Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.48K subscribers
12.1K photos
1.64K videos
109 files
3.67K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

📊 Давлат солиқ қўмитаси томонидан 🗓 2019 йил ва 2020 йил январь-апрель ойлари бўйича ҚҚС солиқ ҳисоботини инвентаризация қилиш жараёнида 21 243 тўловчининг 90 733 та ҳолатда 917,7 млрд. сўм қийматдаги қўшилган қиймат занжири узилгани аниқланди.

📑 Хусусан, 2019 йилда – 775,4 млрд. сўм, 2020 йил январь-апрель ойларида – 142,3 млрд. сўм.

Мазкур занжир узилишлари 👉 қуйидаги сабаблар билан боғлиқ:

1. 📈 Солиқ суммасини ноқонуний ҳисобга олиш;

2. 📉 Солиқ суммаларини реализация реестрларида бирон бир сабабга кўра акс эттирмаслик (яшириш).

Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасида ҚҚС солиқ ҳисоботида йўл қўйилаётган хатоликларни бартараф этиш учун аниқланган ҳолатларнинг 📝 батафсил таҳлили ўтказилмоқда.

❗️ Солиқ ҳисоботларини инвентаризация қилиш давом этмоқда.

ДСҚ Матбуот хизмати
#ЭҲФ #ЭСФ

Рақамлаштириш: ЭҲФ қамрови кенгаймоқда

📈6 миллион 829 минг. Бу жорий йил бошидан айни даврга қадар 196 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) умумий сони.

📁 Бугун республикамизда 168 мингдан зиёд юридик шахс ва 27 мингдан ортиқ ЯТТ ҳисобварақ-фактураларнинг электрон шаклидан фойдаланмоқда.

📊 Рақамлар ЭҲФ тизими фойдаланувчилари сони тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Масалан, жорий йилнинг февраль ойи бошида 92 мингта субъект томонидан 1,4 млн. ЭҲФ расмийлаштирилган бўлса, июнь ойига келиб, бу тизимдан фойдаланувчи субъектлар сони 196 минга, ЭҲФлар сони 6,8 млн. га етди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Расмий_муносабат

Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!

👨‍⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Билиб_қўйган_яхши

Қуйидаги солиқ турлари бўйича тушумлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ўтказилади:

👉жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

👉жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

👉жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

👉сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

👉қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно.

("2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

📎Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:

▪️фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;

▪️юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;

▪️юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;

▪️пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;

▪️қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда.

(Солиқ кодекси, 127-модда)


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Ҳурматли тадбиркорлар!

Вилоятимизда Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш, фаолиятини вақтинча тўхтатган ёки айрим чекловлар билан ишлаётган тадбиркорлик субьектлари фаолиятини тўлиқ қайта тиклаш орқали аҳолини иш билан банд қилиш ва иқтисодиётни барқарорлигини таъминлаш борасида карантин даврида қўлланилган чекловларни босқичма-босқич юмшатиш ва бекор қилиш чоралари қўлланилаётганлиги сир эмас.

Ҳукумат комиссиясининг сўнгги қарорларига асосан “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда буюм бозорлари, умумий овқатланиш, соғломлаштириш марказлари ва бошқа бир қатор тадбиркорлик субьектларига карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда фаолиятини амалга оширишга рухсат берилган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ бу обьектларда карантин қоидаларига риоя этилиши бўйича ваколатли идоралар томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар хуқуқлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони билан “келишиш” эмас балки “хабардор қилиш” тартибида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Ҳар бир тадбиркорлик субьекти Ўзбекистон Республикаси Бош санитар врачи томонидан тасидқланган “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субьектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрларида ўз фаолият йўналиши бўйича белгиланган санитария қоида ва меъёрлари тўғрисида”ги батафсил маълумотларни жойлардаги Давлат санитария-эпидемиология осойишталик марказлари ва Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат санитария эпидемиология давлат инспекцияларидан олиб фойдаланишлари мумкин

Карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда тадбиркорлик фаоятини амалга оширишингизни ва Сизларга берилган имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланишингизни сўраб қоламиз.


Тадбиркорлар хуқуқлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Тошкент вилоятида фаолият юритувчи ходимлари.
Пандемия даврида тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига Тошкент вилояти давлат солиқ органлари ходимлари ҳукуматимиз томонидан берилган енгилликлар ва солиқ имтиёзларини қўллаш билан яқиндан кўмак берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига 295 та мурожаат келиб тушган.Ушбу мурожаат юзасидан 26, млрд.сўмлик мулк, ер ва сув солиқлари тўлов муддатилари 1 сентябрга қадар кечиктирилиб, айни пайтда яна 141 та мурожаат 4,9 млрд.сўми вилоят Депутатлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида”ги Фармони ижроси юзасидан эса яна 224 та мурожаат тушган бўлиб, бу юзасидан 5,3 млрд.сўмлик мулк, ер, сув, айланма солиқ ва ижтимоий солиқларнинг тўлов муддатлари 1 сентябрга қадар кечиктирилди ҳамда 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғидан 4,7 млрд.сўм, ер солиғидан 4,3 млрд.сўм солиқ суммалари ва шуларнинг 0,6 млрд.сўм пенялари ҳисобдан чиқарилди.

Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда микро фирмаларнинг 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари бўйича 2600 дан ортиқ субъектларнинг 1,1 млрд.сўмлик ер ва мулк солиғига хисобланган пеня ва молиявий жарималар ҳисобдан чиқарилган бўлса, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатиш бўйича 38 мингдан ортиқ субъектнинг солиқ қарзи ва уларнинг пеня ҳамда молиявий жарималарига нисбатан мажбурий ундириш ишларини 1 сентябрга қадар тўхтатиб қўйилди, банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ундириш бўйича 92 мингта инкассо топшириқномаларини қайтариб олинган бўлса, мажбурий ижро бюросида ижрода турган 21,8 млрд.сўмлик солиқ идораси раҳбари қарорлари билан хатланган мол-мулкларни хатлови бекор қилинди ва 96,1 млрд.сўмлик иқтисодий судлар қарорлари ижросини 1 сентябрга қадар тўхтатишни сўраб судларга илтимосномалар киритилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
🖊Жорий йилининг 5 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 359-сонли қарори қабул қилинди.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#АКТ #рақамлаштириш
#ИКТ #цифровизация

ДСҚ қандай ҳолларда инкассо топшириқномаси қўйишга ҳақли?

💻 ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик равишда шакллантиришни жорий этиш билан бир қаторда, ДСҚ солиқ тўловчиларга 🗓 тўлов муддати тугагач, уч кун ичида қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлов топшириқномаларини шакллантириш ва солиқларни электрон шаклда тўлаш имкониятини бермоқда.
_____________________________

В каких случаях ГНК имеет право выставлять инкассовые поручения?

💻 Наряду с внедрением автоматического формирования отчетности по НДС, ГНК дает возможность налогоплательщикам формировать платежные поручения и осуществлять платежи по налогам в электронном виде 🗓 в соответствии с законодательством в течение трех дней после установленного срока их уплаты.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзини ўзи банд қилиш тартиби соддалаштирилади

✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 июнь куни “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

👉 Унга кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайиб, улар сони 67 тага етди.

____________________________________

Процедура регулирования самозанятости упрощается

✔️8 июня текущего года принято Постановление Президента Узбекистана «О мерах по упрощению государственного регулирования предпринимательской деятельности и самозанятости».

👉 Согласно ему, с 1 июля 2020 года количество видов деятельности, которыми могут заниматься самозанятые лица, увеличивается до 67.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️2020 йил 10 июнь

май ойи учун:

🍸🍷акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 292-моддаси биринчи қисми, СКнинг 293-моддаси биринчи қисми);

🏢айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 417-моддаси олтинчи қисми);

🏞 айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 432-моддаси биринчи қисми);

II чорак учун:

🏢 айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(СКнинг 417-моддаси олтинчи қисми).
———————————————————

🗓 Напоминаем ‼️ 10 июня 2020 года последний день

за май:

🍸🍷 представления расчета и уплаты акцизного налога
(часть первая статьи 292 Налогового кодекса, часть первая статьи 293 Налогового кодека);

🏢уплаты авансовых платежей налогоплательщиками, не являющимися плательщиками налога с оборота по налогу на имущество в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть шестая статьи 417 Налогового кодекса);

🏞 уплаты налогоплательщиками, не относящимися к плательщикам налога с оборота, земельного налога за земли несельскохозяйственного назначения в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть первая статьи 432 Налогового кодекса);

за II квартал:

🏢уплаты авансовых платежей плательщиками налога с оборота по налогу на имущество в размере 1/4 части годовой суммы налога
(часть шестая статьи 417 Налогового кодекса)

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар

🖊Давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига шарҳ.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 👨🏻‍💻Озиқ-овқат дўкони сотувчисиман. Ёнимиздаги дорихона ва қурилиш моллари билан савдо қилувчилар дўконимиздаги ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланишни сўраб илтимос қилишди. Бу ҳолатда қандай йўл тутган маъқул, терминалдан биргаликда фойдаланишимиз тўғрими?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ЭҲФ

Қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул?

👩🏻‍💻📧 Бу савол ЭҲФ тизимига ўтиш олдидан ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларни қизиқтириши, ўйлантириши табиий!
🔍Ҳақиқатдан ҳам, 18 та оператор орасидан энг маъқулини танлаш унчалик осон эмас. Боз устига улар бир-биридан у қадар фарқ қилмайдиган хизматларни тақдим этиши танловни янада қийинлаштиради.
Аммо барибир имкониятлардан келиб чиқиб, у ёки бу операторни танлаш керак.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
#вопросы_ответы

🔴Хусусий тиббиёт муассасаларининг умумий овқатланиш хизматидан олинган даромадлари солиққа тортиладими

🔵 Хусусий тиббиёт муассасалари 👩🏻‍⚕️даромадлари тиббий хизматлар қисмида 2022 йил 1 январга қадар озод этилган (01.04.2017 йилдаги ПҚ-2863)
👨🏻‍🍳 Бироқ, умумий овқатланиш хизмати фаолиятидан олинган даромадлар бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши зарур ва ушбу фаолият солиққа тортилади.

_________________________________

🔴 Подлежат ли налогообложению доходы частных медицинских учреждений, полученные от услуг по общественному питанию

🔵 Доходы 👩🏻‍⚕️частных медицинских учреждений в части медицинских услуг сроком до 1 января 2022 года освобождены от налогов. (№ 2863 от 1.04.2017 г.)
👨🏻‍🍳Однако доходы от общественного питания необходимо учитывать раздельно, соответственно, они полностью подлежат налогообложению.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

⛽️ Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали сотишда акциз солиғи 1 литрдан келиб чиқиб, бошқа ҳолларда эса 1 тоннадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

(“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
#вопросы_ответы

🔴Хусусий тиббиёт муассасаларининг умумий овқатланиш хизматидан олинган даромадлари солиққа тортиладими

🔵 Хусусий тиббиёт муассасалари 👩🏻‍⚕️даромадлари тиббий хизматлар қисмида 2022 йил 1 январга қадар озод этилган (01.04.2017 йилдаги ПҚ-2863)
👨🏻‍🍳 Бироқ, умумий овқатланиш хизмати фаолиятидан олинган даромадлар бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши зарур ва ушбу фаолият солиққа тортилади.

_________________________________

🔴 Подлежат ли налогообложению доходы частных медицинских учреждений, полученные от услуг по общественному питанию

🔵 Доходы 👩🏻‍⚕️частных медицинских учреждений в части медицинских услуг сроком до 1 января 2022 года освобождены от налогов. (№ 2863 от 1.04.2017 г.)
👨🏻‍🍳Однако доходы от общественного питания необходимо учитывать раздельно, соответственно, они полностью подлежат налогообложению.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#онлайн_НКМ

📇Смарт кассалар кўп юмушларни тарихга айлантиряпти

Одатий фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари тобора «умрини ўтаб» бормоқда.

📳 Уларнинг ўрнини замонавий онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассалар фаол эгаллаяпти ва ушбу смарт қурилмалар хизмати сабаб тадбиркорлар учун жуда кўп юмушлар ✍️тарихга айланмоқда.

👨🏻 Янги тизимнинг бошқа фойдали жиҳатлари ҳақида тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ўзидан эшитган, билган маъқул:

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қонунчиликдаги_янгиликлар

🧑‍💻 Ўзини ўзи банд қилган 60 дан ортиқ касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади. Бу қандай амалга оширилади? Давлат солиқ қўмитаси мутахассиси жавоб беради.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_ҳисоботлари #ҚҚС #НДС

ҚҚС ҳисоботи – энди автоматик тарзда

💻📲Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун солиқ ҳисоботини тўлдиришни оптималлаштирмоқда.
⚙️Ҳисоботларни шакллантириш жараёнларини автоматлаштириш нафақат давр талаби, балки шаффоф бизнес юритиш кафолатидир.
______________________________

Отчетность по НДС – теперь автоматически

💻📲Государственный налоговый комитет оптимизирует заполнение налоговой отчетности налогоплательщиками.

⚙️Автоматизация процессов формирования отчетности является не только требованием времени, но и гарантией прозрачности работы бизнеса.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube