Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.3K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги янада оширилади

Бугунги кунда фойдаланилмаётган объектларни хўжалик фаолиятига тезкор жалб этиш механизмини янада такомиллаштириш, бўш турган объектлардан оқилона фойдаланиш ҳамда улар негизида замонавий ишлаб чиқаришларни ва янги иш ўринларини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/ishlab-chiqarish-maydonlaridan-foydalanish-samaradorligi-yanada-oshiriladi/
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
Енгил саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сонли қарорига асосан
2020 йил 1 январдан бошлаб:

ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

▶️Батафсил:
https://www.facebook.com/Soliqpressa/posts/1098291763714722
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш тартибидаги ўзгаришлар тушунтирилди

Давлат солиқ қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/foydalanilmaetgan-obektlarga-nisbatan-tasirchan-soli-mehanizmlarini-llash-tartibidagi-zgarishlar-tushuntirildi
____________________________
Особенности налогообложения неиспользуемых объектов

В Государственном налоговом комитете прошел семинар по информированию общественности о сути Постановления Кабинета Министров Узбекистана «О мерах по дальнейшему повышению эффективности использования производственных площадей» от 13 августа 2019 года.

▶️Подробно: https://soliq.uz/press-services/news/show/osobennosti-nalogooblozhenija-neispolzuemih-obektov
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 апрелдан солиқ қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

❇️Президентимизнинг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармони ўз кучини йўқотади. Ушбу фармон билан:

🔻 хўжалик юритувчи субъектларга беш йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, янги технологик ускуналар харид қилиш, янги қурилиш шаклида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли солиқ даврида амортизация ажратмаларини чиқариб ташлаган ҳолда, аммо солиққа тортиладиган даромаднинг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи;

🔻 солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган юридик шахслар учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани харид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиёзлари берилган эди.

(«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» ПФ-6112-сон. 2020 йил 17 ноябрь.)

❇️ 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.

(Президентимизнинг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарори. 2021 йил 2 март.)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар бўлди?

👉Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди. (ВМҚ-322-сон, 20.05.2021 йил)

👉Уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. (ПҚ-5087, 21.04.2021 йил)

👉 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини автоматик тарзда тўлдириш тартиби ўзгарди. (АВ № 3221-2-сон, 06.05.2021 йил)

Қуйидагилар ихтиёрий равишда тажриба асосида жорий этилди:

👉 тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби;

👉 электрон шартномалар асосида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номлари ва идентификация кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиби.
(ВМҚ-249-сон, 28.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
#солиқ_имтиёзи

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантиришнинг янги чоралари белгиланди

Президентимизнинг «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5178-сон қарори билан мамлакатимизда ипакчилик ва жун саноатини ривожлантиришнинг янги чоралари белгиланди.

Ҳужжат билан ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар, шу жумладан, аъло бахмал тўқиш ҳажмини ошириш ва тўқилган матоларни республикада кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram