ИСРО ВА МЕЪРОЖ ҲОДИСАСИ ҚАЧОН ЮЗ БЕРГАН?
«Исро» (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
«Меърож» (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Маълумки, бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан олий, устун ва юксакдир.
Ҳикмати
Бу мўъжизавий сафарнинг ҳикматлари кўп бўлиб, энг буюги ва лўндаси Аллоҳ таоло: (لِنُرِيَهُ مِنْ أَيَاتِنَا) «…унга (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга) Ўз мўъжизаларимизни кўрсатиш учун…»[1] деб, айтган оятидир. Шундай ҳам бўлди: (لَقَدْ رَأَى مِنْ أَيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى) «Дарҳақиқат, у (Муҳаммад алайҳиссалом) Парвардигорининг буюк мўъжизаларини кўрди»[2].
Аллоҳнинг ҳузурида «меҳмон» бўлиш мушрикларнинг азиятлари чўққисига чиққан пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга катта тасалли бўлди, бу иш туфайли у зотнинг кўнгилларидан тушкун кайфият ариди, умид ниҳоли гуркиради.
Айни чоқда, бу воқеа мусулмону кофир учун синов-имтиҳон ҳам бўлди. Бу имтиҳондан барча саҳобалар ўтишди, кофир-мушриклар эса, яна доғда қолишди.
Тафсилоти
Жумҳур аҳли сунна вал жамоа уламолари Исро ва Меърож ҳодисасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин, Макка даврида, ҳижратдан сал олдин, ислом даъвати қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайтда, уйғоқ ҳолларида, руҳ ва таналари билан, Жаброил фаришта ҳамроҳлигида, Буроқ номли мўъжизавий уловда, кечанинг бир бўлагида, бир марта юз берганига иттифоқ қилишган.
Беш вақт намоз Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар якдилдирлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда 53 ёшга тўлганларида (милодий 622 йил сентябр ойи ўрталарида) бўлганига ҳам барча уламолар иттифоқ қилишган...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Исро ва Меърож ҳодисаси қачон юз берган?
«Исро» (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжиду...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!
Ҳар янги кунимиз яна бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахти, солиҳ амаллар қилиш имкони насиб этганига, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин…
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОИЛА_МУСТАҲКАМЛИГИ
🎞Аёлларимизга-қизларимизга насихат
👤ҲОСИЯТ Қосимова
Сурхондарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси

🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистонга ташрифлари: учрашувлар, мулоқотлар ва қўллаб-қувватлашлар
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА
ҒАФЛАТ
Кўзлари очиқ, аммо кўнгли уйқуда бўлган қанча одамлар бор, зотан сув ва тупроқ аҳлининг кўзи нимани кўра олади? Аммо кўнгли уйғоқнинг бош-кўзи ухлаб ётанда ҳам, кўнглида юзлаб кўзлар очилади.
Бир куни Ҳазрат Мустафо (а.с.) юксаклардан азон товушини эшитди. Таҳоратини янгилаш учун сув сўради. У совуқ сув билан қўлини, юзини ювди. Оёқларини ҳам ювиб, бошмоғини киймоқчи бўлиб турганида бир қуш келиб, бошмоқнинг бир пойини олиб кетди. У хушсухан пайғамбар бошмоқни эндигина қўлига олган эди қирғий олиб қочди. Қуш шамолдек учиб юқорилади, бошмоқни тескари ўгирди, ичидан бир илон тушди. Қоп-қора илон эди у... Қирғий бу ҳаракати билан пайғамбарга яхшилик қилишни истаган, Аллоҳнинг иноятига сабаб бўлган эди. Қуш бошмоқни келтириб, “Марҳамат, намозга боравер” деб пайғамбарнинг олдига қўйди. “Бу ҳурматсизликни мажбуран килдим, аслида мен ҳам одоб-ахлоқнинг нималигини биламан” Дерди. Одобсизларча ҳаракат қилган, нафсига эргашиб ноўрин фатволар берганларнинг ҳолига вой! Пайғамбар шукр қилди, дедики: “Биз буни жафо деб билар эдик, Ҳолбуки вафонинг ўзгинаси экан! Бошмоғимни олиб қочдинг, ҳайрон бўлдим, сиқилдим, сен мени ғамдан кутқараётган экансан, мен эса ғамга ботдим! Аллоҳ бизга барча ғамларни кўрсатди, аммо шу тобда ўзим билан овора эдим!”. Қирғий “Сен ғофил бўлмайсан, бу сенга бегона. Эй Мустафо, менинг ғойибни кўришим сендаги билимнинг аксидан! Осмондалигимда бошмоқнинг ичидаги илонни кўришим ўзимдан эмас, сендан маълум бўлди менга”, деди.
Жалолиддин Румий. “Қалб кўзингни оч” китобидан.
✍✍Термиз шаҳар "Ҳаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Ҳ.Саттаров
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇

Telegram
Surxonmuslim.uz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Айни_вақитда_Сурхондарё_вилояти_Термиз_шаҳрида_Аллоҳнинг_роҳмати_ёғмоқда
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан нафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Расул алайҳиссаломнинг онага бўлган ҳурматлари биз учун катта ибрат – Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#ЯНГИ_ЛОЙИҲА: 🕌 МАСЖИД БУНЁДКОРЛАРИ
🤲 Аллоҳга шукрки, мамлакатимиз янги даврида масжидларни обод этиш, уларни қайта бунёд қилиш ва жомеларни гўзал ҳолатга келтириш борасида жуда катта ишлар қилинмоқда.
✅ Шу кунларда ўлкамизда 250 та масжидда қайта қуриш ишлари давом этмоқда, жорий йил охирига қадар яна 160 та жомени янгидан қуриш ишлари бошланади, иншо Аллоҳ.
❗️Қайд этиш керакки, масжидларни обод қилишга ҳарис халқимизнинг холис ниятда қилган хайрияларини алдов йўли билан ўзлаштирмоқчи бўлган айрим кимсалар ҳам, афсуски учраб турибди.
🔸Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан muslim.uz сайтида “Масжид бунёдкорлари” номли янги лойиҳаси йўлга қўйилди. Унда қурилиши бўлаётган масжидлар рўйхати, ёрдам қилиш тартиби, масъул ходимлар исми-шарифи, боғланиш учун телефон рақамлар, жоменинг эски, ҳозирги ва келгусидаги суратлари ҳамда ҳомийлик учун ҳисоб рақамлар каби маълумотлар тақдим этилади.
🌙 Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Масжидга қушнинг уясича ҳиссаси қўшилган киши учун Аллоҳ таоло жаннатда қаср барпо қилади”. Демак, ҳар бир киши бундай улуғ масканни эҳтиром қилиши, уларнинг тозалиги ва ободлиги борасида ҳисса қўшиши энг савобли амалдир.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли лойиҳани муваффақиятли қилсин!
🕌 Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар билан ушбу линк орқали танишишингиз мумкин.
https://muslim.uz/index.php/ayollar-sahifasi/item/31164-maszhid-bunjodkorlari
https://t.iss.one/MasjidBunyodkorlari
https://taplink.cc/bundoykor

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal#Мақола_Раддия
🔹СУННАТ ВА ҲАДИСНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАРГА РАДДИЯЛАР (2-қисм)
Ҳадис ва суннатга танқид ва таъна қилувчи тоифалар томонидан Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарига кўпроқ эътиборни қаратилиши аслида бутун ҳадис манбасини заифлаштиришга қаратилган бош мақсад деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Зеро, бу асарнинг мусулмонлар ҳаётида қанчалик қадрли экани, ҳадис асарларидан биринчи, Қуръони каримдан кейин иккинчи манба эканлиги танқидчиларига яхши маълум.
➡️ ДАВОМИ...
✍️ Шукурилло Умаров,
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори,
Ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори.
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://t.iss.one/joinchat/08BVoQo1SQg0NjEy
Facebook | Termiziy.uz | Twitter | Instagram | YouTube

Уйқудан тургандаги дуо
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

#Raddiya
🎞Marhumlarga tiriklardan yaxshilik etadi
👤Boysun tumani "Said Baxromxon" jome' masjidi imom xatibi O'. Alimov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🎞Marhumlarga tiriklardan yaxshilik etadi
👤Boysun tumani "Said Baxromxon" jome' masjidi imom xatibi O'. Alimov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
Asrorxon domla
🏢Shòrchi tumani bosh imom xatibi
🎤ASRORXON DOMLA HABIBULLAYEV
📱📄SAVOL-JAVOB 2 (TAXORAT) masalasi
⚠️
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🎤ASRORXON DOMLA HABIBULLAYEV
📱📄SAVOL-JAVOB 2 (TAXORAT) masalasi
⚠️
JUDA HAM KERAKLI VA QIMMATLI GAPLAR
👨👩👦👦OILA DAVRASIDA HAM ESHITING
VA ÒZ YAQINLARINGIZGA ULASHING!
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating👇👇👇👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РАДДИЯ_ВИДЕО
🎞Жиход қилиш фарз деб даво қилаётганлар адашади хозирги вақтда жиход фарзмас...
👤Шўрчи тумани Толли Ота жоме масжиди имом-хатиби
Р.Хайбатуллоҳ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🎞Жиход қилиш фарз деб даво қилаётганлар адашади хозирги вақтда жиход фарзмас...
👤Шўрчи тумани Толли Ота жоме масжиди имом-хатиби
Р.Хайбатуллоҳ
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола_Раддия
🔹СУННАТ ВА ҲАДИСНИ ИНКОР ЭТУВЧИ ТОИФАЛАР:
тарихий ва замонавий ўхшашликлар. (1-қисм)
Ҳадис илми тарихи ва бу илмнинг тадрижий босқичларини ўрганиш, суннат ва ҳадисга нисбатан нохолислик билан билдирилган фикрларга қарши муносиб, илмий жавоб бериш ҳар бир даврнинг зарурий талабларидан саналган. Зеро, бу ҳадис илми Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг муборак сўзлари, шариатнинг мадори, Қуръони каримнинг тафсири, амаллар таърифи бўлган Қуръони каримдан кейинги иккинчи асл манбадир. Ислом шариатига мувофиқ иш тутган салаф, халаф олимлар барча мўмин-муслимлар бу манбанинг ҳақлиги ва саҳиҳлигига иттифоқ бўлишган...
➡️ ДАВОМИ...
✍️ Шукурилло Умаров,
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори,
Ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори.
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

🌙 БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸 2 март куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 59-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 55-сураси бўлмиш 🌙 "АР-РОҲМАН" сурасиннинг 1-16 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.
Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://fb.me/e/37imOaZ0i
Youtube: https://youtu.be/UlHVev_sL3k
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
#ОНЛАЙН_ТАЖВИД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#umra_2022 #xushxabar
Юртдошларимиз учун яна бир ажойиб хушхабар. Зиёратчиларимиз Каъбатуллоҳга энг яқин, машҳур меҳмонхона "Makkah Clock Royal Tower"да истиқомат қилмоқдалар. Халқ тилида "Соатли меҳмонхона" номини олган ушбу мажмуа ҳам ибодат, ҳам Масжидул Ҳарамга боришга қулайлиги жиҳатидан бетакрор иншоотдир.
Таъкидлаш керакки, “АБРАЖУЛ-БАЙТ” Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қад кўтарган соатли минора (Makkah Clock Royal Tower) баландлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Унинг баландлиги 601 метр (яъни, 120 этажли уй) бўлиб, бино 1,5 млн. квадрат метрга тенг еттита минорани ўз ичига олган “Абражул-Байт” комплекси таркибига киради. Мазкур иншоот қурилиш ишлари 2004 йилда бошланиб, 2012 йилнинг июнь-июль ойлари якунланган.
👉https://t.iss.one/surxonmuslimuz

Муфтий ҳазратлари Ўмон ва Эрон элчиларини қабул қилдилар
Бугун, 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Ўмон Султонлиги ва Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларини қабул қилдилар. Ўзаро мулоқотда кўп асрлик тарихий яқинлик ва халқларимизнинг дўстлик ришталарига асосланган икки томонлама муносабатлар ривожланиб бораётганини мамнуният ила қайд этилди.
БАТАФСИЛ...
https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/31196

🤲 Ҳамдардлик билдирамиз
Олтинсой тумани Ахмад Яссавий жомеъ масжиди имом хатиби Чориев Абдулатиф домланинг опаси вафоти
муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума опамизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳуманинг оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Жаноза намози Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Обшир махалласида мархуманинг у́з хонадонида эртага соат 7:00 да ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Олтинсой тумани Ахмад Яссавий жомеъ масжиди имом хатиби Чориев Абдулатиф домланинг опаси вафоти
муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума опамизни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳуманинг оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Сурхондарё вилояти вакили А.Сайфидинов Вилоят вакиллиги ходимлари Тумани имом-хатиблари ва имом-ноиблари номидан
Абдулатиф домлага ва марҳума опамизнинг оила аъзолари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.Жаноза намози Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Обшир махалласида мархуманинг у́з хонадонида эртага соат 7:00 да ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.
Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.
Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.
Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.
Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.
Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.
Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.
Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.
Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.
Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.
Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.
✍✍Сурхондарё вилояти Термиз шахар бош имом-хатиби Р. Абдуллаев