Surxonmuslim.uz
4.74K subscribers
8.81K photos
2.7K videos
27 files
8.24K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
Жума тезиси. 25.03.2022 йил

ТАКАББУРЛИК – МУСУЛМОНГА ЁТ СИФАТ

t.iss.one/surxonmuslimuz Ижтимоий саҳифалари👇
⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️
Telegram l Instagram l Facebook l You Tube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/surxonmuslimuz👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Домла менга бир дона дуо ёзиб беринг, онам тушимга кирсинлар😢

Онасини борлар, онангиз ҳаётлигида қадрига етинг, хизматини қилиб қолинг.

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ishboshilarning burchi
Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf xazratlari
#MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄BAHTIYOR OILA ISHBOSHILARNING BURCHI (4QISIM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 РАМАЗОНГА РУҲИЙ ВА АМАЛИЙ ТАЙЁРЛАНИШГА БАҒИШЛАНГАН ЖОНЛИ СУҲБАТ!

Бугун, 24 март куни соат 20:50 да онлайн шаклда бўлиб ўтадиган "Аллоҳим, бизни Рамазонга етказгин!” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони Рамазонга руҳий ва амалий тайёрланишнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланади.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари 🕌"Сирож солиҳ" жоме масжидида Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобаи киромларнинг Рамазонга тайёргарликлари ҳақида суҳбат қилиб берадилар. Қориларимиз иштирокида Қуръон тиловатлари ҳамда дуою тазарру қилинади.

🔸 Мўътабар манбаларда, Шаъбон ойи Рамазонга тайёрланиш мавсуми экани кўп баён этилган. Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билиб қолайлик. Руҳимизни ва танамизни поклаб, улуғ ойга тайёрланайлик, зикр ва ибодатларни кўпайтирайлик.

🔸 Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбатлар, чиройли қироатлар ва хатми Қуръон дуосини жонли эфирда кузатишни тавсия этамиз!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)

Жума сураси 9-10-11 оятлар.
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
💐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилган:
 {الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا}
"Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим" (Моида сураси, 3-оят).

Ушбу оят Ҳажжатул вадоъда жума куни нозил бўлган.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉https://t.iss.one/surxonmuslimuz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги жамоаси Вилоят вакиллиги ходими Рамазонов Исматулло акамизнинг янгалари Адолат онанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.


🤲 Аллоҳ таоло марҳума Адолат Онани ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума Адолат Онахонни ўз мағфиратига олсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили Устоз Шайх саййид А. Сайфидин Термизий хазратлари ва Вакиллик ходимлари Сурхондарё уламолари мударрис устозлар имом-хатиб ва имом-ноиблари номидан марҳума Адолат онанинг яқинлари ва ёру биродарларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози бугун соат 09:00да
Қумқўрғон тумани Вакзал ёнида ўзининг уйида жаноза намози ўқилади.

🤲 Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».


© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Ruhiy Tarbiya Zakot 6-Qism
Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf xazratlari
#RAMAZON_MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄RUHIY TARBIYA ZAKOT MAVZUSI (6-QISM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2022 йил 25 март
📅 1443 йил 22 шаъбон санасига
🗺 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮
Бомдод - 05:40
Пешин - 13:00
Аср - 17:10
Шом - 19:05
Хуфтон - 20:35
╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯

❈ ═════════❖═════════ ❈
🌅 Қуёш чиқиши - 06:27
🌄 Қуёш ботиши - 18:46
❈ ═════════❖═════════ ❈

┏◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┓
🍵 Саҳарлик - 04:50
🍽 Ифторлик - 19:05
┗◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┛
Али розияллоҳу анҳудан:

🔥“Осмондан оғирроқ нарса, ердан кенгроқ нарса, денгиздан бойроқ нарса, тошдан қаттиқроқ нарса, оловдан иссиқроқ нарса, қаҳратондан совуқроқ нарса, заҳардан аччиқроқ нарса нима?” деб сўралганида, у киши:
1. “Бегуноҳ кишиларга бўҳтон қилиш осмондан оғирроқдир.
2. Ҳақиқат ердан кенгроқдир.
3. Қаноатли кишининг қалби денгиздан бойроқдир.
4. Мунофиқнинг қалби тошдан қаттиқроқдир.
5. Золим подшоҳ оловдан иссиқроқдир.
6. Пасткашга муҳтож бўлмоқ қаҳратондан совуқроқдир.
7. Сабр (ёки чақимчилик) заҳардан аччиқроқдир”, дедилар.

Каналга уланиш учун:👇
RUHIY TARBIYA ROʻZA 7QISIM
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf xazratlari
#RAMAZON_MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄RUHIY TARBIYA ROʻZA MAVZUSI (7-QISM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Nikohning shar'iy hukmi
Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf xazratlari
#MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄BAHTIYOR OILA NIKOHNING SHARʼIY HUKMI (5QISIM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Forwarded from MINBAR.UZ
#Ramazonga_tayyormisiz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Surxondaryo viloyati Termiz shahri "Hakim-Termiziy" jome masji imom-noibi ustoz HABIBULLOH domla SAIDOV bilan ilmiy maʼrifiy suhbatlarning 1-soni
27.Mart kuni Hufton namozi oldidan Soat 20:20 da RAMAZON OYI MAGʻFIRAT VA QURʼON OYI mavzusida suhbat boʻlib oʻtadi.

Ilmiy maʼrifiy suhbat oʼz ichiga Ramazon oyining fazilati bu oyda qilinadigan amallar savol javoblar Ramazonga doir fiqhiy masalalarda boʻlib oʻtadi.


Moʻmin-musulmonlarimizni ushbu maʼrifiy suhbatga taklif qilamiz.
Alloh taolo ushbu suhbatlarni manfaatli qilsin.


Ijtimoiy tarmoqlarda
🔴 ONLINE uzatlib beriladi.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
Telegram|Facebook|Instagram|You-tube
HAJ 8QISIM
SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF XAZRATLARI
#RAMAZON_MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄RUHIY TARBIYA HAJ MAVZUSI (8-QISM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
UMR YOʻLDOSHINI TANLASH
SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF XAZRATLARI
#MARUZA


🎤 SHAYH MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF RAHIMAHULLOH

📱📄BAHTIYOR OILA NIKOHNING UMR YOʻLDOSH TANLASH (6QISIM)

⚠️JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨‍👩‍👦‍👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА
ОГОҲЛИК ХУШЁРЛИК ТИНЧЛИК ДЕМАКДИР

Халқаро террористик ташкилотларнинг манфур мақсадларидан бири – ўз сафига турли йўллар билан қўшилган ёшларни жанговор тайёргарликдан ўтказиб, Ватан, оила туйғуларини сўндириб, ўз юртига, ўз ватандошларига қайриб қўпорувчилик ишлари олиб боришга йўналтиришдир.

Экстремизм шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфааатларига таҳдид солади.Афсуски, ёшлар муайян қисми экстремистик оқимларни ҳақиқатда ҳам ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар ҳудудларда одам ўлдириш, аҳоли корига ярайдиган маиший биноларни вайрон қилиш ва кўнгли тусаган бошқа жиноятларни содир этишни гўёки “жиҳод”, бу разил ишларни амалга ошираётган шахсларни эса “мужоҳид” санайдилар, уларнинг сафига қўшилишни эса мусулмонлар учун фарз ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар.

Ислом таълимотига кўра, ўз юртига, оиласига хиёнат қилганларнинг икки дунёси ҳам куйиб кетади. Ибн Умар (р.а) ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қиёмат куни ҳар бир хиёнаткор учун бу дунёда қилган хоинлиги учун шармисор қилувчи байроқ ўрнатиб қўйилади”, деб айтганларини эшитдим”. Имом Таҳовий таъкидлаганлар: “Ғайритабиий одатлар, хилоф, тафриқадан қочамиз. Адолатли, омонатли кишиларни дўст тутамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз”.Тинчликни сақлаш хушёрлик ва огоҳликни талаб қилади. Афсуски, ҳаётимизда содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни кўриб кўрмасликка оладиган, тинчликни сақлаш фақат давлатнинг иши деб ўйлайдиганлар, фарзандларининг тарбияси билан қизиқмайдиган ота-оналар ҳам борлигини қайд этиш лозим. Ватан оиладан бошланади. Оилада тинчлик бўлса, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, вилоят ва ниҳоят мамлакатда осойишталик бўлади, юрт равнақ топади. Ёш авлоднинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш тўғрисида ғамхўрлик фақат ҳукуматимиз ёки мактабнинг вазифаси эмас, балки ҳар бир ота-онанинг ҳам муқаддас бурчидир.

Яна таъкидлаш жоизки, тинчликни улуғ неъмат деб эълон қилган динимизда бу йўлда нафақат амал билан, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. Шу нуқтаи-назардан,фуқароларимиз юртимизда тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш йўлида давлатимизнинг мутасадди идоралари томонидан амалга оширилаётган сайъй-ҳаракатларни нафақат тўғри қабул қилишлари, балки эътиқодан қўллаб-қувватлашлари ва қўлидан келганча уларга ёрдам беришлари лозим. Таҳдидларни олдини олишга қаратилган айнан мана шундай чора-тадбирлар ҳисобига юртимиз тинч, диндорларимиз хотиржамликда ибодатларини кўнгилдагидек адо этмоқдалар. Шу сабабдан юртимизга ғаламислик қилишга ҳаракат қилувчи, гўёки диндорларга тайзиқ қилинмоқда деган туҳмат тарқатаётган кимсаларнинг тегирмонига сув қўйиб қўймаслигимиз ҳам лозим. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: “Ҳақиқий мусулмон бу – мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган кишидир”.

Сариосиё туман "Эшони Афанди" масжид имоми Абдумумин Каримов.

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
#МАҚОЛА

РИЗҚ ҲАҚИДА

Аллоҳ таборак ва таоло ўзининг каломида: "Ер юзидаги жонзот борки уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир "деб марҳамат қилган.
Ризқнинг лўғавий маъноси "кунлик овқат", "улуш", "ином" каби маъноларни англатади.Ер юзидаги қимирлаган жонзотларнинг ризқини етказиб туриши Аллоҳ таолонинг фазли карами ва эҳсондир.Ҳар бир жонзотнинг ризқини Аллоҳ таоло азалдан белгилаб қўйган.
Сўфи Оллоҳёр бобомиз қисқа сатрларда баён қилиб берганлар.
Қидирғон бирла ризқинг қатра тошмас
Кетар қадринг қадрдин ҳаргиз ошмас
Белгилаб қўйилган ризқ Зиёда ва кам бўлмайди,барча жонзотлар ўзига қанча ризқ белгиланган бўлса ўшани олмасдан қолмайди,албатта тўлиқ олади.Ҳар бир махлуқотнинг ажали белгиланганидек ризқи ҳам белгиланган. Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак ҳадиси шарифларида айтадиларки:Нажот топди бир одамки мусулмон бўлди ва ўзига етадиган ризқ ҳам берилди ва Аллоҳ таоло ўз берганига қаноат қиладиган ҳам қилиб қўйди.Мусулмон бўлган ўзига етадиган ризқи ҳам берилган, ва ўша ризққа қаноат қилган банда нажот топди деганлар.Инсоннинг нафаси ҳам кийими ва барча истеъмол қилган нарсаси ҳалол бўлсин ҳаром бўлсин унинг ризқи ҳисобланади.Чунки "Ақоид" китобларимизда "ҳалол" ҳам "ҳаром" ҳам ризқ дейилган.
Ризқ Аллоҳ таоло томонидан ато этилишига нисбатан асло харом дейилмайди,балки банда уни ман қилинган йўл орқали истеъмол қилгани учун, дунё ва охиратда ўзига зарар келтиргани учун харом дейилади.
Шу ўринда харом ҳам Аллоҳ таоло томонидан берилган ризқ экан нега уни еган одам жазо олиши керак? -деган савол пайдо бўлиши мумкин: бу саволга жавоб қуйидагича бўлади: Харомни еган инсон халолни қўйиб харомни танлагани учун жазоланади.Чунки Аллоҳ таоло мутлоқ ризқни ваъда қилган ва бандаларига ҳалол йўл билан топишга буюрган.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда "Бақара" сурасининг 168- оятида:
"Эй одамлар Ердаги ҳалол пок нарсалардан тановвул қилингиз" деб марҳамат қилган.
Агар банда шайтонга ва нафси ҳавога эргашиб Аллоҳ таоло буюрган ҳалол йўлдан ризқ топишга уринмасдан ҳаром йўлдан ризқ топишга уринса Аллоҳ таоло ўша йўлдан ҳам унга эриштириб қўяверади. Лекин буйруғини бажармасдан ман этилган йўлни танлагани учун жазога гирифтор бўлади.
Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифларда шундай деб марҳамат қилганлар: Эй одамлар ҳеч бирингиз ризқингизни мукаммал олмагунингизгача ўлмайсиз.
Ризқга шошилманглар Аллоҳ таолодан қўрқинглар чиройли талаб қилинглар сизларга нима ҳалол қилинган бўлса уни олинглар ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан тийилинглар деганлар.
Ҳакимлар айтадилар: Одамлар беш тоифага бўлинади.
Биринчи тоифа : Ризқни касбдан деб билади - улар Кофирлардир.
Иккинчи тоифа : Аллоҳдан ва касбдан деб билади- улар Мушриклардир.
Учинчи тоифа : Унга ризқ бериладими берилмайдими билмайди - улар Мунофиқлардир.
Тўртинчи тоифа : Ризқини Аллоҳдан деб билади аммо касби туфайли гуноҳ қилади ва Аллоҳнинг ҳаққини адо этмайди - улар Фосиқлардир
Бешинчи тоифа : Ризқини Аллоҳдан деб билади,касбини сабаб кўради,ҳаққини адо этади,ва Аллоҳга осийлик қилмайди- улар МЎМИНЛАРДИР.
Али розияллоҳу анҳу: " Сендан ризқ сўраш талаб қилинмаган сенга жаннат сўраш амр қилинган " деб айтганлар. Инсон эса сўраш талаб қилинган нарсани тарк қилиб, тарк қилиши буюрилган нарсани талаб қилади,мана шу кўп одамларнинг муаммосидир.

Қумқўрғон тумани «Шох Машраб» жоме масжиди имом- ноиби Б.Умидуллаев

© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жуда_таъсирлий_маъруза

🎞Тақлид ва ғулу хақида


👤ХАФИЗУЛЛОХ домла Зайниев
Қумқўрғон тумани бош имом-хатиби
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА
ОДОБ – БОЛАНИНГ КЎРКИ

Болалик чоғимизда катталар сўзлаб берган эртакларнинг қаҳрамонлари дев, ялмоғиз ёки алвасти каби қўрқинчли махлуқлар олдига кирганда салом беришар, бунга ўша махлуқлар: «Агар саломинг бўлмаганида, икки ямлаб, бир ютар эдим», деб жавоб қайтаришарди. Ўша эртакларда бир жойга албатта салом билан кириш зарурлигига нега бунчалик урғу берилганининг сабабларини улғайгачгина тушундик. Шунинг учун бола эсини таниши билан учраган таниш­нотанишга салом беришини талаб қилинг. Чунки саломлашиш инсонлар одобининг боши, танишув муқаддимаси, мусулмон киши ахлоқининг асосий шартларидан биридир. Ҳар бир ота­она фарзандига тарбия­одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатсин. Чунки салом бериш Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) суннатларидандир, унга алик олиш эса вожибдир. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Доно халқимиз бежиз: «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган. Чунки бирор нотаниш киши билан кўришиб­танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап­гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухоли фингиз ҳузурига «Ассалому алайкум» (Сизга тинчликомон лик бўлсин) деб кирсангиз, унинг жаҳли тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр­мукофотларку, ҳаммасидан ҳам юксак. Ота­боболаримиз азалдан ўғил­қизларнинг чиройли хулқли, одобли бўлишига катта аҳамият беришган. Чунки Ислом дини ахлоқни имон қаторида қўяди. Ҳамма замонларда, ҳамма ўлкаларда яхши хулқли, олижаноб, ширинсўз, ҳалим инсонлар жамиятнинг кўр ки, одамларнинг аълоси бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Айниқса, Шарқ олами бу борада бутун инсониятга ибрат­намуна бўлган. Олий хулқ соҳиби бўлмиш Пайғамбаримизга (алайҳис салом) эргашган инсонлар Яратганнинг ҳукмларига бўйсуниб, хулқларини тузатишган, яхши фазилатлар соҳиби бўлишган. Оилада, яқинлар даврасида, одамлар билан муносабатларда комил одобларини намойиш қилиш ган.Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) умматни ҳусни хулқ, одобли бўлишга тинмай чақирганлар. Бу мавзуда жуда кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган: «Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройли бўлсин! Кичикни ҳурмат қилмаган, кексанинг қадрига етмаган биздан эмас». «Одамларга таом беринглар ва ширинсўз бўлинг лар». «Яхшиликни чеҳралари очиқ, хушрўй одамлардан кутинглар». «Дин чиройли хулқ ва ғазаб қилмасликдир». «Сизларнинг энг яхшиларингиз хулқ­атвори яхши бўлгани ва хотинларига яхши муомала қилганидир». «Дўст­биродарларига қовоғини солиб қарайдиган кишиларни Аллоҳ ёқтирмайди, У ҳар ишда мулойим ликни яхши кўради». «Яхши инсонлар гўзал хулқлари билан кечаси ибодат қилганлар ва кундузи рўзадор бўлганлар дара жасига эришишади». «Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига севимли бўлган икки хислат бор: булар мулойимлик ва вазминликдир». «Одамлар билан хуш муомалада бўлинглар, уларга қаттиққўллик қилиб, беҳаё сўзламанглар». «Ўзини камтарин олиб юрувчи, ҳалол касб қилувчи, қалби пок, кўриниши ёқимли, одамларга зарар етказмай диган, хайр­эҳсон қиладиган, беҳуда гапдан ўзини тиядиганлар инсонларнинг энг яхшиларидир».

Хафизуллох домла Зайниев
Қумқўрғон тумани бош имом- хатиби

https://t.iss.one/surxonmuslimuz