#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳамширалар академияси ташкил этилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–197-сон, 20.06.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи такомиллаштирилган тизими жорий этилади:
🔹туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлаётган касалликлар ва ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати шакллантирилади;
🔹 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорлари тегишли ҳудудда энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.
🗓 2024 йилдан йиллик тиббий кўриклар доирасида нуронийларни мақсадли скринингдан ўтказиш дастурлари жорий этилади.
🗒 2023/2024 ўқув йилидан қуйидагилар ташкил этилади:
▫️Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми негизида Ҳамширалар академияси;
▫️тиббиёт коллежлари негизида Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари;
🔘 Шунингдек, қуйидагилар жорий этилади:
▫️тиббиёт ОТМда ўқиш муддати 4 йиллик “олий малакали ҳамшира” бакалавриат таълим йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш;
▫️техникумларнинг таклифлари асосида қабул параметрлари ҳамда қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби;
▫️тиббиёт йўналишидаги давлат ОТМ талабаларининг билимларини 2 босқичли (фундаментал ва клиник-амалий кўникмалар) баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизими;
▫️тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилган узлуксиз касбий таълим портали.
📝 Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш курсларини жорий этиш ҳуқуқи берилади.
🔢 Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади.
▶️ 2023 йил якунигача:
🔸барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ахборот тизимига уланади;
🔸нодавлат тиббиёт ташкилотининг ходимлари, тиббий техникаси, хизмат турлари, тиббий статистика ва бошқа ҳисоботлари мониторинги юритилади;
🔸тиббий фаолиятни назорат қилишда “хавфни таҳлил қилиш” тизими йўлга қўйилади.
✅ Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:
➖Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази;
➖Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази;
➖Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази.
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site

Telegram
Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)
SURXONDARYO VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI.
Manzil: Termiz sh. I.Karimov ko‘chasi, 42-uy
📝 Sizda huquqiy mavzuda SAVOL bo'lsa @huquqiy_maslahatbot murojaat qiling.
Янгиликлар учун.
@surxondaryoadliya
🌐 www.surxondaryo.adliya.uz

#2023_йил_1_июлдан
🔰Қонунчиликка кўра:
🔹ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;
🔹давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.

Олий таълимга қабул – кимлар қандай имтиёзга эга?
Қонунчилик таҳлил қилинганида ОТМга кириш учун 20 дан ортиқ тоифадаги абитуриентлар учун турли кўринишдаги имтиёзлар мавжудлиги аниқланди. Уларнинг орасида қўшиқчидан ҳарбийгача тоифалар мавжуд.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
Қонунчилик таҳлил қилинганида ОТМга кириш учун 20 дан ортиқ тоифадаги абитуриентлар учун турли кўринишдаги имтиёзлар мавжудлиги аниқланди. Уларнинг орасида қўшиқчидан ҳарбийгача тоифалар мавжуд.
Батафсил 👉 Ўқиш.
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми
🗓 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган субъектларнинг солиқ солинадиган базаси Ўзбекистон туризм бренди ва “Uzbekistan.travel” сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларни (харита, рисола, буклет, флаер ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумка, пакет, мактаб дафтарлари, ёрлиқ, ғилофлар, кийим-кечак ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилиши белгиланган.

#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 20-моддаси: “Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади”.
Фуқаролар ва давлат бир-бири билан муносабатга киришганда турли ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади. Масалан, фуқароларга атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбурияти бўлса, давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини рўёбга чиқариш чораларини кўриши керак.
Шунингдек, мазкур моддада инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлари фақат суд томонидан чекланиши ҳамда барча давлат органларининг фаолияти мақсади инсон ҳуқуқ ва эркинликларинидан келиб чиқиши белгиланган.
Қонуннинг асосий мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилишдан иборатдир. Яъни, қонунлар кимгадир ортиқча мажбурият ёки харажат юклаши мумкин эмас. Аксинча, қонунлар воситасида жамият ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади, инсонлар ҳаёти барқарорлаштирилади ва бир маромда кетиши таъминланади.
Мутаносиблик принципи ҳам шу мақсадни кўзлайди. Давлат ва инсон ўртасида муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликдаги ноаниқликлар турли тушунмовчиликларга, инсон ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига олиб келади. Конституциянинг ушбу моддасида номувофиқликлар давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилиши назарда тутилган.
Видео: https://youtu.be/_6x1EJJXYUM

YouTube
Konstitutsiyamizning 20-moddasi
#2023_йил_1_июлдан
✅ Электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими “Ўзбекгидроэнерго” АЖдаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун жорий этилади

👍1
#Биласизми
👨👩👦👦 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир.
📌 Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
❗️Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.

Конституциямизнинг 21-моддаси: “Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.
Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин”.
Ривожланиш, яъни камол топтириш ҳуқуқи, кенг қамровли иқтисодий, ижтимоий, маданий ва сиёсий жараён бўлиб, шахснинг фаровонлигини доимий равишда оширишни назарда тутади.
Қонунда белгиланмаган мажбурият ҳеч кимга юклатилиши мумкин эмас, масалан солиқ кодексида фуқаролар тўлайдиган солиқлар белгиланган, фуқароларга шундан бошқа солиқ тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмас.
Жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш қонунда белгиланган тартиб ва асосларга мувофиқ амалга оширилгандагина қонуний ҳисобланади. Ҳуқуқларни чеклаш асослари эса, авваламбор, жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлашга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Ушбу норма белгиланган ҳолатларда индивидуал ҳуқуқлар, яъни алоҳида шахсга тегишли ҳуқуқлардан жамоавий ҳуқуқларни таъминлаш устувор эканлигини назарда тутади.
Видео: https://youtu.be/cm1JraqEDSY

Konstitutsiyamizning 21-moddasi
👍1
#Ижтимоий_акция
✅ Ходимларга ишга киришда ишга мослигини текшириш ҳамда ишни давом эттиришга ходим қарор қилиши учун дастлабки синов қўлланилиши мумкин.
🗓 Дастлабки синов муддати 3 ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса 6 ойдан ошмаслиги керак.
❕Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди.

❗️Безорилик, совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

✅ Нодавлат футбол муассасалари учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади.
📝 Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан нодавлат футбол муассасаларининг рейтинги юритилади.

📝 Дастлабки синовдан ўтиш меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши керак. Бундай шартлашув мавжуд бўлмаган тақдирда, ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.
🚫 Қуйидагилар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:
🔹ҳомиладор, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий);
🔹захирадаги иш ўринларига жойлаштириш учун юборилган шахслар;
🔹давлат грантлари асосида ўқиган ва ОТМни тамомлагандан 3 ойда йўлланма бўйича ишга кираётган битирувчилар;
🔹ўқишни тамомлагандан 1 йилда биринчи бор ишга кираётганда олинган мутахассислиги бўйича мустақил равишда ишга жойлашаётган мактаб, коллеж, техникум ва ОТМ битирувчилари;
🔹6 ойгача меҳнат шартномаси тузилаётган ходимлар;
🔹18 ёшга тўлмаган шахслар;
🔹ишга қайтадан қабул қилинган тақдирда иш берувчи илгари қайси ходимлар билан меҳнат шартномасини алоҳида асослар бўйича бекор қилган бўлса, ўша шахслар;
🔹ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси бўйича ушбу иш берувчида ўқишни ўтаган ўқувчилар;
🔹жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ходимлар.

Telegraph
Меҳнат ҳуқуқларимизни ўрганамиз
👍1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади
Ҳукумат қарори (261-сон 26.06.2023 й) билан “Ёш чегарачилар” тўғрисида низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади.
🏫 Клуб мактаб директори томонидан тасдиқланган рамзий байроғи, вимпели ва шиорига эга бўлади.
✅ Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.
❌ Клубга қабул қилиш учун аъзолик бадали ёки бошқа тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
🔢 Қарор билан шунингдек, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.
📝 Унга кўра, “Ёш чегарачилар” клубларининг чақириққача тайёргарлик ёшидаги (10–11-синф) аъзолари ўртасида қуйидаги 3 босқичли мусобақалар ўтказилади:
🔹туман (шаҳар) босқичи – март-апрель ойларида;
🔹вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) босқичи – апрель ойининг учинчи ўн кунлигида;
🔹республика босқичи – май ойининг иккинчи ўн кунлигида.
🔢 Мусобақада иштирок этувчи жамоа ўқув йилининг бошида клубнинг мусобақа шартлари бўйича юқори натижа кўрсатаётган 10 нафар аъзосидан (8 нафар ўғил, 2 нафар қиз) иборат таркибда тузилади.
🎁 Мусобақанинг ҳар бир босқичида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади.
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
❗️“Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади
Ҳукумат қарори (261-сон 26.06.2023 й) билан “Ёш чегарачилар” тўғрисида низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, чегараолди шаҳар ва туманлардаги мактабларда “Ёш чегарачилар” клублари ташкил этилади.
🏫 Клуб мактаб директори томонидан тасдиқланган рамзий байроғи, вимпели ва шиорига эга бўлади.
✅ Клуб аъзолигига мактабларнинг 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари, ўз хоҳишига кўра, чекланмаган миқдорда қабул қилинади.
❌ Клубга қабул қилиш учун аъзолик бадали ёки бошқа тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
🔢 Қарор билан шунингдек, “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасини ўтказиш тартиби белгиланди.
📝 Унга кўра, “Ёш чегарачилар” клубларининг чақириққача тайёргарлик ёшидаги (10–11-синф) аъзолари ўртасида қуйидаги 3 босқичли мусобақалар ўтказилади:
🔹туман (шаҳар) босқичи – март-апрель ойларида;
🔹вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) босқичи – апрель ойининг учинчи ўн кунлигида;
🔹республика босқичи – май ойининг иккинчи ўн кунлигида.
🔢 Мусобақада иштирок этувчи жамоа ўқув йилининг бошида клубнинг мусобақа шартлари бўйича юқори натижа кўрсатаётган 10 нафар аъзосидан (8 нафар ўғил, 2 нафар қиз) иборат таркибда тузилади.
🎁 Мусобақанинг ҳар бир босқичида 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар диплом, кубок ва совғалар билан мукофотланади.
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
Telegram
Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)
SURXONDARYO VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI.
Manzil: Termiz sh. I.Karimov ko‘chasi, 42-uy
📝 Sizda huquqiy mavzuda SAVOL bo'lsa @huquqiy_maslahatbot murojaat qiling.
Янгиликлар учун.
@surxondaryoadliya
🌐 www.surxondaryo.adliya.uz
Manzil: Termiz sh. I.Karimov ko‘chasi, 42-uy
📝 Sizda huquqiy mavzuda SAVOL bo'lsa @huquqiy_maslahatbot murojaat qiling.
Янгиликлар учун.
@surxondaryoadliya
🌐 www.surxondaryo.adliya.uz
👏1
#Конституцияни_ўрганамиз
Конституциямизнинг 22-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади”.
Фуқаролик – шахснинг муайян давлат билан доимий сиёсий-ҳуқукий алоқаси ҳисобланади. Ўзбекистонда эса бу алоқа ягона ва унинг бутун ҳудудида амал қилади.
Шахс фуқароликка эга бўлгач, давлат унинг ҳамма ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этади, уларнинг амалга ошишини таъминлаш чораларини кўради.
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунга кўра, шахс Ўзбекистон фуқаролигига турли асослар билан эга бўлиши мумкин. Конституциянинг мазкур нормасида қайси асос билан фуқароликка эга бўлишдан қатъий назар барча фуқаролар тенг эканлиги белгиланган.
Видео: https://www.youtube.com/watch?v=YPI8xxWIEPE

Konstitutsiyamizning 22-moddasi
👍1
#2023_йил_1_июлдан
🔰 Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар қуйидаги ҳолатларда:
🔹гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм)нинг гиёҳванд воситасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганда;
🔹 аниқланган модда (буюм)ни гиёҳвандлик воситаларининг қайси турига мансублиги бўйича савол туғилганда;
🔹 гиёҳвандлик воситаларининг янги турлари аниқланганда;
🔹 тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;
🔹 тезкор-қидирув тадбирлари давомийлигини таъминлаш зарурати юзага келганда, тезкорликни амалга ошириш ҳамда тегишли вақтни тежаш мақсадида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини улар аниқланган жойнинг ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биносида экспресс текшириш техник воситалари ёрдамида текширади.

📁 Давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилади, бундан Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
✅ Давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан ходимлар учун белгиланган меъёрдан келиб чиқиб, самарали фойдаланиш тартиби жорий этилади.

📝 Дастлабки синов тугагунигача иш берувчи ёки ходим камида 3 кун олдин бир-бирини ёзма огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
☑️ Иш берувчи синов натижаси қониқарсиз бўлганда, ходимнинг синовдан ўтмаганлиги сабабларини кўрсатиб, дастлабки синов даврида меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.
❕Ходим огоҳлантириш муддати мобайнида шартномани тугатиш ҳақида берган аризасини қайтариб олишга ҳақли.
➡️ Дастлабки синов муддати тугаганда меҳнат шартномасининг амал қилиши давом этади ва келгусида уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.

Конституциямизнинг 23-моддаси: “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади”.
Ҳар бир давлат ўз фуқароси қаерда бўлишидан қатъий назар, уни ҳимоя қилишга мажбурдир. Шу нуқтаи назардан, ҳеч бир давлат ўз фуқаросини ҳудудидан мажбуран чиқариб юборилишига ёки бошқа давлатга беришга йўл қўймайди.
Ўзбекистон Республикаси паспортида ҳам “ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”, деб алоҳида белгиланган.
Фуқарони ўз мамлакати ҳудудидан чиқариб юборилиши деганда, уни эрки-хоҳишига зид равишда сиёсий, диний, миллий, мафкуравий, маданий ва бошқа қарашлари ёки фаолиятини асос қилиб яшаб турган мамлакатидан мажбурий чиқариб юборилишини англатади. Бундан ташқари, сургун ёки бадарға каби жазо чораси сифатида ҳам ўз уйини тарк этишга мажбур қилиниши тушунилади.
Ўз фуқаросини бошқа давлатга бермаслик (non-extradition) деганда, халқаро ҳуқуқда давлат ўз фуқаросини содир этган жинояти учун бошқа давлатга ушлаб бермаслик тушунилади.
Хорижда яшаётган ватандош деганда, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида доимий истиқомат қиладиган ёки таълим олиш, меҳнат қилиш, оилавий ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб вақтинчалик чет элда юрган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролигини олган, давлатимизга маънавий ва маданий мансубликни ҳис қилган шахслар ва уларнинг авлодлари, этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбекистонлик сифатида англаган ҳамда мамлакатимиз билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади.
Видео: https://www.youtube.com/watch?v=ZBP5GhvwDow

Konstitutsiyamizning 23-moddasi
👍1
#2023_йил_1_июлдан
▶️ Қонунчиликка кўра, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
▶️ Қонунчиликка кўра, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/surxondaryoadliya
➡️ Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
👍2
#Adliya_tabrigi
Aziz yoshlar!
Sizlarni sevimli bayramingiz, azmu shijoat, go‘zallik va kamolot ayyomi – Yoshlar kuni bilan samimiy muborakbod etamiz.
Sizlarning chuqur mushohadali, vaziyatni atroflicha tahlil qila oladigan, muammolarga qonun doirasida yechim topishga intiladigan keng fikrli insonlar bo‘lib kamol topishingizda tilakdoshmiz.
Barchangizga sihat-salomatlik, baxt va omad tilaymiz. Ezgu intilishlaringizni ro‘yobga chiqarish yo‘lida boshlagan har bir ishingizda ulkan zafarlar hamisha hamroh bo‘lsin!
Hurmat bilan,
Adliya vazirligi jamoasi
@adliyangiliklari