Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi (Rasmiy sahifa)
1.44K subscribers
12.2K photos
1.5K videos
59 files
10.8K links
SURXONDARYO VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI.
Manzil: Termiz sh. I.Karimov ko‘chasi, 42-uy

📝 Sizda huquqiy mavzuda SAVOL bo'lsa @huquqiy_maslahatbot murojaat qiling.

Янгиликлар учун.
@surxondaryoadliya
🌐 www.surxondaryo.adliya.uz
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–269-сон, 21.12.2022 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.

🏢 Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт
ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.

🗒 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

▫️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
▫️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
▫️Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
▫️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
▫️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
▫️Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
▫️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
▫️Табиат ресурслари вазирлиги;
▫️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
▫️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
▫️Сув хўжалиги вазирлиги;
▫️Рақамли технологиялар вазирлиги;
▫️Адлия вазирлиги;
▫️Транспорт вазирлиги;
▫️Маданият ва туризм вазирлиги;
▫️Мудофаа вазирлиги;
▫️Энергетика вазирлиги;
▫️Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
▫️Ташқи ишлар вазирлиги;
▫️Ички ишлар вазирлиги;
▫️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қуйидагилар Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази негизида Персоналлаштириш агентлиги ташкил этган ҳолда;

“Ўзархив” агентлиги.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги давлат бошқаруви органлари вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилади:

🔹Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигивазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

🔹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигивазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

🔹Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигивазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

🔹Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигивазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

🔹Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигивазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

🔹Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигивазифа ва функциялари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилмоқда;

🔹Мо
нополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

🔹Ве
теринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

🔹Ва
зирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

🔹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

🔹Со
ғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

Кана
лга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:

Вазирликлар:

🔹Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;

🔹Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;

🔹Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қўмиталар:

🔹 Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;

🔹Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;

Агентликлар:

🔹Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Маъмурий_ислоҳотлар

⚡️Энди вазирлар ҳам e-qaror электрон тизими орқали ички идоравий ҳужжатларни имзолайди...

📌Дастлабки қадам 2023 йил 1 январдан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
ENDI YOSHLAR ISHLARI AGENTLIGI BO‘LIMLARIGA HAM YURIDIK XIZMAT KO‘RSATILADI

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 2 dekabrdagi PF-258-son Farmoni bilan Yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari tomonidan yuridik xizmat ko‘rsatiladigan davlat organlarining tuman (shahar) bo‘linmalari va davlat tashkilotlarining ro‘yxatiga Yoshlar ishlari agentligi bo‘limlari ham kiritildi.

Farmon bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 29 iyundagi PQ-5168-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari tomonidan yuridik xizmat ko‘rsatiladigan davlat organlarining tuman (shahar) bo‘linmalari va davlat tashkilotlarining ro‘yxati to‘ldirilib, yuridik xizmat ko‘rsatiladigan davlat organlarining tuman (shahar) bo‘linmalari va davlat tashkilotlari soni 20 taga yetdi.

Albatta, bu kabi islohotlardan ko‘zlangan maqsad — bu mamlakatimizda qonuniylikni ta’minlash, huquqiy xizmat ko‘rsatish tizimini rivojlantirish va sifat jihatdan yangi bosqichga olib chiqishdir.
#Davlat_xizmatlari_markazlariga_5_yil
#Psixolog_trening

Davlat xizmatlari markazlari jamoasi xalqimizga tezkor va sifatli davlat xizmatlari koʻrsatishda bir yoqadan bosh chiqarib, uyushqoqlik bilan mehnat qilmoqda.

Ayni damda “Davlat xizmatlari markazlari tashkil etilganligining 5 yilligi” munosabati bilan tashkil etilgan bayram tadbirda, tizim xodimlarini turli vaziyatlarda jamoa a’zolarini muvaffaqiyatli oʻzaro munosabatlari koʻnikmalarini shakillantirish maqsadida psixolog-trening tashkil etildi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Adliya_timbilding
#Davlat_xizmatlari_markazlariga_5_yil

Avval xabar berganimizdek, ayni damda “Davlat xizmatlari markazlari tashkil etilganligining 5 yilligi” munosabati bilan tashkil etilgan bayram tadbirda, tizim xodimlarini yanada qoʻllab-quvvatlash, ularning kasbiy faoliyatini ragʻbatlantirish maqsadida timbilding tadbiri tashkil etildi.

Bunday tadbirlar jamoa ortasida hamjihatlik va muvaffaqiyat muhitini yaratish, ishdagi unumdorlik sifatini oshirishga xizmat qiladi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat