Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.48K subscribers
12K photos
1.64K videos
109 files
3.66K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
30 июнь Ўзбекистонда «Ёшлар куни» сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан ҳудудий инспекция раҳбарлари томонидан турли тадбирлар ташкил этилди.

Вилоятнинг туман- шаҳар 4-сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган байрам тадбирларида ўқувчи-ёшлар таклиф этилди.

Тадбир давомида ёшлар учун концерт дастурлари намойиш этилиб, инспекция бошлиқлари томонидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг эсдалик совғалари ҳамда китоблар жамланмаси ёшларга топширилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#ёшлар_куни

Тошкент вилоти солиқ тизимида фаолият юритиб келаётган барча ёшларни  30 июнь «Ёшлар куни» байрами билан табриклайман.

Бу – келажакка дадил қараётган, ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган, илм сирларини изчил ўрганаётган, Ватан тақдирини ишониб топширишга арзийдиган ёшлар байрамидир.

Бутун жаҳонда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси жуда кўпчилик инсонларнинг ҳаётига ўзгаришлар киритди. Шунга қарамай, Сизларга тилагим, ўқиш ва изланишдан асло чекинманг, улкан ва гўзал мақсадларни кўзланг.

Сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб, маънан соғлом фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини ҳамда куч-ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмаслигини тилайман.

Ўзингиз ҳамда оила аъзоларингизни асранг.
Барчангизни «Ёшлар куни» билан яна бир бора самимий табриклаб, янги ютуқлар, бахт-омад тилайман.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р. Раимов
#қонунчиликдаги_янгиликлар

1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

🔹 ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади (ПФ-6155-сон, 03.02.2021);

🔹 солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон, 23.03.2021);

🔹 асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон 14.06.2021);

🔹 маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори 20.05.2021);

🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради (ПФ-6247-сон, 16.06.2021).

Тelegram | Facebook | Youtube
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Эслатиб ўтамиз, айни дақиқаларда «Айланмадан олинадиган солиқ ҳисобот шаклига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://youtu.be/QVWGKS_8jsg
_____________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Напоминаем, прямо сейчас проходит онлайн семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление формы налоговой отчетности по налогу с оборота с учетом внесенных изменений».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://youtu.be/QVWGKS_8jsg

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Коррупцияга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

📌Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси "Ўз хавфсизлиги" бўлими ходимлари томонидан коррупцияга қарши кураш тадбирлари доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, шу бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунда солиқ тизимининг худудий ДСИ ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Куни кеча Янгийўл шаҳрида ўтказилган тадбирда ҳам тараққиёт кушандаси бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича солиқ органи ходимларига тавсиялар берилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда солиқ соҳасида коррупцияга қарши курашиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра унинг барвақт олдини олиш, коррупцияни олдини олишда жамоатчилик назоратини таъминлаш, бу борада аввало аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳит шакллантирилмаса, ижобий натижага эришиб бўлмаслигини айтиб ўтилди.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга уларнинг коррупция жиноятига қарши янада самарали курашишларида муҳим амалий аҳамият касб этади.

- Коррупция – бу давлатимизни ич-ичидан емириб, миллий хавфсизлигимизга раҳна соладиган ғоят хатарли таҳдид ва унга қарши муросасиз кураш олиб бориш – барчамизнинг бурчимиздир деди,-Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Равшан Бобоев
🔰Айни пайтда солиқ органи ходимлари корхоналарга ташриф буюрган ҳолда суҳбатлар ўтказиб, коорупциясининг салбий ҳолатлари ҳақида тушунтиришлар бермоқдалар.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Коррупцияга қарши курашиш-давр талаби!

📌Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан солиқ органи ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларига аралашмаслик ҳамда бу турдаги жиноятларга қарши курашиш масаларига бағишланган давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири вилоятнинг Юқоричирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияда бўлиб ўтди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси Ўз хавфсизлик бўлими ходимлари, туман прокротураси ҳамда Юқоричирчиқ тумани давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда бугунги кунда солиқ соҳасида коррупцияга қарши курашиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра унинг барвақт олдини олиш, коррупцияни олдини олишда жамоатчилик назоратини таъминлаш, бу борада аввало аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Таъкидлаш керакки, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида коррупцияга қарши курашиш юзасидан бошқарма раҳбарияти ва масъуллар томонидан мунтазам тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ходимларга халол ва пок бўлишлари, коррупцияга йўл қўймасликлари, солиқ органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя этишлари, фуқаролар ва солиқ тўловчиларга хушмуомалада бўлишлари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга уларнинг коррупция жиноятига қарши янада самарали курашишларида муҳим амалий аҳамият касб этади.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.