Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.87K photos
1.88K videos
153 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
Азиз ватандошлар, Сиз азизларни ва бутун мусулмон олами аҳлини муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.

Халқимизнинг– бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлари ва муқаддас эътиқодини мустаҳкамлашда Қурбон ҳайитининг аҳамияти беқиёсдир.

Бу қутлуғ айёмда сизларга тан-сиҳатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака тилайман.

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Шерзод Кудбиев,
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси.
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Сўнгги йилларда тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни кескин ошиб, тадбиркорлик фаолияти барча соҳа, туман, қишлоқ ва маҳаллаларгача кириб борди.

Шу муносабат билан, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сизнинг мурожаатингиз мамлакатимиз тараққиёти учун ниҳоятда муҳим ва бу имкониятни бой берманг! Фаол бўлинг!

Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, ёки Штаб “Call-маркази”нинг
«*11-00», (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06* телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

Telegram: t.iss.one/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: [email protected]
Уважаемые предприниматели!

В последние годы роль предпринимателей в экономике и обществе резко возросла, предпринимательство вошло во все сферы, районы, села и махалли.

В этой связи, в ближайшие дни планируется проведение открытого диалога Президента Республики Узбекистан с предпринимателями.

В ходе открытого диалога будут обсуждаться актуальные проблемы предпринимателей, пути их решения, предложения и инициативы по дальнейшему улучшению бизнес-среды в республике.

С 20 по 31 июля текущего года вы имеете возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан с вопросами, связанными с вашей деятельностью, идеями и предложениями по расширению и развитию вашего бизнеса.

❗️Ваше обращение имеет исключительно важное значение для прогресса страны. Не упустите такую возможность! Будьте активными!

Обращения можно направить через приемные по рассмотрению обращений предпринимателей, или по телефонным номерам «Call-центра» Штаба
🔹11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06,
а также по следующим Интернет каналам:

🔹Telegram: t.iss.one/uzchamber @taklif_bot Telegram-bot;

🔹Веб-сайт: www.chamber.uz;

🔹Facebook: www.facebook.com/uzchamber;

🔹Instagram: www.instagram.com/uzchamber;

🔹E-mail: [email protected];

🔹Адрес: город Ташкент, улица А.Темура, 4. Индекс: 100047.
#солиқ_тўловчи_календари

🗓 Эслатма ❗️Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 23 июль

II чорак учун:
– фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 339-моддаси 5-қисми ва 340-моддаси 1-қисми);

– товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 259-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 1-қисми);

июнь ойи учун:

– ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ қодексининг 273-моддаси 1- ва 2-қисмлари);

– агар июнь ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси 5-қисми);

– норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси 1-қисми);

– ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси 3- ва 4-қисмлари);

июль ойи учун:

– солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси 3-қисми);

– жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси 2-қисми).

Тelegram | Facebook |Youtube| Instagram
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем ‼️ Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день.
В связи с этим, 23 июля 2021 года крайний срок

за II квартал:
– представления налоговой отчетности и уплаты налога на прибыль
(часть пятая статьи 339 и часть первая статьи 340 Налогового кодекса);

– представления налоговой отчетности и уплаты по налогу на добавленную стоимость налогоплательщиками, оборот по реализации товаров (услуг) которых не превышает один миллиард сумов в месяц
(часть вторая статьи 259 и часть первая статьи 273 Налогового кодекса);

за июнь:

– представления отчетности и уплаты НДС
(части первая и вторая статьи 273 Налогового кодекса);

– представления отчетности по сумме налога с дивидендов и процентов, если в июне были начислены дивиденды и проценты
(часть пятая статьи 345 Налогового кодекса);

– представления налоговыми агентами отчетности по суммам налога с доходов нерезидентов
(часть первая статьи 355 Налогового кодекса);

– представления отчетности и уплаты налога за пользование недрами
(части третья и четвертая статьи 454 НК);

за июль:

– уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами (за исключением плательщиков налога с оборота), у которых сумма налога за налоговый период составляет более двухсоткратного размера базовой расчетной величины в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть третья статьи 448 Налогового кодекса);

– уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает пять миллиардов сумов.
(часть вторая статьи 340 Налогового кодекса).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Дивиденд қўлланма..pdf
872.1 KB
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича ҚЎЛЛАНМА

Мазкур ҳисоб-китоб фойда солиғи ҳисобот шакллари таркибига киритилган. Ҳисобот шаклини тўлдириш ва юбориш my.soliq.uz (пакет коди 10202_5) сайти орқали амалга оширилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Инструкция_дивиденды.pdf
946.1 KB
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

ИНСТРУКЦИЯ по заполнению расчета налога на доходы, выплачиваемые в виде дивидендов и процентов, удерживаемого налоговыми агентами у источника выплаты

Данный расчет включен в формы отчетности по налогу на прибыль. Заполнение и отправка осуществляется на сайте my.soliq.uz (код пакета 10202_5).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай #4_сектор

Эҳтиёжманд оилаларга инкубаторлар берилиб доимий даромад манбаи яратилмоқда

📌Сурхондарё вилоятида 4-сектор томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг 13 минг 264 нафари доимий, 4 минг 617 нафари эса мавсумий ишларга жойлаштирилди.

🐣Уй шароитида доимий даромад манбаини яратиш мақсадида жорий йилнинг шу даврига қадар жами 257 та оила инкубаторлар билан таъминланди. Инкубатор эгаларига соҳа мутахассислари бириктирилиб, аҳолига мазкур йўналиш бўйича доимий маслаҳатлар бериб борилмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган навбатдаги онлайн семинар-тренинг 🗓 2021 йил 24 июль куни «Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида бўлиб ўтади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

__________________________________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Очередной онлайн семинар-тренинг, проводимый Государственным налоговым комитетом Республики Узбекистан состоится 🗓24 июля 2021 года на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

Начало🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы оставляйте в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#cолиқчи_кўмакчи

Солиқчи – кўмакчи: 94 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектига амалий ёрдам берилди

2021 йилнинг биринчи ярмида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида 94 048 та тадбиркорлик субъектига ёрдам кўрсатилди.
Шундан:
🔸43 684 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилди;
🔸23 251 тасининг 3 141,6 млрд.сўмлик ортиқча тўлов суммаси қайтарилди;
🔸13 459 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот берилди;
🔸6 084 тасига солиқ имтиёзини қўллашда кўмак кўрсатилди;
🔸5 212 тасга солиқ режимини танлашда ёрдам кўрсатилди;
🔸852 тасига 150,4 млрд. сўм кредит олишда ёрдам берилди;
🔸508 тасининг 39,5 млрд. сўмлик солиқ қарзлари тўлов муддатлари узайтирилди;
🔸305 тасига ер ва бино олишда кўмаклашилди.
🔸295 та субъектнинг 18,9 млрд. сўмлик дебитор қарздорлиги ундириб берилди;
🔸 398 тасига коммунал хизматлар бўйича кўмак кўрсатилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КоронаВакцина

⚡️⚡️⚡️Биз солиқ органлари ходимлари ўзимиз, яқинларимиз, оиламиз соғлиги учун коронавирусга қарши эмландик.

❗️Энди солиқ органлари солиқ тўловчилар учун кўрсатаётган қулай, сифатли ва тезкор хизматлари қаторига соғлом хизматни ҳам қўшиб қўйди.

Ўзингиз, оилангиз ва яқинларингиз соғлигига беэътибор бўлманг!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#онлайн_семинар #солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботи

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

«Ресурс солиқлари бўйича солиқ ҳисоботлари шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг бошланди.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://youtu.be/VimzBrfKw_w
_____________
#клиентоориентированность #налоговая_отчетность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Начался онлайн семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление форм налоговой отчетности по ресурсным налогам».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://youtu.be/VimzBrfKw_w

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 460-сон қарори (24.07.2021 й.) билан «Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом» тасдиқланди.

Унга кўра, ёш ходимлар қуйидаги талабларга мос келса, улар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси иш берувчига қоплаб берилади:
▫️ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойида ёш ходим 25 ёшдан ошмаган бўлса;
▫️узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан ижтимоий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжуд бўлса.

Низомда белгиланган чоралар 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январгача тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади.

2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни ҳисобланади.

Мазкур низомда белгиланган чоралар татбиқ этилиши учун
иш берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали ариза тақдим этиши лозим.

Аризанинг талабларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ариза келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида ўрганилади.

Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади.

Иш берувчининг аризаси келиб тушганда, унинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, ижтимоий солиқ суммаси мавжуд қарздорликлар тўлалигича бартараф этилгандан сўнг қоплаб берилади.

Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Низом 2023 йил 1 январга қадар амал қилади.

Ушбу низомда белгиланган чораларни амалга ошириш тартиблари юзасидан қўшимча маъулмотлар бериб борилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#интервью

ДСҚ Раиси Ш.Кудбиев: Ислоҳотлар самараси туфайли, тадбиркорлик учун кенг ва тенг рақобат майдонида эркин фаолият юритиш имконияти вужудга келди.

ҚҚС тўловчилари сони 17,3 баробар, фойда солиғи тўловчилари 15,2 баробар, сув солиғи тўловчилари 36,5 баробар ва ер солиғи тўловчилари 38 баробар кўпайгани бунинг тасдиғидир. (2016-2020 й.)

ЭҲФ, онлайн-НКМ, товарларни маркировка қилиш тизими, маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги, электрон хизмат платформалари...
Буларсиз бугунги солиқ маъмуриятчилигини ва умуман, бугунги тизим фаолиятини тасаввур этиб бўлмайди.

“Янги Ўзбекистон” газетаси № 149 (405), 2021 йил 25 июль

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК #солиқчи_кўмакчи

Барча тадбиркорлик субъектлари 1 августдан 17 рақамли МХИКдан фойдаланишга ўтади

Аввал хабар берганимиздек, Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги базасида маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари 17 рақамлига ўтказилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар учун 15 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди.

Жорий йилнинг 26 июль санасидан 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланиб, 1 августдан улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

1 августга қадар, барча тадбиркорлик субъектлари
tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.

tasnif.soliq.uz порталида маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг. Маҳсулотга тегишли МХИК яратилиб, 24 соат ичида порталга жойлаштирилади.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма 👉🏻 https://soliq.uz/storage/files/June2021/2c9180827a38f786017a5d6760350311.pdf

Эслатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши шарт.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ИКПУ

Все субъекты предпринимательства с 1 августа переходят на использование 17-значных ИКПУ

Как сообщалось ранее, коды продукции (товаров и услуг) базы Единого национального электронного каталога переходят на 17-значные идентификационные коды.

В настоящее время создано более 15 тысячи идентификационных кодов для высоколиквидной продукции, в том числе лекарственных препаратов, алкогольной и табачной продукции и других товаров и услуг.

Начиная с 26 июля устанавливается ограничение в хранении избранных пяти, восьми и одиннадцатизначных ИКПУ, а с 1 августа их использование полностью приостанавливается.

До 1 августа всем налогоплательщикам в персональных кабинетах на сайте tasnif.soliq.uz следует своевременно сохранить 17-значные ИКПУ товаров и услуг, используемых в обращении.

В случае отсутствия на сайте tasnif.soliq.uz нужных ИКПУ, следует обратиться к специалисту в чат сайта либо на короткий номер 1198. База ИКПУ обновляется каждые 24 часа.

Навигация сайта по ссылке 👉🏻 https://soliq.uz/storage/files/June2021/2c9180827a38f786017a5d663c6b0310.pdf

Напоминание. В соответствии с постановлениями Кабинета Министров №489 от 14.08.2020 года, №249 от 28.04.2021 года ИКПУ следует отражать в электронных счетах-фактурах, электронных договорах, а также в чеках онлайн-ККМ или виртуальных касс.

Важно! Неверное отражение ИКПУ в электронных-счетах фактурах, в чеках онлайн-ККМ (виртуальных касс), а также электронных договорах может привести к неверному формированию данных, несоответствию приобретенной (оприходованной) и реализованной продукции.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#маркировка

Сув ва салқин ичимликлар саноати вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Видеоконференция форматида ўтган учрашувда сув ва салқин ичимликларни маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳани амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш ва муаммоларни ҳал этиш учун «майдон-платформа» яратиш тўғрисида келишувга эришилди.
_________________

Состоялся открытый диалог с представителями индустрии производства воды и прохладительных напитков

В формате видеоконференции обсуждены актуальные вопросы реализации пилотного проекта по маркировке воды и прохладительных напитков.

Достигнуты договоренности о регулярном проведении аналогичных встреч и создании информационной площадки для оперативного решения текущих вопросов.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҳамкорлик #сотрудничество

ДСҚда қўмита раиси Шерзод Кудбиевнинг Корея Республикаси Миллий солиқ хизмати комиссари Ким Даэжи билан учрашуви бўлиб ўтди

Тадбирда «Covid-19» пандемияси даврида икки мамлакат солиқ идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Корея Республикаси Миллий солиқ хизмати раҳбари Ким Даэжи Ўзбекистон давлат солиқ органлари эришган ютуқларни юқори баҳолади.
______________

В ГНК состоялась встреча председателя комитета Шерзода Кудбиева с комиссаром Национальной налоговой службы
Республики Корея Даэжи Ким

В мероприятиях особое внимание уделено укреплению уз сотрудничества между двумя ведомствами в вопросах налогообложения в период пандемии Covid-19 и цифровизации налогового администрирования.

Глава Национальной налоговой службы Южной Кореи Даэжи Ким высоко оценил достижения государственных налоговых органов Узбекистана.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram