67 studio
1.66K subscribers
2.24K photos
21.4K videos
23.3K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаёт Фозилжонов иштирокида брифинг

Ҳаёт Фозилжонов:

“Президентнинг тегишли фармонига асосан ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш тизимини жорий этиш вазифалари белгилаб ўтилди. Ушбу тимизга мувофиқ ўқувчиларни 7 синфдан бошлаб, ҳар ойда бир маротаба “Касблар оламига саёҳат” мавзусида махсус курсларни олиб бориш лозим.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаёт Фозилжонов иштирокида брифинг

Савол. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда замонавий ахборот технологияларидан қай тарзда фойдаланиб келинмоқда?

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаёт Фозилжонов иштирокида брифинг

Ҳаёт Фозилжонов:

“Республика ташхис маркази “Менинг юртим” телеканали билан ҳамкорликда “Касб танлови” кўрсатувини суратга олди. Айни пайтда кўрсатувнинг монтаж ишлари олиб борилмоқда.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг

2020 йил 14 декабрь куни ҳолатига дунё бўйича коронавирус касаллиги 72,5 млндан ортиқ шахсда қайд этилган. Касалликдан соғайганлар 50,9 млн нафар шахсни ташкил қилди.
Бугунги кунгча дунё бўйича 1 619 000 шахс ушбу касалликдан кўз юмди. Сўнги бир кун ичида дунё бўйича ушбу касаллик 539 200 нафар кишида қайд этилди. Улардан 7,6 минг нафари оламдан ўтди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Алипаша Аҳмедов иштирокида брифинг

Кўп квартирали уйларни иссиқлик таъминоти объектларни 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида республикамиз ҳудудларида жами 3212 та кўп квартирали уйлар мукаммал ва жорий таъмирланди. 50 та марказий ва 87 та локал қозонхоналар, 852 та қозонлар, 990 км дан ортиқ иссиқлик тармоқлари ҳамда 472 дона насос ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланди. Иссиқлик энергиясининг йўқотишларини камайтириш учун 100 км дан ортиқ тармоқлар қайта изоляция қилинди. 10 км дан зиёд турли диаметрдаги қуврлар, зулфинлар, 11 минг тонна мазут ёқилғиси, 600 тонна сульфат кислотаси, 350 тонна техник туз ва бошқа моддий техник базаси, эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Воҳиджон Ҳамидов иштирокида брифинг

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2-Халқаро китоб кўргазмаси ўтказилади. Бу тадбир янги форматда бўлиб ўтади. Пандемия шароитидан келиб чиқиб, онлайн кўринишда 3D борлиқда ва ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Иштирокчилар махсус “tashbookfest.uz” сайти орқали рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн равишда 3D борлиқда қатнашишлари мумкин бўлади. У ерда жаҳонни ривожланган давлатлардаги ноширлар, китоб йўналиши бўйича шуғулланаётган ноширлар ва типографиялар қатнашади. Бу тадбирда 20 дан ортиқ тадбирлар режалаштирилган. Тадбирлар доирасида ноширлик йўналиши бўйича, типография йўналиши бўйича янги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш режалаштирилган. Муаллифлик ҳуқуқлари, китобхонлик йўналиши бўйича тадбирлар амалга оширилади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

"Сўнгги 4 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳар йили мантиқий давоми сифатида янги қарор, фармонлар, фармойишлар, ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
2020 йил 29 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6013-сонли Фармон талаблари асосида коррупцияга қарши курашнинг янги бир босқичи бошланди.
"

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

“Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни билан ички ишлар вазирлиги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилилувчи органлар қаторида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органи этиб белгиланди. Коррупцияга қарши курашиш органларига ички ишлар вазирлигидан ташқари давлат хавфсизлик хизмати, адлия вазирлиги, бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳам бевосита маъсул ҳисобланади.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

“2020 йилнинг 10 ойи мобайнида фуқаролардан ички ишлар органларига 3454 та коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 54 % и қаноатлантирилиб, қолган қисми бўйича малакали тушунтиришлар берилиб тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

“2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янаа такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5729-сонли фармонига асосан ички ишлар вазирлигининг меъёрий буйрйғи қабул қилинган. Шу буйруқ асосида ички ишлар вазирлиги тизимида идоравий ишчи гуруҳ ташкил қилинган. Бу ишчи гуруҳ томонидан ички ишлар органларида корруцияни олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириляпти.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

"2020 йилнинг ўзида ходимларимиз томонидан уларга фуқаролар томонидан пора берган ҳолатлар бўйича расман билдирги билан мурожаат қилиб, уни олди олиниб пора берган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликка тортилиб ҳал этилганлик масаласи бўйича 118 та ҳолат аниқланди. Яъни фуқароларимиз ходимларимизга пора бериш ҳолатларида ходимларимизни қонунга итоаткорлиги, принципиал позицияси намоён этилиб, улар фуқароларга нисбатан қонун устуворлигини, жазо муқаррар принципини таъминлашда фаол иштирок эти бердилар."

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

“Бугунги кунда ички ишлар вазирлиги томонидан 46 та давлат хизматлари кўрсатилаётган бўлса, шундан 5 таси ҳозирги кунда давлат хизматлари агентликлари орқали амалга оширилмоқда."

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

“Автотранспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон қабул қилишга доир талабларни кучайтириш чора тадбирлари ҳам кўрилмоқда. Жумладан, назарий имтиҳон олиш хоналарини масофадан кузативини онлайн режимида олиб бориш, имтиҳон жараёнини узлуксиз ёзиб бориш имкониятига эга бўлган видео кузатув ва зурурий техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Рустам Хатамов, Ички ишлар вазири ўринбосари:

“Президент фармони билан ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш ҳам мутлақо янги тизимда амалга ошириляпти. Бунда асосий эътибор шаффофлик, холислик ва адолатни таъминлашга қаратилган.”

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Савол. VSB, PPP, UZB, ZDF давлат органларининг автотранспортларига бериладиган рақамлар ҳисобланади. Мана шу каби автоуловлар йўл қоидаларини бузганда йўл патрул инспектори уларни тўхтатмайди. Рақамларни табақалаштиришнинг нима кераги бор? Бу коррупцияга йўл очмайдими?

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Савол. Дунё стандартларига кўра, олд ён ойна ва лобовойларни тонировка қилиш мумкин эмас. Аммо мамлакатимизда 11 миллион миқдоридаги маблағ тўланса, олд ён ойналарга ҳам рухсат берилади. Мана шу ҳолат ҳам йўл транспорт ҳодисаларининг кўпайишига туртки бермаяптими?

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Савол. Ички ишлар ходимлари меҳнат қилиш вақти қанчалик меҳнат кодексига асосан олиб бориляпти? Қонунларимиз ички ишлар ходимларимизга нисбатан ишлаяптими?

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Савол. Ички ишлар тизимида қайси бўлимларида кўпроқ коррупцион жиноятлар содир этилмоқда?

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани

Савол. Коррупцияга қарши курашда ички ишлар органларининг ўрни қандай? Ушбу иллатга қарши Ички ишлар вазирлиги қандай тартибда курашади?

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директор ўринбосари Аъзамжон Қурбонов иштирокида брифинг

"Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан жами 17 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 638 таси алоқа соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ мурожаатлардан иборат. Мурожаатларда асосан мобил алоқа тармоғининг қамров даражасига етар эмаслиги, мобил алоқа хизматини кўрсатиш шартномаларида истеъмолчиларни эркин танловини чекловчи, қўшимча хизматларга қистовчи шартлари киритилганлиги, хизматдан фойдаланиш хусусиятлари унинг хавфсизлиги тўғрисида тўлиқ ва аниқ маълумотлар берилмаганлиги, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олинишда инобатга олинмаганлиги, абонентларнинг розилигисиз уларни хабардор қилмаган ҳолда пуллик хизматларга автоматик уланиб қолиш билан боғлиқ эътирозлар билдирилган."

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67