SURXONDARYO KADASTR
1.98K subscribers
21.5K photos
2.54K videos
22 files
12.5K links
Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Жорий йилнинг 7 апрель куни Кадастр агентлигининг Ургут тумани бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасига янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди.

Мазкур янги маъмурий бинонинг биринчи қаватида 11 та, иккинчи қаватида 10 та хизмат хоналари, мажлислар зали, маънавият ва архив хоналари мавжуд. Ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш масадида бинода спорт хонаси ва ошхона ажратилди.

Ургут туманига янги бино билан бирга замонавий геодезик ўлчаш ускуналари, компьютерлар ва техник жиҳозлар билан ҳам топширилди.

Ургутлик юртдошларимизга ва ҳамкасбларимизга янги бино муборак бўлсин!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорликка ер ва бинолар ажратишни кўпайтириш зарур

Президент ер участкалари бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга беришни таклиф қилди.

👉 https://kun.uz/85760681

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Ерга ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларни таъминлашдаги муаммоларга чек қўйилиши лозим - Адлия вазирлиги

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/site/inner/11654

Каналга уланинг:
👉 @humanuzofficial
Келишувдан ташқари тинчлик йўқ. Ҳақиқатдан ташқари яқинлик йўқ,Кечиримлиликдан ташқари меҳнатсевар хатти-ҳаракатлар йўқ, Дўстлик йўқ, содиқликдан ташқари.📝
(Амир Темур)

Тамерлан, Темур ибн Тарағай Барлос, Амир Темур (1336-1405) - Ўрта Осиёнинг буюк ҳукмдори, саркарда ва ғолиб.

Амир Темур 1336 йил 9 апрелда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида, аслзода амир оиласида туғилган.

Темурнинг отаси Муҳаммад Тарағай Барлос уруғининг зиёлилари оиласидан бўлган ва Маворауннаҳрда жуда машҳур ҳамда обрўли инсон бўлган.

Амир Темур ўзининг жанговар қобилияти ва илмий салоҳияти билан Маворауннаҳрни бирлаштирди ҳамда Фарғона, Шаҳ воҳасини мавжуд ҳудудларга қўшиб олди.

Буюк қўмондон 1405 йил февралда, Ўтрор шаҳрида Хитойга қарши ҳарбий юриш пайтида вафот этди.

Уни Самарқанд шаҳридаги Гўри Амир оиласи қабрида дафн этишди.
🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан бошқарманинг 2021 йил учун тузилган иш режасига асосан Чуст тумани бўлими фаолиятида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйҳатидан ўтказилишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар мақсадли ўрганилди.

Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизмати хабар берди.
​​Ерга оид қонунлар ижроси юзасидан Сурхондарё вилоятида биринчи чорак давомида жами 392 та ҳолатда 84,05 гектар ер майдони ноқонуний эгаллаб олиш ҳолати аниқланган.

🏠📝 Шундан 48,77 гектар суғориладиган, 1,31 гектар лалми экин ер, 8,89 гектар кўп йиллик дарахтзорлар, 17,98 гектар яйлов ва 7,13 гектар бошқа ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

🏢🇺🇿Кадастр агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ер ва кадастр назорати бўлими бошлиғи Абдумажид Эсановнинг маълум қилишича, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олинган ер майдонларидан 19,01 гектари уй-жой, 2,06 гектари нотурар объектлар, 61,50 гектари томорқа, 0,07 гектар балиқ ховуз қилиш 0,60 гектари тупроқ карьер ва 0,96 гектари ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан бошқа мақсадлар учун фойдаланиб келинмоқда.

📝Туманлар кесимида таҳлил қилинганда:

Ангор туманида 4 та ҳолатда 0,40 гектар.
Бандихон туманида 70 та ҳолатда 20,89 гектар.
Бойсун туманида 5 та ҳолатда 0,81 гектар.
Денов туманида 25 та ҳолатда 2,6 гектар.
Қизириқ туманида 50 та ҳолатда 6,8 гектар.
Шерабод туманида 28 та ҳолатда 3,18 гектар.
Жарқўрғон туманида 30 та ҳолатда 10,80 гектар.
Қумқўрғон туманида 40 та ҳолатда 14,9 гектар.
Шўрчи туманида 25 та ҳолатда 2,71 гектар.
Музрабод туманида 16 та ҳолатда 5,07 гектар.
Олтинсой туманида 53 та ҳолатда 7,45 гектар.
Сариосиё туманида 21 та ҳолатда 5,31 гектар.
Термиз туманида 16 та ҳолатда 2,3 гектар.
Узун туманида 9 та ҳолатда 0,9 гектар.

Шунингдек, ўтказилган мониторинглар давомида қонунбузарлик ҳолатини содир этган жами 392 нафар шахс огоҳлантирилган бўлса, ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар юзасидан туман ҳокимликларига 97 та тақдимнома, туман прокуратураларига 117 та маълумотнома, Судларга 3 та даъво аризалари киритилган.

🏠🚫Бундан ташқари назорат тадбирлари давомида жами 375 та ҳолатда фуқароларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказмасдан яшаб келаётганлигини Маъмурий жавобгарлик кодексининг 68/1-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли жаримага тортилган.

🇺🇿Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати:
https://t.iss.one/surxonkadastr
Forwarded from Kadastr - Live
#хатлов

Кадастр агентлигининг 2021 йил 11 мартдаги “Фарғона вилоятида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда Давлат кадастрлари ҳисобини юритишнинг миллий геоахборот тизимида амалга оширилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги 58-03-сонли буйруғи ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастлари палатасининг 2021 йил 12 мартдаги 35-сонли буйруғи ижроси юзасидан Фарғона вилояти туман (шаҳар)ларидаги мавжуд кўчмас мулк объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда.