Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.3K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хўжайли
#меҳр_саховат

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрам совғалари улашилди

Давлат солиқ қўмитаси масъуллари 🎄янги йил арафасида Хўжайли туманидаги 1-сонли меҳрибонлик уйида бўлиб у ердаги шароитлар ҳамда 📚таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишди ва 👨‍👧‍👦мурғак қалб эгаларига 🎁🛍байрам совғаларини топширди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзини ўзи банд қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

❇️ Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар 👥 учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига 📝 яна бир фаолият – «Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш» киритилди.

🇺🇿 Бу Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган.

👉 Ҳужжатдаги бошқа меъёрлар ҳақида батафсил
__________________________________

Утверждено Положение о порядке самозанятости

❇️В перечень 📝 видов деятельности (работ, услуг) доступных самозанятым лицам 👥, включен еще один – «Деятельность по сохранению и использованию объектов нематериального культурного наследия (аския, лапар и дорбозлик)».

🇺🇿 Это предусмотрено постановлением Кабинета Министров

👉 Подробнее о других нормах Положения

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Хўжайли
#меҳр_саховат

Хўжайли туманини ривожлантириш йўлида

🇺🇿Давлат солиқ қўмитаси раисининг махсус штаби томонидан Хўжайли тумани аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиб уларнинг бандлигини таъминлашга 👷🧑🏻‍🍳👨🏻‍🏭 қаратилган самарали ишлар ташкил этилмоқда.

♻️Давлат солиқ қўмитаси раиси махсус штаби мутасаддилари ҳудудда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Хўжайли туманида бўлди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

Ўтган ҳафта давомида солиқ соҳасида рўй берган энг сўнгги хабарлар билан яна

СОЛИҚ ВАҚТИ

🗓 2️⃣1️⃣2️⃣6⃣ДЕКАБРЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хўжайли
#ярмарка

Аҳоли учун байрам ярмаркаси

🎄
Янги йил арафасида 📍Хўжайли туманида Давлат солиқ қўмитаси раиси махсус штаби томонидан 🎂🍫 озиқ-овқат ва 🍊қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 🛒ярмаркалари ташкил этилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Касаллик варақасида бўлган даврим учун ҳисобланадиган пулдан солиқ ушлаб қолинадими

🔵 Меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотганлик учун ходимга тўланадиган тўловлар (касаллик варақаси асосида) жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодекси, 377-моддаси).
✔️Ушбу даромадлар ўз навбатида жами даромадлар таркибига киради ҳамда белгиланган тартибда 12 % ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
————————————-
#вопрос_ответ
#клиентоориентированность

🔴 Облагаются ли налогом деньги, начисленные за мой больничный лист

🔵 Выплаченные сотруднику доходы при временной утрате трудоспособности (на основании больничного листа) относятся к прочим доходам физического лица (статья 377 Налогового кодекса).
✔️Указанные доходы, в свою очередь, включаются в состав совокупного дохода и в установленном порядке облагаются налогом на доходы физических лиц по ставке 12%.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб
#солиқчи_кўмакчи

ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш тартибларини тушунтириб берсангиз?

ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш ва гувоҳнома олиш учун солиқ тўловчилар 👩🏻‍💻 электрон ариза юборишлари лозим.

👉 Электрон ариза 💻 my.soliq.uz электрон сайтига кириб, ҚҚС тўловчиларини аниқлаш модулига кирилади ва ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш ойнаси орқали юборилади.

👉 Ариза шаклида солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.

☝️ Солиқ тўловчи қуйидаги амалларни бажаради:
✍️ Қайд этилган маълумотларда ўзгаришлар мавжуд бўлса янги маълумотларни киритади;
✍️ Қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтилаётган сана киритилади ва “Юбориш” тугмаси босилади.

🗓 Солиқ органлари томонидан 5 кун муддатда ариза кўриб чиқилиб, солиқ тўловчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида Гувоҳнома"🧾💻 юборилади.

Ихтиёрий рўйхатдан ўтувчи солиқ тўловчи ўзининг шахсий кабинети орқали у солиқ органига шахс ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 1-санаси бошлангунга қадар,
мажбурий тартибдагилар эса 5-санасидан кечиктирмасдан ариза тақдим этади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

Омадли чек соҳиблари янги йилни муносиб туҳфалар билан кутиб олмоқда

🕌Бухоро мезбонлик қилган ютуқли чек ўйинлари VI байрамона тиражида 2️⃣0️⃣ дона 🎁соврин ўз эгаларини топди.

⚡️Юртдошларимиз ютуқли чек ўйинлари орқали айни пайтгача жами 1️⃣2️⃣0️⃣ та соврин, жумладан, 6️⃣ дона 🚘Chevrolet Nexia 3 автомобилини 🎊қўлга киритди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_жавоб
#солиқчи_кўмакчи

🔴 Бизнинг корхона ишчилар учун текин тушлик ташкил қилган. Шу тушликка қилинган харажатларни ҳисоблаб, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида 12% даромад солиғи тўлаяпмиз. Ушбу тушлик пулларидан ижтимоий солиқ ҳам тўлаймизми

🔵🧑🏻‍🍳 Озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) ҳисобланади (Солиқ кодекси,371-373-моддалар).

📌Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир (Солиқ кодекси, 403-модда).

🧮 Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси юридик шахсларнинг меҳнатга хақ тўлаш тарзидаги харажатлари суммаси сифатида аниқланади (Солиқ кодекси, 404-модда).

Корхона ишчиларига берилаётган тушлик қийматидан (овқат пулидан) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи билан бирга ижтимоий солиқ ҳам тўланади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#мурожаатнома_2021
#послание_2021

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида кириб келаётган 2021 йилни "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб номлашни таклиф этди.
________________________

🇺🇿 Сегодня, 29 декабря 2020 года, Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Послании к Олий Мажлису предложил объявить предстоящий 2021 годГодом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хўжайли

Янги йилга янги мактаб ва боғчалар

Давлат солиқ қўмитасига бириктирилган 📍Хўжайли туманида 🎄байрам арафасида 3 та 👭мактабгача таълим ташкилоти ва туман марказидан 32 км узоқликда жойлашган "Қумжиққин" ОФЙ да 📚янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#мурожаатнома_2021

Президент Мурожаатномаси: 2021 йилда солиқ соҳасида нималар ўзгаради?

🔹Келгуси йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
🔹Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.
🔹Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак бериш давом эттирилади.
🔹Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади.
🔹20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#урганч
#саховат_ва_кўмак

Урганч янада кўркам қиёфа касб этади

Урганч шаҳрида “Маҳалла драйверлари”ни аниқлаш бўйича 11 минг хонадон хатловдан ўтказилди. 577 та хонадонда тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚҚС #НДС
#солиқчи_кўмакчи

✍️Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари 2020 йил 1 апрелга қадар божхона тўловлари бўйича қўлланилган мақсадли имтиёз натижасида юзага келган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммасини ҳисобга олади.

🖇Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан қўшма хати имзоланди.
___________________________

✍️ Участники свободных экономических зон вправе до 1 апреля 2020 года принимать к зачету суммы налога на добавленную стоимость в виде средств, высвободившихся и направленных на установленные законодательством цели в связи с представлением налоговых льгот при импорте товаров.

🖇 По этому поводу подписано совместное письмо Государственного налогового комитета Республики Узбекистан и Министерства финансов Республики Узбекистан.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Давлат солиқ қўмитаси номидан ва шахсан ўз номимдан Сизларни кириб келаётган янги – 2021 йил билан чин қалбимдан табриклайман.

2020 йил инсоният олдига янги муаммо ва қийинчиликларни қўйишига қарамай, биз кўплаб йўналишларда ютуқларга эришдик. Бунда Сиз, солиқ тўловчиларнинг давлат олдидаги мажбуриятларингизни бажаришга бўлган масъулиятингиз муҳим ўрин тутади.

2021 йилда ҳам давлат солиқ хизмати органларининг барча ходимлари умумий мақсад – аҳоли турмуш фаровонлиги ва мамлакат ривожи йўлида ишлашни давом эттиради. Солиқ хизмати органлари тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори бўлишда, инсофли солиқ тўловчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этади.

Янги йилда, албатта, олдимизга қўйилган вазифаларни бажариб, барча мақсадларимизга эришамиз, янги марраларни забт этамиз!

Азиз ватандошлар, янги – 2021 йилда сиҳат-саломатлик, бахту саодат ва фаровонлик ҳамроҳингиз бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
Шерзод Кудбиев