SURXONDARYO KADASTR
2.01K subscribers
20.7K photos
2.46K videos
22 files
12.1K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from TATI-SOIL 🌎🌍🌏
Forwarded from TATI-SOIL 🌎🌍🌏
Жавоб: 2- қисм.

Давергеодезкадастр қўмитасининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(қўмитанинг расмий веб-сайти www.ygk.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар
Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.

каналга аъзо бўлиш
@tuproqshunoslik_agrokimyo
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Zamon_bilan_hamnafas

O'zbekistonda yaylov yerlarini havodan elektr manbai olgan holda sug'orilishi qanday amalga oshirilishini bilasizmi?
Yoxud O'zbekistondagi ilk gibrid turdagi muqobil energiya

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Сурхондарё вилояти, унинг шаҳар ва туманлари қачон ташкил этилган?

1926 йил
– Денов тумани
1926 йил – Сариосиё тумани
1926 йил – Термиз тумани
1926 йил – Шеробод тумани
1929 йил – Термиз шаҳри
1935 йил – Шўрчи тумани
1942 йил (1991 й. қайта ташкил этилди) – Узун тумани
1952 йил (1979 й. қайта ташкил этилди) – Ангор тумани
1965 йил – Бойсун тумани
1965 йил – Жарқўрғон тумани
1968 йил – Музработ тумани
1975 йил – Қизириқ тумани
1977 йил – Қумқўрғон тумани
1981 йил – Олтинсой тумани
1992 йил (2019 й. қайта ташкил этилди) – Бандихон тумани

Сурхондарё вилояти 1925 йил Сурхондарё округи, 1941 йил вилоят сифатида ташкил этилган. 1960 йил Қашқадарё вилояти билан қўшилиб, 1964 йил қайтадан ташкил топган.
Forwarded from Surxondaryo viloyati hokimligi (Zahiriddin To'rayev)
Сурхондарё вилояти, унинг шаҳар ва туманлари ҳудуди қанча? (катталик жиҳатдан кетма-кетликда)

Сурхондарё вилояти – 20,1 минг кв.км.

1. Сариосиё тумани – 3,82 минг кв.км.
2. Бойсун тумани – 3,21 минг кв.км.
3. Шеробод тумани – 2,73 минг кв.км.
4. Узун тумани – 1,84 минг кв.км.
5. Қумқўрғон тумани – 1,83 минг кв.км.
6. Жарқўрғон тумани – 1,16 минг кв.км.
7. Денов тумани – 1,11 минг кв.км.
8. Термиз тумани – 0,83 минг кв.км.
9. Музработ тумани – 0,74 минг кв.км.
10. Шўрчи тумани – 0,72 минг кв.км.
11. Бандихон тумани – 0,68 минг кв.км.
12. Олтинсой тумани – 0,57 минг кв.км.
13. Ангор тумани – 0,39 минг кв.км.
14. Қизирик тумани – 0,38 минг кв.км.
15. Термиз шаҳри – 0,04 минг кв.км.

Уйда қолинг, зериксангиз бизга уланинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Xushnudbek.uz
⚡️Президент "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармонга кўра:

❗️ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача:

👉 кичик тадбиркорлик субъектлари;
👉 бозорлар ва савдо мажмуалари;
👉 кинотеатрлар;
👉 умумий овқатланиш жойлари;
👉 жамоат транспортлари ташкилотлари;
👉 спорт-соғломлаштириш муассасалари;
👉 шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар.

мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

=•=•=•=•=•=

🙌 Кичик тадбиркорлик субъектларига

- 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон ва 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли Фармонларга мувофиқ апрель-май ойлари 🗓 учун тақдим этилган, мол-мулк ва ер солиғининг фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) суммаларидан;

- 2020 йил 1 январдан бошлаб 2020 йил 15 майгача бўлган муддатда 🗓 ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисобланган пеня ва жарималардан

ВОЗ КЕЧИЛАДИ.

=•=•=•=•=•=

👉 Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни)ни ✈️ олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунгача ✔️кечиктириш ҳуқуқи берилади.

=•=•=•=•=•=

‼️ 2020 йил 1 майдан 1 июлгача

👉
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 %дан 1%га ПАСАЙТИРИЛАДИ.

👉 Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.

=•=•=•=•=•=

⚡️Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ қарзлари ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун пеня ва ҳисобланган жарималар бўйича қарздорликларини ундириш 2020 йил 1 сентябргача ТЎХТАТИЛАДИ.

👉 Давлат солиқ хизмати органлари 2020 йил 15 май ҳолатига уларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказиш ва ечиб олиш бўйича инкассо топшириқномаларини ҚАЙТАРИБ ОЛАДИ.

👉 Солиқ тўловчилар
15 май ҳолатига бажарилмаган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тўлов топшириқномаларини ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ҳуқуқига эга.


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция ҳақидаги қизиқарли видеони ўзбек тилига таржима қилибди.
Сурхондарёнинг Дарбанд дарасига борсангиз, табиат виқори олдида ўзингизни ниҳоятда кичик заррадек ҳис қиласиз.

Қадимда Дарбанд шаҳарчаси аҳолиси дарага борувчи йўлни доимий қўриқлаб турган. Дарага кираверишда Зиндонак ғори бор. Тоғ ўтиш йўли эса «Темир дарвоза» деб номланган. Уни биринчи бор хитойлик сайёҳ Сюаньцзань (630-йил) тилга олган. Сайёҳнинг ёзишича, дара темир қопламали кўплаб темир қўнғироқчалар илинган икки табақали дарвоза билан ёпилган.

Aкадемик Эдуард Ртвеладзенинг сўзларига кўра, «Темир дарвоза» ёки «Дарбанд» (ёпиқ эшик) —Бузгалахон дараси ва Дарбанд қишлоғи ўртасидаги табиий ҳимояланган чегаралар ҳамда сунъий иншоотлар мажмуидир. Академик шундай хулосага келдики, «Сўғдиёна қояси», яъни Искандар Зулқарнайнга (Александр Македонскийга) рафиқа бўлган Роксананинг отаси бошпана топган жой «Темир дарвоза» ҳудудида жойлашган. Шунингдек, Искандар Зулқарнайн тўйини ҳам Дарбандда ўтказган бўлиши мумкин.
Каналимизга улунинг👇https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 19 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram Instagram YouTube Facebook
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 19 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қизғин муҳокама этилди.

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида” янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилишига зарурат ҳақида мақола “Ахборотнома” илмий-амалий журналининг 2020 йил 1-сонида чоп этилган эди. Мақолада янги таҳрирдаги ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг бир неча объектив сабаблари ҳамда мақсадлари келтирилган. Мақола билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қизғин баҳс-мунозаралар, тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
👉👉👉👉
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ ТОМОНИДАН ЯНГИ КЎРИНИШДАГИ КАДАСТР ПАСПОРТЛАРИ БЕРИЛМОҚДА

Маълумки, Ҳукуматнинг 2019 йил 12 декабрдаги 987-сонли қарорига кўра, кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси дастлаб, 2020 йил 1 мартдан бошлаб - Тошкент шаҳрида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, сўнгра, 2020-2022 йилларда босқичма-босқич - бошқа вилоятларда ва Қорақалпоғистонда жорий этилиши белгиланган.

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази директори Фирдавс Мансуровнинг маълум қилишича, янги наъмунадаги кадастр паспорти туманда мурожжатларга асосан бериб борилмоқда.

Мазкур кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларга эга. Кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд бўлиб, ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат этмасдан туриб, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтларида QRни ўқиш орқали олишлари мумкин.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali