Азиз юртдошлар!
Наврўз қадимдан халқимизнинг энг севимли байрамларидан бири ҳисобланади. Чин маънода баҳор байрами. Бунда дастурхонлар ноз-неъматларга тўлиб тошади, деярли ҳар бир ўзбек хонадонида дошқозонларда сумалак қайнайди.
Шундай ажойиб ва қутлуғ кунда юртдошларимизни бугунги Наврўз байрами билан табриклаймиз.
Янгиланиш байрами Сизга ва яқинларингизга соғлик, фаровонлик, янги ютуқлар ва зафарлар олиб келсин.
Наврўз байраминингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
👉👉@soliqpressa

Бугун, 21 март миллий ва қадимий байрамимиз Наврўз нишонланадиган кун.
Наврўз халқимизнинг энг севимли байрамларидан бири ҳисобланади. Чин маънода баҳор байрами.
Шундай ажойиб ва қутлуғ кун билан барча Ватандошларимиз ва юртимиз меҳмонларини Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоаси номидан самимий табриклайман.
Оилангиздан тинчлик-тотувлик, хонадонингиздан файз- барака аримасин.
Наврўз байраминингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!!!
Ҳурмат билан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р. Раимов.

💐Наврўз шукуҳи-Бўстонлиқда.
🌱Мамлакатимиз бўйлаб кезаётган Наврўз шукуҳи Бўстонлиқ туманида ҳам зўр шодиёна билан кутиб олинди.
✅Куни кеча Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари бошчилигида Нанай қишлоғида Наврўз байрами кўтарингки кайфиятда ўтказилди.
✅4-сектор ҳудудига қарашли бўлган ушбу гўшада тўкин дастурхон атрофига жам бўлган қишлоқ аҳолиси дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик сўрадилар.
✅Эртамизнинг эгалари бўлган болалар чиқишлари, уларнинг шўх-шодон кулгулари, мустақил юртнинг баркамол фарзандлари ижросидаги она Ватанни, кўкламни, бахтиёр болаликни мадҳ этувчи жарангдор куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар барчага завқ-шавқ улашади. Наврўз, ёшлик ва баркамолликнинг нақадар уйғунлиги кўз ўнгингизда гавдаланади.
✅Сўриларда қўр тўкиб ўтирган отахонлар яна бир баҳор билан юзлашганига шукрона келтириб, юрт ободлиги, халқ фаровонлигидан сўз очдилар.
✅Ватанни, баҳорни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Жажжи болажонлар кўклам даракчиси бўлган бойчечак, ялпиз, чучмомалар улашди. Бир томонда аския айтаётган нуронийларнинг қаҳ-қаҳаси кўтарилса, бир ёқдан айтишувда бас келмаётган қизларнинг кулгулари акс-садо беради.
✅Шунингдек сайлда кўклам ўйинлари – чиллак, зувиллатар, арқон тортиш каби мусобақалар ташкил этилди.
✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оққўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан спортга ва ёшлар бандлигига бўлган эътибор.
Оҳангарон шаҳрида 4-сектор раҳбари томонидан ёшлар ва аёллар бандлигини таъминланмоқда.
📌Тошкент вилоятида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан амалиётга кенг татбиқ этиб келинаётган янги ғоялар, бир қатор ташаббус ва лойиҳалар юқори самара бермоқда.
✅Буни биргина Оҳангарон шаҳри мисолида яққол кўришимиз мумкин.
✅Оҳангарон шаҳри 4-сектор ҳудудида бугунги кунда жами 8 599 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, улардан 1 531 нафари яъни 63,18 фоизи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
✅Тузилган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” лойиҳаларига кўра 2021 йилда ҳудуддаги ишсиз ёшларнинг 58 нафарини иш билан таъминлаш режалаштирилган.
✅Жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар эса Оҳангарон шаҳар 4-сектор раҳбари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 10 нафар йигит–қизларнинг бандлиги таъминланди.
✅Шунингдек, 2 нафар ишсиз ёшларга тадбиркорликларини йўлга қўйишлари учун тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди.
✅Бундан ташқари, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак бериш учун маслаҳат марказлари ташкил этилди.
✅Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугунги кунгача 2 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ижтимоий кўмак берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
✅- 4-сектор раҳбари кўмагида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилганман-дейди, Оҳангарон шаҳар Қўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Санобар Абдуҳакимова. Жорий йил сектор раҳбари А.Мўминов томонидан чорвачилик қилишимиз учун тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишимизга кўмаклашилди. Ушбу кредит маблағлари эвазига ҳозирда 2 та қора мол олиб, боқяпмиз. Бундан ташқари бугун 4-сектор ҳодимлари томонидан оиламизга электр печ совға қилинди. Эндиликда ушбу печ ёрдамида уйда турли ширинликлар тайёрлаб, рўзғоримизга даромад олиб кирамиз.
✅-Аёл меҳнат билан банд бўлса, аввало, оиласининг ижтимоий-иқтисодий таъминотига муносиб ҳисса қўшади, жамиятга ҳам фойдаси тегади-дейди, Оҳангарон шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов. Шу боис хотин-қизларни касбга йўналтириш, ишга жойлаштириш, фаол меҳнат қилишига шароит яратиб беришга катта эътибор қаратяпмиз.
✅Жорий йил сектиримизга инвестиция дастурига биноан умумий қиймати 2,3 трлн сўмга тенг бўлган 33 та лойиҳаларни амалга ошириб, 2 043 нафар янги иш ўринларни яратишни режалаштирганмиз.
✅Мухтасар айтганда, бугун Оҳанганрон шаҳрида ёшлар ва аёлларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш учун 4-сектор раҳбаритомонидан амалий ишлар давом эттирилмоқда. Бу эса аҳолининг реал даромадларини ошириб, фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, 4-сектор раҳбари томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар ҳамда банд бўлмаган ёшларни манзилли рўйхатлар асосида иш ўринларига жолаштириш асосида ижтимоий муаммоларини бартараф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон шаҳри Давлат солиқ инспекцияси 4-сектор раҳбари томонидан хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниб, нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали ёшлар ва аёлларда касбий кўникмаларни шакллантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратишга кўмак бериляпти. 4-сектор раҳбарига мурожаат қилган 4 нафар ишсиз аёллар "LIMAX" қўшма корхонасига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, Бирлик МФЙ ҳудудидан ўтувчи темир йўлнинг аҳолига туғдираётган ноқулайлигини бартараф этиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ва давлат солиқ инспекцияси ишчи гуруҳининг саъй-ҳаракатлари билан пиёдалар учун махсус кўприк барпо этиш ишлари бошланди.
👉👉@soliqpressa
👉👉@soliqpressa