Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.77K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Тинчлик ва осойишталик қадри

Тинчлик хотиржамлик деганда барчамизга маълумки мусулмонларга бир-бирлари билан кўришганда “Ассалому–алайкум ” яъни “Сизга тинчлик –омонлик тилайман” дея саломлашишади. Халқимизнинг энг яхши кўрган кўп такрорлайдиган дуоси “Илохо хонодонларимизни тинч ва осойишта ,юртимизни обод қил” деган дуодир.Доно халқимизнинг “Қўшнинг тинч сен тинч”. “Бир кун уруш бўлган жойда қирқ кун барака кетади” каби мақолларида хам тинчлик қанчалик бебахо неъмат экани айтилади. Боболар насихатида ва оналар алласида бежизга тинчлик хотиржамлик кўп тилга олинмайди. Хақиқатдан хам инсонларга тинчлик, осойишталикдан кўра тансиқроқ, азизроқ неъмат бўлмаса керак.Юрт тинч бўлса, тўй –томоша,хурсандчилик ўйин кулгу татийди.Акси бўлса урушлар туфайли инсонлар ўртасида мехр оқибат , одамгарчилик унутилади, бошланган хайрли ишлар , улуғ мақсадлар қолиб кетади, барчанинг хаётидан хузур-холоват турмушидан ором фароғат йўқолади.Шунинг учун хам Оллох таоло бандарига бўлар бўлмас сабаблар билан уруш чиқаришдан бир-бирларига қурол ўқталишдан қайтарган Оллох таоло Қуръони Каримнинг Мумтахана сурасининг 9-оятида шундай мархамат қилади.
“Аллох сизларни фақат дин тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз юртингиздан (хайдаб) чиқарган хамда сизларни хайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалар билан дўстлашишингиздан қайтарур.Кимки улар билан дўстлашса, бас ана ўшалар айнан золим кимсалардир.”Бугунги кунда ёшларнинг турли бузуқ оқимларга кириб, ўзи туғилиб ўсган юртини , ватанини сотиб бошқа юртларга чиқиб, у хам етмагандай ўзининг қариндош уруғларини хам ва тенгдошларини хам шу ишга даъват этиши Оллох таолонинг юқорида келтирилган оятларига мутлоқо зид бўлиб уларнинг айнан золим кимсалар эканлигига очиқ ойдин далолат қилади. Афсуски Оллох таолонинг улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан хамма хам баробар бахраманд эмас чунки дуёнинг турли бурчакларида террорчилар томонидан нохақ қон тўкишлар хам содир этилмоқда. Зеро Қуръони Каримда Аллох таоло “Эзгулик ва тақво йўлида хамкорлик қилингиз, гунох ва адоват йўлида хамкорлик қилмангиз! Оллохдан қўрқингиз! Албатта Оллох азоби қаттиқ зотдир” деб мархамат қилади.Демак эзгу ният йўлида хамкорлик қилиш ер юзида тинчлик ва барқарорлик омилидир. Шу ўринда юртбошимизнинг “Бугунги куннинг муаммоларини куч ишлатиш йўли билан эмас, балки тинч йўл билан хал этиш керак” деганларидек эзгу ниятлар рўёби учун албатта тинчлик ва хотиржамлик даркор.Энг ачинарлиси шуки , инсоният бошига катта кулфатлар келтирган қанчалаб қурбонларга, вайронагарчиликларга, болаларнинг етим қолишига сабаб бўлувчи урушлар одатда бир ховуч урушқоқ кимсаларнинг истаги ёки манъфаати билан бошланиб кетади . Улар урушлар бахонасида ўзга юртларни босиб олиш , табиий ва моддий бойликларини қўлга киритиш , ўз мафкураларини ўзга юртларга тарқатиш каби қабих мақсадларни кўзлайди.Бинобприн бу ишлар Ислом динига мутлоқо зиддир.Чунки пайғамбар алайхиссалом “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз мол –мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга харомдир” деганлар.
Демак мусулмон эканмиз бу кўрсатмаларга амал қилишимиз Исломий таълимотдан чекинилган динни ниқоб қилиб олган айрим минтақаларда урушлар бегунох одамларнинг қонини тўкишлар обод шахар қишлоқларни вайрон қилишлар давом этмоқда.Уларнинг бу қилмишлари мусулмон эмас кофир эканликлаирига далолат қилади.


Сурхондарё вилояти Олтинсой туман “Рахмонберди хожи” жомеъ масжид имом-ноиби: Х.Эрназаров


➥Линкни босиб фойдали каналга обуна бўлинг!👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Тинчликни қадрлайлик

Тинчликни энг катта неъматлардан экани ҳаммамизга маълум. Унинг қадрига етмоқ, уни асраб авайламоқ бизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.Қуръони каримда Иброхим а.с.нинг Макка ҳақида қилган дуоларида бунинг тасдиғини кўрамиз. У оятда Маккага тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари зикр қилинган. Бу ҳақида шундай дейилади: “Эсланг: Иброҳим: “Эй, Роббим, бу (Макка) ни тинчлик шаҳри қилган ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларга (турли) мевалардан ризқ қилиб берилган (Бақара 126).
Ўша пайтда ҳам Макка шаҳри тинч эди. Тинч бўлиб турган жойда яна тинчлик сўраб, дуо қилиш шу жойда тинчлик бардавом бўлсин дейишни ифодалайди. Демак, тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш мақсадга мувофиқ амаллардан экан. Шу билан бирга оятда аввал тинчлик, сўнгра ризқ сўраганларидан тинчликнинг ризқланганда муҳимроқ, улуғроқ неъмат экани маълум бўлади. Тинчлигини йўқотган юртни ҳудди юлдузини йўқотган осмон каби зимистонга айланади. У юртнинг қанчалар унумдор ерлари, дов дарахтлари-ю, анҳорлари бўлмасин, у ҳудди харобага айланган, биров ундан манфаат ва на хотиржамлик бўлади. Бугунги кунда атрофдаги мамлакатларда бўлиб турган беқарорликлар бунинг ёрқин далилидир. Аксинча тинчлиги бор юрт эса гарчи саҳро бўлиб, ундан гиёҳ униб чиқиши қийин бўлса ҳам, у ерда истиқомат қилаётганларга ўзининг ана шу тинч ватани хотиржам ҳаёт кечириши учун энг қулай маскан ҳисобланади.Тинчлик бўлса инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади.
Харим ан-Наимдан Хажжож ибн Юсуф сўради: “Неъмат нима?”.У: “Тинчлик, чунки мен хавфсираган кишининг хаётдан манфаатланганини кўрмадим”, деб жавоб берди. Тичлик-барча давлатлар ва жамиятларнинг талаб қилган асосий мақсадидир. Тинчлик учун қанча ҳаракатлар қилинади.
Бу неъмат ўта қадрли неъмат бўлганлиги сабабли Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бандаларига бу нематни миннат қилиб зикр қилади: “Улар ўзларининг атрофларидаги одамлар қирғинга учраб турган бир пайтта, “Биз Маккани” осойишта харам қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?”. (Анкабут 67) Қурайш сурасида ҳам Аллох таола Макка аҳлига берган икки неъматини эслатади: “Мана шу уй (Каъба) нинг парвардигорига ибодат қилинсинлар! Зеро, (У) уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва ҳавф (ва хатар) дан ҳотиржам қилди.(Қурайш 3-4)
Тичлик неъмати- инсоният уни сақлашлик учун ҳох қимматли бўлсин, ҳоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сақлашига ҳақли бўлган улкан неъматтир! Бу неъмат бардавом бўлиши учун унинг сабалари, уни тутиб турувчи омиллири ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.Шуларнинг асосийсива энг улуғи Аллохга иймон келтириш ҳисобланади. “Аллох шукрни қабул этувчи ва билувчи зотдир.” (Нисо;147)
Демак иймон ва шукр тинч ҳаёт учун асосий омиллардандир.Бу неъматни сақлашни истасак доим тинч ва ҳитиржам ҳаёт кечирайлик десак , Роббимизга иймон келтириб, ана шу иймоннинг тақозасида ҳаёт кечирайлик. Роббимиздан келган эслатма ва насиҳатларни унутмайлик. Акс ҳолда Аллоҳ таоло огоҳлантириб айтадики: Улар эслатилган нарсадан (катта) бир қисмини унутдилар. Шундан кейин уларнинг ўрталарида қиёмат кунигача адават ва нафрат қўзғатдик . (Моида 14) Тичликнинг бузилишига бандаларнинг ўз Роббиларидан келган эслатмани унутишлари сабаб бўлар экан. Тинчликни сақлашлик учун кишиларни фарзанларни, айлларни, ҳуллас ҳар бир шаҳсни Аллоҳнинг итоатида тарбиялаш, Аллохга маъсият қилишган қайтариш лозим бўлади. Яни ҳар бир инсон ўзининг бурчи ва мажбуриятларини йхши билиши ва унга амал қилиши лозимдир.Ҳалқимиз муқаддас динимизга ва соф динимиз ақидасига йўғрилган миллий урф-одатларимизга қанчалик мувофиқ ҳаёт кечиришса, шунча жиноятларни олди олинади, тинч ва осуда ҳаёт таминланади. Тўғри тафаккур қилиш тинчликни рўёбга чиқарилади. Тинчлик бардавом бўлиши учун фарзандларни, ёш авлодни ҳар хил бузуқ эътиқод ва нотўғри фикр юритишдан асрашишимиз лозим бўлади. Улар орасида бирор бир фаҳш, мункор иш тўғри ғояларни тарқалишига йўл қўймаслигимиз керак. Бу борада динимиз шомил ва комил бўлиб, етарли кўрсатмаларни белгилаб берган. Бирор нарсани унутиб қолдирмаган.
Тинчлик бардавон бўлиши учун биздан талаб қилинадиган нарса ушбу неъматга шукр келтиришдир. Биз тинчлик учун лозим бўлган шукрни ва тинчликни сақлаб туриш учун керак бўлган ҳарокатни тўхтатмасак, Аллох таоло бизда хукм суриб турган тинчлик нематларини хавфга ўзгартирмайди.
Ҳар бир инсон учун тинчлик зарур ва бу муқаддас динимизнинг, шароитимизнинг талабидир. Бу ҳақда Набий с саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар :
“Ким оиласи тинч жасади саломат ва ҳузури бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”. (Бухорий, ал-адаб ал- муфрот).
Тинчлик, саломат ва моддий таъминот. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун бу неъматларнинг барчасига эришиб турибмиз. Бардавом бўлиши учун эса, уни сақлашимиз ва қалб, тил аъзолар билан шукр қилишимиз лозим бўлади. Бугун жаҳонда рўй бериб турган нотинчликлардан ғафлатта қолмаслигимиз керак.Инсонни ҳалокатга учратадиган мусибатларнинг энг ёмони бу ғафлатдир. Ғафлат кўринмас касаллик. Биз ана шу ғафлат исканжасидан чиқишимиз керак. Мажбуриятлардан ғафлатда яшаш, Роббисининг , охиратнинг ватан олдидаги бурчидир ота-онанинг ҳаққидан Фарзанду-аҳли айл олдидаги мажбуриятлар қўшнилар ҳаққидан ғафлатда яшаш катта мусибатларнинг келишига сабаб бўлади.
Шунинг учун Аллоҳ таоло жаҳаннамга тушадиган унга ўтин бўладиган инсонларни Қуръони каримда баён қилиб шундай дейди.
“Жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини ўтин учун яратганмиз.Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан “англолмайди”. Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан “эшитмайдилар”. Ана ўшалар ҳайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашганроқдир. Айнан ўшалар ғофиллардир. (Аъроф-179)”. Дарҳақиқат айнан ўшалар ғофилардир.Чунки Аллоҳ таоло уларга мана шу аъзаларни хароб қилдилар, ҳаққини адо қилмадилар.Қалб ва ақл ҳақни англамаса, кўз ибрат назари билан қарамаса, қулоқ ҳақни тингламаса, уларнинг қиймати қанча?. Шунинг учун биз қандай ҳалатларда ғафлатда қолмай доим, ҳушёрлигимизни йўқотмаслигимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло бугун жахонда хусусан мустақил юртимизда тинчликни бардавом айласин. Халқимизни эса унинг қадрига етадиган, шукрини адо қиладиган ўзининг розилигини топадиган халқларнинг бўлишини мувофиқ қилсин.


Сурхондарё вилояти Олтинсой туман “Саййид Муҳиддинхон”
жомеъ масжид имом хатиби: Қ.Хабиллаев


➥Линкни босиб фойдали каналга обуна бўлинг!👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни ижтимоий иллатлардан сақлайлик.
Қизириқ тумани бош имоми хатиби
Абдуназаров Абдухалил
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларни ижтимоий иллатлардан сақлайлик.
Қизириқ тумани бош имоми хатиби

Абдуназаров Абдухалил
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#раддия
Дўппи миллийлигимиз тожидир.

Узун тумани "Уланқул" жомеъ масжиди имом ноиби Саидов Абдумалик
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ҳақиқат
Ҳеч ким инкор килолмайдигон, минглаб одамлар гувоҳ бўлган бир ҳақиқат бор:

Имом домлалар оила мавзусида энг кўп айтадиган гап- Оиша онамиздан ривоят килинган пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларидир:

خيركم خيركم لاهله وأنا خيركم لأهلي، واذا مات صاحبكم فدعوهُ
" Яхшиларингиз — аҳли аёлига яхши бўлганингиздир. Мен ичингизда аҳлига энг кўп яхшилик еилувчингизман. Биродарингиз вафот этса уни ( яъни ёмонликларини) тек қўйинглар "
( Имом термизий ривояти)

Ҳатто бу ҳадисини масжид кавмлари ёддан билади.

Имом бухорий ҳадисдан далил олишга жуда
Ҳам моҳир бўлганлар. " Аёллар хусусида тавсия бобида " ким аллоҳ ва охират кунига иймон келтирса, кўшнисига озор бермасин" ҳадисини зиер киладилар ва: " хотининг сенинг энг муҳим кўшнинг. Шундай экан унга озор берма", дейдилар.

Шеробод тумани "Имом Термизий " жомеъ масжиди имом ноиби Сайдулла Абдуллаев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. "Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатини Мусҳафга қараб қилиш.
13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатини маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
22. Намоз асносида ҳушидан кетиши.
Мухтарам азизлар мана бу ўринларда намозимиз бузилади.Намозимиз бузилмаслиги учун шу амалларни қилмайлик, бунинг учун билиб олайлик. Намозди бузувчи амалларни ёдлаб олишимиз керак ва бу намозди бузувчи аммалларни қилмасак шунда ўқиябган намозимиз қабул бўлади.Ўқиябган намозларимизга еьтиборли бўлиб хушу билан ўқийлик.

Шеробод тумани "Шеробод" жомеь масжиди имом ноиби Самандар Пўлатов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақолалар_Мустақиллик_31_йил

МУСТАҚИЛЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

Ер юзидаги ҳар бир жонзот тинч ва осойишта яшаши учун унга энг аввало бир бошпана ва уй-жойга эга бўлмоғи лозим. Одам боласининг ҳам ҳузур ҳаловатда яшаши учун унга энг аввало бир бошпана лозим, халқ учун эса ватан. Ватансиз халқ яшай олмайди. Халқнинг борлиги, унинг яшаб қолиши ўз ватанига эга бўлсагина мумкин бўлади.

➡️БАТАФСИЛ

✍️ Музаффархон Жониев,
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи, (PhD)

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇
https://t.iss.one/Imom_Termiziy

Facebook | Termiziy.uz | Twitter | Instagram | YouTube
ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

Ватан ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадисларида келган ватанни ҳимоя қилишлик ва севишлик ҳақида.Бир улуғ сўз борки бу сўзни баьзи уломаларимиз ҳадис деса, баьзи уломаларимиз ҳикматли сўз деганлар:"Ватанни севмоқ иймондандир" бу сўзнинг замирида улкан маьнолар бор. Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг зурриёдларини ер юзига тарқатди. Одам ато ва Момо Ҳавводан тарқалган зурриёдлар ерда турли миллат ва элатлар ташкил қилиб, маълум ҳудуд ва маконларни ўзлари учун маскан тутдилар. Бу ҳақда Қуръони каримда:
“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик...”, - дейилган (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Табиийки, инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.Барчаларимиз Аллоҳ таолонинг берган неьматларига шукур қилиб, янги Ўзбекистонда эл азиз,инсон азиз диёрда ел юртимизга хиссамизди қўшиб ва туғилиб ўсган ватанимизди обод қилайлик.Мустақиллик байрамимизнинг 31 йиллиги барчаларимизга муборак бўлсин.
Шеробод тумани "Шеробод"жомеь масжиди имом хатиби Дилмурод Шукуров
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#табрик
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм
Хурматли диндошим!

Сизни истиқлол айёми билан чин қалбдан, самимий муборакбод этаман.Аллоҳ таолодан Сизга ва ахлингизга сихат-саломатлик, оилавий бахт ва икки дунё саодатини тилайман.Яратган розилигига эришиш барчамизга насиб этсин.
Хақ таолодан Сизнинг дину дунё ишларингизга улкан муваффақиятлар, илму тақвода зиёдалик, оилавий ҳаётда фарзанду аржумандлар камолони  кўриб юришингизни дуо қилиб, сўрайман.
Ҳамиша тавфиқ  ва рушду ҳидоят Сизга ҳамрох бўлсин!
Хурмат билан Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар Сайфидинов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ҳаммамиз учун қадрли, мўътабар ва азиз бўлган, барча эзгу орзу-мақсадларимиз, эътиқод ва виждон эркинлигимизнинг кафолатига сабаб бўлган ҳурлик, озодлик, эркинлик айёми – Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Йиллар оша, асрлар оша жаннатмонанд Ватанимиз гуллаб-яшнайверсин! Яратган юртимизни турли бало-қазолардан асрасин!

Сизга ва Сиз орқали барча яқинларингизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат тилаймиз!

Аллоҳ таоло барча хайрли ишларингизда мададкор бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Камоли эҳтиром ила,

ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди
#31aug #uzbekiston24

mtrk.uz

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намознинг вактлари ҳақида

Шерабод тумани "Шеробод" жомеъ масжиди имом ноиби Самандар Пўлатов.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#МАҚОЛА
АЛЛОҲГА ЭНГ СУЮКЛИ АМАЛЛАР!

“Жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти баробар кўпдир”.
“Аллоҳнинг йўлида берилган бир дирҳамнинг савоби юз минг даарҳамдан кўпдир”.

Энди мана шуларнинг муқобилида ёмон амалларни баён қилувчи меъёрлар ҳам туради;
“Киши билиб туриб бир дирҳам бўлса ҳам судхўрлик қилиши Аллоҳнинг наздида ўттиз олти марта зино қилгандан қаттиқроқдир”.
Бошқа ҳадисларда энг ёмон амаллардан эхтиёт бўлиш чақирилган:
“Кишидаги энг ёмон нарса қўрқоқ қизғончиқлиқ, беҳаё қўрқоқлик”.
“Одамларнинг энг ёмони, Аллоҳнинг номи билан сўраганида, бермаганидир”.
“Умматим ичидаги энг ёмонлари сафсатабоз, мақтанчоқ, сергапларидир. Умматимнинг энг яхшилари эса уларнинг чиройли хулқлиларидир”
Қуръон баён қилганидек, инсонлар гарчи яратилишларини олиб қаралганида инсонийликда тенг бўлсаларда, кулларнинг мартабалари тенг эмасдир. Улар ўз амаллари ва илмлари билан турли хилдирлар.
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят)
Изоҳ: ушбу оятда Ислом динининг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён этилгандир: Биринчидан, барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Иккинчидан, инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан ер ёки мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказиш учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда ер юзини заминни обод қилишлари учун, ва ниҳоят учинчидан, одамларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки олийнасаб билан эмас, балки Аллоҳдан қўрқиш ва У Зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлур.
Шеробод тумани "Шеробод" жомеь масжиди имом ноиби Ахадхон домла Қосимов.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz 👈
#maqola
Hayo

Hayo-inson fitratidagi go‘zal sifat va chiroyli xulqlardan biridir. Payg‘ambarimiz hayolariga o‘xshash hayo hech bir inson zotida mavjud emas. U zot juda hayoli bo‘lganlar. Imom Buxoriy va boshqalar Aby Sa‘id Xudriydan rivoyat qiladilar. :
"Rasullullohning hayolari chimildiqdagi kelinchaknikidan ham kuchliroq edi .Bir narsani yoqtirmasalar,yuzlaridan bilar edik .U zotning terilari latif va zohirlari yumshoq edi,hayo qilganlari va oliyjanobliklari tufayli hech kimga yoqmaydigan muomala qilmas edilar " .Imom Termiziyning "Sunan" va "Shamoil" kitoblarida Oyisha Roziyallohu anxodan rivoyat qilinadi :
"Nabiy solllallohu alayhi vasallam hayosiz,o‘zini besharm ko‘rsatuvchi va bozorlarda baqirib yuruvchi bo‘lmaganlar . Yomonlikka yomonlik bilan javob qaytarmas,lekin afv etib, kechirar edilar ". Imom Termiziy Oyisha roziyallohu anxodan : " Hech qachon Rasullullohning farjlarini ko‘rmaganman" degan rivoyatni keltiradi .Rasullulloh alayhissalom : "Allohdan haqiqiy hayo qilish bilan hayo qilinglar dedilar " dedilar . Sahobai kiromlar :"Alhamdulillah,yo Rasullulloh ,biz Allohdan haqiqiy hayo qilamiz " dedilar .U zot : " Sizlar aytayotgan hayo haqiqiy hayo emas. Balki haqiqiy hayo bosh va unga tegishli barcha a‘zolarni Alloh ma'n etgan narsalardan saqlashdir .Qorin va uning bo‘shlig‘iga tegishli barcha a‘zolarni Alloh ma'n etgan ishlardan saqlash va o‘limni eslash-u undan keyingi azob-u, uqubatni unutmaslikdir. Kim mana shu ishlarni amalga oshira olsa, Allohdan haqiqiy hayo qilibdi " dedilar . Vahb Ibn Munabbah Rahimahulloh : Hayo-iymondandur "
" Iymon yalong‘ochdir . Uning libosi taqvo ,ziynati hayodir " degan ekan . Payg‘ambarlikning birinchi kalomi " Nabiy sollallohu alayhi vasallam : " Agar hayo qilmasang ,istaganingni qilaver" ,degan hikmat odamlarga yetkazilgan edi.

Angor tumani "Sayyid Baraka" jome masjidi imom noibi A.Saidov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ
#МАКОЛА

Қуръони каримни тиловати одоблари ва тиловатдаги васатийлик, тиловат қилинмайдиган вақтлар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
Маълумки, Қуръонсиз Ислом ҳам йўқ, иймон ҳам йўқ. Ҳамма нарса Қуръонга боғлиқ. Нималарга ва қандоқ қилиб иймон келтириш ҳам, нималарга ва қандоқ қилиб амал қилиш ҳам Қуръонда баён қилинган..... 👉Давоми.....

УСТОЗ ХАБИБУЛЛОХ домла Саидов Хафизахуллох
Термиз шахар "Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби

Minbar.uz matbuot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоздаги ихтилофлар.

Узун тумани "Уланқул" жомеъ масжиди имом ноиби Саидов Абдумалик

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#раддия
Васила масаласида сохта салафийлар иддаоси.
Ватанимизда юзлаб, балки минглаб азиз авлиёларнинг мақбаралари мавжуд. Ислом динига садоқат ва ихлос билан эътиқод қилиб келган халқимиз улуғ алломалар ётган ерларини зиёратгоҳ сифатида эъзозлаб келиши ҳам ҳақиқат. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, динсиз тузумдан халос бўлганимиздан сўнг, унутилган ва эътиборсиз қолдирилган муборак қадамжолар ҳукуматимиз тарафдан яна қайтадан обод қилинмоқда.
Бироқ шу масалада холис мусулмонларнинг дилига озор берадиган айрим бемаза гаплар кейинги вақтларда авжлаб кетди. Ҳижрий ўрта асрларда яшаб ўтган Аҳмад ибн Таймия (Аллоҳ уни кечирсин)нинг издошлари солиҳ инсонларнинг мақбараларини зиёрат қилувчиларни “ҚУБУРИЙ” деган лақаб билан ҳақоратлашга киришиб кетдилар. Илгари баъзи араб диёрларидан ташқарига чиқмаган бу иллат бугунга келиб интернет орқали бутун дунёга тарқалиб улгурди. Ва кўплаб эътиқоди соғлом мусулмонларни йўлдан озишларига сабаб ҳам бўлмоқда.
Авлиё ва солиҳлар мақбарасини эъзозловчи мусулмонлар эътиқодий талабларидан келиб чиқиб, каъбаи муаззамани ўз қибласи деб тан олган ҳар бир “ла илаҳа иллаллоҳ”дегувчи қибла аҳлини мусулмон деб ҳисоблайди. Аммо, ўзларини слафи солиҳлар йўлидамиз деб иддао қилувчи сохта “салафий” биродарларимиз эса уларни “қубурий мушрик” деб ислом доирасидан ташқарида кўришмоқда. Аллоҳ уларга инсоф берсин.
Аслида азизларнинг қабрлари ёнида табаррукан дуо қилиб Аллоҳдан ҳожат сўраш Исломда янгилик эмас. Балки ўз аслига эга шаръий анъанадир! Азиз авлиё ва алломаларнинг мақбараларида Аллоҳдан тавассул қилиб ҳожат сўрашнинг ҳеч зарари йўқ! Аксинча фойдаси бор!
Имом Заҳабий раҳматуллоҳи алайҳ худди ўша манбада ватандошимиз, ҳадис илмининг султони, буюк олим имом Бухорий бобомизнинг таржимасида келтиришича, Самарқандда 464 йили қаттиқ қурғоқчилик бўлади. Одамлар тинмай оммавий дуолар қилиб илтижо этишларига қарамасдан ёмғир ёғмайди. Шунда солиҳ инсонлардан бири Самарқанд қозисининг хузурига келиб, менда бир таклиф бор: сиз бошчилигингизда катта жамоа бўлиб Хартангга борамиз ва Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг қабри олдида Аллоҳдан васила этиб ёмғир сўраймиз, шояд Аллоҳ ёмғир берса…—дейди. Қози домла қандай ажойиб фикр деб, у кишини алқаб рози бўладилар. Шу таклиф билан қози домла шаҳар халқи ила Хартангга имом Бухорий қабри олдига келиб дуо қилади. Одамлар йиғлаб қабр соҳиби Бухорийни ўртага қўйиб Аллоҳга ёлборишади. Яратганнинг раҳми келиб ўша вақтнинг ўзида самода булутлар пайдо бўлади ва бир ҳафта давомида тинимсиз ёмғир ёғади. Самарқандликлар ёмғир тинишини кутиб бир ҳафта Хартангда қолиб кетишади. (Сияри аълом ан-нубала. 12- Ж. 469- Б)
Аллоҳ таолодан ёрдам сўрашда Унинг дўстларини шафоатчи қилиб дуо қилиш асло ширк эмас! Фақат дуода ҳақиқий бергувчи Аллоҳнинг ўзи, азиз авлиё ва алломалар эса орадаги Аллоҳнинг бизга нисбатан тақволи ва солиҳроқ дўстлари деб эътиқод қилинса бас!
Музработ тумани бош имом хатиби Б.Қосимов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#Раддия
Энг катта мусибат нима?
🎙Акбар домла Шукуров

🕌Музработ тумани "Дўстмухаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌«Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятлар:

1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

📖“Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

📹Видео билан биргаликда қайтаринг

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz