Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.4K subscribers
7.89K photos
1.89K videos
157 files
8.33K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ:🧾 Ютуқли ўйин чекларини берадиган савдо нуқталари 📍манзилини “SOLIQ” мобил иловасидан топсам бўладими?

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз #Онлайн_НКМ

🔴 Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатишга сарфланган харажатлар учун БҲМнинг 10 баробари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида солиқ суммасидан имтиёз қўлланилиши белгиланган, бу вазиятда айланмадан солиқ ҳисоботида қандай йўл тутайлик

🔵 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси 030-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши) ва фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фойда солиғи бўйича имтиёзлар) онлайн-НКМ харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасини белгиланган айланмадан олинадиган солиқ ставкасига бўлиб, юзга кўпайтириб кўрсатилган ҳолда имтиёздан фойдаланиши мумкин.

👉 Мисол учун, тадбиркорлик субъекти чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. Онлайн-НКМни харид қилиш ва ўрнатиш харажати 3 млн.сўмни ташкил этади. ПФ-5813-сон Фармонига асосан солиқларни 3 млн.сўмга, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш лозим. Демак, 2 230,0 минг сўмгача имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботининг 2-иловаси
030-сатрида 55 750,0 минг сўмни (2 230 000 /4 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммаси 2 230,0 минг сўмга;

фойда солиғи ҳисоботининг 3-иловаси 071-сатрида 14 866,7 минг сўмни (2 230 000 / 15 х 100) кўрсатган ҳолда солиқ суммасини 2 230,0 минг сўмга камайтирилиши лозим.

❗️Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта онлайн НКМ харид қилиниб рўйхатдан ўтказилса, имтиёз суммаси онлайн НКМ сонига кўпайтирилади.

❗️Ушбу турдаги имтиёзлар бир марталик имтиёз бўлганлиги ҳамда солиқ базасини эмас, балки солиқ суммасини камайтириш бўйича қонунчиликда бошқа шу каби имтиёзлар белгиланмаганлиги сабабли, солиқ ҳисобот шаклларида солиқ суммасини камайтириш имкониятини берувчи алоҳида сатр жорий этилмади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#онлайн_семинар

🔴 Мен дорихонамга "Semurg" номли онлайн назорат-касса машинасини олганман. Шу касса аппаратни олган фирмага 50 000 сўм ҳар ой абонент тўлови ўтказишим керак экан. Бу ўтказиладиган тўлов нима учунлигини тушинтириб бера олишмаяпти. Шу ҳакида тушунча бера оласизми

🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорига мувофиқ онлайн НКМ ва (ёки) виртуал кассага кафолатли узлуксиз техник хизмат кўрсатиш ТХКМ билан тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Яъни шартнома асосида ТХКМ сизга қарашли онлайн НКМ ёки виртуал кассани узлуксиз ишлашини таъминлаши лозим. Мазкур қарор талаблари асосида онлайн НКМ ёки виртуал касса носоз ҳолга келган тақдирда, ТХКМ бир кун ичида захирадаги онлайн НКМ ёки виртуал кассани ўрнатиб ёки уни созлаб бериши белгиланган. ТХКМ хизмат нархлари, тадбиркорлик субъекти билан тузилган ўзаро шартнома асосида белгиланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#онлайн_семинар

🔴 Биз замонавий онлайн НКМдан фойдаланаяпмиз, лекин бугунги кундаги НКМлар фақат Humo ёки Uzkard карталарини қабул қилади. Нимага битта қурилмада барча турдаги карталардан тўлов қабул қила олмаяпмиз

🔵Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарорида онлайн НКМ ёки виртуал кассаларга барча турдаги банк карталарини қабул қилиш мажбурияти юклатилмаган. Humo ёки Uzkard банк карталарини қўллаб-қувватлаш бу онлайн НКМ ёки виртуал касса ишлаб чиқарувчиларининг қўшимча имконияти ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчиларнинг Марказий банк билан интеграция ишларини жадаллаштириб, барча турдаги банк карталарини қўллаб-қувватлаш имкониятини яратиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Audio
#ютуқли_ўйинлар
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: 🧾 Ютуқли ўйин чекини рўйхатдан ўтказиб бўлгач, 🗑ташлаб юборса бўладими?


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#COVID19 #савол_беринг_жавоб_берамиз

Кўчмас мулкни ижарага беришда даромад солиғи бекор қилинди

🧑🏻‍💼💬
Давлат солиқ қўмитаси имтиёзларни қўллаш бўйича тушунтиришларни эълон қилишни давом эттиради.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаш мумкин ва нима учун ижара тўловининг энг кам ставкаси бекор қилинди

👉 Батафсил
______________________

#COVID19 #вопрос_ответ

Отменен подоходный налог с аренды недвижимости

🧑🏻‍💼💬
ГНК продолжает публиковать разъяснения, касающиеся применения льгот.

Как применить льготу по отмене НДФЛ и для чего отменены минимальные ставки арендной платы

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube