Surxonmuslim.uz
4.44K subscribers
8.91K photos
2.75K videos
27 files
8.31K links
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
Download Telegram
#олтин_сўз

23. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Фарз намозларидан кейин энг фазилатли намоз тунги намоздир”. (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоий ривояти)

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram
Тасбеҳ ва зикрда ҳаловат бор
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim |@diniysavollar
ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2022 йил 4 январь
📅 1443 йил 1 жумадус соний санасига
🗺 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮
Бомдод - 06:40
Пешин - 13:00
Аср - 15:40
Шом - 17:35
Хуфтон - 19:00
╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯

❈ ═════════❖═════════ ❈
🌅 Қуёш чиқиши - 07:44
🌄 Қуёш ботиши - 17:25
❈ ═════════❖═════════ ❈

┏◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┓
🍵 Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 17:35
┗◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┛
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹ИХЛОС АММАЛЛАР АСОСИ
Денов туман 🕌Имом Бухорий жоме масжиди имом хатиби
🎙Дилмурод домла
Каналга аъзо бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
​​СИЙРАТИ НАБАВИЯДАН ОНЛАЙН СУҲБАТЛАРНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸 БУГУН, 2022 йил 4 январь , сешанба, соат 19:20 да сийрати набавиядан навбатдаги онлайн суҳбат бошланади.

🔸Мавзу: Нахла сарийяси; рўза ва закотнинг фарз бўлиши

🔸 Суҳбатларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин олиб боради.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръон сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Отам бизга сийратни ўргатар ва: “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий: “Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган.

Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти.

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2022 йил 5 январь
📅 1443 йил 2 жумадус соний санасига
🗺 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮
Бомдод - 06:40
Пешин - 13:00
Аср - 15:40
Шом - 17:35
Хуфтон - 19:00
╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯

❈ ═════════❖═════════ ❈
🌅 Қуёш чиқиши - 07:45
🌄 Қуёш ботиши - 17:26
❈ ═════════❖═════════ ❈

┏◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┓
🍵 Саҳарлик - 05:50
🍽 Ифторлик - 17:35
┗◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┛
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Масжидлар

Қизириқ тумани " Чилгаз-ота " жомеъ масжидида бўлиб ўтган хашардан видеолавха

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
📲https://t.iss.one/surxonmuslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари: "Дунё хазинаси мужассам бўлган инсонни биласизми?"

(22.10.2021, "Шайх Зайниддин" масжиди)

https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِى دِينِى وَدُنْيَاىَ وَأَهْلِى وَمَالِى
#Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукал ъафва вал ъãфията фий диний ва дуняя ва аҳлий ва мãлий”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан диним, дунёим, аҳлим ва молим учун афв ва офият сўрайман”.

Имом Абу Довуд ривояти.
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ko'ziga yosh keltirgan bir voqea...


✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров


https://t.iss.one/surxonmuslimuz
Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин...

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг
Денов туман 🕌Имом Бухорий жоме масжиди имом ноиби
🎙Робимқул домла
📲Каналга аъзо бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
© O'zbekiston musulmonlari idorasi Surxondaryo viloyat vakilligi Matbuot xizmati

Web-sayt: www.surxonmuslim.uz
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 5 январь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 53-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 36-сураси бўлмиш 🌙 "ЁСИН" сурасиннинг 30-35 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Раддия_Мақола
ВАҲҲОБИЙЛАР МАВЛИД МАСАЛАСИДА


ИБН ТАЙМИЯГА (Раддия)

Ваҳҳобийларнинг уммати исломияга қарши пайдо қилган қабиҳ бадъатларидан бири бу—мавлиди шарифни нишонламоқни ҳаром, деб даъво қилишларидир. Улар ўзларининг мавлиди шарифга нисбатан муносабатларини изҳори учун бир қанча рисолалар ҳам битишган. Носир Албонийнинг “Бидъат-улмавлид”, Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзоннинг “Ҳукм-ул иҳтифал бизикр-ил мавлидин-набавий”, Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайхнинг “Ҳукм-ул иҳтифал билмавлид вар-родду ъала ман ажазаҳу”, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Бознинг “Ҳукм-ул иҳтифал билмавлидин-набавий” номли рисолаларини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ваҳҳобийлик оқими аъзоларидан бири Абу Бакр ал-Жазоирийнинг айтишича эса, ҳатто мавлиди шариф маросимида сўйилган жонлиқнинг гўшти чўчқа гўштидан ҳам баттарроқ ҳаром эмиш.

Мавлид маросими бир неча юз йиллардан буён Ислом оламида кенг нишонланиб келинувчи амаллардандир. Муаррих Ибн Ҳиллигон "Вафоят-ул-аъён" асарида зикр қилишича, мавлид маросимини биз кўриб, эшитиб одатланган ҳолидай нишонлашни расман давлат миқёсида ташкиллаштирган дастлабки ҳукмдор Арбил (ҳозирги Ироқ) волийси - малик Музаффариддин Кўкбўр бўлган (1190-1233). Бугунги салафий-ваҳҳобийлар раҳнамоси Ибн Таймиянинг талабаларидан бўлмиш аллома ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ Малик Музаффарнинг бу хайрли тадбирларини мақтаб, таҳсинга сазовор эканига алоҳида урғу бериб, ўзининг “ал-Бидая ван-ниҳая” номли тарих асарида келажак авлод учун ёднома сифатида ёзиб қолдирган.

Мавлид Ислом оламида феълий ижмоъ йўли билан собит бўлган гўзал амаллардан биридир. Асрлар оша Ислом подшоҳлари, машойихлар, ҳадисшунослар, фақиҳлар, зоҳидлар ва қанча-қанча орифлар мавлид маросимини нишонлаб келишлари тарихдан маълуму-машҳурдир. Ҳофиз ибн Ҳажар ва бошқа уламоларнинг таъкидлашича ҳаттоки мавлид байрамининг суннати набавиядан истинбот қилинган асли ҳам бор. Шуни яхши эслаб қолиш керакки, ваҳҳобийлар доҳийси Ибн Таймия ҳам мавлид маросимини бугунги издошлари каби инкор қилган эмас. Балки, айрим фатволарида “агар яхши ният билан қилинса унга ажр-савоб берилади”—деган.

Ваҳҳобийлар ва уларга хайрихоҳлар шуни билиб қўйсинларки, уларнинг улуғ устозлари ибн Таймия ўзининг машҳур “Иқтизоус-сирот” асарида айтади:

و كذلك ما يحدثه بعض الناس إما مضاهاة للنصاري في ميلاد عيسي عليه السلام، و إما محبة للنبي صلي الله عليه و سلم و تعظيما له، و الله قد يثيبهم علي هذه المحبة و الإجتهاد لا علي البدع

“..шунингдек, бугунги кунда баъзи инсонлар насороларнинг Исо алайҳис-салом туғилган кунини нишонлашларига қиёсан, ёки Пайғамабар алайҳис-саломга камоли муҳаббатлари ва ул зотни улуғламоқ ниятида қилаётган янги тадбирларига келсак, Аллоҳ уларнинг бу бидъатлари учун эмас балки, муҳаббатлари ва ижтиҳодлари учун савоб беради”.

Мана шу иборада ваҳҳобийлар шайхи ибн Таймия мавлид байрамининг савоби бор эканини тан олган ва исбот қилган. Бугунги ваҳҳобийлар эса мавлид маросимларини гуноҳи азим ва ҳатто ширк дейишгача бориб етишди. Ибн Таймия юқоридаги иборасидан кейин яна шундай дейди:

فتعظيم المولد و إتخاذه موسما قد يفعله بعض الناس، و يكون له فيه اجر عظيم لحسن قصده، و تعظيمه لرسول الله صلي الله عليه و اله و سلم، كما قدمته لك

“Бас, мавлиди шарифни улуғламоқ ва уни байрам сифатида нишонламоқки, уни баъзи иснонлар қилиб келади, бунга яхши ниятлари, ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлаганлари учун ажри азим берилади. Чунончи буни сизга олдинроқ тақдим қилиб ўтгандим.” (Аҳмад Ибн Таймия. Иқтизоус-сирот. 297/б).

Шундай экан, бу ваҳҳобийлар мавлид масаласида ким тарафда туришибди?! На аҳли сунна билан бирга ва на шайхлари бўлмиш Ибн Таймия билан бирга?!

Аллоҳ барчамизни ваҳҳобийларга қўшилиб қолишдан, шунингдек, уларга қўшилиб Ислом уламолари саҳоба ва тобеъинлар йўлидан ажраб қолишдан ва қиёмат куни бутун башарият ичида яккаланиб шарманда бўлишдан ўзи асрасин!

Бойсун тумани бош имом хатиби З. Чориев
https://t.iss.one/surxonmuslimuz
#РАДДИЯ_МАҚОЛА
Исломда фатво беришга ким ҳақли?

Ҳозирги кунда ислом жамиятида, дунё муслумонлари, айниқса, юртимиз мусулмонлари орасида “фатво бериш”, “фатво чиқариш”, “фатво сўраш” каби атамалар ишлатилмоқда. Фатво сўровчилар қанча кўпайса, фатво берувчи шахслар ҳам етарлича учрамоқда. Динни, исломни тушуниш ва ўрганиш мақсадида билмаган нарсаларнинг ҳукмини, фатвосини шариатни билган олимлардан сўраш яхши иш, албатта....

Жарқўрғон тумани “Тўрахон ўғли Ахмадхон" жоме масжиди имом-ноиби М.Рахимов.
Батафсил
АЛЛОҲ ҲАҚИДА ҲАМИША ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Кечаси София розияллоҳу анҳо онамиз у зотнинг зиёратларига бордилар, бироз гаплашишди, сўнг София онамиз уйларига кетмоқчи бўлдилар. Набий алайҳиссалом кузатгани турдилар.

Шунда ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шошилманг, бу аёлим Софиядир", дедилар.

«Субҳаналлоҳ! Ё Аллоҳнинг Расули!» дейишди. Яъни сизга ҳеч қачон шубҳа қилмаймиз. Сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишдан қўрқдим", дедилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳизбийларга_раддия

Муқоллиднинг иймони ҳақида.


Аввало "муқаллид" ким? деса,
Жавоб; тақлид қилувчи, яъни иймон келтиришда етарли илми йўқ, далил ҳужжат келтира олмайдиган киши. У бошқаларга тақлид қилиб иймон келтирган. Худди шундай иймон келтирган авом кишиларнинг иймони ҳақида ҳизбийлар ихтилоф қилишади.
Бу масала кўп йиллар олдин ҳам кўтарилган. Фақат унда Ҳизбут таҳрир оқимининг “бобоси” бўлган Мўътазилий оқимида дуч келинган. Улар ҳам тақлидий иймонни инкор этган ва куфрга чиқарган.
“Муқаллиднинг иймони, яъни бировнинг сўзини ҳужжатсиз қабул қилиш маъносида келади. Иймон қалб билан тасдиқ қилишдан иборат. Демак, шунга яраша далилни ҳам келтирмоғимиз лозим бўлади. Агар биров мен иймон келтирдим, деб айтса, лекин қалби билан тасдиқ қилмаса, ҳақиқий иймон келтирмаган бўлади. Шунинг учун, Аллоҳ таоло мунофиқларнинг иймонини инкор этиб шундай деди:
"Аъробийлар иймон келтирдик, дедилар. Сен, иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар... деб айтгин" (Ҳужурот 14.)

Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва Имом Авзоийларнинг барчалари раҳматуллоҳи алайҳум муқаллиднинг иймони саҳиҳ, лекин далил қидирмаганлиги учун гуноҳкор бўлади, деб айтишган. Мўътазилийлар эса муқаллиднинг иймони тўғри эмас, сабаби унда маърифат, яъни англаш йўқ, иймон эса англашдир, у мўъмин ҳам эмас, кофир ҳам эмас, деб айтадилар. Мўътазилийларнинг бошлиғи бўлмиш Абу Ҳошим муқаллиднинг иймони куфрдир, деб фатво ҳам берган экан (Аллоҳ бировни ноҳақ кофир дейишдан ўзи сақласин). Абу Ҳошим айтишича ким шубҳаларни даф қилиши мумкин бўлган ақлий далиллар масалаларини билмаса мўъмин бўлмайди.

Энг тўғри сўз илм ва фиқҳ аҳлининг сўзидир. Яъни, иймон мутлақ тасдиқ қилишдир. Мисол учун: биров бир хабарни етказса, бошқа биров уни тасдиқ қилса, унга ишонибди, иймон келтирибди, деб айтиш дуруст бўлади. Худди шунингдек муқаллид ҳам. Муқаллид шу иймони билан Аллоҳ мўъминларга ваъда берган мукофотларга эришади. Шунингдек, Жаброил а.с. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан иймон ҳақида сўраганларида у кишининг қуйидаги жавоблари муқаллиднинг иймони дуруст эканлигига далолат қилади;
"Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига, охират кунига, тақдирнинг яхшилиги ва ёмонлиги Аллоҳдан эканлигига иймон келтиришинг"
(Муттафақун алайҳи)

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат тасдиқ қилиш орқали жавоб бердилар. Бу эса муқаллидда ҳосил бўлган ҳолатдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрилган ишларда ва айниқса, эътиқодий масалаларда бирон марта ақлий далилларга суяниб ўргатишга киришмаганлар, яъни қандай бўлса ўшандай қабул қилишга ўргатганлар.

Олимларимизнинг очиқ ва аниқ баёнларидан билинадики иймон келтиришда киши ҳизбут таҳрирга эргашса иймони ноқис ва ъақидада адашган бўлади. Валлоҳу аълам биссавоб.

Бойсун туман "Саид Баҳромхон" жоме масжиди имом-хатиби Ў. Алимов


https://t.iss.one/surxonmuslimuz