Surxonmuslim.uz
4.89K subscribers
8.79K photos
2.69K videos
27 files
8.23K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
🌙 ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШРИФНИ МАДИНАИ МУНАВВАРА ЗИЁРАТИДАН БОШЛАДИЛАР

Саудия Арабистони Подшоҳи
Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Юртбошимиз Мадина шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди.

🇺🇿 Зиёрат давомида
давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва ҳукумат вакиллари ҳамроҳлик қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
⚡️Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифини Мадинаи Мунавварадан бошлади.

Ўзбекистон делегацияси кортежи Масжидун Набавийга келди. Режага кўра, Президентимиз бу ерда Пайғамбаримиз (с.а.в.) Равзаи Муборакни зиёрат қиладилар.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва бошқа расмийлар Масжидун Набавийда, Равзаи саодатда икки ракат намоз ўқиди

▫️Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор», дедилар.

Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Президентимиз Масжидун Набавийда намоз ўқиб, халқимиз ҳаққига дуо қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ПРЕЗИДЕНТ #МАДИНА  #ЗИЁРАТ #МУФТИЙ
#САУДИЯ_АРАБИСТОН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Масжидун Набавийда халқимиз ҳаққига дуо қилдилар

Манба:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб дуо қилди.

Манба:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

👉https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌Сурхондарё вилояти бош имом хатиби

🎙Алиакбар домла Сайфиддинов

🕋БУ ҲАФТА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАККАИ МУКАРРАМА ВА МАДИНАИ МУНАВВАРАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛАДИЛАР

♻️Дўстларга ҳам улашинг!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Денов туман бош имом хатиби устоз

🎙Дилмурод домла Давлатов

🎞Тафриқачқиларга раддия

♻️Дўстларга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола
ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК НЕЪМАТИ

Албатта ҳар бир эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик муҳитидир.
Одатда тинчлик сўзи кишини безовта қилмасликни, ҳолатларнинг тинч ва осойишта, уруш-жанжалсизлигини, ҳаёт ва турмуш тизимини бир меъёрида бўлишлигини ифода этади. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам. Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади. Буларни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир.
Урушлар сабабидан меҳр-оқибат, инсонийлик унутилади, ҳар қандай эзгу амаллар, улуғ мақсадлар поёнига етмайди. Ер қанчалик кенг бўлмасин, шунчалар тор ва зиқ кўринишга мубтало бўлади.
Демак, хотиржамлик, осойишталик неъматини сўрашликда доно халқимиз нечоғлик тўғри ва гўзал йўл танлаган. Муқаддас динимиз дастури бўлмиш Қуръон оятларида тинчлик-осойишталикка катта эътибор қаратилиб, Аллоҳ таоло: “Қачон (Биз) инсонга (тинчлик, саломатлик, фаровонликни) инъом этсак, у (шукр қилишдан) юз ўгириб, ўз ҳолича кетур. Қачон унга (хасталик, камбағаллик каби) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур” (Исро, 83) деб, тинчлик-осойишталик тўғрисида марҳамат қилади.
Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро иттифоқликда, аҳилликда, тинчлик-омонликда яшашга даъват этиб: “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз!” (Ҳужурот, 9) деган инсонпарварлик тамойилини яратишга чақиради.
Юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра, биз ҳам тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, бу фаровонлик, осуда турмушимизнинг барқарорлигини таъминлашликда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Бу орқали турмушимиз фаровонлигига эришамиз.
Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Икки энг азиз неъмат бору, кўплар бунинг қадрига етишмайди, булар саломатлик ва тинчлик-хотиржамликдир” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти). Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.
Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, бундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара, 208).
Ислом дини инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Аллоҳ таолонинг исмларидан бири “Ас-Салом”дир. Қуръон нозил бўлган кеча ҳам салом кечасидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло каломи шарифида: “У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”, дейди (Қадр, 5).
Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир.
Айнан шу мазмунни Анас розийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “(Эй, Анас!) Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишликни сўрагин. Зеро, сенга дунё ва охиратда тинч ва омонда бўлишлик берилса, нажот топибсан”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Шундай экан, Яратгандан бир-биримизга тинчлик, амният, хотиржамлик тилайлик!
Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор, юртимизни тинч, меҳнатсевар халқимиз ҳаётини фаровон айласин!

Сариосиё тумани "Домулло Муҳаммад Шариф "жомеъ масжиди Имом хатиби Камолзода Довуд

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#мақола
Силаи раҳмнинг фазли ва уни кесишдан қайтариш ҳақида

Абу Ҳурайра р.адан ривоят қилинади Набий с.а.в “Албатта Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларни яратди. Уларни яратишдан фориғ бўлганида раҳм “Ё Роббим мана бу – қариндошлик алоқасини узишдан паноҳ сўровчининг мақоми” деди “Сани узганни узишимга ва сени боғлаганни боғлашимгаа рози бўласанми ? ” деди. “Албатта я Роббим” деди. “Ўша сенга бўлсин.” Деди бас Росуллулоҳ с.а.в “Агар истасангиз эҳтимол иймондан юз ўгиргансиз ер юзида фасод қилиб қариндошлик ришталарини узарсиз ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди” ни қироат қилинг дедилар”. Ушбу оятни шарҳ қиладиган бўлсак Аллоҳ таоло раҳмга қариндош уруғчилик алоқаларини яхши олиб борганга яхши бўлишим, уларни узганга раҳматимни узиб қўйишимни хохлайсанми деди шунда раҳм ҳа я Роббим деди. Аллоҳ таоло бўлмаса сенга тилагингни ато қилдим деди. Қариндошлик алоқасини узганлардан Аллоҳ таоло ҳам алоқасини узади Қариндошлик алоқасини боғлаб турган билан Аллоҳ таоло ўз алоқасини бардавом қилади. Шу билан бирга иймондан қайтганлар ўз қариндош уруғлар, ёру дўстларидан қариндошлик ришталарини узадилар. Бу ҳам улкан зарар ҳисобланади аммо иймондан юз ўғиришнинг зхарарлари бу билан тугаб қолмайди, балки асосий зарари ҳали олдинда.
“Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди” Аллоҳ таолонинг лаънатлаши ўз раҳматидан ва ҳидоятидан узоқ қилиши билан бўлади. Кўр ва кар қилиши ҳам ҳиссий эмас балки маънавий бўлади. Кўзи соғ саломат ишлаб туради лекин кўрган нарсаларидан ўзига ибрат олмайди. Қулоғи ҳам соғ саломат бўлади лекин ўзи эшитган нарсаларидан ибрат олмайди. Демак бу оғир мусибат экан. Ким қариндошлик алоқасини узган бўлса мана шу оятга биноан Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Бу дунёда кар, кўр бўлиб, агар кўзи юмилиб қулоғи эшитмай қолмаган бўлса ҳам ҳақиқий ҳақиқатни эшитмайдиган кўрмайдиган, тушунмайдиган бўлиб ёмон оқибатда ўтар экан, ёки Аллоҳ таоло уни қиёматда ана шундай аянчли ҳолатга солиб қўяр экан. Аллоҳнинг ўзи асрасин. Бас шундай ҳар бир мўмин ва мусулмон силай раҳм қилиши қариндош уруғлар билан алоқаларини яхшилаши, уларга яхшилик қилиши ҳолидан хабар олиши маъносида қўлидан келган барча нарсани қилиб бориши ва қариндошлик алоқаларини узиш тўғрисида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаслик керак. Мана шунда муқаддас ислом динимизнинг кўрсатмасига амал қилган бўламиз.

Бойсун тумани “Шайх Шамсиддин” жомеъ масжиди имом хатиби Асадулло Валиев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг иккинчи кунида Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан учрашди.

Во второй день государственного визита в Саудовскую Аравию, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел в городе Джидде встречу с генеральным секретарем Организации исламского сотрудничества Хусейном Ибрахимом Тохой.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #IHT

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz