Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.52K subscribers
12.3K photos
1.67K videos
111 files
3.79K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
Оҳангарон шаҳрида норасмий фаолият юритиб келаётган 800 нафарга яқин шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди.

Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Оҳанганрон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Охангаронликларга ПҚ-4742-сонли қарорнинг 3 бандига асосан ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлаб беришлари, ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилиши, солиқларни тўлаш масофадан туриб, мобил илова ёки ҳар қандай электрон тўлов тизими орқали амалга оширилиши тўғрисида тушунтирилмоқда.

Ҳудудда йил охирига қадар 1 038 нафар фуқароларни рўйхатга олиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунга қадар 769 нафар фуқароларнинг мобил илова орқали рўйхатдан ўтишлари таъминланди,-дейди Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Анвар Турдибаев.

-“SОLIQ” мобил иловаси орқали Оҳангарон шаҳрида ўзини ўзи банд қилган ҳолда тақинчоқ ва мунчоқли безаклар ясаш фаолияти билан шуғулланаман,
ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан белгиланган миқдорда тўланган ижтимоий солиқ суммалари асосида уларнинг меҳнат стажи ҳисобга олиниши мени жуда хам хурсанд қилди,-дейди, ҳудуднинг "Бахт" МФЙда яшовчи Феруза Зиятова.

- Қозоғистондан товуқнинг ноёб турини олиб келдим,-дейди - “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шарқ кўчаси 118-уйда яшовчи Тожихон Рустамова. Етиштираётган товуқларимиз 3-5 кг гўшт қилади. Эндиликда ушбу товуқларнинг наслини кўпайтириш фаолиятини йўлга қўйдик. Натижада 20 нафардан ортиқ махалла аҳлининг бандлиги таъминланди. Албатта бу аҳолига қўшимча даромад келтириб, ўзини ўзи банд қилишга ундамоқда.
Солиқ органлари ходимлари томонидан аҳолига буклетлар тарқатилиб, ўзини ўзи банд қилган шахсларга берилган имтиёз ва қулайликлар тушунтирилаётганлиги келгусида шаҳар аҳолисини тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришига замин яратади.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.
Солиқ органи ходимлари томонидан савдо қоидаларини бузилишининг олди олинмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳисоб-китоблар тизимига ахборот технологияларини жорий этишда муҳим асос бўлмоқда.

Мазкур фармон ижроси юзасидан вилоят бўйича тадбиркорлик субъектларини белгиланган муддатларда онлайн НКМ ёки виртуал касса билан жиҳозлаш бўйича туманлар кесимида режа-график тақсимланиб, ижро учун туман давлат солиқ инспекцияларига юборилган.

Шунингдек, онлайн назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш бўйича белгиланган режа график ижросини таъминлаш юзасидан ходимлар томонидан кунлик тизимли ишлар ташкиллаштирилиб ходимлар кесимида назорат ўрнатилган.

Бундан ташқари, ушбу йўналишда, белгиланган тартибда харидорларга назорат-касса машинасидан харид чеки тақдим этмаганлиги юзасидан, онлайн-НКМ тизимига ўтказилган субъектлар фаолиятини масофадан таҳлил натижаларга кўра, савдо шаҳобчасига ой давомида онлайн-НКМ (виртуал касса)дан чек урилмаётганлиги ҳолатлари бўйича 48 та субъектларга сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун Давлат солиқ қўмитасига таклифлар киритилиб шундан 38 та дорихоналарга келишув асосида сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун рухсат олинди.

Шунингдек 23 та субъектларда ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан берилган тартибда текширувлар ўтказилди.

Бу борадаги тадбирлар вилоятнинг ҳудудлар кесимида давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Тошкент вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар 19 минг нафардан ошди.

Президентимизнинг қисқа фурсатда янги иш ўринлари яратиш учун кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил 8 июнь куни «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорига асосан, 2020 йил 1 июлдан ўзини-ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди.
Эндиликда, ўзини-ўзи банд қилган ҳолда фуқаролар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 23 тадан 67 тага кенгайтирилди.

Тошкент вилоятида қарор ижроси бўйича 2020 йил якунига қадар 28 863 нафар фуқароларни рўйхатга олиш ва норасмий сектор улушини камайтириш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 июлдан 16 августга қадар амалга оширилган тадбирлар натижасида 19 118 нафар фуқаролар яшаш манзиллари бўйича, 17 319 нафар фуқаролар фаолият манзиллари бўйича рўйхатга олинди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтишлари учун вилоят солиқ органлари ходимлари томонидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада маиший хизматлар кўрсатиш бўйича - 3992 нафар;

- Қишлоқ хўжалиги йўнилиши бўйича - 3855 нафар;

- Ижтимоий йўналишлар бўйича - 3536 нафар;

- Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича - 3224 нафар;

- Саноат йўналишлари бўйича -2442 нафар;

- Ва Ахборот комуникатция йўналишлари бўйича - 270 нафар фуқаролар рўйхатга олиниб бандилиги таъминланди.

Айни вақтда вилоятда ташкил этилган ишлар натижасида жорий йилнинг 11-16 август кунлари 2839 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш бўйича рўйхатга олинди.
Таъкидлаш керакки, солиқ органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида энг чекка ҳудудларда фаолият юритаётган сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи каби 60 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Бу борада олиб борилаётган тарғибот ишлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом эттирилмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Forwarded from Tokhir Umarov
Forwarded from abdulbakiyev7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Tokhir Umarov
Forwarded from abdulbakiyev7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС

⚡️ ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш – умумий қоидалар

👉 ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш солиқ органининг 📄 тегишли қарори асосида амалга оширилади.
Тезлаштирилган тарзда қоплаш 7 кундан кечиктирмай:
✔️ Йирик солиқ тўловчилар;
✔️ Дипломатик ваколатхоналар;
✔️ Банк кафолатига эга шахслар;
✔️ Экспортчи корхоналарга;
✔️ маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка)
✔️ солиқ мониторинги иштирокчиларига.

Умумий тартибда:
бошқа корхоналарга 60 кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.

Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/qqs-summasi-ornini-qoplash--umumiy-qoidalar-
—————————————-
#НДС

⚡️Возмещение суммы НДС - общие правила

👉 возврат суммы НДС осуществляется на основе решения налогового органа о возмещении суммы 📄НДС:

возврат в ускоренном порядке – не позднее 7 дней:
✔️ крупным налогоплательщикам;
✔️ дипломатическим представительствам;
✔️ лицам, предъявившим банковскую гарантию;
✔️ предприятиям-экспортерам;
✔️ участникам соглашений о разделе продукции (по "0" ставке);
✔️ участникам налогового мониторинга.

В общем порядке – не позднее 60 дней:
✔️ возврат осуществляется остальным предприятиям.

Подробнее 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/obschie-pravila-vozmescheniya-summi-nds


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ютуқли_ўйинлар

Chevrolet Nexia 3 автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринлар соҳибларини кутмоқда

Шошилинг, ✔️18 август (соат 12:00) гача ютуқли чек ўйинларининг иккинчи тиражи учун чекларни рўйхатдан ўтказиш мумкин.

❗️ Муҳим! Юқорида кўрсатилган муддатдан кейин рўйхатдан ўтказилган чеклар кейинги тиражда иштирок этади.

📲 SOLIQ мобил иловасида Тошкент шаҳридаги онлайн касса билан жиҳозланган савдо шохобчалари 📍жойлашган ерни билиш мумкин.

📢 Иккинчи тираж ўйинини 1️⃣9️⃣ август соат 16:00 да Му5 телеканалида 📹 жонли эфирда томоша қилинг.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Тошкент вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга ёрдам пуллари тарқатиб бўлинди.

Хабарингиз бор, Президентимиз фармонига асосан, «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали республика бюджетидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилган. Тошкент вилоятидаги 22 та туман-шаҳарлар «Темир дафтар»ига киритилган оилаларга ҳам моддий ёрдам пуллари тарқатиб бўлинди.

Вилоят бўйича 4-секторга қарашли жами 5 645 оила «Темир дафтар»га киритилган бўлиб, оила аъзолари сони 22 247дан зиёд кишини ташкил этади. Энг кўп эҳтиёжмандлар сони Ангерен (825 нафар) шаҳар ҳиссасига тўғри келади. Республика бюджетидан Тошкент вилоятининг 4-сектори учун ажратилган маблағ миқдори 4 млрд.894 млн.560 минг сўмни ташкил этади. Жорий йилнинг 18 август ҳолатига кўра ушбу маблағларнинг барчаси ўз эгаларига етказилди.

Туман-шаҳарлар миқёсида оладиган бўлсак, Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Юқори Чирчиқ, Ангрен, Чиноз, Зангиота, Тошкент, Қибрай Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ туманлари, Оҳангарон, Янгийўл, Нурафшон, Олмалиқ, Бекобод шаҳарларининг барча сектор раҳбарлари томонидан «Темир дафтар»га киритилган жами эҳтиёжманд оилаларга маблағлар 100% тўлаб берилган.

Аҳоли ёрдам пулидан розими? -деган савол туғилмоқда. Ана шу мақсадда “Темир дафтар”га киритилиб, моддий кўмак олган фуқаролар билан савол-жавоблар ўтказилмоқда.

Бўстонлиқ туманида Маърифат МФЙда истиқомат қилувчи II гуруҳ ногирони Улфат Абдуваитовга Президентимиз томонидан ажратилган 1млн.сўм ёрдам пули етказилди.

Бундан ташқари Қибрай тумани Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кўп фарзандли, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 9 нафар фуқароларнинг 7 нафарига 1 млн сўм ва 3 нафарига 500 минг сўмдан ёрдам пуллари ҳадя қилинди.

Шунингдек, вилоят бўйича ишдан вақтинчалик ажралган оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишлар ҳам давом этмоқда.


Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Тошкент вилоятида ўзини ўзи банд қилганлар сони 20 минг нафардан ошди.
Давлатимиз раҳбарининг июнь ойидаги 4742-сонли Ўзини ўзи банд бўлган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Қарори қабул қилиниб, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларга қулайликлар, кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда.

Хусусан, улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 23 тадан 67 тага кенгайтирилиб, эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқароларимизнинг фаолияти легаллаштирилди ва мобил илова орқали руйхатдан ўтишлари бепул қилиб қўйилди.

Биргина Тошкент вилояти бўйича йил давомида 67 та фаолият тури бўича 28863 нафар фуқароларни рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунга қадар 20 192 нафар фуқаролар яшаш манзиллари бўйича, 18 278 нафар фуқаролар эса фаолият манзиллари бўйича рўйхатга олинди.

Ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудидаги деҳқон бозорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчилар, тикувчилар, аҳоли уйларини таъмирловчилар, транспорт васиталарига техник хизмат кўрсатувчилар, сартарошлар, нонвойларни ҳисобга олиш ва уларга тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида 200 нафардан ортиқ солиқ хизмати ходимлари жалб қилинган.

Қарор бўйича улар томонидан тарғибот ва тушунтириш ишлари самарали ташкил этилган. Натижада маиший хизматлар кўрсатиш бўйича - 4202 нафар;

- Қишлоқ хўжалиги йўнилиши бўйича – 4071 нафар;

- Ижтимоий йўналишлар бўйича - 3582 нафар;

- Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича - 3370 нафар;

- Саноат йўналишлари бўйича -2555 нафар;

- Ва Ахборот коммуникатция йўналишлари бўйича - 286 нафар фуқаролар рўйхатга олиниб бандилиги таъминланди.

Таъкидлаш керакки, солиқ органлари ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида энг чекка ҳудудларда фаолият юритаётган сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи каби 60 дан ортиқ фаолият тури билан шуғулланиб келаётган фуқароларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Халқимизнинг яхши кунларига хизмат қилиб келаётган аҳоли томонидан ушбу қарор хурсандчилик билан қабул қилинди.Сабаби, соҳада кўп йиллик тажрибаси бўлсада, аксарият фуқароларнинг меҳнат фаолияти ҳеч қаерда қонуний қайд этилмас эди. Эндиликда иш стажи меҳнат дафтарчасига ёзилади, бу эса фуқароларнинг пенсия ёшига етганида нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини бартараф этади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида қилинаётган бу каби эзгу ишлар мамлакат иқтисодиётда ўсиши ва албатта аҳоли фаровонлигини ошишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати