Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
98.1K subscribers
8.35K photos
2.07K videos
167 files
8.81K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
Виктор Лян: Солиқ органига хабарнома юбордим ва солиқларни тўлаш муддати кечиктирилишига эришдим

📣Тадбиркорларга мурожаат қилмоқчиман, Сиз ҳам инсофли солиқ тўловчига айланинг ва давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан фойдаланинг.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
⚡️ Призыв к совести: почти 1000 фактов правонарушений за месяц

📈Контрольно-профилактические мероприятия в отношении искусственного завышения цен на товары первой необходимости стартовали с первых дней карантина – с 16 марта.

👉 Ответственность за необоснованный рост цен согласно решению Специальной республиканской антикризисной комиссии возложена на Государственный налоговый комитет и его подразделения.

Ежедневно на местах сотрудники налоговой службы фиксируют около 20 случаев правонарушений, связанных с необоснованным повышением цен и незаконной торговлей. В продолжающийся период карантина выявлено 956 фактов правонарушений на сумму 2,4 млрд. сумов.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Солиқларни тўлашни кечиктириш бўйича мурожаат қилдим ва тезкорлик билан ижобий ҳал қилинди

📌Раҳбарлигимдаги корхонанинг асосий фаолияти тадбиркорларга савдо шоҳобчаларини ижарага бериш. Коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинганлиги муносабати билан савдо комплекс фаолиятини жорий йил 23 мартдан тўлиқ тўхтатдик.

💻Солиқларни тўлаш муддатларини 6 ой муддатга кечиктириш тўғрисида my.soliq.uz сайти орқали шахсий кабинетдан электрон мурожаат қилдим ва тезкорлик билан солиқларни тўлаш муддатларини кечиктиришга эришдим.

М. Алиқулов, “Ангор келажаги” савдо комплекси раҳбари

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Савдо ярмаркаларидан аҳоли мамнун, тадбиркор ҳам

Ўзбекистонда коронавирус🦠 пандемияси аниқланган илк кунданоқ, уни бартараф этиш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда.

✔️Карантин даврида Республика бўйича Давлат солиқ хизмати органлари томонидан дислокация асосида 2348 та кўчма ва 1400 та муқим, жами 3748 та савдо ярмаркалари ташкил этилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
“БИЗ СИЗГА БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ”

1000 нафар эҳтиёжманд оилага ёрдам кўрсатилади

♻️ Бугунги кунда бутун дунёда бўлгани каби юртимиз аҳолиси ҳам оғир ва синовли кунларни бошидан ўтказмоқда. Кўплаб оилалар озиқ-овқат масаласида ўзгалар кўмагига мухтож бўлиб қолмоқдалар.
👉 Бу масалаларни ҳал этиш, мақсадида Давлатимиз томонидан ҳар бир шаҳар ва туманларда “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” ташкил этилди. Мазкур марказлар саховатпеша инсонлар ва тадбиркорларимиз томонидан беғараз берилган озиқ-овқат маҳсулотларини ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга карантин талаблари асосида етказиб бермоқда 🤲
Бу каби эзгу ишларни қўллаб-қувватлаган ҳолда Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш истагида бўлган саҳоватпеша тадбиркорлар кўмагида вилоятдаги 1000 нафар эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қилишни мақсад қилиб олди.
📍 Хусусан, куни кеча Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан вилоятнинг Олтинсой ва Сариосиё туманларида «БИЗ СИЗГА БЕФАРҚ ЭМАСМИЗ” шиори остида хайрия тадбири амалга оширилди.
🛒 Ушбу туманларда истиқомат қилаётган 206 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази орқали 1 қопдан ун, ўсимлик ёғи, картошка, пиёз, гуруч, сабзи, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали етказиб берилди.
🙏 Савоб ишларга кўмаклашган тадбиркорларимизга миннатдорчилик билдирамиз!
✔️ Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туманларида амалга оширилади.

Сурхондарё вилоят ДСБ
Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube