Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
98.5K subscribers
8.12K photos
1.98K videos
162 files
8.58K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#5тираж
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

Ютуқли чек ўйинларининг навбатдаги тиражи ғолиблари совринларини қабул қилиб олди

Давлат солиқ қўмитасида ютуқли чек ўйинларининг 2021 йилдаги бешинчи тиражи омадли чек соҳибларига совринлар топширилди.
___________________

Победителям очередного тиража призовых чековых игр вручены выигрыши

В Государственный налоговый комитет на вручение призов приглашены победители пятого тиража призовых чековых игр 2021 года.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#расмий_муносабат

Белгиланмаган тартибда хабарнома юборган масъулларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига аниқ далилларга асосланмаган ҳолда қўшимча солиқлар ҳисобланиб, хабарномалар юборилганлиги ҳақида мақола эълон қилинди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг ички хизмат текшируви тайинланиб, тезкорлик билан хабарда келтирилган ҳолатлар батафсил ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, Янгийўл тумани ДСИда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган корхоналар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботлари таҳлил қилиниши натижасида 570 та корхонада жами 113,9 млрд. сўм солиқ ҳисобланмасдан қолганлиги аниқланган.

Солиқ органлари солиқ муносабатлари доирасида солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шарт. Бунда солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятига ассосиз тўсиқлар яратишга ҳақли эмас, солиқ тўловчилар эса солиқ органлари ўз ваколатларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиши керак.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, солиқ органлари солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда уларга кўмакчи сифатида ёрдам тарзида хабарнома ва эслатмалар юбориши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорида ҳисоботларда тафовут аниқланганда солиқ органи раҳбарининг буйруғи асосида камерал солиқ текшируви ўтказилиши ҳамда солиқ тўловчидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатлар сўровнома асосида талаб қилиб олиниши белгиланган.

Мазкур ҳолатда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб бузилганлиги сабабли вазиятга бевосита алоқадор бўлган Янгийўл тумани ДСИ мансабдор шахсларига нисбатан қонунчилик талаблари асосида чоралар кўрилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ортиқча_тўлов #солиқчи_кўмакчи

📊Ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш ҳамда қайтариш қандай амалга оширилади

❗️Бу ҳақда батафсил мутахассис шарҳида билиб олинг

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

🆕 Ҳафта давомида солиқ соҳасида рўй берган энг муҳим хабарлар билан
СОЛИҚ ВАҚТИ❗️

🗓 6⃣-1⃣2⃣ ИЮНЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#танлов #конкурс

📢 Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда қўмитанинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Камерал солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Солиқ аудити бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

— Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 июндан 21 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
#солиқчи_кўмакчи

Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан қандай фойдаланилади?

Жорий йилнинг 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5087-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан 2021 йил 1 июндан айрим тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилди.

Давлат солиқ бош инспектори Шермухаммад Холбоев имкониятдан фойдаланиш бўйича энг муҳим саволларга жавоб берди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#тайинлов

Давлат солиқ хизмати органлари тизимида тайинловлар

✍️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан Андижон, Хонобод, Бўстон ҳамда Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияларига бошлиқлар тайинланди.

🔹 Мансуржон Тохтаохунов – Андижон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Қосимова Зиёдахон Хакимовна – Хонобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

🔹Дилшодбек Аҳмадалиев – Бўстон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Шерзодбек Набижонов – Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий_фаолият

Иш фаолиятингизни расмий юритсангиз, нафақат ўзингиз учун, балки бутун жамият, давлат ривожи учун тўғри йўлни танлаган бўласиз!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқ_тўловчи_календари

🗓 Эслатма ❗️2021 йил 15 июнь май ойи учун:

- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 389-моддаси биринчи қисми, 407-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмлари);

- меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари бўйича амалга оширилган харажатлар тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобда турган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига етказишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 16-банди, 3.11.2016 йил.).

__________________________________________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем ‼️ 15 июня 2021 года крайний срок за май:

- представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного налога на доходы физических лиц, а также представления отчетности и уплаты социального налога
(часть первая статьи 389 Налогового кодекса, части четвертая и пятая статьи 407 Налогового кодекса);

- представления в органы государственной налоговой службы по месту учета районного (городского) отдела Пенсионного фонда сведений о выплатах пенсий по случаю потери кормильца и инвалидности вследствие трудового увечья или профессионального заболевания, связанных с исполнением работниками трудовых обязанностей
(пункт 16 Положения, рег. № 2836 от 03.11.2016 г.).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Акциз солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#тайинлов

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Алишер Абдулахатович Қодиров Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Алишер Қодиров 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йилда Самарқанд молия техникумини, 2004 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларини жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

А.Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Алишер Абдулахатович Қодиров Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#солиқчи_кўмакчи #қонунчиликдаги_янгиликлар

Паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари жорий этилади

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5146-сон қарорини имзолади.

Мазкур қарор билан:
2021 йил 1 июндан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштириб, реализация қилган бир дона тухум учун 50 сўм ҳамда бир килограмм парранда гўшти учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади;

2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлар бундан мустасно.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, уларга тузатиш киритиш тартиблари» мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этмоқда.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

🔹 Онлайн семинар 🗓 бугун, 2021 йил 17 июнь куни ўтказилади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг таклиф ва муаммоларини тинглашга ва мавзуга оид барча саволларга жавоб беришга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q
_________________________________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан проводит семинар-тренинг на тему «Порядок оформления электронных счетов-фактур, внесения в них изменений».

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

🔹Онлайн-семинар состоится сегодня 🗓17 июня 2021 года.

Начало🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы можно оставлять в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания налогоплательщиков.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Эслатиб ўтамиз, бугун 🕙 16:00да «Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, уларга тузатиш киритиш тартиблари» мавзусида онлайн семинар-тренинг ўтказилади.

🌐 Семинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирга уланинг 👉 https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q
_________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Напоминаем, сегодня 🕙 в 16:00 состоится онлайн семинар-тренинг на тему «Порядок оформления электронных счетов-фактур, внесения в них изменений».

🌐 Ссылка на семинар 👉https://www.youtube.com/watch?v=sMPY8HmvH7Q

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram