Surxonmuslim.uz
4.84K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Али розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:

"1. Хушуъсиз ўқилган намозда яхшилик йўқ.
2. Бекорчи сўздан тийилмай тутилган рўзада яхшилик йўқ.
3. Тафаккурсиз ўқилган қироатда яхшилик йўқ.
4. Парҳезсиз илмда яхшилик йўқ.
5. Сахий бўлинмаган молда яхшилик йўқ.
6. Бир-бирини ҳимоя қилмаган биродарчиликда яхшилик йўқ.
7. Боқий қолмайдиган неъматда яхшилик йўқ.
8. Ихлоссиз қилинган дуода яхшилик йўқ”.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Дунё севинчларини катталаштириб, тағин уларга алданиб қолманг. Ёмонликларига нисбатан эса жаҳл қилманг!

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Оилада эр рахбар ва маъсулдир.

Динимизда оила бошлиғи рахбари ва жавобгари эркакдир. Никоҳ ақди билан аёл эрининг амрига таъминотига ва химоясига кирган бўлади. Оила рахбарлиги аллоҳ таоло томонидан эркакларга юкланган вазифадир. Бу ҳусусда қуръони-каримда бундай дейилган “ Аллоҳ базиларини, базиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга рахбардирлар. Солиҳа аёллар итоаткор ва аллоҳнинг ҳифзи-химояси бўйича ғойибларнинг мухофазасини қилувчилардир” (нисо сурасининг 34-оятида марҳамат қилганлар). Ҳар бир диёнатли эркак оиласини таъминлашга бурчлидир жуфти ҳалолини йидириб-ичириш, кийдириш ва бемор бўлса даволатиш ҳам вазифасидир. Бу шарафли ва маъсулиятли вазифаларни адо этиш эрнинг бурчи эканини ота-оналар ўғил фарзандларига ёшлигидан тушунтириб мисоллар билан уқтириб боришлари зарур. Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи вассаллам) оила муносабатларида эркак киши ўзини қандай тутиши кераклигини биз умматларига ўрнак бўлиб кўрсатиб бердилар. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам аёлларига нисбатан меҳрибон кечиримли сабрли ва илтифотли эдилар жуфти ҳалолларининг таъминотларини қилиш билан бирга уларнинг бозор ўчарларини ўзлари қилиб берар эдилар Жобур разиаллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳу васаллам банданинг тарозига биринчи қўйиладиган нарсаси аҳли аёлига қилган нафақасидир деганлар”. Афсуски, хозирги кунимизда бази йигитлар шайтон йўлини тутиб йигитлик шанига доғ тушириб орияту-номусни бир четга суриб қўймоқдалар. Улар оила қуришда унинг маъсулияти ва таъминоти эмас, балки нафсу истакларини қондиришни кўзлаб, текинхўр, боқиманда бўлиб, яқинларини машаққатга қўймоқдалар. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассаллам бу каби текинхўр, маъсулиятсиз, виждонсиз, ҳамиятсиз, ориятсиз, эркаклик шанига бефарқ кимсалар ҳақида бундай деганлар: Ким бир аёлга шарафи учун уйланса унинг фақат хорлиги зиёда бўлади. Ким бир аёлга моли учун уйланса, унинг фақирлиги зиёда бўлади. Ким бир аёлга ҳусни жамоли учун уйланса, унинг паслиги зиёда бўлади. Ким бир аёлга кўзини тийиш ёки номуснин сақлаш ва ё қариндошлик риштасини боғлаш учун уйланса, унинг учун ўша аёлда ҳайру-барака, у аёл учун ҳам бу эрда ҳайру-барака бўлади. Аллоҳ таоло барча йигитларни эркаклик шанини улуғлагувчи, ғайратли, иймонли, комил ва маъсулиятни ҳис этувчилардан қилсин, ҳамда юртимиздаги ҳар бир оиланинг баҳтли соадатли ҳаёт кечириб эр ва хотин бир-бирига итоатли қилиб қўша-қариб юришларини насиб этсин.
Қумқўрғон тумани "Домла Тилов Қобил” жомеъ масжиди имом ҳатиби Хайдарали Қўзиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетдан устоз қидирганларга

Қумқурғон тумани "Хўжа Мирсаид" жомеъ масжиди имом ноиби Жураев Абдулло

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни бузғунчи хуружлардан ехтиёт қилинг!!!

Шўрчи тумани бош имом хатиби Асрорхон Ҳабибуллаев

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
Ҳасад инсон қалбини емирувчидир

    Одам ҳамиша яширадиган, яширишга урунадиган иллат - бу ҳасаддир. Ҳасад - шайтоннинг энг ишончли қуроли. Бирор танишининг, ҳамкасбининг ёки яқин қариндошининг мувоффақияти, ютуғи учун тутилган азадир.
    Ҳасад Одам атонинг ўғли Қобилдан қолган энг разил одат бўлиб, ҳасад туфайли Қобил укаси Ҳобилни ўлдиради. Одамзот тарихидаги биринчи қотиллик ҳасад туфайли бўлди. Ҳасад гўдакликда туғилади. Агар киши ўзидаги ҳасад ўтини ўчира олмаса, одамлар ундан нарига қоча бошлайдилар. Ҳасадгўйликни яширмайдиган одам хавфли эмас, аксинча ўта усталик билан яширгувчи кимса ҳар бир жон учун хатарлидир.
    Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар: "Мўмин киши беш ёмонлик устида бўлади:
1. Мўмин биродари унга ҳасад қилади.
2. Мунофиқ уни ёмон кўради.
3. Кофир уни ўлдириш пайида бўлади.
4. Нафс унга қарши туради.
5. Шайтон уни адаштиради".
    Мўмин кишининг фаришталардан афзаллиги сабабларидан бири, унинг беш душман ўртасида ғолиб туриб, иймонини муҳофаза этишидадир. Пайғамбар алайҳиссалом шулардан биринчиси деб "ҳасад"ни тилга олганлари бежиз эмас. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмай, бошқа бир мўмин биродари эришган неъматларга ҳасад қилади ва уни ранжитади. Ҳолбуки, ҳасад ҳасадгўйга ҳеч нима бермайди. Аксинча, ундаги савобу-яхшиликларини кетказади холос. Фақирлик фақирни роҳатсиз этгани каби, ҳасад ҳам ҳасадчининг қалбини роҳатсиз қилади.
    Ҳасад давосиз дарддир. Ҳасадчи ҳамиша бировнинг шодлигини ғам билан, роҳатини алам билан. Ҳасад шундай ёмон иллатки, унинг касридан одам ўзига ҳам яхшиликни раво кўра олмай қолади. Бошқаларнинг бахти ва саодатини кўролмаган ҳасадчи доимо қайғу-алам остида бўлади.
    Арасту: "Дунёда ҳаммадан кўра ҳасадчининг юки оғирдир. Чунки у бечора бахтли одамларни кўролмай, ҳасад туфайли келадиган ҳамма қайғу-аламлар юкини ўз устига ортиб юради. Ўзгаларнинг яхши турмушлари унинг юрак бағрини ёндиради", деган эди.
    Ҳасадни тарк эта олган кимса эса тинчланиб, роҳатланади.
    Фозил Асмаий бир юз йигирма ёшга тўлган кишидан узоқ умр кўриш сирини сўрадилар. Қария: "Бунинг беркитадиган сирли ери йўқ. Мен умрим давомида ҳасад деган балони ёшлигимдан парҳез қила бошладим ва албатта бунинг фойдасини кўрдим", деди.
    Агар ҳасаднинг бировни эмас, ҳасадчининг ўз танасини куйдириши ва қайғусини орттиришини ҳисобга олсак, бу иллатдан парҳез қилган кекса отахоннинг ҳаётларини ўзимизга ибрат қилиб олардик. Агар юрак сиқилишининг сабаби қалбдаги ҳасад ўти бўлса, дори дармонга пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Ўша одам ҳасаддан тийилса бас, тез орада шифо топиб, юраги сиқилмайдиган бўлади.
    Яна бир ҳақиқат шуки, баъзи бир дўстларнинг ҳасади душманнинг хусуматидан ҳам ёмонроқ ҳисобланади. Бу ҳақида Набий алайҳиссалом: "Бир биродарингни бошига тушган балодан ҳеч қачон севинма. Чунки Аллоҳ уни бундан халос қилиб, сўнгра ўша балога сени гирифтор қилиши мункин. Ким ўзгаларни қийнаётган дардга мубтало бўлишини истаса, биродари бошига тушган кулфатдан қувонаверсин", дедилар.
    Дарҳақиқат, ўзгаларнинг кулфатидан қувониш ҳам ҳасаднинг бир кўринишидир.
    Аллоҳ таоло бундай ёмон иллатлардан барчамизни ўз ҳифзу-ҳимоясида сақласин.
 
Термиз шаҳар Хаким Термизий жомеъ масжиди имом ноиби Бўриев Сирожиддин
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукур қилгувчилардан бўлайлик...

Қумқурғон тумани "Хўжа Мирсаид"  жомеъ масжиди имом ноиби  Жураев Абдулло

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАДДИЯ_ВИДЕО

🎞Ўзбекистон республикаси Куфр диёри эмас❗️

👤ҲАБИБУЛЛОҲ Саидов
Термиз шахар "Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАКОЛА

Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.

Эй биродарим, билиб қўйки, Аллоҳ, ўзининг Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир.
— Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳдир! Бир-бирингизнинг айбларингизни кавлаштирманг ва айримларингиз ҳам айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарларининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана, ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир......👉👉👉👉👉👉👉Давоми
👤ХАБИБУЛЛОХ Саидов
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
МЕЪРОЖ ВА ИСРОГА ИЙМОН

Ва меърож ҳақдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси исро қилдирилганлар ва жисмонан, уйғоқ ҳолларида Осмонга меърож қилдирилган. Сўнгра Аллоҳ хоҳлаган жойгача юқорига (чиқилган). Аллоҳ у кишини Ўзи хоҳлаган нарса ила икром қилган ва у кишига ваҳий қилган нарсасини ваҳий қилган.

«Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади» (Нажм сураси, 11-оят).

Бу дунёю охиратда у кишига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

Шарҳ: «Меърож» юқорига чиқиш асбоби, дегани бўлиб, худди нарвон каби нарса. Лекин у қандай нарса эканини билиб бўлмайди. Унинг ҳукми ҳам бошқа ғайбий нарсалар ҳукмига ўхшашдир. Унга иймон келтирамиз, лекин кайфияти билан машғул бўлмаймиз. Бу ерда ушбу гапдан кўзланган маъно эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғоқ ҳолларида жисм ва руҳлари ила осмонларга, сўнгра Аллоҳ хоҳлаган жойгача кўтарилишларидир. Бунинг ҳақлигига иймон келтирамиз. Чунки Аллоҳ у кишини ушбу самовий сафарда хоҳлаган нарсаси ила икром қилди. У кишига аҳкомлардан ваҳий қилган нарсасини ваҳий қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалблари, кўзлари кўрган нарсани инкор қилмади, ёлғон деб эътиқод қилмади. Балки, тасдиқлади ва қўшимча қилиб бўлмайдиган равишда комил ишонч ила ишонди.

Исро ҳодисаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғоқ ҳолларида, жисмонан бўлганига далил: «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога исро – сайр қилдирган Зот покдир» (Исро сураси, 1-оят).

Чунки банда тана ва руҳнинг мажмуасидан иборатдир. Худди «инсон» лафзи жисм ва руҳнинг мужмуасига исм бўлганидек. Гап айтилиши билан шу маъно тушунилади ва шу тўғридир. Исро ҳам ушбу мажмуа ила бўлган. Бунинг бўлишига ақл жиҳатидан монелик йўқ. Агар инсоннинг кўтарилиши мумкин эмаслиги жоиз бўлса, фаришталарнинг тушиши мумкин эмаслиги жоиз бўлади. Бу эса пайғамбарликни инкор қилишга олиб боради. Бу ўз навбатида куфрдир.

Агар «Аввал Байтул Мақдисга Исро қилинишининг ҳикмати нима?» дейилса, жавоб шулки: «Аллоҳ ўта билувчидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърожни даъво қилганларида ростгўй эканликларини изҳор қилиш учундир. Чунки қурайшликлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан Байтул Мақдисни сифатлаб беришни талаб қилганларида уларга васф қилиб бердилар ва уларга ўз йўлларида олдиларидан ўтган (қурайшликларнинг) карвонлари хабарини ҳам бердилар. Агар осмонга тўғридан-тўғри Маккадан чиққанларида, бу иш бўлмас эди. Агар осмондаги нарсалардан хабар берсалар, улар кўрмаган нарсанинг хабарини берган бўлар эдилар. Байтул Мақдисни эса қурайшликлар олдин кўришган эди, шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Байтул Мақдис ҳақида хабар бердилар.

Иккинчи далил:
«Ва, дарҳақиқат, уни бошқа сафар Сидратул мунтаҳа (Тугаш дарахти) олдида кўрди. Унинг ҳузурида маъво жаннати бор. Ўшанда Сидрани ўрайдиган нарса ўраб турибди. Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам. Дарҳақиқат, ўз Роббининг улкан оят(белгиларидан кўрди» (Нажм сураси, 13-18-оятлар).

Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жаброилни Тугаш дарахти олдида кўришлари фақат ўша дарахт олдига ва жаннати Маъвога етишларидан кейингина бўлиши мумкин.

Ушбу оятлардаги «улкан оят(белги)лар»дан мурод Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Бану Исроил (Исро) сурасининг аввалида «Унга оят(белги)-ларимизни кўрсатиш учун», (1-оят) деб ваъда қилган белгилардир. Ушбу олий сафарнинг бошланиши Бану Исроил сурасининг бошида собит бўлган бўлса, ниҳояси Нажм сурасининг сўнгида собит бўлди.

Шунингдек, меърожнинг ҳақлигига, уйғоқликда руҳ ва тана ила бўлганлигига, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир осмонда пайғамбарлар билан учрашганларига далолат қилувчи кўплаб ҳадислар ҳам келгандир. Бу ҳадисларнинг умумий миқдори мутавотир даражасига етган бўлиб, уларни фақат жоҳилгина ёки ўзини жоҳилликка солувчигина инкор қилиши мумкин.

"Ақийдатут-таҳовия" китобидан

👤 ХАБИБУЛЛОХ Саидов
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жомеъ масжиди имом-ноиби

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва вакилликларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

🔹Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Қорақалпоғистон мусулманлари қозиёти қозиси расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Тошкент шаҳар вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Хоразм вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Навоий вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Самарқанд вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Жиззах вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Бухоро вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Сурхондарё вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Наманган вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Андижон вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Фарғона вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Қашқадарё вилоят вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈
🔹Тошкент вилояти вакиллиги расмий телеграм каналига уланиш 👈

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Экстремизм ва терроризмнинг жамиятга зарари".

Қизириқ тумани бош имом- хатиби Абдуназаров Абдухалил

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Экстремизм ва терроризмнинг жамиятга зарари".

Қизириқ тумани бош имоми- хатиби Абдуназаров Абдухалил

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#мақола
ИХТИЛОФДАН САҚЛАНАЙЛИК

Муқаддас ислом динимиз таълимоти ҳар бир шахсни жамиятнинг ажралмас бир қисми эканлигини назарда тутган ҳолда, бирорта ибодат ёки одобга таклиф қилишда жамоатга қарата хитоб қилади.
Кўплаб ибодатларни жамоат билан адо этишга тарғиб қилиниши ва унга алоҳида ажру савоб ваъда этилиши Ислом динининг инсонларни бирлик ва ҳамжиҳатликка ундашига ёрқин мисолдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) доимо намоздан олдин сафларнинг текис бўлишини, орада очик жойлар қолмаслигини, акс ҳолда жамоатдаги кишиларнинг қалблари бир-бирига қарама-қарши бўлиб қолиши, орага шайтон оралаши мумкинлигини таъкидлар эдилар. Динимизда инсонларни бирор ибодатга буюрилар экан, унинг мукаммал бўлишига, аввало, жамоатнинг иттифоқлиги шарт қилинади.
Китобларда келишича, бир масжиднинг жамоаси таровеҳ намози ракъатларининг сони хусусида ихтилоф қилишиб, бир тоифа кишилар таровеҳни йигирма ракъат ўқиймиз деса, иккинчи тоифаси эса йўқ саккиз ракъат ўқиймиз, дейишибди. Охир оқибат масжид аҳли ҳатто жанжаллашишга ҳам боришибди. Шунда масалани ҳал килиш учун уша ерлик Шайхнинг ҳузурига фатво сўраб боришибди. Шунда Шайх масжидда таровеҳ ўқимасликка фатво берган экан. Чунки, таровеҳ намозининг ҳукми суннат, жамоатнинг иттифоқи эса фарздир. Фарзни бажаришдан тўсадигаи нафл амал тарк қилинишга лойиқдир.
Барчамизга маълумки, юртимиз Мустақилликка эришгандан сўнг, унинг тинчлигига раҳна солиш мақсадида, сиёсий-ижтимоий ҳолатни беқарорлаштириш учун атрофдан дин ниқобига яширинган турли оқимлар кириб кела бошлади. Уларнинг домига тушган баъзи бир ғўр ёшлар "халифалик давлати қуриш" иддаосини кўтариб чиқиб, мавжуд диний-ижтимоий ҳолатни ўзгартириш мақсадида қарийиб 90 фоизи мусулмон бўлган халқимизга куракда турмас нолойиқ гаплар қилиб, сизлар халифалик давлати қуришга киришмас экансиз, мусулмонлик даъвоингиз бекор, дейдилар. Бу билан мусулмонлар бирлигини кўролмай уни парчаламоқчи бўладилар. Диндан гапириб, аслида муқаддас динимизга тўғри келмайдиган фикрларни тарқатишга ва мусулмонлар ўртасида турли ихтилоф ва фитналар чиқаришга уринувчи бундай фирқалар ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: "Охир зомонда бир қавм келурки, ўзлари ёш, ақллари заиф бўлиб, Аллоҳнинг каломидан ва Расулуллоҳнинг сўзларидан гапирадилар. Уларнинг имони томоқларидан нарига ўтмайди. Диндан худди камондан ўқ қандай тезлик билан отилса, шундай тез чиқадилар" (Имом Бухорий ривояти).
Динимизда иттифоклик, бирдамлик, бошлиқларга итоат этиш кабиларга ҳар қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳолатда ҳам риоя ҚИЛИНИШИ талаб этилади. Пайрамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларга қийинчилик вақтда ҳам, фаровонлик даврида ҳам, оғир ва енгил ишда ҳам бошлиққа итоат этишга буюрганлар. Маълумки, дунё ташвиши учун қайғуга тушиш, агар ҳаётда бирор тақчиллик юз берса, оламга жар солиб уввос кўтариш мусулмон кишига дуруст эмас. Бу эса тилида Худо деб, қалбида Аллоҳнинг фазлидан умиди бўлмаган мунофикларнинг феъли эканлиги ислом дини таълимотларида баён этилган.Шундай экан ҳар хил фирқаларга қўшилиб кетишдан ўзимизни ва фарзандларимизни сақлайлик.

Қизириқ туман “Чилгазота” жомеъ масжиди имом-хатиби Абдухалил Абдуназаров.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Исломда фирқаларга бўлиниш йўқ

Аллоҳ таоло инсониятни турли миллат қилиб яратди. Аслида , у зот барчамизни бир миллат қилса ҳам бўлар эди. Лекин буюк роббимиз ҳар хил миллат қилди. Нима учун? бир биримиз билан урушиш , жанг қилиш , қон тўкиш учунми? Йўқ , асло. Аксинча бир-биримизни таниб ўзаро гўзал муомила қилиш учун турли миллат қилиб қўйди.
Набий алайҳиссалом шундай дейдилар: “Сизларга икки нарсани қолдириб кетяпман. Мана шу икки нарсани маҳкам тутингиз асло адашмайсиз: Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати”
Ояти каримда эса: Хаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қурьонини)маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳам да ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб ) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неьматини ёдда тутинг” (оли Имрон сураси , 103-оят)
Бугун бўлинишлар туфайли Муҳаммад алайҳиссалом умматининг бошига мисли кўрилмаган кулфатлар ёғиляпди. Набий алайҳиссаломнинг умматлари эканмиз , фирқаларга бўлинмасдан , бизга омонат қолдирилган мана шу динда собитқадам туришимиз керак. ҳаммамиз бирлашиб , ҳамжихат бўлишимиз керак. Чунки Аллоҳнинг ҳузурида ҳам барчамиз бир уммат бўлиб турамиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Рафиул аълога кўтарилишларидан олдин, яьни вафотларидан олдин бир неча кун аввал Бақиъ қабристонига бордилар. Уҳуд шахидлари қўним топган масканини зиёрат қилардилар. У зотга саҳобалар ҳамроҳлик қилишётган эди. Шунда оламлар сарвари: “Мен биродарларимни кўргим келяпти” , дедилар. Саҳобалар ҳайрон бўлишди. “Ё рассулуллох! Биз дўстларингиз , биродарларингиз эмасмизми?: ” дедилар. Набий Муҳтарам алайҳиссалом: “Йўқ, сизлар менинг саҳобаларимсизлар”, дедилар. Саҳобалар: “Дўстларингиз ким , ё Росулуллоҳ?” дейишди.У зот: “Дўстларим мендан кейин келадиган , мени кўрмасдан пайғамбарлигимга имон келтирадиган умматимдир” , дейдилар.
Хулоса ўрнида
Ха , азизлар , суюкли Пайғамбаримиз мазкур сўзлари билан сизу бизларни назарда тутдилар. Расулимиз алайҳиссаломни кўрмасдан имон келтирдик. У зот бизни “Соғиндим” деяпдилар. Демак биз расулимиз дўст тутган уммат эканмиз. Қаерда яшашимиздан қатьи назар , бир-биримиз билан дўст , иноқ ва аҳил бўлиб яшашимиз керак.

Қизириқ тумани "Такияота" жомеъ масжиди имом- хатиби Аҳмад Бўриев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий иллатлардан сақланайлик

Музработ тумани бош имом хатиби Қосимов Бобохон

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#мақола
Мотуридий ақидасида имон масаласи

Маълумки, аҳли сунна валжамоа ақидасида асосий иккита мазҳаб мавжуд бўлиб, улар мотуридия ва ашъария мазҳабларидир. Бу икки мазҳабнинг орасида унчалик катта бўлмаган, жузъий тафовутлар мавжуд бўлиб, мана шу тафовутлардан бири мўминнинг имони зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақидаги масаладир.
Бу масала устида ҳар икки мазҳаб уламолари узоқ баҳс ва мунозаралар олиб боришган. Ашъарийлар имон зиёда ва ноқис бўлишликни қабул қилади, десалар, мотуридийлар эса, имон зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди, балки тоат ибодатлар билан унинг нури ва қуввати зиёда бўлади, гуноҳ ва маъсиятлар билан унинг нури хира тортиб, заифлашиб боради, дейдилар. Ҳар икки мазҳаб уламолари ҳам ўзларининг фикрларига Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар с.а.в.нинг ҳадисларидан далиллар келтирадилар. Масалан, Қуръони каримдаги қуйидаги оятни ҳар икки мазҳаб уламолари ўзларича таъвил қилишган:
яъни: “Мўминлар – Аллоҳ (номи) зикр этилганида – дилларида қўрқув бўладиган, оятлари уларга тиловат қилинганида – имонлари зиёда бўладиган, Парвардигорларигагина (барча ишларида) таваккул қиладиган кишилардир”. (Анфол сураси, 2-оят).
Бу мавзудаги тортишувнинг хулосаси, охир оқибатда ўртадаги тафовут жуда ҳам катта эмас, балки фақатгина лафзларда ҳар хил талқин қилиниши эканлиги билан якун топади.
Имоннинг зиёда ва ноқис бўлиши ёки бўлмаслиги масаласининг пайдо бўлиши аслида имонга берилган таърифга бориб тақалади. Бошқача қилиб айтганда, имоннинг рукни нечта эканлиги борасидаги ихтилоф натижасида юқоридаги масала келиб чиққан.
Ашъарий мазҳаби бўйича имоннинг рукни учта, қалб билан тасдиқлаш, тилда иқрор этиш ва амал қилишдир. Бизнинг мотуридия ақидамиз бўйича имоннинг рукни иккита, тасдиқ ва иқрор. Аммо, амаллар имоннинг таркибига кирмайди. Айнан мана шу масала жуда ҳам кўп низоларга сабаб бўлган. Яъни, амалларни имоннинг таркибига киради дейиш билан, амал қилмаган кишини имонсиз дейиш келиб чиқади. Аммо, ҳар икки мазҳабда ҳам кабира гуноҳ қилган кишини имонсиз, ёки кофир дейиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Шу ҳижатдан бу масалада ҳам мазҳаблар ўртасидаги тортишув лафзий эканлиги шу билан аён бўлади.
Энди имоннинг зиёда ва ноқис бўлиш ёки бўлмаслиги масаласига қайтадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтганимиздек, бизнинг мотуридия ақидамизга кўра имон зиёда ҳам бўлмайди, ноқис ҳам бўлмайди. Балки, унинг нури зиёда ва ноқис бўлиб туради. Бу хусусда “Ал-фиқҳул акбар” китобида шундай дейилган:
яъни: Имон – бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир. Осмонлару Ер аҳлининг имонлари имон келтирилмиш нарсалар жиҳатидан кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам. Аммо ишонч ва тасдиқ жиҳатидан озайиб-кўпайиб туради. Мўминлар имонда, тавҳидда, ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бир-бирларидан ортиқ-камдирлар.
Бу масала “Ақоиди насафия”да шундай баён қилинган:яъни: Имон – бу Аллоҳ томонидан келган барча хабарларни тил билан иқрор ва дил билан тасдиқ этишдир. Амаллар эса кўпайиб-озайиб туради. Имон эса кўпаймайди ҳам, камаймайди ҳам (балки унинг нури зиёда ва кам бўлиб туради).
Демак, имон бир бутун нарса. Унинг ноқис бўлиши мумкин эмас. Чунки, унинг ноқис бўлиши шак демакдир. Шак эса куфр демакдир. Шу жиҳатдан ҳам имон ноқисликни қабул қилмайди. Бу борада “Ақидатут таҳовия”да шундай баён қилинган:
яъни: Имон бир бутун яхлит нарсадир. Имон аҳли бу жиҳатдан баробардирлар. Мўминлар бир-бирларидан Аллоҳдан қўрқувда, тақвода, нафсни тийишда ва яхши амалларни мудом қилиб юришда фарқ қилурлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу масала аҳли илм кишилари орасида маълум бўлиб, бу хусусда сўз юритишга фақат уларгина ҳақлидирлар. Илмсиз кишиларнинг тушунмасдан бу мавзу ҳақида сўз юритишлари хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бойсун тумани ,,Назарий" жомеъ
масжиди имом хатиби И.Менглиев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#Raddiya
Ulamolarga til tekkizayotganlarga raddiya


🎙Narzulla domla Ismoilov

🕋Muzrabot tumanidagi "Do‘stmuhammad bobo" jome masjidi imom noibi
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Киематнинг булиши сирот Куприн хакида Бойсун туманки
<unknown>
Қиёматнинг бўлиши

Бойсун тумани "Назарий" жомеь масжиди имом хатиби Исмоил Менглиев

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Шукронаи неъмат.
Авваламбор бизларни залолатдан хидоятга бошлагани учун Аллох таолога хамду санолар булсин. Бизларни хидоятли бўлишлигимизга сабабчи бўлган Пайғамбаримиз с.а.в.га дуруду саловотларимиз бўлсин.
Шукрона хакида қуръони карим ва хадисларга мурожаат қиладиган бўлсак бу дунё фоний эканини, хеч ким қолмаслигини ва мана шу дунёда келиб кетганлар, хозиргилару келажакда келадиганларнинг хамма-хаммаси ўлгандан сўнг қайта тирилишини тушунтирган. Бу дунёни имтихон дунёси хам дейдилар. Яъни хар бир инсон ўзи қилган амаллари учун жавоб беради ва амалларнинг натижасига кўра ажрланади ёки жазоланади. Шундай экан биз яшаётган дунёда Аллох таолонинг хар бир яратган нарсаларига хох катта бўлсин хох кичик, хох жонли бўлсин хох жонсиз хаммасига ибрат кўзи билан қараб, Ул Офаранданинг қудратига иймон келтириб, Уни яратганлари инсон учун, башариятни фойдаси учун эканлигини билиб шукронани янада чиройли, гўзал ва кўп қилиш керак бўлади. Шукр бу Аллох таолони неъматларини топиш ва бунинг муқобилида Аллох хаққини адо этишдир. Неъматлар шукрини адо этиш лозим ва вожибдир. Кимики Аллох таолонинг неъматларига иззат, эхтиром назари ила боқса бу неъматлар эвазига шукр қилади ва унинг неъматлари зиёда бўлади. Ва кимики қадар (андоза, миқдор, даража) и неъматни танимасдан уни хаққини адо этмас экан, мазкур неъматларни қўлдан бой беради.
Хар кимки неъматларни зиёда бўлишини хохласа унга шукр қилиши лозим бўлади. Ва хар кимки неъматлар қадарини тушунмаса ва Неъматберувчини хаққини билмаса унинг неъмати заволга учрайди.
Аллох таоло қуръони каримни “Иброхим” сурасининг 7-оятида мархамат қилиб айтади:
Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир” деб билдирганини эсланг.
Хадисларда зикр қилингандурки, мусулмон киши учун ашёларнинг хаммаси савобга ва Аллох таолонинг ризолигига сабаб бўлади. Агар қийинчилик кўрса, сабр қилади ва ўзининг сабри туфайли савоб топади. Ва агар неъмат кўрса ё топса шукр қилади ва шукр сабабли Аллох таолонинг ризолигини топади.
Аллох таоло “Бақара” сурасида шундай дейди:
“Бас, Мени ёд этингиз, Мен хам сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукурчилик қилмангиз!”
Дунёда хеч ким йўқки Парвардигор унга неъматлар бермаган бўлса. Аллох таоло хар кимга муқаррар андозада неъматлар бергандир. Хар кимга шу андозаларга шукр қилмоқлик лозим бўлади. Кичик неъматларга шукр қилмоқлик катта неъматларга эришишга сабаб бўлади.
Кимки соғ-саломат бўлиб хеч нарсаси бўлмаса, мана шу соғлиги унга берилган катта неъматлардандур.
Хадисда келибдурки: Икки хислат борки, агар шу хислатлар кимда бўлса, Аллох наздида собирлар ва шукр қилувчилар жумласига киради. Ўша хислатлар:
Инсон дин ишларида ўзидан баландроқ (юқорироқ) кишига боқиб унга эргашмоғи лозим ва дунё ишларида ўзидан пастроқ кишига назар ташлаб Аллох таолога шукрона келтирсин.
Агар дунёвий ишларда ўзингдан юқори бўлган кишилар билан хамкорлик қилибда, ўзингдан пастроқ бўлган кишиларга қиё боқмасанг хамиша изтироб чекиб, паришонхол бўлишинг мумкин. Зеро сендан мартабаси юқори бўлган киши бўлмаса бирон бир даражага етолмайсан.
Энди шукрни қандай адо этишга келсак, фақат тил билан “Алхамдулиллох” дейишни шукр деб бўлмайди, балки хамма аъзо шукрни хохлайди.
Тил шукронаси будирки,Аллох таолони номини зикр этиб, кишиларга насихат қилишдир.
Кўз шукронаси эса Аллох таолони буюк қудратларини кўриб, кўз нурини Аллохнинг тўғри йўлига югуртириш керак.
Қўл шукронаси, қўл ёрдами ила ислом хизматини қилиш ва ожизларга эхсон қилиш билан бўлади.
Оёқ шукронаси, ислом хизматларини оёқ ила қилмоқ ва буюкларнинг мажлисига бориб илм олишлик ва яхши ишларни жихатларини ўрганиб, оёқларни ишлатмоқ.
         Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу масала аҳли илм кишилари орасида маълум бўлиб, бу хусусда сўз юритишга фақат уларгина ҳақлидирлар. Илмсиз кишиларнинг тушунмасдан бу мавзу ҳақида сўз юритишлари хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бойсун тумани "Назарий"жомеъ масжиди имом хатиби И.Менглиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ СОХТА ҚИЁСИГА РАДДИЯ

"Дуода қўлларни юқорига кўтариш бандаликка оид хусусиятдир. Кўзлар осмонга қаратиш ҳикматини Аллоҳнинг ўша тарафда эканлиги билан боғлиқ эканлигига ишонган киши, намозда ва шунга ўхшаш (сажда) вақтида назарини ерга қаратганда Аллоҳнинг Ернинг остида эканлигига ишонган киши кабидир.
Яна у намозда Қиблага юзланиш учун тўғрига ёки ғарбга, ёки ҳаж ибодати учун Маккага юзланган киши Аллоҳнинг ўша тарафда эканлигига ишонган кишига ўхшаб қолади.
Аллоҳ таоло эса бу нарсаларнинг барчасидан покдир. Аллоҳ таоло наздида ҳеч бир тараф бошқа тарафдан янада яқин ёки илми билан қамраб олишга қулайроқ эмас. Махлуқотлар Унга етишиши учун бирор тарафни танлаш қудратига эга эмаслар... Ҳеч бир кишининг зеҳнида тарафларнинг бири ёки бошқаси орқали Унга етишиш фикри келмайди, фақатгина Аллоҳни тўғри танимаган кишигина (бундай адашиши мумкин)"

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг "Ат-Тавҳид" китобидан

Изоҳ: Сохта салафийлар Аллоҳ таолонинг юқори тарафда эканлигини исботлаш учун "дуоларимизда қўлимизни осмонга кўтарамиз" деб ақлий далил келтирмоқчи бўлади. Ваҳоланки, уларнинг ўзлари динда ақлий далилларга суянмаслик кераклигини даъво қиладиган кишилар эди.
Ана шундай кишиларнинг "ақлий" далилларига Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ юқоридагидек фикрлар билан раддия берадилар.

Бобохон домла Қосимов
Музработ тумани бош имом хатиби
https://t.iss.one/surxonmuslimuz