Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal
8.14K subscribers
33.9K photos
6.58K videos
8 files
16.3K links
Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Facebookdagi manzili:
fb.com/SurxondaryoIIB
Web sahifa:
https://surviib.uz
Instagramdagi manzil:
instagram.com/SurxondaryoIIB
Youtube manzili:
https://www.youtube.com/cha
Murojaat telefon:
+998762220400
Download Telegram
Захирага олинган ходимлар учун ўқув ташкил этилди

Айни пайтда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шаҳар-туман ИИБ бошлиғи лавозимларига захирага олинган 11 нафар ходим учун ўқувлар бўлиб ўтмоқда. Ўқувларда иштирокчилар ўзларининг зарур билим-кўникмаларини оширмоқда...👉Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
Forwarded from Surxondaryo | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Деновлик опа-укалар келини ва қуда холани ўлдириш учун киллер ёллашди

Денов туманида яшовчи, муқаддам қилган жинояти учун жазони ўтаб келган фуқарога икки кишини ўлдириш таклиф этилди. Фуқаролар келини ва унинг онасини ўлдириб видеосини олиб келса, «киллер»га 3 млн сўм беришни ваъда қилди.

Одам ўлдириш буюртмасини олган фуқаро ИИБга мурожаат қилди. Сурхондарё вилояти Прокуратураси, ИИБ саҳналаштирилган тартибда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида буюртмачилар қўлга олинди.

⬇️ Сурхондарё хабарлари
👉 @KunuzSurxondaryo
Forwarded from Surxondaryo | Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Олтинсойда мактаб ўқувчиси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 24 феврал куни 29 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-2 автомобили йўлни кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юбориб, ЙТҲ содир этди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса Гулчечак маҳалласидан ўтувчи 4Н-1589 автомобил йўлининг 11-километрида содир бўлган.

«Шўрчи туманига кетаётганимда бир ёш бола йўлимга чиқиб қолди. Сигнал ва тормозни босиб, чап тарафга бурдим. Шунда ҳам қиз югуришдан тўхтамади, машинанинг ўнг тарафи билан уни уриб юбордим. Ўзим биринчи ёрдамни кўрсатиб, шифохонага олиб бордим», — дейди ҳайдовчи.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 8 ёшли қиз турли жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Авария бўлган ҳудудда, йўл бўйида иккита мактаб жойлашган бўлса-да, ҳайдовчиларни бу ҳақда огоҳлантирувчи йўл белгилари бўлмаган.

⬇️ Сурхондарё хабарлари
👉 @KunuzSurxondaryo
Махсус тайёргарлик дарслари

Жануби-Ғарбий Махсус ҳарбий округи Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз шаҳридаги Ҳарбий қисмда Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимлари учун ўқув курслари ташкил этди...👉Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover
Сурхондарёда тўрт сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов воҳадаги тўртта сектор ҳудудида ёшларга оид амалга оширилаётган давлат сиёсати доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Учрашувда ёшлар вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ турли таклиф ва ғояларни ўртага ташлади.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/TD-e35XRKW8

Diyor24.uz расмий канали👇

You tube | Telegram | Facebook | Instagram
Жамоатчилик назорати субъектларининг фаолияти ҳақида

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларнинг фаоллари ўртасида ўзларига тегишли ресурслар орқали бир-бирларига нисбатан ҳақоратомуз мақолалар ёзиш, турли текширилмаган ва номақбул маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

Маълум қиламизки, Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати доимий равишда веб-ахборот маконини мониторингини олиб боради. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим ижтимоий тармоқларнинг фаоллари “очиқлик” баҳонасида, ўзига эътибор жалб қилиш, кўпроқ фойдаланувчи йиғиш, моддий манфаат ва бошқа мақсадлар ортидан қонунчиликда белгиланган нормаларни суиистеъмол қилиб келмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларнинг фаоллари жамоат назоратининг субъектлари ҳисобланади ва уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади.

Шундан келиб чиқиб, барча ижтимоий тармоқ фаолларини қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, холислик ва беғаразлик принципларига қатъий риоя қилишларига чақирамиз.

Қонунчилик талабларини бузган фуқароларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади ва тегишли чора кўрилади.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов