Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.67K photos
2.6K videos
46 files
10.4K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат. Ҳушини йўқотган, автоҳалокатга учраган, хасталиги хуруж қилган ё жароҳати оғир беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббиёт ходимларидан нафақат юксак билим ва тажриба, балки тезкорлик ҳам талаб этилади.

Шу сабабли тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз.

Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми?

Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Энергетик ичимликлар: 70-80 дақиқадан сўнг акс таъсир кўрсата бошлайди

АҚШлик тадқиқотчилар энергетик ичимликлар юракдаги QT интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади, деган хулосага келдилар.

Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин”, деб таъкидлади олимлар.

Энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули ШАЙХОВА. — Шакарнинг ортиқча қисми ёғга айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади.

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қувватбахш ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.

Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади.

Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди. Болаларнинг зеҳни ўтмаслашиб, дарсларни ўзлаштириши пасайиб кетиши, ногирон, ақли заиф фарзандлар туғилиши айни шундай иллатларнинг ҳам асорати, десак хато бўлмайди.

Шундай экан, зарарли одатлардан ўз вақтида воз кечиш зарур! Бу аслимиз ҳам, наслимиз ҳам бузилмаслиги учун муҳим чорадир!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В работе экстренной медицинской помощи каждая минута и даже секунда на счету. Для спасения жизней больных, попавших в автокатастрофу, потерявших сознание, получивших приступ тяжелой болезни или тяжелую травму, от медицинских работников требуются не только глубокие знания и большой опыт, но и оперативность.

Поэтому мы часто называем работников экстренной медицинской помощи спасителями. Оставшись лицом к лицу с болезнью, ждем помощь в первую очередь от них.

Но всегда ли мы по заслугам оцениваем их труд? Проявляем ли мы должное уважение?

Надеемся, что некоторые лица, угрожающие и поднимающие руки на врачей и медсестер, не уступающие дорогу машинам «Скорой помощи» и крадущие их время своими ложными или безосновательными вызовами, после просмотра этого видеоролика сделают должные выводы.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 300 нафарга яқин бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 17 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190584 (+252) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌11 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌18 нафари Фарғона вилоятида,
📌27 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 30 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 16 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 85 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187003 (+297) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1367 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺17 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 275 070 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 143 999 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 83 314 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 47 757 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 592 189 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 002 047 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 614 758 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 975 384 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (38 817 доза),
📌Фарғона вилояти (34 112 доза),
📌Тошкент шаҳри (31 618 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 74,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️17 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 334 454 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (75 892 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (48 327 доза), Андижон (40 413) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Мутахассис: Касалликнинг енгил белгилари шифохонада даволаниш учун кўрсатма ҳисобланмайди!

Фарзандларимизнинг дардга чалиниши икки ҳисса хавотирли. Чунки одатда болажонлар оғриқларга чидамсиз бўлади. Қолаверса, уларнинг азобланиши кўриб ота-оналар, яқинларнинг ҳам жони оғриши табиий.

Бироқ бундай вазиятда шифокорлар ота-оналарга ваҳимага берилмаслик, шошмашошарлик ҳамда ўзбошимчалик билан иш тутмасликни маслаҳат беришади.

— Бундай тавсиялар бежиз айтилмайди, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Жамила Шоғиёсова. — Чунки баъзи ота-оналар фарзанди шикоятини эшитиб, масалан, қорним ё бошим оғрияпти, деса ёки бироз иситмаси кўтарилса, дарҳол “тез ёрдам” чақириб, шошилинч равишда шифохонага ётқизишга ҳаракат қилади.

Ваҳоланки, фарзанди ЎРВИга чалинган ота-оналар касаллик белгилари пайдо бўлиши билан, биринчи навбатда, оилавий поликлиника ёки оилавий шифокор пунктига бориб, мутахассис назоратидан ўтишлари лозим.

Бу ерда маҳаллий педиатр бемор болани тиббий кўрикдан ўтказиб, сўнг керакли муолажаларни буюради. Врач боланинг аҳволига кўра, уй шароитида, шифокор назорати остида даволанишга тавсия бериши мумкин.

Шундан сўнг мободо касалликнинг хавфли аломатлари пайдо бўлса, хасталик болада оғир кеча бошласа, стационар шароитда даволаниш чоралари кўрилади.

Бундай дейишимизнинг ўзига хос сабаби бор, албатта. Шифохонада ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан оғриган, аҳволи оғир ва ўрта оғир бўлган беморлар даволанади. Бундай вирусларнинг эса 200 дан зиёд тури аниқланган.

Шу боис тана ҳароратининг бироз кўтарилгани, бурун оқиши, йўталиш, томоқ оғриғи ёки қизариши каби белгилар боланинг шифохонага ётқизиш учун кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди.

Аммо шуни ҳам унутмаслик лозимки, болаларга шифокор тавсиясисиз ҳеч бир дори-дармонни бериш мумкин эмас. Айниқса, антибактериал препаратларга нисбатан таваккалчилик ёхуд ўзбошимчалик оғир оқибатларга олиб келишига ҳаётий мисоллар кўп.

Мана, ҳозир биз сўз юритаётган ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олайлик. Ўз номидан маълум бўлганидек, улар — вирус, бактерия эмас. Вирус чақирувчи инфекцияга антибиотикларнинг таъсири бўлмайди. Аксинча, организмга зиён етказади.

Шифокор буни янада соддароқ тушунтиришга ҳаракат қилди.

— Вируслар ҳам, бактериялар ҳам — микроорганизмлар, — дейди мутахассис. — Инсон эса, тиббиёт тилида айтганда, макроорганизм ҳисобланади. Ана шу жараёнда жиддий кураш кетади. Қай бири кучли бўлса, шу енгиб чиқади. Шунинг учун биз макроорганзмимизни кучли қилишимиз керак. Бунинг энг оқилона йўли соғлом турмуш тарзидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун — "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига 30 йил тўлди

Байроқ — аслида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рамзи. Халқни эзгу ишлар, юксак мақсадлар сари руҳлантирувчи тимсол. Ватанимиз байроғи қанча баланд ҳилпираса, шунча ғуруримиз ошади. Шу юртнинг фарзанди эканлигимиздан ифтихор туямиз.

Энг муҳими, давлатимиз байроғи ҳамиша бизга ўзлигимизни эслатиб туради, халқимизнинг асрий орзу-истакларини ёдга солади. Шу заминда ягона оиладек аҳил-иноқ яшаётган 130 дан зиёд миллату элат вакилларини мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишга ундайди. Дунёнинг қай бир нуқтасида бўлмасин, Ўзбекистон байроғи қалбларга Ватан соғинчини солади...

Бугун халқимиз учун катта байрам. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу қутлуғ сана билан барча юртдошларимизни муборакбод этади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Болаларда қандли диабeт: нималарни билишимиз шарт?

Қандли диабет касаллиги йилдан-йилга яшариб бораётгани дунё аҳлини жиддий ташвишга солаётир. Ҳозир бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто, чақалоқлар ҳам кўп.

— Болаларда қандли диабетнинг асосан 1-тури учрамоқда, — дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар эндокринологияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза АЗИМОВА. — Организмда инсулин етишмовчилиги ҳисобига беморларда тез-тез пешобга чиқиш, суюқликни кўп миқдорда ичиш, ҳолсизлик, озиб кетиш каби илк белгилар кузатилади. Қандли диабетнинг 1-турини даволаш парҳез сақлаш, жисмоний ҳаракатлар ва инсулинотерапиядан иборатдир.

Мутахассисдан қандли диабетнинг наслдан-наслга ўтиши ҳақида сўраймиз.

— Қандли диабетнинг 1-тури наслдан-наслга ўтади, — дейди шифокор. — Агар қатъий парҳезга амал қилиниб, жисмоний фаоллик таъминланса ва боланинг доимий ҳолати назорат қилиб борилса, касаллик аломатларининг олди олинган бўлади.

Агар акси бўлса, кўз, буйрак фаолиятида бузилиш кузатилади. Майда ва катта қон томирларидаги асоратлар билан бирга, бўй ўсмаслиги ва жинсий ривожланишнинг орқада қолиш ҳолатлари рўй беради. Ушбу белгилар қандли диабетнинг кечки асоратларидан ҳисобланади.

Шу боис, фарзандига қандли диабет 1-тур ташхиси қўйилган ота-оналар дастлаб ўғил-қизларининг махсус мактаблар, яъни диабет: ўз-ўзини назорат қилиш мактабларида таълим олишларига шароит яратиши шарт. Бундай мактаблар ҳар бир вилоят эндокрин диспансерлари қошида очилган.

Диабетик болалар ўз-ўзини назорат қилиши, гипогликемия ва кетоатседозга шубҳа қилинганда қондаги глюкозани аниқлашни билиши керак.

Шаҳноза Азимованинг таъкидлашича, оқсил, ёғ, углевод, витамин ва микроэлементлар кундалик рационга киритилади. Углеводларни истеъмол қилишда уларнинг гликемик индексига эътибор берилади.

Гликемик индекси паст бўлган маҳсулотлар, масалан, дуккаклилар, сули, сабзавотлар қондаги қанд миқдорини секин кўтаради. Диабет билан оғриган болалар кун давомида 5-6 маҳал овқатланиши, жумладан, 3 маҳал асосий таомланиш ва оралиқ вақтда қўшимча овқатланиш тавсия этилади.

Парҳезга риоя қилинганда қондаги қанд миқдорининг кескин ортиши ва шу билан бирга, қанднинг турли аъзо ва тўқималарга ножўя таъсири олди олинади, қабул қилинаётган инсулин дозасини коррекциялаш осон бўлади. Шунинг учун болалар ва уларнинг ота-оналари истеъмол қилинаётган углеводларни ҳисоблашни билишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

Боланинг илк қўшимча овқати нималардан иборат бўлиши керак? Олти ойга тўлган ўғил-қизлар рационига қандай озиқ-овқат маҳсулотлари киритилиши зарур?

7-маҳорат дарсимиз ана шу муҳим мавзу — кичкинтойларнинг овқатланишига бағишланган. Бу борада мутахассис тавсиялари билан юқоридаги видеолавҳа орқали танишасиз.

————————————
#МесяцРодительства

Каким должен быть первый прикорм? Какие продукты необходимо включать в рацион после 6 месяцев?

Наш 7-й мастер-класс посвящён очень важной теме — кормлению малышей. Подробно об этом и многом другом, смотрите в видео с экспертом.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan
Бугун юртимизда сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекадиган беморларда буйрак кўчириш амалиётлари фақат пойтахтда эмас, вилоят шифохоналарида ҳам ўтказилаётгани қувонарли ҳолат.

Бу жараёнда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг ўрни алоҳида. Марказ мутахассислари томонидан бу сафарги буйрак трансплантацияси амалиёти Навоий вилоятида ўтказилди.

Марказ шифокорлари томонидан бундан бир муддат аввал худди шу каби жарроҳли операциялари Самарқанд ва Сурхондарёда ҳам муваффақиятли амалга оширилган эди.

Маълумот учун, Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида қилинаётган жарроҳлик амалиётлари сони йилига ўртача 6,5 мингтани ташкил этмоқда. Айни пайтда марказдаги операциялар тури 350 та, вилоят муассасаларида 130 та, туман шифохоналарида эса 60 тага етган.

Юқоридаги видеолавҳалар шу каби операция жараёнлари ҳақида ҳикоя қилади.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Вазирлик шифохоналардаги тозалик ҳолатини алоҳида назоратга олди

Бугун тиббиёт тизимида ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар талайгина. Шу сабабли айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ана шундай ҳолатлар атрофлича ўрганилиб, уларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, ўрганишлар давомида беморларнинг шифокор қабулига узоқ навбат кутиши, тиббиёт ходимларининг ортиқча қоғозбозликлар билан боғлиқ юкламалари кўплиги каби камчиликлар қаторида жойлардаги аксарият даволаш-профилактика муассасаларида санитария-гигиена меъёрларига етарли даражада эътибор берилмаётгани маълум бўлди.

Қолаверса, ҳудудлардаги бир қатор шифо масканларида паразитар ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш, санитария қоидалари ва гигиена нормаларига амал қилинишини таъминлаш, фуқаролар учун бу борада зарур шарт-шароит яратиш бўйича ишлар жиддий оқсаётгани аниқланди. Бу эса табиийки, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев тизимдаги барча муассаса раҳбарларига мазкур йўналишдаги муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берди.

Унга кўра, вазирлик тасарруфидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида 3 кун ичида тегишли талабларга жавоб бермайдиган санитария-гигиена хоналарини таъмирдан чиқариш, барча зарур тозалик воситалари (совун, суюқ совун, бир марталик қоғоз сочиқ, урна ва бошқа тозалаш анжомлари) билан доимий таъминлаш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берилди.

Шунингдек, эндиликда даволаш-профилактика муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолашда улардаги санитария-гигиена ҳолати ҳам алоҳида мезон сифатида белгиланадиган бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугун вазирлик тизимида жами 3365 та муассаса фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, уларнинг:

📌207 тасини туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси,
📌208 тасини кўп тармоқли марказий поликлиника,
📌995 тасини оилавий поликлиника,
📌863 тасини оилавий шифокор пункти,
📌11 тасини олий таълим муассасаси,
📌75 тасини ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш таълим муассасаси
ташкил этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 270 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 12 та ҳудудда яна 310 нафардан зиёд бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 18 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190850 (+266) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 30 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 31 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 64 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187319 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1370 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺18 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 297 753 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 151 648 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 92 292 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 813 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 30 889 942 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 153 695 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 707 050 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 029 197 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (43 401 доза),
📌Фарғона вилояти (37 417 доза),
📌Cамарқанд вилояти (32 794 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 75,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланиши бўйича маълумот берди.

Аҳоли сонида 0-4 ёшлилар энг кўп экани маълум бўлди.

0-4 ёшлилар — 3 756 106 нафар
5-9 ёшлилар — 3 341 346 нафар
10-14 ёшлилар — 3 078 367 нафар
15-19 ёшлилар — 2 569 705 нафар
20-24 ёшлилар — 2 758 841 нафар
25-29 ёшлилар — 3 218 218 нафар
30-34 ёшлилар — 3 081 371 нафар
35-39 ёшлилар — 2 617 689 нафар
40-44 ёшлилар — 2 151 240 нафар
45-49 ёшлилар — 1 910 995 нафар
50-54 ёшлилар — 1 622 297 нафар
55-59 ёшлилар — 1 528 091 нафар
60-64 ёшлилар — 1 226 095 нафар
65-69 ёшлилар — 762 473 нафар
70-74 ёшлилар — 468 735 нафар
75-79 ёшлилар — 246 064 нафар
80-84 ёшлилар — 148 712 нафар
85 ва ундан катталар — 72 546 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ўтказилди

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 18 ноябр куни Самарқанд давлат тиббиёт институти ташаббуси билан Ўзбeкистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I форуми ўз ишини бошлади. Форумда республикадаги саккизта тиббиёт ОТМларидан юздан ортиқ талабалар иштирок этди.

👉🏻Батафсил

Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi