Surxonmuslim.uz
4.91K subscribers
8.78K photos
2.69K videos
27 files
8.22K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

"Суннати инкор қилувчилар"

Музробот тумани"Дўстмуҳаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби Акбар домла Шукуров

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ишда ва умрда барака бўлишлиги ҳақида "

Музробот тумани"Дўстмуҳаммад бобо" жомеъ масжиди имом ноиби Акбар домла Шукуров

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 "Янги замон" дастурида Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи, эришилган келишувлар, шунингдек, муқаддас Макка ва Мадина зиёратлари ҳақида махсус репортаж
🎬 (Тўлиқ видео)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Манба: Muslim.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Қаердадир сен учун тайёрлаб қўйилган ер бўлаги бор.
Ювиласан, кафанга ўраласан ва дафн қилинасан.
Яқинлари томонидан ташлаб кетилган, инсонлар томонидан унутилган ҳолга келасан.

Ўша кун, барча нарсаларингни ниҳояси келган кун бўлади.
Умрингни, пулингни, обрў ва эътиборингни, карерангни, кучингни, ғурурингни йўқотасан ва суянадиган нарсанг фақат, яхши амалларинг бўлади.
Агар улар сенда бор бўлса...

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
«Аллоҳ севгисининг аломати Куръон севгисидир. Қуръон севгисининг аломати Пайғамбар севгисидир. Пайғамбар севгисининг аломати у зотнинг суннатига ва гўзал ахлоқига эргашишидир. Суннатга тобе бўлишнинг аломати охират ҳаётини унутмасликдир. Охират ҳаётини унутмасликнинг аломати дунёга ҳирс қўйиш, ҳаром ва ғайримашруъ даромад йиғишдан қочишдир», - деди.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ўғлим! Тавбани кечиктирма, чунки ўлим тўсатдан келади!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.
1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).
4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).


Албатта тарқатинг!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Эй солиҳ банда!

Мақом ва мартаба севгиси бир хасталикдир. У риё, нифоқ, ёлғон, ҳийла, айбларни бекитиш ва хасислик каби ўнлаб гуноҳларга васила бўлади. Мансабпарастлик — дунёпарастликдан ҳам ёмон иллат. Мол-дунё ва мавқени ози дин ишларига ёрдам беради, лекин фақат ўз нафси учун топилган бундай бойлик инсонга зарарлидир. “Одамлар мени нима деб гапиряпти экан? Мен ҳақимда кандай гаплар юрибди?” деб ўйлайверган одам ҳирс ва нафс бандасидир.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ...

Инсонларнинг кўплигини кўриб, алданиб қолмаган кишини Аллоҳ таоло ёрлақасин!

Эй одам боласи, ёлғиз вафот этасан ва шу ҳолда қабрга кирасан. Эртага қиёматда ҳам ёлғиз тирилиб, ана шу ҳолатда ҳисоб-китоб қилинасан.

Шундай экан, (инсонларнинг кўплигини кўриб алданиб қолма!) фақат сен назарда тутилувчисан, сенинг ўзинггина ирода қилинувчисан (яъни ўлим, қабр, қайта тирилиш, ҳисоб китоб ва барча ҳолатда сен қасд қилинасан, сенинг ўрнингга бошқасининг олдига борилмайди. Сендан сўралади, ўзгадан эмас).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
“Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз”

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорида “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий–амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш муҳимлигига алоҳида урғу берилганлиги бежиз эмас.
Чиндан ҳам, давлатимиз раҳбари қарорида таъкидланганларидек, айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуриш, шу жумладан ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётгани айни ҳақиқатдир.
Мамлакатимизнинг барча жабҳаларида мустақиллик йилларида рўй берган мислсиз ўзгаришлардан кўз қувнайди. Айниқса кейинги 4-5 йилда диний ва маърифий соҳада амалга оширилган ташаббускорлик ишлари, аҳоли диний ва эътиқодий ҳамда маърифий жиҳатдан амалга оширишга қаратилган устувор вазифалар ижроси кўпчиликка яхши маълум.
Бугунги давримизда бошқа кўплаб соҳалар қатори диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар,ислоҳотлар амалга ошди ва оширилмоқда. Она тилимизда тафсир, ҳадис, фиқҳ каби диний фанларда кўплаб хилма хил адабиётлар, таржималар чоп қилинмоқда. Илм аҳллари масжид меҳробларидан туриб мавъиза йўли орқали халқимизга шариат аҳкомларини ўргатмоқда. Айниқса, интернет орқали диний таълим кенг йўлга қўйилган. Юзлаб веб сайтлар, ижтимоий тармоқларда канал ва гурўҳлар узлуксиз фаолият олиб бормоқда. Бу хайрли ишлар натижасида аҳолининг диний савияси кундан кун ошиб боряпти. Одамлар орасида гарчи мадраса кўрмаган бўлсада, диний арабча адабиётларни ўқий олмасада, лекин ақоид, фиқҳ, тафсир, ҳадисшунослик каби муҳим фанларда яхшигина тушунчага эга катта қатлам шаклланиб улгурди.
Мустақиллик – олий неъмат. Бинобарин, ҳар бир инсон Ватанни, мустақилликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаши, унга муносиб бўлиши, Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилиши ва яшаши даркор. Аллоҳим Юртимизни, юртбошимизни, азиз инсонларимизни Ўз паноҳида асрасин!

Бойсун тумани “Авлод” жомеъ масжиди имом хатиби Н.Турсунқулов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».

Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир".

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ

CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳадис

Жаннат хазиналаридан бири

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», - дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу

Табук ғазотида мусулмонлар қўшинини тўлиқ жиҳозлантирган инсон Усмон ро¬зийаллоҳу анҳудир. Ибн Исҳоқ: “Усмон розийаллоҳу анҳу Табук жангчиларига шунчалик кўп пул сарфладики, ҳеч бир киши у зотчалик сарфлаган эмас”, деган. Усмон розийаллоҳу анҳу минг динор, 950 та туя ва 50 та от ҳадя қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Усмон бу иши билан асло зарар қилгани йўқ”, де¬ганлар. Кейин: “Ким ночор аскарни қу¬роллантирса, унга жаннат насиб бўла¬ди”, деб башорат қилганлар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қил.
Ҳаммасини изга солишингга ишониб ҳаракат қил!
Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қил.

Эсингда бўлсин, бу уч тавсия ҳар дойим хайрли оқибатга бошлайди!..

Жалолиддин Румий

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ...

Инсонларнинг кўплигини кўриб, алданиб қолмаган кишини Аллоҳ таоло ёрлақасин!

Эй одам боласи, ёлғиз вафот этасан ва шу ҳолда қабрга
кирасан. Эртага қиёматда ҳам ёлғиз тирилиб, ана шу ҳолатда ҳисоб-китоб қилинасан.

Шундай экан, (инсонларнинг кўплигини кўриб алданиб қолма!) фақат сен назарда тутилувчисан, сенинг ўзинггина ирода қилинувчисан (яъни ўлим, қабр, қайта тирилиш, ҳисоб китоб ва барча ҳолатда сен қасд қилинасан, сенинг ўрнингга бошқасининг олдига борилмайди. Сендан сўралади, ўзгадан эмас).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
Сариосиё тумани бош имом хатиби Абубакр Алимов
Audio
Сариосиё тумани бош имом хатиби Абубакр Алимов
Audio
Сариосиё тумани бош имом хатиби Абубакр Алимов
Audio
Сариосиё тумани бош имом хатиби Абубакр Алимов
Audio
Сариосиё тумани бош имом хатиби Абубакр Алимов
Audio
Сариосиё тумани бош имом хатиби Абубакр Алимов
Audio
Сариосиё тумани бош имом хатиби Абубакр Алимов
ҚИЁМДА ОЁҚЛАРНИ КЕРИБ ТУРИШ.
<unknown>
Сариосиё туман "Муҳаммад Порсо" жоме масжиди имом хатиби

Қиёмда оёқларни кериб туриш ҳақида

00:00 ●━━───── 06:08
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
┅══════════┅

👤🎙Мансур Бадалбоев
┅══════════┅

🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸

"Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир". (Роҳман - 60)

Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ

SARIOSIYOMUSLIM.UZ
Audio
#raddiya: Zalolatga boshlovchi zamonaviy zohiriylar

🎙Xudoymurod domla
Bobotojiyev

🕌Muzrabot tumani "Do'stmuhammad bobo" jome masjidi imom noibi