Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.48K subscribers
13.3K photos
1.85K videos
119 files
4.45K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
ЭҲФ-яширин иқтисодиётни олдини олишда самарали тизим.

Электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) тизими мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва унинг улушини камайтиришда энг фаол қўлланилаётган тизимлардан бирига айланиб улгурди.

Тошкент вилоятида бўйича жами 47 559 та корхонанинг ЭҲФ тизимига ўтиши режалаштирилган бўлса, бугунги кунга келиб, 26273 та субъект ушбу тизимдан фойдаланиб келмоқда. Шундан, 8573 таси қўшилган қиймат солиғи тўловчиларидир.

Электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) тизимининг амалиётга жорий этилиши тадбиркорлик субъектларига учун кўпгина қулайлик ва афзалликлар яратди.

– Электрон ҳисобварақ-фактура тизими биз учун жуда манзур бўлди, – дейди. “АLIFGRAND CORPARANION” МЖЧ си бош бухгалтери Жауда Карабоева– Масалан, анъанавий ҳисобварақ-фактура қоғозда тайёрланиб, уни манзилига етказиш учун транспорт харажати ва вақт талаб қилинар эди. ЭҲФ эса бу каби оворагарчиликларга чек қўйди. Энг муҳими, у қулай ва содда юритилади, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш билан боғлиқ хатоларнинг олдини олади. Шунингдек, ЭҲФнинг ҳамкорларга тезкор ва кафолатли етказиб берилиши ҳам эътиборга моликдир.

Таъкидлаш жоизки, ЭҲФ тизими орқали ноинсоф солиқ тўловчиларни аниқлаш имконияти мавжуд. Хусусан, мазкур тизим реал вақт режимида қай турдаги маҳсулотлар сотилгани ёхуд сотиб олинганига доир маълумотни давлат солиқ хизмати органларига кўриш имконини беради. Бу эса, пировардида хуфиёна иқтисодиётнинг олдини олишга хизмат қилади.

“SHAFARINA” корхонаси ҳам йил бошидан буён ЭҲФ тизимидан фойдаланмоқда. Корхона ҳисобчиси Муҳаббат Абидова тизимнинг аҳамиятини ўз фаолияти мисолида қуйидагича изоҳлайди:
– Корхонамизда ҳар ой ўртача 300 тагача ЭҲФ ва электрон ишончномалар жўнатамиз ёки қабул қиламиз. ЭҲФ тизими бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳужжатлари ва солиқ ҳисоботларини тайёрлаш жараёнини соддалаштириб берди. Айниқса, карантин даврида ушбу тизим бизга жуда қўл келди, ҳисобварақ-фактураларни мижозларга ўз вақтида электрон тизим орқали жўнатдик, ишончномаларни ҳам электрон тарзда қабул қилдик. Бундай тезкорлик ва шаффофлик ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашда ҳар икки томон учун фойдали бўляпти.

Мухтасар айтганда, мазкур тизим пул маблағларининг банкдаги ҳисоб рақамларга келиб тушиш вақтини қисқартириш, давлат бюджетига солиқлар ўз вақтида тушишини таъминлашга хизмат қилаётганини ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Пандемия даврида Тошкент вилоятида аҳолининг кам таъминланган қисми ижтимоий ҳимоя қилинмоқда
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс улгуржи савдо билан шуғулланиш хуқуқига эгами

🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябр
даги 407-сонли қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#АКТ #ИКТ

“Янги технологиялар” 25 йиллик довондан ошди

🕹“Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг
чорак асрлик солномасида улкан мақсадлари – ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар мазмунли саҳифа бўлиб муҳрланган❗️

📎 Бугунги кунда Марказ томонидан рўйхатга олинган 5️⃣ млн.дан ортиқ электрон калитлардан 🔑 тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар фаол ♻️ фойдаланиб келмоқда.

👉 Туғилган кун соҳибининг фаолияти ва ютуқлари ҳақида батафсил
__________________________

НИЦ "Новые технологии": рубеж в 25 лет

🕹 В четвертьвековой летописи научно-информационного центра ГНК «Новые технологии» – масштабные цели, воплощенные в действующие социальнозначимые проекты.

📎 Более 5️⃣ млн. электронных 🔑ключей, зарегистрированных Центром, активно ♻️ используют субъекты предпринимательства и граждане.

👉 Подробнее о деятельности и достижениях именинника

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ютуқли_ўйинлар

Chevrolet Nexia 3 автомобили ва бошқа қимматбаҳо совринлар соҳибларини кутмоқда

Шошилинг, ✔️15 сентябрь (соат 12:00) гача ютуқли чек ўйинларининг учинчи тиражи учун чекларни рўйхатдан ўтказиш мумкин.

❗️ Муҳим! Юқорида кўрсатилган муддатдан кейин рўйхатдан ўтказилган чеклар тўртинчи тиражда иштирок этади.

📲 SOLIQ мобил иловаси геолокациясида 📍 Тошкент шаҳридаги онлайн касса билан жиҳозланган савдо шохобчалари жойлашган ерни билиш мумкин.

📢 Учинчи тираж ўйинини 1️⃣6️⃣ сентябрь соат 16:00 да Му5 телеканалида 📹 жонли эфирда томоша қилинг.

🎉🎉🎉 Рекорд! Учинчи тираж учун (14.09. ҳолатига) 31 647 та чек рўйхатдан ўтказилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #НДС

ҚҚС суммасини қоплаш (қайтариш) давом этади

6️⃣0️⃣ кундан кечиктирмай – барча ҚҚС тўловчиларининг барча тоифалари учун аризалар кўриб чиқилади.

Мустасно:
йирик солиқ тўловчилар;
дипломатик ваколатхона вакиллари;
маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари ("0" ставка);
солиқ мониторинги иштирокчилари.

Улар учун тезлаштирилган тартиб (7️⃣ кундан кечиктирмай) назарда тутилган.

▶️Аризалар ДСБ ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига 📤 юборилади
▶️ариза берилган кундан бошлаб 🔎кўриб чиқилади

Август ойи бошидан буён ДСҚга 1 711 та ариза 📥келиб тушди.

♻️ Умумий миқдори 1 272,8 млрд. сўм бўлган 400 дан зиёд ариза қаноатлантириш учун Молия вазирлигига юборилди.

👉 Батафсил ДСҚ инфографикасида

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#АКТ
#ИКТ
🖥«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази 2️⃣5️⃣ ёшда 🎊

🔹Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази фаолияти 📹"Ўзбекистон 24" телеканали нигоҳида.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма ❗️2020 йил 15 сентябр

август ойи учун:

- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

- меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(АВ рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь, 16-банди).
————————————————-
#налоговая_отчетность

🗓 Напоминаем ‼️ 15 сентября 2020 года последний день

за август:

- представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного налога на доходы физических лиц, а также представления отчетности и уплаты социального налога
(часть первая статьи 389 Налогового кодекса, части четвертая и пятая статьи 407 Налогового кодекса).

- представления в органы государственной налоговой службы по месту учета районного (городского) отдела Пенсионного фонда сведений о выплатах пенсий по случаю потери кормильца и инвалидности вследствие трудового увечья или профессионального заболевания, связанных с исполнением работниками трудовых обязанностей
(пункт 16 Положения, рег. МЮ № 2836 от 03.11.2016 г.).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#сўровнома

Сиз – жисмоний шахс, ташкилот раҳбари, ҳисобчи ёки якка тартибдаги тадбиркормисиз?
Солиқ тўловчи шахсий кабинетининг жорий ҳолати Сизга маъқулми: тақдим этилаётган хизматлар, функциялари ва дизайни?

🔊ДСҚ солиқ тўловчининг шахсий кабинетига оид 💬 сўровномада иштирок этишга таклиф этади.

⚡️Ҳар бир фойдаланувчининг фикри муҳим!

Солиқ хизматлари сифатини 📈янада ошириш учун 👤 аноним сўровномада иштирок этинг ❗️

Сўровнома ҳаволаси 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

🤝 Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Channel name was changed to «Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси»
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Ҳовли жойларнинг суғорилмайдиган, яъни лалмикор ва фойдаланилмайдиган қисмидан солиқ ундириладими
Ундирилса, қандай тартибда бўлади

🔵 Солиқ кодексининг 435-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базаси ҳисобланади.

👉 Яъни суғориладиган ва суғорилмайдиган ер майдонларига алоҳида- алоҳида солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда солиқ ҳисобланади.

👉 Шунингдек, ажратилган ер майдонидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликдан қатъий назар ер солиғи ҳисобланиб, солиқлар тўланади.

❗️ 2020 йил учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрь❗️

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Охангарон шаҳрида давлат солиқ идоралари раҳбарлари билан матбуот анжумани ўтказилди

2020 йилнинг 16 сентябрь куни Оҳангарон шаҳрининг Маданият ва Истироҳат боғида Тошкент вилоят ҳокимлиги Охангарон шаҳар хокими Акром Эшонқулов, вилоят давлат солиқ бошқармаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Отабек Рахмонов ҳамда Молия бошқармаси Даромад бўлими бошлиғи Шахобжон Гайбердиевлар томонидан тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситаларининг ходимлари учун “Тадбиркорлик субъектларига қонун хужжатлари асосида берилган солиқ имтиёзлари ва преференцияларни афзалликларини белгиланган тартибда қўлламаслик ҳамда тадбиркорларнинг зиммасига ортиқча юкламалар қуйилишига қарши курашиш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес ривожига кўрсатилаётган амалий ишлар”мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Шаҳар хокими Акром Эшонқулов маҳаллий тадбиркорлар билан мавжуд муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот уюштирди, у сўзга чиқиб, бугунги кунда
тадбиркорларга кўпроқ эркинлик яратилаётгани, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишнинг янги тизими йўлга қўйилганини,тадбиркорлар манфаатларини кўзлаб иш юритишини, бизнес фаолиятида дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда яқиндан ёрдам беришини айтиб ўтди.

Вилоятда тадбиркорлар зиммасига ортиқча юкламалар қуйилмаслиги учун жорий йилда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва келгусидаги режалар хусусида гапирди.

Охангарон шаҳрида хозирги кунда 1287 та тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан, 91 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинди. Бундан ташқари шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш ва фуқароларнинг қўшимча даромад манбаига эга бўлишлари учун Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ПҚ-4498 сонли қарорига асосан дастурлар доирасида тижорат банклари томонидан 1 сентябр холатига жами 4 млрд. 945 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилгани, "Хар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида 3 млрд. 385 млн. сўм, "Хунармандчиликни ривожлантириш" дастури доирасида 60 млн. сўм, "Ёшлар келажагимиз" дастури доирасида 1 млрд.500 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида 120 га яқин фуқароларнинг ўз-ўзини банд қилиш ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишлари таъминланганлиги хақида айтиб ўтди.

Йиғилиш иштирокчиларига Охангарон шаҳрида йил охирига қадар яна 7 та лойиха ишга туширилиши ва 866 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилгани, жорий йил давомида Инвестиция дастурига мувофиқ умумий қиймати 2 трлн.182 млрд.174 млн.сўмлик 12 та Саноат лойихаларни ишга тушириш, натижада маҳаллий аҳоли учун 1415 га яқин иш ўринлари яратилиши тўғрисида таькидлаб ўтди.

Матбуот анжумани давомида солиқ идоралари ходими Отабек Рахмоновга тадбиркорлик субъектлари томонидан турли хил мурожаатлар келиб тушди. Барчаси кўриб чиқилди ва тўқсон фоизи жойида қаноатлантирилди.Кўрилган масалалар юзасидан солиқ идоралари ходимлари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига хам жавоблар қайтарилди.

Тадбиркорларнинг билимини ошириш мақсадида шаҳримизни 4 та сектор раҳбарлари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётир, – дейди Анвар Турдибаев Охангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи. Шу мақсадда шаҳримизнинг барча ҳудудларида ўтказиб келинаётган ўқув-семинарлар, давра суҳбатларида экспорт фаолиятининг ҳуқуқий ва амалий асослари, маҳсулотни сотиш мумкин бўлган хорижий бозорлар, ҳамкорлар топишнинг қоида ва тартиблари, тадбиркорлик субъектларига қонун хужжатлари асосида берилган солиқ имтиёзлари ҳақида маълумотлар тарғиб қилинмоқда.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шароитлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этишдан иборат бўлди.