Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)
1.36K subscribers
13.5K photos
1.63K videos
59 files
11.5K links
SURXONDARYO VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI.
Manzil: Termiz sh. I.Karimov ko‘chasi, 42-uy

📝 Sizda huquqiy mavzuda SAVOL bo'lsa @huquqiy_maslahatbot murojaat qiling.

Янгиликлар учун.
@surxondaryoadliya
🌐 www.surxondaryo.adliya.uz
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Шахсга доир маълумотлар – муайян шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ёки бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

📁 Шунга кўра, шахсга доир маълумотлар қаторига шахснинг исм-фамилияси, паспорти (ID) ва бошқа шахсий ҳужжатларидаги қайдлар, туғилган санаси ва жойи, e-mail манзили, телефон рақами, яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари, оилавий, ижтимоий ва мулкий ҳолати, қаерда таълим олгани, қайси касб эгаси эканлиги, даромади қанчалиги, физиологик ва биологик хусусиятлари каби маълумотлар киради.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижара муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-871, 23.10.2023 й) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритилди

🔰 “Ижара тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра:

📝 Ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.

📋 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин.

📁 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объект билан бирга мазкур объект банд этган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам қонунга мувофиқ бошқа шахсга ўтади, бунда ижарага берувчининг розилиги талаб этилмайди.

▶️ Қонунда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага олган жисмоний ва юридик шахслар ижарага олинган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги ижарага олувчига ўтади.

Шунингдек қонун билан, Фуқаролик кодекси ва Ер кодексларига сервитут тўғрисидаги шартномага, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига, сервитутни ўзгартириш ва уни бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилаш қоидаларига доир қўшимчалар киритилди.

Kanalga ulanish 👉 
https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

🔰 Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (2 млн 310 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 50 баравари (16 млн 500 минг сўм) миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

▶️ Ушбу ҳаракатлар маъмурий жаримадан кейин содир этилса БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (33 млн сўмдан 49 млн 500 минг сўмгача) жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#2023_йил_1_ноябрдан

🔰 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Амал_қилинг

🔰 Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш БҲМининг 3 бараваридан 5 бараваригача (990 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

❗️ Шунингдек, дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

🔰 Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт.

📁 Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини тизимда сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

🔰 Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин тебраниш даври ушбу маҳсулотларнинг нархи охирги 30 кунгача бўлган даврда Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ёки ундан юқори даражада ошганда ёки бозорда ажиотаж талаб юзага келганда, 6 ойгача бўлган муддатга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

🔰 Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.

📌 Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

Kanalga ulanish 👉 
https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#2023_йил_1_ноябрдан

🔰 "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатувчи туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси мавжуд ташкилотларга нисбатан қуйидаги қўшимча лицензия талаб ва шартлари қўлланилади.

камида 100 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захирага қўйиш;

зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисларини тайинлаш;

туроператор штатида диний (исломий) мутахассиснинг бўлиши;

хизматларни вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот орқали амалга ошириш.

📌 Бунда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Kanalga ulanish 👉 
https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

🚫 Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

🔹мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;

🔹Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;

🔹аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Ёшлар_диққатига

🔹Болалар ҳуқуқлари ҳақида нималарни биласиз?
🔹Ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қила оласизми?

📝
Болалар ва ёшларнинг бу борадаги фикрлари U-Report лойиҳаси орқали ўрганилмоқда.

➡️ Сўровда ушбу телеграм боти орқали иштирок этишингиз мумкин: @UReportUzbBot

Фикрингиз биз учун муҳим ва аҳамиятли.

Kanalga ulanish 👉 
https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

🔰 Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

🔹ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

🔹узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

🔹ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

🔹муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

🔹ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса.

⚠️ Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш суд тартибида амалга оширилади.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, гувоҳлар, жабрланувчилар, гумон қилинувчилар ва айбланувчилар иштирокидаги тергов ҳаракатлари (сўроқ, шахсларни ва нарсаларни таниб олиш, юзлаштириш) мазкур шахсларни улар турган жойдаги ёки яшаш жойидаги вилоятнинг ёки туманнинг ёхуд шаҳарнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига ёки судига чақирган, техник воситалардан фойдаланган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
#2023_йил_1_ноябрдан

📝Қонунчиликка кўра, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг шаҳарсозлик соҳасидаги билимларини оширишга қаратилган ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
Лифтларнинг хавфсиз ишлаши учун ким масъул? 5 та муҳим маълумот

Сўнгги вақтларда лифтлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Hudud24.uz лифтлардаги хавфсизлик, уларни текширувдан ўтказиб туриш, хизмат муддати ўтган лифтларни ким алмаштириши кераклиги ҳақидаги масалаларга батафсил тўхталади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=23547

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Жорий йилнинг 26 октябр куни ижтимоий тармоқ орқали фуқаро А.Габазова томонидан “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раиси масаласида мурожаат қилган.

Денов тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаро А.Габазованинг мурожаатига туман адлия бўлими маслаҳатчиси Ч.Жўраев қуйидагича жавоб берди.

Kanalga ulanish 👉  https://t.iss.one/surxondaryoadliya

➡️
Telegram I 💬 Facebook I 📹 Youtube I 🌐 Web-site
👏2👍1🤔1
#test Ish haqini to‘lash ish beruvchiga tegishli ariza, xodimning vafot etganligi to‘g‘risidagi guvohnomaning ko‘chirma nusxasi berilgan hamda uning asl nusxasi taqdim etilgan kundan...
Anonymous Quiz
38%
e’tiboran uch kundan kechiktirmay amalga oshiriladi.
17%
e’tiboran besh kundan kechiktirmay amalga oshiriladi.
17%
e’tiboran yetti kundan kechiktirmay amalga oshiriladi.
27%
e’tiboran amalga oshiriladi.
👍2