67 studio
1.68K subscribers
2.24K photos
21.3K videos
23.2K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор - халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз

Шавкат Мирзиёев: Есть один единственный критерий - мы достигнем результатов, если будем действовать единодушно с народом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати масъул ходими Обиджон Дилмуродов иштирокида брифинг

2020 йилда мамлакат бўйлаб электр энергияси истеъмоли 69 миллиард 100 миллион киловатт соатни ташкил қилиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 6,1 фоизга ва 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 20,1 фоизга кўп.
2020 йилда мамлакат электр станцияларида 66 миллиард 400 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқилган бўлиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 5 фоизга кўпни ташкил қилади ва 2016 йилга нисбатан 12,6 фоизга кўп.

Инвестиция дастурида кўзда тутилган лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш ҳисобидан мамлакатимизда ҳар йили 2016 йилга нисбатан 21 миллиард киловатт соатга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Францияда чоп этиладиган, халқаро савдога ихтисослашган Le Moci журналида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди. «Ўзбекистон – француз компаниялари учун янги Элдорадо», дейилади мақола сарлавҳасида.

Бруно Мули муаллифлигидаги мақолада Франция компаниялари сўнгги вақтларда Ўзбекистон бозорига фаол кириб кела бошлагани ҳақида сўз боради.

#dunyonigohida

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг

Республика бўйича жами 10008 та умумтаълим мактаблари ҳамда иқтисослаштирилган мактаб интернатлари фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда ушбу умумтаълим мактабларининг иситилиши қуйидаги ёқилғи манбалари орқали амалга оширилади:
- 3310 та мактаб табиий газ
- 23 та мактаб суюқ ёқилғи
- 6671 мактаб кўмир ва брикет
- 4 таси электр токи орқали иситиб келинади.
Уларнинг иситилиш тури кесимида қуйидаги рақамларни кўриш мумкин.
- 1036 мактаблар марказлашган иссиқлик тармоғи орқали
- 8810 та мактаб локал иситиш тармоғи орқали
- 162 та мактаб қўлбола буржой печлар орқали истилади.
Бугун Республика бўйича жами 1196 та мактаб филиаллари ҳам фаолият юритиб, уларнинг 118 таси табиий газ, 1 таси суюқ печ ёқилғиси, 1062 таси кўмир ёқилғиси, 15 тас электр токи манбаларидан фойдаланган ҳолда иситилади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева иштирокида брифинг

Инспекция томонидан 2020 йилда жами 63 минг 525 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, ушбу тадбирлар давомида 2158 та ҳолатда ерларни ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши каби қонунбузарликлар кузатилган. Бунинг оқибатида давлатга 117 миллиард сўмлик зарар ҳисобланиб, материаллар кўриб чиқиш учун судларга киритилган.

Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари бўйича 2651 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. 5,3 миллиард сўмлик молиявий жарималар қўлланилган. Аниқланган қонунбузилиши ҳолати юзасидан ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан 3,5 миллиард сўмлик, 13, 680 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#ЯнгиЎзбекистон_дунёнигоҳида

"The Diplomat in Spain" нашрида Сан-Пабло университетининг профессори Антонио Алонсо Маркоснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга мурожаати, унда илгари сурилган таклифлар ҳамда 2021 йилга белгиланган устувор вазифаларга бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади

Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилинган ҳужжатлар ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижро тизимидаги энг катта муаммо – дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#инфографика

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#инфографика

2021 йилги давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Лойиҳа 10 кун мобайнида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади ва муҳокамалар жараёнида келиб тушган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар умумлаштирилиб, уларнинг натижалари асосида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилади.

Дастур лойиҳасига https://2021.strategy.uz/ сайти орқали таклифларингизни қолдиринг!

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров иштирокида брифинг

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши матбуот хизмати айрим журналист ва блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда суд мустақиллиги ва судьялар даҳлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари ( Namanganliklar.uz телеграм канали журналистлари гўёки жиноят ишлари бўйича Поп тумани очиқ суд мажлисига киритилмагани ҳамда очиқдан очиқ таҳдид ва қаршиликларга учрагани, EFFECT.UZ сайти ходимларининг жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди фаолиятига оид ижтимоий тармоқларда тарқатган лавҳаси, ижтимоий тармоқларда мустақил журналист ҳам блогер сифатида ўзини таништирган Жўраева деган аёл жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар биноси олдида очлик эълон қилгани) бўйича муносабати

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
#инфографика

Вступил в силу Закон Республики Узбекистан "О правах лиц с инвалидностью"

Подписаться на канал https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзтрансгаз” ахборот хизмати раҳбари Шахноза Равшанова иштирокида брифинг

Эндиликда “Ўзтрансгаз” АЖ табиий газни етказиб бериш, жумладан, экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ташкилотлардан олиб, магистрал газ қувурига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга етказиб берувчи оператор саналади.

Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида 14 та ҳудудий ва тизим ташкилотлари бўлиб, уларда 8 мингдан ортиқ ишчи ходим меҳнат қилади.

2020 йилда мамлакатимиз истеъмолчиларига қарийб 40 млрд куб.метр табиий газ етказиб берилди.

Куз-қиш мавсумининг ўтган йиллар билан солиштирганда совуқ келиши натижасида ҳукумат топшириғи билан экспорт ҳажми камайтирилди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг

Алишер Султонов, Энергетика вазири:

"Январь ойининг сўнгги 10 кунлигидаги совуқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда 10 кун ичида Республика истеъмолчиларига 2 млрд 319 млн квт соат электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган. Ҳозирги кунда Республика вилоятлари бўйича кўмир омборларида жами 156 минг тонна кўмир заҳиралари мавжуд. Республика аҳоли истеъмолчиларига кунлик кўмир етказиб бериш ҳажми ҳар куни 4 минг тоннадан ташкил қиляпти. 20 январдан 1 февралгача табиий газ истеъмолчиларга 1 млрд 163 млн метр куб табиий газ етказиб берилади. 10 кун ичида Республика бўйича аҳолига 19200 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. Ҳозирги кунда жойларда 8253 тонна суюлтирилган газ ва 28 минг дона газ балонлари заҳиралари мавжуд."

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг

Шерзод Ходжаев, Энергетика вазири ўринбосари:

“Ишонтириб айтишимиз мумкинки, барча иссиқлик ва гидро электрстанцияларида, тақсимловчи тармоқларда, магистрал электр корхоналарида туну кун навбатчилик ташкил этилган.

Совуқ кунлари корхоналарнинг биринчи раҳбарлари иштирокида, албатта, ишчи гуруҳлар жойларга чиққан ҳолда вазиятни ўрганишади. Истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларга тезкорлик билан чора кўриш бўйича бригадаларнинг фаолиятини ташкил этишади.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг

Баҳодир Эшмуродов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси:

"21 январ кунидан ҳаво ҳароратини пасайишини инобатга олган ҳолда қўшимча 236 та махсус авариявий қутқарув бригадалар шакллантирилди. Булар ҳаммаси эртага куннинг иккинчи ярмидан навбатчиликни бошлайди то совуқ ҳаво оқими ўтиб кетгунга қадар доимий равишда ишини амалга оширади. Шу билан бирга 19210 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ва 8253 тонна заҳира суюлтирилган газ ҳажмлари ҳозирги вақтда вилоятларимиздаги газ тўлдириш шаҳобчаларимизда шакллантирилди. Бундан ташқари, олис ҳудудларимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайган вақтда тоғли ҳудуд, чегара олди ҳудудларимизда суюлтирилган газ етиб бориши қийин бўлган масканларга бугун эрта заҳира суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади."

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг

Жаҳонгир Обиджонов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари:

“Тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида, ҳудудларда жами 481 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари тузилди, уларга 378 та махсус авариявий чиқиш машиналари ва махсус техникалар ажратилди.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67