Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял своего советника по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Суму Чакрабарти.
На встрече были рассмотрены предложения и рекомендации советника Чакрабарти по подготовке стратегии экономических реформ в Узбекистане на долгосрочную перспективу, совершенствованию системы государственного управления, расширению взаимовыгодных отношений нашей страны с зарубежными партнерами.
#Mirziyoyev #qabul #SumaChakrabarti #strategiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Баҳор келиши билан севимли шоирамиз Зулфия Исроиловани ёдга оламиз. Бу йил атоқли шоиранинг 106 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1-март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман!"шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари Зулфияхоним ижодидан шеърлар ўқиб, турли ҳил саҳна кўринишлари ва ажойиб рақслар ҳам ижро этишди.
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok

Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
“Улонқул”нинг қўли баланд келди
Узун туманидаги 3-сектор ҳудудида 12 та маҳалла бор. Сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи М.Эшқораев ушбу маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун турли спорт мусобақаларини уюштириб келмоқда.
Яқинда ўтказилган мини футбол турнирига ҳам ҳудуддаги барча маҳаллаларнинг 30 ёшгача бўлган ёшлари жалб қилинди. Мусобақа “Оқтумшуқ” маҳалласидаги стадионда бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақада ғолиблик Улонқул маҳалласи ёшларига насиб этди. 2-ўринни Оқмачит, 3-ўринни эса Боботоғ маҳалласи ёшлари эгаллашди.
Мусобақа ниҳоясида ғолиб жамоалар сектор раҳбари томонидан қимматбаҳо эсадалик совғалари билан тақдирланди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Postda” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.

Forwarded from Surxondaryo | Kun.uz
Сурхондарёлик келин қайнотасининг уйини ўзиники қилиб олмоқчи бўлиб, ўз пулларидан айрилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, Жарқўрғон тумани «Пахтазавод» МФЙда яшовчи А.Р ўзининг маҳалладоши 47 ёшли Н.Д.га нотариусда ишловчи танишлари борлигини, қайнотасининг номида бўлган хонадонини унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан уй ҳужжатлари ва 6 485 000 сўм пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⬇️ Сурхондарё хабарлари
👉 @KunuzSurxondaryo

Меҳр операцияси-4
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ Афғонистон Ислом Республикаси билан қўшничилик алоқалари тобора яхшиланиб, икки давлатнинг ҳамкор ташкилотлари ўртасида ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Сўнги йилларда ўчоқли ҳудуд ҳисобланган Сурия Араб Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаларидан адашиб ёд ғоялар таъсирида халқаро террорчилик ташкилотларининг сафларида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизга "Меҳр операцияси" доирасида ўз оилалари бағрига қайтарилиш ишлари амалга оширилиб, жаҳон ҳамжамияти олдида давлатимизнинг олиб бораётган сиёсати юксак баҳоланди...👉Батафсил
Сайт | Telegram | Facebook | Twitter | Instagram | Youtube | Mover

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Жиноятнинг олди олиниб, 2 нафар шахснинг ҳаёти сақлаб қолинди.