67 studio
1.69K subscribers
2.24K photos
21.2K videos
23.1K links
Каналимизда ватанимиз ҳақида, бўлаётган воқеа-ҳодисалар тўғрисида янгиликлар, видео ва турли инфографикалар бериб борамиз.

Биз билан алоқа: @mail67_bot

© биздан олинган материалларда канал манбаси кўрсатилсин
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида талофат кўрган объектлар, турар-жой бинолари қайта тикланмоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус пандемияси инсониятни ҳамма нарсага қараши ва турмуш тарзини ўзгаришига мажбур қилди. Вақт ўтиб вирус юқолганидан кейин ҳам жамиятда ўзига хос янгиликлар ва одатлар сақланиб қолиши ҳозирданоқ ўз тасдиғини топмоқда.
Муҳандислар бугунги кун талабидан келиб чиқиб кейинчалик одамлар турли предметлар, жамоат жойларидаги нарсаларнинг юзасига қўллари билан тегинишини камайтириш мақсадида оддий техник ечимларни таклиф қилишяпти.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Джейсон Бойлс Ўзбекистон Президенти ва халқига видеомурожаат йўллади

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2231 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Халқаро ҳаво йўллари ассоциацияси (IATA) йўловчиларнинг биохавфсизлигини таъминлаш мақсадида самолёт бортида янги қоидаларни жорий этилиши масаласини кўриб чиқмоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2266 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг

1-Савол. Мен Қозоғистонда сиртдан ўқийман. Коронавирус пандемияси муносабати билан ўқиш ва сессия онлайн тизимга ўтказилди. Мен НТКМ комбинатида ишлайман. Илгари бизга ўқувчи таътили расмийлаштириларди. Ҳозирги вақтда мен ўқувчи таътилига чиқишим мумкинми (рус тилида)?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг

2-Савол. Давлат ташкилотида ишловчи ходимлар стационар карантинга олинганида уларнинг ойлик иш ҳақи қандай тўланади? Ойликдаги устамалар тўланадими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг

3-Савол. 1-сонли республика клиник шифохонасида кичик тиббий ходимаси вазифасида ишлар эдим. Мен карантин вақтида 14 ёшгача фарзандларим бўлганлиги сабабли иш жойимдан иш ҳақи сақланмаган ҳолда ўз ҳисобимдан таътил беришларини сўраб ариза билан мурожаат қилдим. Аммо менга таътил беришмасдан ўз хохишим билан бўшашга ариза ёзишимни, агар ёзмасам ишдан бош тортди деб меҳнат дафтарчасига модда билан ёзиб автоматик равишда ишдан бўшатишларини айтиб ариза ёздиришди. Шу ишлари тўғрими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг

4-Савол. Корхона карантин пайтида янги ишчиларни ишга олишда улардан вирусга касал бўлмаганлик тўғрисида маълумотномани талаб қилиши қанчалик тўғри?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг

5-Савол. Иш юзасидан хорижга сафар қилиб, сафар давомида вирусга чалиниб, Ўзбекистонга келгандан кейин даволаниб чиққан инсонга ишхона томонидан компенсация тўланиши кўзда тутилганми?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг

6-Савол. 2 та фарзандим бор. Бири 1 ёш, иккинчиси 2 ёш. Турмуш ўртоғим ишхонасидан тўловсиз таътилга чиқарилган ҳамда магистратура талабаси (контракт), шартнома асосида ўқийди. Фарзандларимга 2 ёшгача бола пули учун чиққанимда МФЙга, турмуш ўртоғим ойлигини кўриб беришмади, талабалигини ҳисобга олишмади. Ҳозирги пайтда бола пулига муҳтожмиз. Ҳозирда турмуш ўртоғим ойликсиз. Карантин муносабати билан ҳам бола пули беришмайдими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат инспекцияси бош давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида брифинг

7-Савол Мен мактабда ҳамшира бўлиб ишлайман. Мен туғруқ таътилига чиқдим. Менга ҳомиладорлик таътили пулини карантиндан кейин берамиз дейишди. Бу қанчалик тўғри?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 май санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2314 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокидаги брифинг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбанов бугунги кунда юртимизда карантин ҳолати билан боғлиқ вазият юзасидан ахборот берди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда инфекциядан тузалганларнинг сони 72%, яъни 1656 нафарни ташкил этмоқда.

Махсус комиссиянинг жорий йил 30 апрелдаги 20-сонли баёнига мувофиқ чеклов тадбирларни юмшатиш бўйича республика ҳудуди 3 хил зоналарга - яшил, сариқ, қизил ажратилган.
© UzReport.news


Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳондаги ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ҳақида.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2324 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида брифинг

Сув тошқини оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларининг жами 32381 гектар майдонлари талофат кўрган.
Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 30718 гектар экин майдонларига зарар етказган.
Ҳозирги кунда ФВВ, Мудофаа, ИИВ, Миллий гвардия томонидан 17000 нафарга яқин шахсий таркиб, 2500 дан ортиқ техника, 300 га яқин мотопомпа ёрдамида тошқин оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва уларнинг Сирдарё вилояти бўлинмалари томонидан Сардоба туманининг Дўстлик, Қўрғонтепа, Юртдош аҳоли пунктларида жами 743 бош, Оқолтин тумани аҳоли пунктларида жами 551 бош, Мирзаобод туманидаги аҳоли пунктларида жами 1330 бош нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадлари кўмиш йўли билан зарарсизлантирилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров иштирокида брифинг

Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Миллий гвардия бўлинмаларидан жами 2500 дан ортиқ шахсий таркиб ва 100 га яқин техника жалб қилинган.
🔹Мирзобод тумани, Навбаҳор МФЙдаги талафот кўрган фуқароларга озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлари, 20 мингдан ортиқ кийим-кечак, 4 мингдан ортиқ турли хил хўжалик буюмлари, 6 мингдан ортиқ тиббий ва гигеник воситалар моддий ёрдам сифатида топширилди;
🔹Йўқолган ва қаровсиз қолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвонлари ўз эгаларига қайтарилди;
🔹Миллий гвардия ишчи гуруҳи ходимлари томонидан бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда хонадонлар текширилиб 1500 мингдан ортиқ далолатномалар тузилди;
🔹Миллий гвардия томонидан 15 та блокпост ташкил этилди;
🔹Жамоат тартибини сақлаш мақсадида 67 та пиёда 3 тадан ортиқ автопатруль хизматлари олиб борилмоқда ва 400 дан ортиқ хонадонларга амалий ёрдам берилмоқда.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида брифинг

Ҳудудда 1000 дан ортиқ техника, тегишли мутахассислар ва шахсий таркиб жалб этилган. Талофат етган туманларда ижтимоий объектлар, маҳаллалар ва 800 дан ортиқ уйлар тартибга келтирилган.
Юқумли касалликларни олдини олиш ва санитар ҳолатни сақлаш мақсадида 300 та дезинфекция машинаси ва 30 та махсус бригада билан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Нобуд бўлган хайвонларни махсус қўшин мутахассилари томонидан кўмиш ишлари ташкил қилинаётган.
Тошқин оқибатида бузилган кўприк ва йўлларни қайта тиклаш учун махсус понтон кўприклардан фойдаланиляпти.
Мудофаа вазирлиги алоқа мутахассислари симли ва уяли алоқани тикланишига ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳарбий хаво кучлари томонидан кунига қутқарув ишлари учун 30 дан ортиқ парвоз амалга ошириляпти ва ҳарбий шифокорлар томонидан 400 дан ортиқ инсонларга ёрдам ва 2400 дан ортиқ фуқароларга психологик кўмак кўрсатилди.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67