Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
98.5K subscribers
8.12K photos
1.98K videos
162 files
8.58K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#МХИК #солиқчи_кўмакчи

Барча тадбиркорлик субъектлари 1 августдан 17 рақамли МХИКдан фойдаланишга ўтади

Аввал хабар берганимиздек, Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги базасида маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари 17 рақамлига ўтказилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар учун 15 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди.

Жорий йилнинг 26 июль санасидан 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланиб, 1 августдан улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

1 августга қадар, барча тадбиркорлик субъектлари
tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.

tasnif.soliq.uz порталида маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг. Маҳсулотга тегишли МХИК яратилиб, 24 соат ичида порталга жойлаштирилади.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма 👉🏻 https://soliq.uz/storage/files/June2021/2c9180827a38f786017a5d6760350311.pdf

Эслатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши шарт.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК #ИКПУ #ОАВ #СМИ

Давлат солиқ қўмитасининг тадбиркорлик субъектлари
1 августдан маҳсулот ва хизматларнинг 17 рақамли идентификация кодларидан фойдаланишга ўтиши ҳақидаги эслатмаси бир қатор ОАВларда кенг тарқатилди.
______________

Напоминание Государственного налогового комитета о переходе субъектов предпринимательства с 1 августа на 17-значные идентификационные коды товаров и услуг широко освещается в ряде СМИ

▪️https://bit.ly/3zAMtUF
▪️https://bit.ly/3zydR5S
▪️https://bit.ly/2Vb1oX0
▪️https://ift.tt/3zCjf88

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МХИК

Ҳурматли тадбиркорлар!

Сиз реализация қилаётган маҳсулот ёки хизматнинг 17 рақамли идентификация коди ягона электрон миллий каталогда мавжуд эмасми?

🌐 Унда tasnif.soliq.uz сайтига киринг ➡️ «Агар маҳсулотингизни топмаган бўлсангиз уни қўшишингиз мумкин» бўлимини танлаб ➡️ электрон аризани тўлдиринг ➡️ юборинг.

Порталдаги махсус чат📧 ёки 1198 қисқа рақами ☎️орқали ҳам МХИК топилмаганлиги ҳақида хабар қолдиришингиз мумкин.

Мурожаат қолдирилгач, маҳсулот ёки хизмат учун идентификация код яратилиб, 24 соат ичида tasnif.soliq.uz сайтига жойлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК

Ҳурматли тадбиркорлар!

Маҳсулот ва хизматларнинг 17 рақамли идентификация кодларидан фойдаланишга тўлиқ ўтишга 3 кун қолди

Жорий йил 1 августдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари товар ва хизматлар реализациясини расмийлаштиришда 17 рақамли идентификация кодлардан фойдаланишга ўтади.

Бозорнинг барча иштирокчиларидан ушбу санага қадар tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.
Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма.

Эслатиб ўтамиз, 26 июлдан Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги базасида 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланди. 1 августдан бошлаб улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram