Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.49K subscribers
13.4K photos
1.87K videos
119 files
4.54K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
Хотира абадий

Бугун, 20 сентябрь куни мамлакатимиз оғир жудоликка учради – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Исоевич Барноев 56 ёшида вафот этди.

Ўктам Исоевичнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига қўшган ҳиссаси беқиёс. Ўктам Барноев Бош вазир ўринбосари лавозими билан бирга, 2020 йил июль ойидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси сифатида ҳам ишлаб келаётган эди.

Ўктам Исоевич мамлакатимиз сиёсий ҳаётида улкан из қолдириб кетди.

Давлат солиқ қўмитаси Ўктам Исоевич Барноевнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз Устозлар ва Мураббийлар!!!

Сизларни Устозлар ва мураббийлар куни байрами билан чин қалбимдан табриклайман, жуда катта меҳнат талаб қилади бу касб. Доимо ҳурмат иззатда бўлиб юриш барчангизга насиб қилсин.

Сизлар тарбиялаган, илм берган болалар келажакда етук мутахассис бўлишларини, ҳеч қачон касал бўлмасликларизни, ўзингизга ва яқинларингизга энг улуғ неъматлардан бири бўлган соғлик-саломатликни, хонадонгизга тинчлик ва хотиржамликни ҳамда бахт-саодатни тилайман!

Бугунги кунда қилаётган барча хайрли ниятларингиз амалга ошиб, дуоларингиз ижобат бўлсин!
Байрам муборак бўлсин.

Ҳурмат билан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов!
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида сайёр қабул бўлиб ўтди!

Жойида ҳал қилиш мумкин бўлган кўплаб масалалар ўз ечимини топди, айримларига ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати!
Forwarded from Blef 7777
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тайинлов

⚡️Тиллаев Акмалжон Иззатович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

📍 Тиллаев Акмалжон Иззатович 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1996 йилда Тошкент Молия институтининг иқтисод мутахассислиги бўйича ўқиб тугатган.

💼Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йил Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси Фуқароларни, хусусий корхоналарни солиққа тортиш ва бошқа даромадлар бўлими инспектори лавозимидан бошлаб, шўьба бошлиғи, бўлим бошлиғи ҳамда давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. Ушбу вазифага тайинлангунга қадар, Қибрай тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ёшлар ва хотин-қизлар бўйича мутлақо янги тизим жорий қилишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Нам необходимо внедрить совершенно новую систему по вопросам молодежи и женщин

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси масъуллари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда пандемия даврида солиқ тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Пандемия шароитда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган қарор ва Фармонларга асосан Тошкент вилоятидаги 27 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектларига нисбатан жами 96,4 млрд. сўмлик солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этилди. Мазкур сумманинг 60,2 млрд. сўми тўлиқ солиқ тўловчиларнинг ихтиёрида қолдирилган бўлса, 36,2 млрд. сўм солиқларни тўлов муддатларини узайтириш ҳисобига тўғри келади.

📎 2 800 дан зиёд кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда микрофирмаларнинг 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган 5,1 млрд. сўмлик пеня ва жарималари ҳисобдан чиқарилди.

🎥Батафсил лавҳада👆🏻

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#брифинг

📌Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси Қўшилган қиймат солиғи маьмурчилиги бўлими бошлиғи Улуғбек Сафаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда тадбиркорлик субьектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) шартлари ва тартиблари бир мунча соддалаштирилгани юзасидан маълумот берилди.

Эндиликда солиқ тўловчилар ҚҚСни қоплаш (қайтариш) учун хисобга олинган жойи бўйича давлат солиқ бошқармасига, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ариза юборадилар.

ҚҚС қоплаш (қайтариш) икки хил тартибда амалга оширилмоқда:
- тезлаштирилган тартибда (7 кундан кечиктирмай);
- умумий тартибда (60 кундан кечиктирмай).

Қўшимча маьлумотларга "Тошкент" телерадиоканали томонидан брифинг кўринишида намойиш этиладиган лавха орқали эга бўлишингиз мумкин.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
#Инвестиция
#Қибрай

Туркия билан ҳамкорликда замонавий иссиқхона иш бошлади

Қибрай туманида туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “AGRODINAMIX” ҚК МЖЧ лойиҳасининг умумий қиймати 27 млрд. 480 млн сўм бўлиб, замонавий иссиқхона мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган.

Сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддилари ушбу корхонанинг очилиш маросимида иштирок этишди.

“Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги 3,35 гектар майдонда Нидерландия (Голландия) технологиялари асосида қурилган мазкур замонавий иссиқхонада 60 нафарга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Туман ҳокими М.Миркасимов хамда сектор раҳбарлари томонидан корхона фаолияти билан танишиш билан бирга, ишчилар билан яратилган шароитлар тўғрисида ҳам суҳбатлашди.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 800 тонна помидор ва бодринг бўлиб, йилига умумий қиймати 1 млн долларга яқин 600 тонна маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирган.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Қўшилган қиймат солиғини қайтариш бир ариза билан хал бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 14 августда қабул қилинган "Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маьмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида"ги 489-сонли қарори билан тадбиркорлик субьектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) шартлари ва тартиблари бир мунча соддалаштирилди.

Эндиликда солиқ тўловчилар ҚҚСни қоплаш (қайтариш) учун хисобга олинган жойи бўйича давлат солиқ бошқармасига, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ариза юборади.

ҚҚС қоплаш (қайтариш) икки хил тартибда амалга оширилмоқда:

- тезлаштирилган тартибда (7 кундан кечиктирмай) йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0"ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади;

- умумий тартибда (60 кундан кечиктирмай) бошқа барча ҚҚС тўловчиларига қайтарилади.

Жорий йил 8 октябр холатига Тошкент вилоятида фаолият юритаётган 256 та қорхона томонидан ҚҚС ни қайтариш бўйича мурожаатлар йуборилган. Мазкур юборилган аризалар бўйича солиқ тўловчиларга 103, 4 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар корхоналарнинг хисоб рақамига қайтарилган.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси "Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги" бўлими ходимлари томонидан ўрганиш жараёнида камчиликлар аниқланган корхона раҳбарларига тегишли тавсиялар берилиб амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Тадбиркорларга қайтарилаётган қўшилган қиймат солиғи суммаси тадбиркорлик субьектларининг ихтиёрида қўшимча маблағ юзага келишига ва келгуси фаолиятларини ривожлантиришга кўмак бўлмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати