Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.87K photos
1.88K videos
153 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#Савол_жавоблар
Қайси юридик шахслар микрофирмалар ва кичик корхоналарга киради

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-2-моддасига мувофиқ, йирик солиқ тўловчилар - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, солиқ маъмуриятчилигига мансуб бўладиган айрим тоифадаги юридик шахслардир.

▪️Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди. Бунда, юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 3023, 18.06.2018 й.) билан белгиланади.

📞1198
🌍www.soliq.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар

Электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига учинчи шахслар (товарларни сотувчилар) учун тўловларни қабул қилишга ҳақлими

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан бошлаб электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига учинчи шахслар (товарларни сотувчилар) учун тўловларни кейинчалик уларни белгиланган тартибда инкассация қилиш шарти билан қабул қилиш ҳуқуқи берилади.

📞1198
🌍www.soliq.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар
Маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқни қанча миқдорда тўлайди

▪️Маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг календарь йилида хизматлар кўрсатишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаса, фаолият кўрсатиш жойидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойига Тошкент шаҳрида – 350,0 минг сўм, Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 200,0 минг сўм, бошқа шаҳарларда – 100,0 минг сўм ҳамда бошқа аҳоли пунктларида – 50,0 минг сўм қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар.


📞1198
🌍www.soliq.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар
Фаолиятни бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор тадбиркор қатъий белгиланган солиқни қанча миқдорда тўлайди

▪️Фаолиятни бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаса, фаолият кўрсатиш жойидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойига Тошкент шаҳрида – 300,0 минг сўм, Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 200,0 минг сўм, бошқа шаҳарларда – 100,0 минг сўм ҳамда бошқа аҳоли пунктларида – 50,0 минг сўм қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар.

📞1198
🌍www.soliq.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар
Мен пенсионерман, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Боғибўстон кўчасидаги ховлимнинг ер майдони 600 кв.м, 2019 йил учун қанча ер солиғи тўлашим керак

▪️Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги 162-сон қарорига мувофиқ, Яккасарой туманидаги Боғибўстон кўча 2-зонага киради.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 16-иловаси 5-жадвалига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 2-зонага якка тартибда уй-жой қуришга бериладиган ерлар учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғининг базавий ставкаси 1 кв.м учун 766,1 сўм қилиб белгиланган.
Солиқ қонунчилигида пенсионерларга ер солиғидан имтиёзлар берилиши назарда тутилмаганлиги сабабли 2019 йил учун 459 660 сўм (600*766,1) ер солиғи тўлайсиз.



📞1198
🌍www.soliq.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар
Якка тартибдаги тадбиркор ёлланма ходими учун қатъий белгиланган солиқ тўлайдими

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 августдан бошлаб, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган.


📞1198
🌍www.soliq.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар
Мен пенсионерман, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Боғибўстон кўчасидаги ховлимнинг умумий майдони 313 кв.м ва турар жойнинг кадастр қиймати 527 320 000 сўм, 2019 йил учун қанча мол-мулк солиғи тўлашим керак

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон қарорининг 15-иловасига мувофиқ, шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган уй-жойлар ва квартиралар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 0,25 % қилиб белгиланган.
Солиқ кодексининг 275-моддасига мувофиқ, пенсионерлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами яъни 60 кв.м доирасида имтиёзга эга.

▪️Шундай қилиб, Сиз 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан 252 709 сўм имтиёзга эга бўласиз ва 1 065 591 сўм мол-мулк солиғи тўлайсиз ((527320000*025%/313*((313-60)).



📞1198
🌍www.soliq.uz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#савол_жавоблар

Ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари мавжудми?

Ҳа, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқни ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоиз миқдорида тўлайдилар.


Каналга қўшилиш учун👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdP-wBXAqcJepg
#савол_жавоблар
Воситачилик хизматини кўрсатувчи ЯТТ томонидан солиқ режимини ўзгартириш учун асос сифатида қайси кўрсаткич олинади?

Ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар товар айланмаси 100 млн. сўмдан ошганидан сўнг қайси солиқ режимига ўтказилади ва янги солиқ режимида белгиланган солиқ ставкалари?

2019 йил 1 январдан
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ялпи тушумдан ягона солиқ тўлови ставкаси 4 фоизли ставкада тўланади. (АВ 19.03.2019 йил 3143-сон Низомга мувофиқ).

2019 йил 1 августдан бошлаб, календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши белгиланди (ЎзР Президентининг 27.06.2019 йил ПФ-5755-сонли фармони).
#савол_жавоблар
Жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?

Жавоб:
Солиқ кодексининг 275-моддасига асосан қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди:

“Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган фуқароларнинг;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг;

ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг;

пенсионерларнинг;

I ва II гуруҳ ногиронларининг;

собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёҳуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёҳуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг);

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар - муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;

Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган имтиёзлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон (60 кв.м) ўлчами доирасида берилади ҳамда имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ–1902-сонли ва 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорларига мувофиқ, дастур доирасида қурилган уй-жойлар ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.
#савол_жавоблар

Якка тартибдаги тадбиркор айланма маблағлари 100 млн. сўмни ташкил қилса, қандай солиқ тўлайди?

Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилги бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан:

▪️ календарь йили давомида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушуми 100,0 млн. сўмдан ошмаганда, ушбу қарорнинг 9-иловадаги ставкалар бўйича ҳар ойда қатъий белгиланган солиқ ва Солиқ кодексининг 311-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ягона ижтимоий тўловларни;

▪️ календарь йили давомида товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган тушуми 100,0 млн. сўмдан ошган, бироқ бир млрд. сўмдан ошмаганда, ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлайди.
#савол_жавоблар

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатиши қай тарзда амалга оширилади?

▪️Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топширади.
▪️Ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини белгиланган муддатларда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига топширади.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар

🤔 Якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасини олдим, қатъий солиқни қачондан бошлаб тўлашим керак?

👉 Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар

ЯТТ (коллеж битирувчисиман) олти ой қатъий белгиланган солиқдан имтиёзли муддат тугагандан кейин еттинчи ойда фаолиятимни тугатсам солиқ туламайманми?

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолият уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#савол_жавоблар

Маҳаллий кенгашлар томонидан юридик шахсларнинг айрим солиқларини тўлаш муддатини узайтириш қандай тартибда амалга оширилади?

Ушбу мавзу юзасидан солиқ тўловчилар йўллаётган саволларга жавобларни тақдим этамиз.

Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/mahalliy-kengashlar-tomonidan-yuridik-shahslarning-ayrim-soliqlarini-tolash-muddatini-uzaytirish-qanday-tartibda-amalga-oshiriladi
#савол_жавоблар
#онлайн_НКМ

🔴 Онлайн назорат – касса машиналари ва виртуал кассаларни Давлат реестрига киритиш қай тартибда амалга оширилади ?

🔵 Онлайн назорат – касса машиналари ва виртуал кассаларни Давлат реестрига киритиш, Давлат солиқ қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат реестрига киритилган ва ҳар бир онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий сайти ва фискал маълумотлар операторининг www.ofd.uz сайтида эълон қилиб борилади.
#савол_жавоблар
#онлайн_НКМ

🔴 Онлайн назорат – касса машиналари ва виртуал кассаларни қаердан сотиб олиш мумкин ва уни расмийлаштириш тартиблари қандай амалга оширилади?

🔵 Тадбиркорлик субъектлари Давлат реестрига киритилган онлайн назорат – касса машиналари ва виртуал кассаларни эркин равишда бозор ва дўконлардан, техник хизмат кўрсатиш марказларидан ва бошқа савдо нуқталаридан мустақил равишда харид қилишлари мумкин.
👉Сотиб олинган қурилмани давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш учун ушбу қурилмага хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган техник хизмат кўрсатиш марказига 📄 ариза билан мурожаат қилинади ва у билан кафолатли ҳамда узлуксиз хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро шарнома 🤝имзоланади.
👉Техник хизмат кўрсатиш маркази 📄аризада келтирилган маълумотларни узоғи билан4️⃣ иш соати ичида ўрганиб чиқиб, махсус ахборот тизимида қайд этади ва ишчи ҳолатга келтирилган онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассани тадбиркорлик субъектига тақдим этади.
☝️Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги рўйхатга олиш карточкасини шахсий кабинети 💻 💬орқали ҳам олишлари мумкин.
#савол_жавоблар

🔴 Корпаратив картага товар сотиб олинганда, етказиб берувчи томонидан электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш талаб этиладими

🔵 Юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартиб жорий этилган (30.10.2018 й. ПФ- 5564 сонли.).

❗️ Шунга асосан, товарларни сотишда, етказиб берувчи томонидан 👩🏻‍💻 электрон шаклдаги 📄ҳисобварақ-фактура расмийлаштириши мажбурийдир.

Присоединиться к каналу👇👇👇
https://t.iss.one/soliqnews