Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.87K photos
1.88K videos
153 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс улгуржи савдо билан шуғулланиш хуқуқига эгами

🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябр
даги 407-сонли қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Ҳовли жойларнинг суғорилмайдиган, яъни лалмикор ва фойдаланилмайдиган қисмидан солиқ ундириладими
Ундирилса, қандай тартибда бўлади

🔵 Солиқ кодексининг 435-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базаси ҳисобланади.

👉 Яъни суғориладиган ва суғорилмайдиган ер майдонларига алоҳида- алоҳида солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда солиқ ҳисобланади.

👉 Шунингдек, ажратилган ер майдонидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликдан қатъий назар ер солиғи ҳисобланиб, солиқлар тўланади.

❗️ 2020 йил учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрь❗️

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Харид чеки ютуқли ўйинида иштирок этиш учун QR кодли чекларни рўйхатдан ўтказдим лекин, ўйин шартларига кўра ўйин ўтказилган кун менга иштирок этиш кодлари келмади.

🔵 Ўйин шартларига кўра ютуқли чек ўйини иштирокчисига айланиш учун :

👉 харид чеки Тошкент шаҳрида жойлашган савдо нуқталаридан олинган бўлиши керак;

👉 бир кунда бир савдо нуқтасидан фақат 2 та чек рўйхатдан ўтиши мумкин;

👉 харид чек қиймати 1000 сўмдан кам бўлмаслиги лозим;

👉 ҳар тиражда рўйхатдан ўтиш тўхтатилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган харид чеклари иштирок этади.


Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Корхонамизнинг асосий фаолияти қурилиш-монтаж ишларини бажариш. Корхонамизга ер участкаси ажратилган бўлиб, унда кўп квартирали уй барпо этилади. Бу уйдаги квартиралар сотилади. Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўланадими

🔵 Ҳа, тўланади. 🏗 Ер участкасида қурилиш ташкилоти хўжалик фаолиятини юритади, сабаби ер участкасидан фойдаланиш фойда 💰 олиш билан боғлиқ.

✔️Шу боис унга қурилиш даврида ҳам, уй-жойни фойдаланишга топширишнинг давлат қабулидан кейин ҳам солиқ солинади.

🏢Қурилиш ташкилоти томонидан кўп квартирали уйдаги барча бинолар сотилган ва кадастр ҳужжатлари янги мулкдорларга қайта расмийлаштирилгандан кейин, мазкур қурилиш ташкилотида ушбу бинолар эгаллаган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугайди.

❗️Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
(Солиқ кодекси 427-моддаси 2-қисми).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Отам I гуруҳ ногирони, уй унинг номида, мол-мулк ва ер солиқларидан қандай имтиёз бор

🔵 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мол-мулки 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади;
(Солиқ кодексининг 421-моддаси)

👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод этилган.

👉 Мазкур имтиёз 📄пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
(Солиқ кодексининг 436-моддаси)

👉 Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкалари учун ҳисобот йилига ҳисобланган солиқлар тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўланиши лозимлиги белгиланган.
(Солиқ кодексининг 423-моддаси)

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармонига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилган.

📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴Отам ўз номидаги уйни менга мерос қилиб қолдирган. Шундан солиқ тўланадими

🔵 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди.

👉 Яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар эса бундан мустасно ҳисобланади ва улар белгиланган ставкада солиқ тўлайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Онлайн НКМ бўлмасаям термо принтер бўлса ofd.uz сайтида онлайн кабинетга кириб чек урса бўларкан шу тўғрими

🔵НКМ ёки виртуал касса мавжуд бўлмаган ҳолларда термопринтер орқали чек уриш мумкин эмас.

📧Сиз назарда тутган қурилма виртуал касса дастурий маҳсулоти бўлиши мумкин.

✔️Ушбу ҳолатда ҳам виртуал касса белгиланган тартибда Техник хизмат кўрсатиш маркази орқали ДСИдан рўйхатдан ўтказилиб, кейинчалик аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўлланилади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_кўмакчи #савол_беринг_жавоб_берамиз

🔴 Бизнинг маҳалламиздаги кичик савдо дўконида онлайн НКМ ўрнатилган. Аммо савдо қилганимда чек бермади. Мен онлайн касса чекини сўраганимда, сотувчи қонун бўйича биз ҳали онлайн касса тизимига ўтмаганмиз, шунинг учун онлайн касса чекини беришга мажбур эмасмиз деб жавоб берди. Сотувчининг бу жавоби тўғрими

🔵 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтган тадбиркорлик субъектлари ушбу қурилмалардан белгиланган талабларга мувофиқ бўлган харид чекини харидорларга беришлари шарт.

🧾 Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган харид чекида :

✔️ товарлар номи;
✔️миқдори;
✔️қиймати (нархи);
✔️суммаси;
✔️ҚҚС тўловчиси бўлганда ҚҚС ставкаси ва суммаси;
✔️ шунингдек QR-код ва фискал белги мажбурий тартибда акс эттирилади.

Ушбу маълумотлар акс эттирилмаган чеклар ҳақиқий ҳисобланмайди.

‼️Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт .

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса тизимига ўтказилган тадбиркрорлик субъектлари томонидан фискал хотирали НКМлар тегишли ДСИлардан рўйхатдан чиқарилади.


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: Отам I гуруҳ🧑🏻‍🦽 ногирони, уй унинг номида, 🏠мол-мулк ва ер солиқларидан қандай имтиёз бор


Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: ЯТТ 👨🏻‍💼сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахс 🚛улгуржи савдо билан шуғулланиш хуқуқига эгами

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: Ҳовли жойларнинг 🏞 суғорилмайдиган, яъни лалмикор ва фойдаланилмайдиган қисмидан солиқ ундириладими, ундирилса, қандай тартибда бўлади

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ижтимоий тармоқ орқали хабарингизда ўзини ўзи банд қилган шахс даромад солиғини тўламайди дейилган бунга асос борми

🔵 Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига мувофиқ 🧑🏻‍🔧👨🏻‍💻ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

Демак, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлар даромад солиғи тўламайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Audio
#савол_беринг_жавоб_берамиз

САВОЛ: II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланганда солиқ имтиёзларидан фойдалана оладими?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram