Toshkent viloyati soliq boshqarmasi
1.51K subscribers
12.3K photos
1.68K videos
112 files
3.83K links
Toshkent viloyati davlat soliq boshqarmasining telegramm kanali

Murojaat uchun: t.iss.one/tosh_vil_maslahat
Tel: 📞71-200-20-21📞 78-150-49-56
Sayt: soliq.uz
Fecebok:https://www.facebook.com/toshkentv.dsb
Instagram: https://instagram.com/soliqpressa_
Download Telegram
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Давлат тадбиркорлик субъектларини қандай қўллаб-қувватламоқда” видеоконференциясини ўтказади

Видеоконференцияга ташриф буюрган ҳолда, сиз:

▶️ давлат томонидан тақдим этилган имкониятлардан самарали фойдаланишингиз;

▶️ ўз корхоналарингиз молиявий аҳволини яхшилашингиз;

▶️ бизнеснинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига доир мавжуд саволларга жавоб олишингиз мумкин.



@minfinuzb @toshkentviloyatmoliya @soliqnews #vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир

Шавкат Мирзиёев: Общенародное движение “Доброта и поддержка” – яркое проявление мощи нашего государства и народа

#Mirziyoyev #videoselektor #qurilish #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Солиқ идоралари Янгийўлда эҳсон қилдилар.

Янгийўл туманининг деҳқон бозорида коронавирус пандемияси хавфи бошланган кундан хозиргача 43 та савдо ярмаркаси ташкил этилди. Уларнинг самарали фаолият олиб бориши учун 35 дан зиёд савдо растаси ажратилди. Ҳар бир савдо нуқтасида тўлов терминали ўрнатиш, расталар озодалигини таъминлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ушбу синовли бир даврда аҳолини арзонлаштирилган мева-сабзавот, полиз, гўшт, тухум, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида чекка маҳаллаларда хам савдо ярмаркаларини ташкиллаштиришни сўраб солиқ идораларига Янгийўл тумани Кўкаламзор махалласи, Шодлик кўчасида яшовчи Галина Майскова томонидан мурожаат қилинган.

Мухтасар айтганда, Кўкаламзор фуқаролари ҳам Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи раҳнамолигида яратилаётган шароит ва имкониятлардан кенг фойдаландилар, дастурхонларига тўкинликни таъминлаш мақсадида мурожаат қилинган кунни ўзида солиқ идоралари томонидан савдо ярмаркаси ва сифатли савдо хизмати кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилди.

- Қўшниларимиз керакли маҳсулотларни ярмаркадан сотиб олган экан. Мен ҳам бошқа жойга бориб юрмай, шу ердан харид қилиб қўя қолдим. Бозордагидан анча арзон.Энг муҳими, қулай жойда жойлашган, барчасининг сифатига кафолат бор. Махалламиз аҳолисига озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериш ишларида фидойилик кўрсатган тадбиркорларимизга ва солиқ идораларига миннатдорчилик билдираман,-деди Галина Майскова.

Шунингдек Янгийўл тумани худудида жойлашган "Қушёғоч" МФЙда Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қудратали Маматисаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаменти Янгийўл тумани бўлими бошлиғи Ифтиҳор Султонов ва мутасаддилар иштирокида қурбонлик қилинди. 1 та мол суйиб, гўшти 127 нафар кам таьминланган ва эҳтиёжманд инсонларга тарқатилди.

Солиқ идоралари томонидан ярмаркалар давом этмоқда. Сиз учун яратилаётган қулайлик ва шароитлардан унумли фойдаланинг.
Уйда қолинг ҳамда ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.