Surxonmuslim.uz
4.73K subscribers
8.85K photos
2.7K videos
27 files
8.25K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#Онлайн: Муфтий ҳазратлари “Кўкалдош” мадрасаси фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар

Бугун, 16 февраль
куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари талаба-ёшлар билан дилдан суҳбат қуриш, таълим муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида “Кўкалдош” мадрасасига ташриф буюрдилар.

🔸Ташриф давомида Муфтий ҳазратлари мажмуа таркибига кирувчи масжид фаолияти, бевосита дарс жараёнлари ҳамда таълим муассасаси қошидаги студия иши, медиа маҳсулотларининг тайёрланиш жараёнлари билан яқиндан танишмоқдалар. Шунингдек, таълим муассасасининг ахборот ресурс марказидаги шароитлар ҳамда марказ фондининг замонавий адабиётлар, шу билан бирга мутахассисликка оид дарслик ва қўлланмалари кўздан кечирадилар.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ТАНИҚЛИ ВА ВОИЗ УЛАМОЛАРНИНГ ПОЙТАХТ МАСЖИДЛАРИДАГИ СУҲБАТЛАРИ 🟢ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

Қуйидаги манзиллар орқали таниқли ва воиз уламоларнинг пойтахт масжидларидаги суҳбатларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин:

🔸 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
Олмазор туманидаги “Ҳазрати Имом” масжидидаги суҳбатлари:
➡️ Youtube
➡️ Facebook

🔸 Шайх Алижон қори
Олмазор туманидаги “Имом Термизий” масжидидаги суҳбатини:
➡️ YouTube
➡️ Facebook

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 ЖОНЛИ: Муфтий ҳазратлари “Ҳазрати имом” жомесига пешин намозига ташрифлари 16.02.22

You tube
https://youtu.be/MnHL5jnaA4I

Facebook https://fb.me/e/38MTJ9yw7

ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#КУН_ДУОСИ
اَللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّكَ أَحَدٌ صَمَدٌ، لَمْ يَلِدْ، وَلَمْ يُولَدْ، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدْ
#Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алука бианнака аҳадун, сомадун, лам ялид, ва лам ювлад ва лаб якун лаҳу куфуван аҳад”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендангина сўрайман. Чунки Сен яккаю ягонасан. Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дирсан. У туғмаган ва туғилмаган ҳам.Шунингдек, Унинг ҳеч бир тенгги йўқдир”.

Имом Ҳоким ривояти.
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Audio
#РАДДИЯ_АУДИО_МАКОЛА

Мархумларга Хаккига Курон Укиш жоиз амал

🎙🎙Узун тумани "Домла Мухаммадий" жоме масжиди имом-хатиби А.Зиядуллаев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Уйингиздаги Жаннат дарвозаларини меҳр ила очинг!



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

Холис ният

Ихлос мавзусида имом Мовардийнинг ҳаётида ажиб ҳикоя бор. У зот жуда кўп китоб ёзган. Тафсир, фиқҳ ва бошқа мавзуларда асарлари бор. У зот тириклик пайтида бирор-бир асари тарқалмаган. Ўлими яқинлашганида ўзи ишонадиган бир кишини чақириб шундай дейди:
"Фалончининг уйидаги китоблар барчаси меники. Ўлимим соати яқинлашиб жон беришни бошласам сен келиб қўлимдан тут. Агар қўлингни қаттиқ тутсам булар мендан қабул қилинмаган бўлади. Уларни олиб Дажла дарёсига улоқтир. Агар қўлимни бўш қўйсам билгинки, улар мендан қабул қилинган ва ниятим холис бўлган. Ана шунда уларни тарқатавер".
У киши айтилган соатда етиб келади ва у зотнинг қўлини тутади. Мовардий қўлини бўш қўяди. Ана шундан сўнг у киши унинг китобларини тарқатиб юборади.

Термиз шахар
"Хаким-Термизий" жоме масжиди имом-ноиби Акрамхон Тоғаев

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия_Мақола

Бидъат ва хурофотларга берилмайлик.

🎙🎙Қизириқ тумани бош имоми хатиби Абдуназаров Абдухалил

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#Мақола

“Соғлом бола — келажак таянчи”


Жаннатмакон юртимизни обод қилиш халқлар тинчлиги фаровонлиги йўлида олиб борилаётган олийжаноб ва савобли ишлар кун сайин кўпаймоқда. Дарҳақиқат ҳар бир ота она ўз фарзандининг соғлом ва баркамол заковатли ва бахтли бўлишини Худойи таолодан сўрайди. Жисмонан аклан етук бола мустаҳкам ва аҳил оилада камол топади. Катталарга ҳурмат кичикларга иззат одамийлик, меҳр- оқибат, ватанга, халқга, дину-диёнатга ихлосли ва садоқатли бўлиш каби олийжаноб фазилатлар айнан ушбу масканда шаклланади ва камолга етади. Динимиз таълимотларида соғлом бола тарбияси ва таълими ҳақида кўплаб кўрсатма ва йўриқлар мавжуд.
👇👇👇👇👇 
БАТАФСИЛ

Музработ туман бош имом хатиби Б.Қосимов
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

ИСЛОМДА ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ


Дунёда яшаган ҳар бир инсон билади-ки, инсонга қўшнидек асқотадиган бирон кимса йўқ. Ота-боболаримиз: “Уй олма, қўшни ол” деганлар. Қўшни уйга қараганда жуда муҳимдир. Яна ота-боболаримиз: “Қўшни қўшнининг кулига муҳтож”, “Қўшнинг тинч-сен тинч” деганлар ва бу сўзларнинг мезонларини Қуръондан олганлар.
Кишининг оила аъзоларидан сўнг энг кўп дуч келадиган, мулоқот қиладиганлари қўшниларидир. Кишининг ўзгаларга муносабати қўшниларга муносабати орқали шаклланади. Қўшниларни ҳурматлашни ва уларга яхшилик қилишни ўрганган, ёмонликни раво кўрмаган киши бошқаларни ҳам ҳурматлайди, ҳеч кимга ёмонлик қилмайди

👇👇👇👇
БАТАФСИЛ

Музработ туман Дустмухаммад бобо жоме масжиди имом-ноиби Х.Боботожиев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

Тилимизни муҳофиза қилайлик.

Хатиб Бағдодий р.а фатвода ҳақ йўлдан тойиб кетиш таҳликаси ҳақида баён қилиб шундай дейди: “Аллоҳ таборака ва таоло айтади:

“سَتُكْتَبُ شَهَادَتُهُمْ وَيُسْأَلُونَ”

“Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар!” (Зуҳруф сураси; 19-оят).
👇👇👇👇
БАТАФСИЛ

Денов туман «Файзобод» жомеъ масжиди
имом хатиби Ф.Мелибоев.

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🌙 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Бугун, 17 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин, Аср ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга борадиган масжидлари рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 “Ҳазрат Али” масжидига:
☀️ Пешинга муфтий Нуриддин домла ҳазратлари;
🌆 Асрга Исоқжон домла Бегматов;
🌃 Хуфтонга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззаков;

🕌 “Абу Ҳанифа” масжидига:
☀️ Пешинга Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌆 Асрга Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;
🌃 Хуфтонга Хасанхон қори Абдумажитов;

🕌 “Саид Ваққос ота” масжидига:
☀️ Пешинга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
🌆 Асрга Ҳасан домла Қодиров;
🌃 Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” масжидига:
☀️ Пешинга шайх Алижон қори Ҳайдаров;
🌆 Асрга Муҳаммадбобур домла Йўлдошев;
🌃 Хуфтонга Нурали домла Мавланов ташриф буюрадилар.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ташрифлар ва маърифий суҳбатларни сайт ҳамда ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.


#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#MAQOLA

HAR BIR INSON O‘Z YO‘LIDAN ADASHMASIN


Dinimizda insof-diyonat, o‘zaro totuvlik, jamiyatdagi birdamlik va mehr-muhabbat kabi xislatlar qadrlanadi. Chunki tinchlik-totuvlik va o‘zaro hamjihatlik bo‘lgan jamiyat rivojlanadi, gullab-yashnaydi. Odamlar orasida fitna va ixtilof, bir-biriga qarshi gij-gijlash, ularni to‘g‘ri yo‘ldan adashtirishga urinish qattiq qoralanadi.

(DAVOMINI QUYDAGI LINKDA O'QING)

👉👉👉👉👉👉👉BATAFSIL
Termiz tuman bosh imom-xatibi Y.Ochilov
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#МАҚОЛА

ДИН МАЖБУРАН СИНГДИРИЛМАЙДИ.

Маълумки юртимизда Виждон эркинлиги тўгрисида муъйян қонун бор. Ушбу қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқкўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилишлиги ва қилмаслигини Шунингдек, ҳар қандай динга зўравонлик билан киритишини тақиқлайди.
Кўп миллатли мамлакатнинг тинчлиги ва барқарорлиги бир нарсага боғлик. Яхни ҳамма нарсада эркинлик бўлиши. Шу жумладан диний эркинлик ҳам бўлишлиги. Ана шунда ҳар бир шахс ўзи, бошқаларнинг таъсирисиз диний туйғуларига эга бўлади. Ҳеч қачон динни мажбурлаб қурол кўтариб сингдирилмайди. Аллох Таъоло қуронда шундай деган.
«Айтинг эй Мухаммад: «(Бу Қуръон) Парвардигорингиз томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин»
Ушбу оятда Аллоҳ Таъоло инсонларга иккита йўлдан бирини танлаш имкони борлигини билдирган, бири тавфийқ бири бетавфиқлик бири ҳидоят бири залолат бири яхшилик бири ёмонлик. Яхшиликка ажр ёмонликка жазо тайин қилиб қўйилган.
Ва яна бир оятда шундай дейилган:
«Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради».
Исломда ушбу қоидага қаттиқ риоя қилинади. Яъни, Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони Каримни тушириб, Исломни жорий қилгандан сўнг тўғри йўл нотўғрисидан, ҳақ ботилдан ажради. Ҳамма нарса ўз ўрнини топди. Шундай бўлгандан кейин Динга мажбур қилиш йўқ. Ҳар кимга Аллоҳ ақл берган, ўзига керак йўлни танлаб олсин.Ушбу қоидага амал қилиниб, тарихда одамларни исломга мажбур қилиб киритиш бўлмаган, ислом динини обкелиб тушинтирилганда барча халқлар ўз ихтиёри, ишончи ва ақидаси ила исломни қабул қилганидан, бу дин қаерга борса, ўша ерда ўрнашиб қолган.
Демак динда мажбурлаш йўқ.Қодир Аллоҳ ўрнатган ва Қуръони каримда эълон қилган инсоний ҳуррият қоидаси шундай. Дунёқарашлар ўртасидаги мунозараларга, диний баҳслар ва илмий тортишувларга сиёсий кураш туси берилиишга асло ҳожат йўқ. Сулҳ ва ўзаро ҳурмат сақлаш ва одоб доирасида диний мунозара қилишлик каби хислатлар бағри кенглик асоси ва жамият ўлчовидир.

Бойсун туман "Саид Баҳромхон" масжиди имом хатиби Ў. Алимов

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
🕌 ЖОНЛИ: Муфтий ҳазратлари пешин намозига пойтахтдаги "Ҳазрати Али" жоме масжидига ташрифлари 17.02.22

You tube
https://youtu.be/NdsFH5Diqoc

Facebook https://fb.me/e/1g1dFSJOO

ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar