Surxondaryo IIB | Rasmiy kanal
8.1K subscribers
33.8K photos
6.57K videos
8 files
16.3K links
Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Facebookdagi manzili:
fb.com/SurxondaryoIIB
Web sahifa:
https://surviib.uz
Instagramdagi manzil:
instagram.com/SurxondaryoIIB
Youtube manzili:
https://www.youtube.com/cha
Murojaat telefon:
+998762220400
Download Telegram
Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари, адиблар ижодини кенг тарғиб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида жорий йилнинг январь-февраль ойларида "Ёш китобхон" танлови ўтказилди. Танлов икки босқичда, 1-босқич тест, иккинчи босқич эса оғзаки суҳбат асосида бўлиб ўтди. Ўзининг энг кўп китоб мутолаа қилганлиги, билими ва салоҳияти билан ғолибликни академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси О.Тўхташев қўлга киритди, 2-ўрин 3-босқич ўқувчиси А.Пардаевга ва 3-ўринга 1-босқич ўқувчиси А.Солихўжаев муносиб деб топилди. Танлов якунида ғолиблар академик лицей маъмурияти томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Баҳор келиши билан севимли шоирамиз Зулфия Исроиловани ёдга оламиз. Бу йил атоқли шоиранинг 106 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1-март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман!"шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари Зулфияхоним ижодидан шеърлар ўқиб, турли ҳил саҳна кўринишлари ва ажойиб рақслар ҳам ижро этишди.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Махсус тайёргарлик дарслари
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 март - Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлган кун

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Захирага олинган ходимлар учун ўқув ташкил этилди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
ТАЖРИБА АМАЛИЁТДА ОШАДИ

Ички ишлар органлари тизимида шаҳар-туман ИИБ (ИИОФМБ) бошлиғи лавозимларига соҳавий хизмат раҳбарлари билан келишилган ҳолда, ижобий тавсифланган, раҳбарлик лавозимларида икки йил ва ундан ортиқ муддатдан буён хизмат қилиб келаётган ходимлардан қўшимча захира шакллантириш анъанаси мавжуд. Мазкур анъанага мувофиқ, Сурхондарё вилоятида ҳам жами 11 нафар ходим танлаб олинган.
Айни пайтда ушбу ходимларнинг билим ва тажрибасини ошириш мақсадида ўқув машғулотларини ўтказиш йўлга қўйилди, дея хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Forwarded from surxontongi.uz (Феруза Рахмонқулова)
Ҳоким поезд ёки автобусда юрса...

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз? Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч бир фикр ёки тасаввур абадий эмас. Чунки улар вақт ўтиши билан вазият тақозоси сабаб ўзгариши мумкин экан.

🚟 Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Т.Боболовнинг Термиздан Узун станциясигача бўлган 180 километрлик темир йўл атрофларидаги маҳаллаларни кўздан кечириб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари, корхоналар ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида бугун соат 8:00 да поездда йўлга чиққанлиги ҳақида хабар берганда худди шу ўй ўтди хаёлдан.

📌Одатда талабалару турли ёшдаги аҳоли вакиллари билан доим тиқилинч бўладиган мазкур йўналишдаги поездда бугун вилоят ҳокими билан биргаликда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам сафарга чиқишган.

👉https://surxontongi.uz/hokim-poezd-joki-avtobusda-jursa/
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз шаҳридаги 11506-ҳарбий қисмда Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимлари учун ўқув курслари ташкил этди

©️"Surxondaryo MTRK" телеканали "Diyor yangiliklari" информацион дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Учрашувда маслаҳатчи Чакрабартининг Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини тайёрлаш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли муносабатларини кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсиялари кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял своего советника по вопросам экономического развития, эффективного управления и международного сотрудничества Суму Чакрабарти.
На встрече были рассмотрены предложения и рекомендации советника Чакрабарти по подготовке стратегии экономических реформ в Узбекистане на долгосрочную перспективу, совершенствованию системы государственного управления, расширению взаимовыгодных отношений нашей страны с зарубежными партнерами.

#Mirziyoyev #qabul #SumaChakrabarti #strategiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Баҳор келиши билан севимли шоирамиз Зулфия Исроиловани ёдга оламиз. Бу йил атоқли шоиранинг 106 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1-март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман!"шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари Зулфияхоним ижодидан шеърлар ўқиб, турли ҳил саҳна кўринишлари ва ажойиб рақслар ҳам ижро этишди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
“Улонқул”нинг қўли баланд келди

Узун туманидаги 3-сектор ҳудудида 12 та маҳалла бор. Сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи М.Эшқораев ушбу маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун турли спорт мусобақаларини уюштириб келмоқда.
Яқинда ўтказилган мини футбол турнирига ҳам ҳудуддаги барча маҳаллаларнинг 30 ёшгача бўлган ёшлари жалб қилинди. Мусобақа “Оқтумшуқ” маҳалласидаги стадионда бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақада ғолиблик Улонқул маҳалласи ёшларига насиб этди. 2-ўринни Оқмачит, 3-ўринни эса Боботоғ маҳалласи ёшлари эгаллашди.
Мусобақа ниҳоясида ғолиб жамоалар сектор раҳбари томонидан қимматбаҳо эсадалик совғалари билан тақдирланди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Postda” мухбири.
Сурхондарё вилояти.


👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.