Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#танлов #конкурс

📢 Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда қўмитанинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Камерал солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Солиқ аудити бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

— Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 июндан 21 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
#солиқчи_кўмакчи

Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан қандай фойдаланилади?

Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5087-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан 2021 йил 1 июндан айрим тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилди.

Давлат солиқ бош инспектори Шермухаммад Холбоев имкониятдан фойдаланиш бўйича энг муҳим саволларга жавоб берди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#тайинлов

Давлат солиқ хизмати органлари тизимида тайинловлар

✍️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан Андижон, Хонобод, Бўстон ҳамда Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияларига бошлиқлар тайинланди.

🔹 Мансуржон Тохтаохунов – Андижон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Қосимова Зиёдахон Хакимовна – Хонобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

🔹Дилшодбек Аҳмадалиев – Бўстон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Шерзодбек Набижонов – Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_фаолият

Иш фаолиятингизни расмий юритсангиз, нафақат ўзингиз учун, балки бутун жамият, давлат ривожи учун тўғри йўлни танлаган бўласиз!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_тўловчи_календари

🗓 Эслатма ❗️2021 йил 15 июнь май ойи учун:

- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

- меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 16-банди, 3.11.2016 йил.).

__________________________________________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем ‼️ 15 июня 2021 года крайний срок за май:

- представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного налога на доходы физических лиц, а также представления отчетности и уплаты социального налога
(часть первая статьи 389 Налогового кодекса, части четвертая и пятая статьи 407 Налогового кодекса);

- представления в органы государственной налоговой службы по месту учета районного (городского) отдела Пенсионного фонда сведений о выплатах пенсий по случаю потери кормильца и инвалидности вследствие трудового увечья или профессионального заболевания, связанных с исполнением работниками трудовых обязанностей
(пункт 16 Положения, рег. № 2836 от 03.11.2016 г.).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Акциз солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#тайинлов

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Алишер Абдулахатович Қодиров Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Алишер Қодиров 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йилда Самарқанд молия техникумини, 2004 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларини жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

А.Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Алишер Абдулахатович Қодиров Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқчи_кўмакчи #қонунчиликдаги_янгиликлар

Паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорини имзолади.

Мазкур қарор билан:
2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, уларга тузатиш киритиш тартиблари» мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этмоқда.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

🔹 Онлайн семинар 🗓 бугун, 2021 йил 17 июнь куни ўтказилади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q
_________________________________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан проводит семинар-тренинг на тему «Порядок оформления электронных счетов-фактур, внесения в них изменений».

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

🔹Онлайн-семинар состоится сегодня 🗓17 июня 2021 года.

Начало🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы можно оставлять в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания налогоплательщиков.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Эслатиб ўтамиз, бугун 🕙 16:00да «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, уларга тузатиш киритиш тартиблари» мавзусида онлайн семинар-тренинг ўтказилади.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q
_________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Напоминаем, сегодня 🕙 в 16:00 состоится онлайн семинар-тренинг на тему «Порядок оформления электронных счетов-фактур, внесения в них изменений».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҳамкорлик #сотрудничество

Жаҳон банки Ўзбекистон солиқ маъмурчилиги тизимини модернизациялашни қўллаб-қувватлайди

Лойиҳа 60 миллион 🇺🇸 АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига амалга оширилади.

🇺🇿 Ўзбекистон жуда паст фоизда, 30 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредит олади.

Лойиҳа доирасида солиқ маъмуриятчилигининг асосий бизнес жараёнларини автоматлаштириш, шунингдек, ДСҚнинг операцион, институционал, технологик ва кадрлар салоҳиятини ошириш назарда тутилган.
__________________

Всемирный банк поддержит модернизацию системы налогового администрирования Узбекистана

Проект реализуется за счет льготного кредита в размере 60 млн 🇺🇸долларов США.

🇺🇿 Узбекистан получит льготный кредит по очень низкой процентной ставке и со сроком погашения до 30 лет.

Преобразования в рамках проекта коснуться автоматизации ключевых бизнес-процессов налогового администрирования, а также операционного, институционального, технологического и кадрового потенциала ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МҲХС

29 июндан бошлаб Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини ўқитиш бўйича II онлайн-платформага старт берилади (ўзбек тилида).

Тингловчиларни учта ўқув модули, шу жумладан, тренинг ва ўқув-вебинар маслаҳатлари кутмоқда.

Онлайн-курсга ёзилиш учун ҳавола 👉 https://ifrs.academy/kurs-finansovaya-otchetnost-po-msfo
________________________
#МСФО

22 июня стартует II онлайн-платформа по обучению Международным стандартам финансовой отчетности (на русском языке).

Слушателей ожидают три учебных модуля, в том числе учебные и консультационные вебинары.

Запись на онлайн-курс по ссылке 👉 https://ifrs.academy/kurs-finansovaya-otchetnost-po-msfo

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқчи_кўмакчи

Онлайн-семинар: ЭҲФ расмийлаштириш тартиблари тушунтирилди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, уларга тузатиш киритиш тартиблари» мавзусида онлайн семинар-тренинг ўтказилди.

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва уларга тузатишлар киритишда ҳисобчилар вақтини тежаш ва юзага келиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олиш учун янги функциялар жорий этилди.

Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари электрон ҳисобварақ-фактураларни автоматик равишда тўлдириш ва расмийлаштириш бўйича татбиқ этилган янгиликларни семинар иштирокчиларига батафсил тушунтириб берди.

Қарийб икки соат давом этган онлайн-семинар давомида тадбиркорлик субъектларидан 100 дан зиёд саволлар келиб тушди.

ДСҚ ва «Янги технологиялар» илмий ахборот маркази мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаб, мавзуга оид барча саволларга батафсил жавоб берди.

Онлайн-семинар Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифасига жойлаштирилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#клиентоориентированность

Онлайн-семинар: разъяснен порядок выставления ЭСФ

Государственный налоговый комитет запустил цикл семинаров-тренингов с онлайн-трансляцией в YouTube. 17 июня состоялось обсуждение темы «Порядок оформления электронных счетов-фактур, внесения в них исправлений».

Для оперативного выставления и внесения исправлений в электронные счета-фактуры введены новые функции, позволяющие бухгалтерам экономить время и предупредить возможные ошибки.

Специалисты Государственного налогового комитета подробно объяснили новшества по автоматическому заполнению и выставлению электронных счетов-фактур.

В рамках двухчасового онлайн-семинара поступило более 100 вопросов от представителей субъектов предпринимательства.

Специалисты ГНК и Научно-информационного центра «Новые технологии» ознакомились с предложениями, отзывами и замечаниями налогоплательщиков по теме, предоставили ответы на все вопросы.

Онлайн-семинар размещен на странице ГНК в YouTube

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

🆕 Солиқ соҳасидаги энг муҳим хабарлар билан
СОЛИҚ ВАҚТИда танишинг❗️

🗓 1⃣4⃣-1⃣9⃣ ИЮНЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram