 19 октябрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Миср сафарини якунлаб, Боку сафарини бошладилар.

🛫 Ҳайдар Алиев номидаги Боку халқаро аэропортида Ўзбекистон делегацияси аъзоларини Кавказ мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Салмон Мусаев, Ўзбекистоннинг Бокудаги элчиси Баҳром Ашрафхонов ва бошқалар кутиб олишди.

🔹Ташриф доирасида
Муфтий ҳазратлари Туркий давлатлар ташкилоти Муфтийлар кенгашининг III-йиғилишида нутқ қиладилар ва туркий халқлар мўмин-мусулмонлари учун муҳим бўлган қатор масалаларни муҳокама этиш режа қилинган...
➡️ БАТАФСИЛ

#МУФТИЙ #МИСР #ОЗАРБАЙЖОН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Қоҳира анжуманидаги муҳим масалаларга бағишланган нутқлари

(ўзбек тилига таржимаси билан)

2022 йил 17 июнь, Миср Араб Республикаси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #МИСР #АНЖУМАН
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг
БИР ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ
(2021 йил 19 октябрь – 2022 йил 19 октябрь, қисқа рақамларда)

📄 ИНФОГРАФИКА
📎 АЛБОМ PDF

#МУФТИЙ #ФАОЛИЯТ #ИНФОГРАФИКА
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Тарқатинг_Муҳлисларга
#Термиз_шахрида_Мавлид

ЭРТАГА 21.10.2022 ЙИЛ СОАТ 11:30 ДА БОШЛАНАДИ.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилояти вакили Устоз Шайх Саййид Алиакбар Сайфидин хазратлари бошчилигида Бир қатор Вилоятимиздаги Хушовоз қорилар Термиз шаҳар "Ҳаким-Термизий" жомеъ масжидида МАВЛИД ўқийдилар Сиз азиз Сурхондарё вилояти мусулмонларини ушбу Мавлидга хурмат ва эхтиром билан таклиф қиламиз.

Аллоҳ таоло ўзи барчамиздан рози бўлсин!

🛤Манзил Термиз шахар "Ҳаким-Термизий" жомеъ масжиди.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазратнинг Туркий давлатлар муфтийларининг III-йиғинидаги иштироклари

(2022 йил 19 октябрь, Боку шаҳри)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #МИСР #ОЗАРБАЙЖОН
🍃Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🍃Саййид-ул айём Жума муборак бўлсин қадрдоним


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғойибона (нима деб бўлса ҳам) дуо қилса, фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин», ― деб туради».

🍃Дуоларда бизни ҳам эсга олинг.

🍃Аллоҳ доим асрасин сизни қадрдоним
.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
ФИРҚАЛАРДАН ОГОҲЛИК

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган мана бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча фирқалардан узоқда бўлиш кераклигини буюрганлар:
“Бу фирқаларнинг барчасидан узоқ бўл, гарчи дарахтнинг илдизини чайнаб юриб ўлиб кетадиган бўлсанг ҳам. Сен улардан узоқ бўлган ҳолда ўлиб кетсанг ҳам майли!” (Бухорий, 4/3606).
Юқоридаги ҳадиси шарифга кўра, барча фирқалардан ва оқимлардан узоқ бўлмоқ керак, улардан ўзни асрамоқ лозим! Бир гуруҳ фирқа ва оқимлар тўпида эмас, жуда кўпчилик мусулмонлар ҳамжамиятида яшамоқ керак. Чунки, мазкур ҳадиси шарифнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай демишлар: “Мусулмонлар жамиятини ва уларнинг имомини лозим тутасан!”. Яъни, доимий келаётган, кўпчилик мусулмонлар эргашаётган имомларга эргашиб, мўъмин-мусулмонлар жамиятини ўзингга лозим тутиб қоласан.
Зотан, фирқа ва оқимлар ҳамма вақт мусулмонларнинг озчилигини ташкил қилади. Буни унутманг! Иккинчидан, доим улар ўзларини ҳақ деб биладилар. Барчалари ўзларини аҳли суннат ва жамоатдан деб ҳисоблайдилар ҳамда бошқаларни айблайдилар. Бизнинг ота-боболаримиз ҳамда анъанавий ислом ва мазҳаб амалиётларидан уларнинг фарқли жиҳатлари бўлади. Айрим фирқа ва оқимлар қаерда ҳаракат қилса, ўша ернинг мазҳаби ва анъаналарига ўзларини содиқдек кўрсатади. Ҳанафийлар кўп жойда, ҳанафий кўринишида, шофиъийлар кўп жойда шофиъийлар кўринишида бўй кўрсатиши мумкин. Бу нарса сизни чалғитиб қўймасин! Улар қаерда қайсидир фирқа ёки оқимлар ёмонланаётган бўлса, ўша оқим ва фирқаларни ҳамма қатори ёмонлаб, ўзларини ўша ернинг халқи ва мусулмонларига хайрихоҳ, ҳаммаслак қилиб кўрсатиши ҳам мумкин. Масалан, ваҳҳобийликни ёмонлайдиганларнинг ҳаммаси ҳам тўғри эътиқодли одамлар бўлиб қолавермайди.
Фирқалар ва оқимларга номни доимо жумҳур уламолар, анъанавий мазҳабдагилар, аҳли суннат ва жамоатнинг ҳақиқий аъзолари қўядилар. Фирқа ва оқим аъзолари бу номларни ўзлари инкор қилишлари мумкин. Мўътазилийларга номни буюк тобеъин Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қўйганлар. Хаворижларга номни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўйганлар, деган фикр мавжуд. Фирқа ва оқимларнинг номлари алоҳида кўринишларидан, раҳбарларининг номларидан, келиб чиққан жойлари номидан, яққол кўринадиган асосий ақидаларидан олинган бўлади. Буни ҳамиша эсда тутинг!
Фирқа ва оқимлардагиларнинг айримларининг амалиёти ва ақидалари аҳли суннат ва жамоатга жуда яқин кўринишда бўлиши мумкин. Масалан, ҳақиқий ҳанафий уламоларнинг ақидаси тўғри ҳанафий шогирдлари шу хилда фирқа ва оқим вакиллари бўлиши мумкин. Ана шундай фирқа ва оқимларнинг раҳбарлари эса ўша фирқа ёки оқимни яхши ниятда ташкил қилган ҳаққоний олим, ҳақиқий аҳли суннат ва жамоат аъзоси бўлиши ҳам мумкин. Ҳақиқий аҳли суннат ва жамоатдан бўлгани боис у ҳатто раббоний олим, улуғ авлиё ҳам бўлиши мумкин. Бу нарса эса сизни алдаб қўймасин! Ўша фирқа ва оқим қандай ниятда ташкил қилинган бўлмасин, унинг раҳнамолари нақадар яхши инсонлар, нақадар буюк уламолар бўлмасин, лекин алоҳида кўринишлари, мусулмонлар ҳамжамиятидан ажралиб, озчилик билан алоҳида бўлиб олишларининг ўзи, кўпчилик мусулмонлар уларнинг алоҳида кўринишига қараб, алоҳида ном қўйиб қўйишининг ўзи уларни аҳли суннат ва жамоатдан чиқариб қўяди. Буни унутманг!
Мусулмон кимса раҳбарларига итоатли, юртидаги инсонлар билан муросаю мадора билан яшамоғи фарз. Шундай экан, фирқа ва оқимларга қўшилишни жамият ман қилиб қўйган экан, давлат қонуни жиноят деб баҳолар экан, ундай фирқа ва оқимлардан узоқ бўлаверинг. Шу сизнинг мусулмонлик бурчингиздир! Хуллас, фирқа ва оқимлардан доимо эҳтиёт бўлинг, қочинг, яқинлашманг!

Бойсун тумани бош имоми
“Саримозор” жомеъ масжиди имом хатиби З.Чориев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
ВАҲҲОБИЙЛАР МАВЛИД МАСАЛАСИДА
Ваҳҳобийларнинг уммати исломияга қарши пайдо қилган қабиҳ бадъатларидан бири бу—мавлиди шарифни нишонламоқни ҳаром, деб даъво қилишларидир. Улар ўзларининг мавлиди шарифга нисбатан муносабатларини изҳори учун бир қанча рисолалар ҳам битишган. Носир Албонийнинг “Бидъат-улмавлид”, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Бознинг “Ҳукм-ул иҳтифал билмавлидин-набавий” номли рисолаларини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ваҳҳобийлик оқими аъзоларидан бири Абу Бакр ал-Жазоирийнинг айтишича эса, ҳатто мавлиди шариф маросимида сўйилган жонлиқнинг гўшти чўчқа гўштидан ҳам баттарроқ ҳаром эмиш.
Мавлид Ислом оламида феълий ижмоъ йўли билан собит бўлган гўзал амаллардан биридир. Асрлар оша Ислом подшоҳлари, машойихлар, ҳадисшунослар, фақиҳлар, зоҳидлар ва қанча-қанча орифлар мавлид маросимини нишонлаб келишлари тарихдан маълуму-машҳурдир. Ҳофиз ибн Ҳажар ва бошқа уламоларнинг таъкидлашича ҳаттоки мавлид байрамининг суннати набавиядан истинбот қилинган асли ҳам бор. Шуни яхши эслаб қолиш керакки, ваҳҳобийлар доҳийси Ибн Таймия ҳам мавлид маросимини бугунги издошлари каби инкор қилган эмас. Балки, айрим фатволарида “агар яхши ният билан қилинса унга ажр-савоб берилади”—деган.
Ваҳҳобийлар ва уларга хайрихоҳлар шуни билиб қўйсинларки, уларнинг улуғ устозлари ибн Таймия ўзининг машҳур “Иқтизоус-сирот” асарида айтади:
“..шунингдек, бугунги кунда баъзи инсонлар насороларнинг Исо алайҳис-салом туғилган кунини нишонлашларига қиёсан, ёки Пайғамабар алайҳис-саломга камоли муҳаббатлари ва ул зотни улуғламоқ ниятида қилаётган янги тадбирларига келсак, Аллоҳ уларнинг бу бидъатлари учун эмас балки, муҳаббатлари ва ижтиҳодлари учун савоб беради”.
Мана шу иборада ваҳҳобийлар шайхи ибн Таймия мавлид байрамининг савоби бор эканини тан олган ва исбот қилган. Бугунги ваҳҳобийлар эса мавлид маросимларини гуноҳи азим ва ҳатто ширк дейишгача бориб етишди. Ибн Таймия юқоридаги иборасидан кейин яна шундай дейди:
“Бас, мавлиди шарифни улуғламоқ ва уни байрам сифатида нишонламоқки, уни баъзи иснонлар қилиб келади, бунга яхши ниятлари, ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлаганлари учун ажри азим берилади. Чунончи буни сизга олдинроқ тақдим қилиб ўтгандим.” (Аҳмад Ибн Таймия. Иқтизоус-сирот. 297/б).
Шундай экан, бу ваҳҳобийлар мавлид масаласида ким тарафда туришибди?! На аҳли сунна билан бирга ва на шайхлари бўлмиш Ибн Таймия билан бирга?!
Аллоҳ барчамизни ваҳҳобийларга қўшилиб қолишдан, шунингдек, уларга қўшилиб Ислом уламолари саҳоба ва тобеъинлар йўлидан ажраб қолишдан ва қиёмат куни бутун башарият ичида яккаланиб шарманда бўлишдан ўзи асрасин

Бойсун тумани бош имоми “Саримозор” жомеъ масжиди имом хатиби З.Чориев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайхулислом: Ўзбекистон муфтийси тарихий кунда дуо қилишга энг хақлидир

🔸Шу йил 20 октябрь куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний ташкилотларининг раҳбарлари кенгашининг Низоми тасдиқлангани тарихий воқеа бўлди. Ушбу муҳим ҳужжат икки юз миллионлик туркий халқларнинг маънавий ривожланиши, аҳил-иноқлиги ва икки дунё саодатига хизмат қилади, инша Аллоҳ.
🔹Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода: "Ўзбекистон иккинчи ватаним. Мен истардимки, тарихий кунда якуний дуони, биродарим Ўзбекистон муфтийси Нуриддин ҳазратлари қилишга энг ҳақлидир", дея ушбу тарихий кун ва муҳим ҳужжатнинг қут-баракаси учун дуо қилишни Ўзбекистон муфтийсидан илтимос қилди.

(2022 йил 20 октябрь, Шуша шаҳри)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
#МАҚОЛА
КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД – ЖОҲИЛЛИК

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойликдир. Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрли кечмиши, орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқ...

БАТАФСИЛ: https://telegra.ph/Gazeta-10-22

Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси фахрий доктори

Манба: “Yangi O‘zbekiston” газетаси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @diniysavollar
Жорий йилнинг 22-октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Миссионерлик ва прозелитизм фаолиятини олдини олиш бўйича профилактик тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш” мақсадида Денов тумани Имом Бухорий жоме масжидида "Эшитиш ва сўзлашиш"га нуқсони бор 120 дан ортиқ фуқаролар иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлар идораси вакили М.Абубакирова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Р.Тогаев, вилоят вакили ўринбосари А.Фаттулаев, вилоят отинойиси Х.Қосимова ҳамда Денов туман бош имом хатиби Д.Давлатовлар иштирок этишди.
Миссионерликка кирган 20 нафар фуқаролар ушбу тадбирдан хулоса чиқариб ислом динини қабул қилишди ва калима қайтаришди ва имконияти чекланганларга озиқ-овват махсулотлари, ҳомийлар томонидан пул мукофотлари берилди. Тадбир якунида барча иштирокчиларга дастурхон тузатилиб ош тортилди.