Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.87K photos
1.88K videos
153 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️⚡️⚡️Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) яширилган солиқ базаси суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди.

Булар:
-қўшилган қиймат солиғи;
-акциз солиғи;
-фойда солиғи;
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
-ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
-мол-мулк солиғи;
-ер солиғи;
-ижтимоий солиқ.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

📌Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий солиқ ставкаси 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 30 фоизгача туширилган.
Бунинг натижасида 2019 йил давомида илгари фаолиятини тўхтатган 66 минг нафар (45%) ЯТТлар фаолиятини қайта тиклади, 109 минг нафар жисмоний шахслар рўйхатга олинди ва уларнинг сони 245 мингтага етди.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

🔗Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) рўйхати ва уларга доир солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.

🔗Солиқ ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий белгиланган), шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставкада белгиланади.

(Солиқ кодекси 289-модда)

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

🏞 Маълумки, жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар кесимида алоҳида белгиланган. Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари билан https://lex.uz/docs/4635016#4636653 манзилида танишишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

🚙Автотранспорт воситаларини ювишга ихтисослашган корхоналар ер усти сув ресурслари манбаларидан фойдаланса 1 куб метр учун 1380 сўм, ер ости сув ресурслари манбаларидан фойдаланганда эса 1730 сўм миқдорида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлайди.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

🧑‍💻ЯТТ

🔗Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади.

🔗Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи, бироқ якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларга солиқ солиш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида якка тартибдаги тадбиркор сифатида қаралади.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

📚Нотижорат ташкилотлар

🔗Қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс Солиқ кодексида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар:

▪️даромад олиш мақсадига эга бўлмаса;

▪️даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

Қуйидаги солиқ турлари бўйича тушумлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ўтказилади:

👉жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

👉жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

👉жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

👉сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

👉қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно.

("2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни).

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

📎Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:

▪️фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;

▪️юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;

▪️юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;

▪️пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;

▪️қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда.

(Солиқ кодекси, 127-модда)


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube